23.11.2023 йилдаги 617-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 23.11.2023 йилдаги 617-сон
Дата вступления в силу
24.11.2023
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

«Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тадбиркорлик субъектлари томонидан янги маҳсулот ва хизматлар турларини жорий этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш орқали улар учун тартибга солиш юкини камайтириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электрон тижорат маъмурчилигини такомиллаштириш ва уни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш тўғрисида» 2021 йил 17 ноябрдаги ПҚ-14-сон қарори ҳамда «Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 9 ноябрдаги ПФ-244-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 ноябрдаги ПФ-244-сон Фармонига мувофиқ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик субъектларига замонавий технологияларга асосланган янги маҳсулот ва хизматларни ёки бошқа интеллектуал фаолият натижаларини назорат қилинадиган чекланган муҳитда синовдан ўтказишни назарда тутувчи «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини (кейинги ўринларда — махсус ҳуқуқий режим) жорий этишга розилик берилганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус ҳуқуқий режим жорий этиладиган соҳалар бўйича Рақамли технологиялар вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ваколатли органлар (кейинги ўринларда — ваколатли органлар) этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш тартиби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус ҳуқуқий режимнинг мақсадлари ҳамда талаблари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ваколатли органлар ҳамда махсус ҳуқуқий режим иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус ҳуқуқий режимни бекор қилиш ва тугатиш асослари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик субъектларининг махсус ҳуқуқий режим доирасида янги маҳсулот, хизмат ёки ишларни назорат қилинадиган чекланган муҳитда синовдан ўтказиш бўйича сўровномалари Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали қабул қилинади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур қарорнинг 1-иловасига мувофиқ тасдиқланган Вақтинчалик низом Ўзбекистон Республикасининг «Махсус ҳуқуқий режим тўғрисида»ги Қонуни қабул қилингунга қадар амал қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ваколатли органлар Адлия вазирлиги билан биргаликда аризалар ЯИДХП орқали қабул қилиниши ва кўриб чиқилишининг ҳар бир босқичини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини иқтисодиётнинг аниқ йўналишлари кесимида жорий этиш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Адлия вазирлиги махсус ҳуқуқий режимни жорий этишда ваколатли органларга ҳуқуқий-услубий жиҳатдан кўмаклашсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2023 йил 23 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
617-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 ноябрдаги 617-сон қарорига
1-ИЛОВА

«Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини жорий этиш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Низом махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш тартибини, бекор қилиш ва тугатиш асосларини, шунингдек, ваколатли органлар ҳамда махсус ҳуқуқий режим иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус ҳуқуқий режим — Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 9 ноябрдаги ПФ-244-сон Фармонининг 1-иловасига мувофиқ соҳалар бўйича юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектларининг замонавий технологияларга асосланган янги маҳсулот, хизмат ёки ишларни назорат қилинадиган чекланган муҳитда синовдан ўтказиш бўйича фаолиятини махсус тартибга солиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ариза берувчи — махсус ҳуқуқий режим доирасида янги маҳсулот, хизмат ва ишларни реализация қилиш учун мурожаат қилган юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъекти;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси — махсус ҳуқуқий режим доирасида янги маҳсулот, хизмат ва ишларни реализация қилишга рухсат берилган юридик шахс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш тўғрисидаги келишув — ариза берувчи ва ваколатли орган ўртасида тузиладиган махсус ҳуқуқий режим доирасида янги маҳсулот, хизмат ва ишларни реализация қилиш шартлари ҳамда тартиби белгиланган ҳужжат.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Махсус ҳуқуқий режим қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат сири ва фойдаланиш чекланган маълумотларни ўз ичига олган йўналишлардаги фаолиятни ташкил этишга татбиқ этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалардаги мажбуриятларига зид бўлган, шу жумладан, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ келмайдиган янги маҳсулот, хизмат ва ишларни махсус ҳуқуқий режим доирасида реализация қилишга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Махсус ҳуқуқий режим қуйидаги мақсадларда жорий этилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иқтисодий фаолиятнинг янги турлари, шакллари ва усулларини шакллантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рақобат муҳитини ривожлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
янги маҳсулот, хизмат ва ишлар таркибини кенгайтириш, уларнинг сифати ҳамда фойдаланиш кўламини яхшилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муайян соҳани тартибга солишнинг самарали усулларини аниқлаш, жорий қилиш ва бу борадаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус ҳуқуқий режимни амалга ошириш натижалари бўйича умумий тартибга солишни такомиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
янги маҳсулот, хизмат ва ишларни реализация қилиш учун қулай шароитлар яратиш ҳамда ушбу йўналишлар бўйича инвестицияларни кенг жалб қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчилик ҳужжатларидан фарқ қилувчи ва уларнинг айрим қоидалари қўлланилмайдиган махсус тартибга солиш режимини жорий этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ваколатли орган томонидан янги маҳсулот, хизмат ва ишларни махсус ҳуқуқий режим доирасида реализация қилиш бўйича қарор қабул қилинганда, улар учун лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар махсус ҳуқуқий режимни қўллаш тўғрисидаги келишувда кўрсатилган муддатда талаб этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Махсус ҳуқуқий режим қуйидаги талаблар асосида жорий этилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лойиҳанинг янгилиги, замонавий технологияларга асосланганлиги ҳамда амалдаги маҳсулот, хизмат ва ишларга нисбатан такомиллаштирилганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лойиҳани амалга оширишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мавжуд эмаслиги ёки қонунчилик ҳужжатларида лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ тақиқлар мавжудлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус ҳуқуқий режим доирасида янги маҳсулот, хизмат ва ишларни реализация қилишда техник имкониятларнинг мавжудлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш мазкур Низомнинг 4-бандида белгиланган мақсадларга эришишни таъминлаши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш шахснинг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкига, шунингдек, давлат мудофааси ва хавфсизлигига зарар етказиш хавфи баҳолаганлиги ва бундай хавф-хатарларни юзага келтирмаслиги ёки уларни камайтириш чоралари кўрилганлиги.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Ваколатли орган ҳамда махсус ҳуқуқий режим иштирокчисининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ваколатли орган махсус ҳуқуқий режимни жорий этишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
янги маҳсулот, хизмат ва ишларни реализация қилиш бўйича махсус ҳуқуқий режимни жорий этишнинг мақсадга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги, унинг амал қилиш муддатини узайтириш ва уни муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш тўғрисидаги келишувни кўриб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус ҳуқуқий режим доирасида лойиҳани амалга оширишнинг талаб ва шартлари, шу жумладан, унинг муддати, ҳудуди ва шахслар доираси, ташаббусларга татбиқ этилмайдиган қонунчилик ҳужжатлари рўйхати ҳамда лойиҳа натижаларини баҳолаш мезонлари (индикаторлари)ни белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус ҳуқуқий режим иштирокчисининг фаолиятини мониторинг қилиб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
янги маҳсулот, хизмат ва ишларни реализация қилиш натижалари тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиш ҳамда унинг натижалари муваффақиятли ёки муваффақиятсизлиги тўғрисида қарор қабул қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ваколатли орган қуйидагиларга мажбур:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус ҳуқуқий режим доирасида янги маҳсулот, хизмат ва ишларни реализация қилиш бўйича аризаларни ўз вақтида кўриб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус ҳуқуқий режим иштирокчисининг янги маҳсулот, хизмат ва ишларни реализация қилиш натижаларини холисона баҳолаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус ҳуқуқий режим иштирокчисининг янги маҳсулот, хизмат ва ишларнинг янгилиги ҳамда замонавий технологияларга асосланганлигига доир интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазасини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ташаббускорларга татбиқ этилмайдиган қонунчилик нормалари рўйхатини белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус ҳуқуқий режим доирасида ариза берувчининг фаолиятини давлат органлари томонидан текширишлар келишув асосида ўтказилишини таъминлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ваколатли орган қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
янги маҳсулот, хизмат ва ишларни махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш тўғрисидаги келишувда белгиланган тартибда реализация қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ташаббускорларга татбиқ этилмайдиган қонунчилик нормалари рўйхатини белгилаш бўйича таклифлар бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
янги маҳсулот, хизмат ва ишларни синовдан ўтказиш ҳамда жорий қилиш йўналишларидаги фаолияти чекланган вақт, ҳудуд ва шахслар доирасида махсус тартибга солиш орқали айрим қонунчилик ҳужжатлари талабларига амал қилмаслик;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус ҳуқуқий режим муддатини узайтириш ёки уни муддатидан олдин бекор қилиш бўйича ваколатли органга мурожаат қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш тўғрисидаги келишув шартларини ўзгартириш бўйича асослантирилган сабабларни кўрсатган ҳолда ваколатли органга мурожаат қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус ҳуқуқий режим доирасида ваколатли орган томонидан қабул қилинган қарорлар устидан судга шикоят қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси қуйидагиларга мажбур:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш тўғрисидаги келишув шартларига риоя қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ваколатли органга махсус ҳуқуқий режим иштирокчисининг фаолияти билан боғлиқ бўлган ахборотларни олишда тўсқинлик қилмаслик;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
истеъмолчиларни янги маҳсулот, хизмат ва ишлар махсус ҳуқуқий режим доирасида тақдим этилаётганлиги, улардан фойдаланишдаги эҳтимолий таваккалчиликлар тўғрисида хабардор қилиш ва шартномаларни ушбу режим муддатига мос равишда расмийлаштириш, бунда истеъмолчи янги маҳсулот, хизмат ва ишларнинг махсус ҳуқуқий режим доирасида реализация қилинаётганлиги ҳақида огоҳлантирилганлигини шартномада кўрсатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус ҳуқуқий режим муддатидан олдин якунланган тақдирда, уч кун муддатда мижозларга хабар бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
истеъмолчиларга ўзининг айби натижасида етказилган зарарни сўзсиз қоплаб бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз фаолиятини амалга оширишда экология, атроф-муҳит ва инсон саломатлигига зарар етказилишининг олдини олиш чораларини кўриш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси ваколатли орган билан тузиладиган келишувга мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Махсус ҳуқуқий режим мазкур Низомнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ жорий этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ариза берувчи махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси бўлиш учун тегишли ваколатли органга ЯИДХП орқали мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ сўровнома юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус ҳуқуқий режим доирасида янги ишлаб чиқариладиган маҳсулот, кўрсатиладиган хизмат ёки амалга ошириладиган иш тўғрисида мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ маълумот;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш тўғрисидаги келишув.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ваколатли орган ариза берувчининг таъсис ҳужжатлари ва молиявий ҳисоботларини «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сўровномани кўриб чиққанлик учун йиғим ундирилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш тўғрисидаги келишувда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус ҳуқуқий режимнинг давомийлиги (бошланиш ва тугаш саналари);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус ҳуқуқий режим жорий этиладиган ҳудуд;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус ҳуқуқий режим доирасида амал қилинмайдиган умумий тартибга солишнинг алоҳида қоидалари (талаблар, кўрсатмалар, тақиқлар ва чекловлар);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ташаббускорларга татбиқ этилмайдиган қонунчилик нормалари рўйхати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
янги маҳсулот, хизмат ва ишларни реализация қилиш учун зарур бўладиган жой, техник воситалар ва асбоб-ускуналар ҳақида маълумот;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
янги маҳсулот, хизмат ва ишларни реализация қилиш учун сарфланадиган маблағлар ва уларни молиялаштириш манбалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус ҳуқуқий режим иштирокчилари рўйхати ва улар бажариши лозим бўлган талаблар (агар махсус ҳуқуқий режим бир нечта иштирокчига татбиқ этилса);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус ҳуқуқий режимга бошқа субъектларни қўшиш тартиби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси мақомини тўхтатиб туриш асослари ва муддатлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус ҳуқуқий режим шароитида янги ишлаб чиқариладиган маҳсулот, кўрсатиладиган хизмат ёки амалга ошириладиган ишлардан фойдаланиш тартиби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш натижадорлигини баҳолаш тартиб-таомиллари, мезонлари ҳамда мақсадли индикаторлари (миқдор ва сифат кўрсаткичлари);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминловчи қоидалар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Ваколатли орган ариза берувчининг махсус ҳуқуқий режим доирасида янги маҳсулот, хизмат ва ишларни реализация қилиш бўйича ЯИДХП орқали қабул қилган сўровномасини келиб тушган кундан бошлаб ўттиз кун ичида кўриб чиқади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ариза берувчи махсус ҳуқуқий режим доирасида янги маҳсулот, хизмат ва ишларни реализация қилиш учун етарли ресурс ва имкониятларга эга бўлиши зарур. Бунда махсус ҳуқуқий режим иштирокчисидаги мавжуд шарт-шароитлар тегишли соҳа йўналишидан келиб чиқиб, ваколатли орган томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар махсус ҳуқуқий режим доирасида янги маҳсулот, хизмат ва ишларни реализация қилиш бошқа соҳалар билан ўзаро боғлиқ бўлган тақдирда, ваколатли орган қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ушбу соҳалардаги ваколатли идоралар билан келишади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Ваколатли орган сўровномани кўриб чиқишда маълумотларнинг тўлиқлигини таъминлаш мақсадида ўзининг тегишли таркибий бўлинмалари, шунингдек, келишувга кўра бошқа давлат органлари ва ташкилотлар мутахассислари иштирокида ишчи гуруҳ ташкил этиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Ваколатли орган ариза берувчининг ҳужжатларини кўриб чиқиш жараёнида ариза берувчи иштирокида махсус ҳуқуқий режим жорий этилиши сўралаётган лойиҳанинг тақдимотини ўтказади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ваколатли орган тақдимот ўтказиладиган кун ва жой ҳақида ариза берувчини тақдимот ўтказиладиган кундан камида ўн кун олдин ЯИДХП орқали хабардор қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тақдимот жараёни ариза берувчининг розилиги билан видеотасвирга туширилади ва тақдимот видеоконференцалоқа орқали амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Ваколатли орган ариза берувчининг махсус ҳуқуқий режим доирасида янги маҳсулот, хизмат ва ишларни реализация қилиш тўғрисидаги сўровномасини кўриб чиқиш натижаси бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
янги маҳсулот, хизмат ва ишларни реализация қилиш бўйича махсус ҳуқуқий режимни жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида;

янги маҳсулот, хизмат ва ишларни реализация қилиш бўйича махсус ҳуқуқий режимни жорий этишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида.

Махсус ҳуқуқий режимни жорий этишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилинганда, ушбу хулосага келишнинг сабаблари ва асослари қарорда акс эттирилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Қуйидаги ҳолларда ваколатли орган томонидан ариза берувчининг махсус ҳуқуқий режим доирасида янги маҳсулот, хизмат ва ишларни реализация қилиш бўйича лойиҳасини амалга ошириш мақсадга мувофиқ эмас деб топилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таклиф этилаётган янги ишлаб чиқариладиган маҳсулот, кўрсатиладиган хизмат ёки амалга ошириладиган иш ушбу Низомнинг 3 ва 6-бандларида кўрсатилган талаб ва мезонларга зид бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таклиф этилаётган маҳсулот, хизмат ёки ишларни махсус ҳуқуқий режимни жорий этмасдан реализация қилиш имконияти мавжуд бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аризани кўриб чиқиш вақтида ариза берувчи қайта ташкил этиш ва тугатиш жараёнида эканлиги ёки банкрот деб топилган ва унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик бўйича иш қўзғатилган бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ариза берувчи махсус ҳуқуқий режим доирасида таклиф этилаётган фаолият бўйича илгари экология, атроф-муҳит ёки инсон саломатлигига жиддий зарар етказилганлиги аниқланган ва махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш тўғрисидаги келишувда ушбу хавф-хатарни камайтириш чоралари кўзда тутилмаган бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ва/ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус ҳуқуқий режимнинг жорий этилиши иқтисодий ва ижтимоий барқарорликка жиддий хавф туғдирувчи ҳолатларга олиб келиши аниқланса.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Ваколатли орган томонидан янги маҳсулот, хизмат ва ишларни реализация қилиш бўйича махсус ҳуқуқий режимни жорий этишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги қарорда кўрсатиб ўтилган тақдирда, ариза берувчи рад қилиш асосларини бартараф қилган ҳолда сўровномани қайта юбориши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Қабул қилинган қарор тўғрисидаги хабарнома ва қарор нусхаси қабул қилинган кундан эътиборан бир иш куни ичида ЯИДХП орқали ариза берувчига юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилинганда, хабарномага ваколатли орган томонидан тасдиқланган махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш тўғрисидаги келишув илова қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш тўғрисидаги келишувда ваколатли орган махсус ҳуқуқий режим жорий этилган йўналишнинг ўзига хос хусусиятлари (хавф-хатарлари)дан келиб чиқиб, махсус ҳуқуқий режим жорий этилган йўналишларда янги маҳсулот, хизмат ва ишларни реализация қилишнинг баҳолаш индикаторларини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Ваколатли орган томонидан махсус ҳуқуқий режим доирасида янги маҳсулот, хизмат ва ишларни реализация қилиш муддати узоғи билан уч йил этиб белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси белгиланган муддат давомида янги маҳсулот, хизмат ва ишларни назорат қилинадиган чекланган муҳитда реализация қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси ЯИДХП орқали махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш тўғрисидаги келишувга ўзгартириш киритиш ҳақида ваколатли органга махсус ҳуқуқий режимнинг амал қилиш муддати тугашидан камида бир ой олдин мурожаат қилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур аризада махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш тўғрисидаги келишувга ўзгартириш киритиш сабаблари кўрсатилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Ариза ваколатли органга келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни ичида кўриб чиқилади ва натижаси бўйича махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш тўғрисидаги келишувга ўзгартириш киритиш ёки ўзгартириш киритишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Махсус ҳуқуқий режимни муддатидан олдин бекор қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Қуйидаги ҳолларда ваколатли орган томонидан махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси билан тузилган келишувни муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
янги маҳсулот, хизмат ва ишларни махсус ҳуқуқий режим доирасида реализация қилишни бекор қилишга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
янги маҳсулот, хизмат ва ишларни махсус ҳуқуқий режим доирасида реализация қилишда экология, атроф-муҳит ва инсон саломатлигига жиддий зарар етказилаётган ёки етказиш хавфи мавжуд бўлса, башарти ушбу зарарнинг олдини олиш ёки уни камайтиришнинг имконияти мавжуд бўлмаса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси томонидан янги маҳсулот, хизмат ва ишларни реализация қилишни муддатидан олдин бекор қилишни сўраб ваколатли органга мурожаат қилганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси томонидан янги маҳсулот, хизмат ва ишларни реализация қилишни бошлаш махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш тўғрисидаги келишувда белгиланган санадан олти ой муддатга кечикканда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси томонидан махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш тўғрисидаги келишув шартлари янги маҳсулот, хизмат ва ишларни реализация қилиш давомида икки ва ундан кўп маротаба бузилганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси томонидан мазкур Низомнинг 12-бандига асосан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки ҳақиқий бўлмаган маълумотлар мавжудлиги аниқланганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси қайта ташкил этилаётганда ёки тугатилаётганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус ҳуқуқий режим иштирокчисининг тўловга қобилиятсизлик ҳолатида эканлиги аниқланганда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Ваколатли орган махсус ҳуқуқий режим муддатидан олдин бекор қилинганлиги тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида махсус ҳуқуқий режим иштирокчисига хабарнома ва қарор нусхасини юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси қарорда кўрсатилган вақтдан бошлаб махсус ҳуқуқий режим доирасида янги маҳсулот, хизмат ва ишларни реализация қилиш бўйича шартномалар тузишни тўхтатиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси махсус ҳуқуқий режим муддатидан олдин бекор қилинганлиги тўғрисидаги қарорни олган кундан бошлаб беш иш куни ичида мижозлар (истеъмолчилар)ни махсус ҳуқуқий режим доирасидаги фаолияти бекор қилинганлиги тўғрисида хабардор қилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Махсус ҳуқуқий режимнинг бекор қилиниши уни амалга ошириш жараёнида тузилган шартномалар бўйича тарафларнинг ўз мажбуриятларини бажаришдан озод этмайди. Бунда шартномавий мажбуриятларнинг бажарилиши юзасидан келиб чиқадиган низолар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суд тартибида ҳал этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Махсус ҳуқуқий режимни тугатиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Махсус ҳуқуқий режим унинг амал қилиш муддати якунланиши билан тугатилган ҳисобланади. Бунда махсус ҳуқуқий режимнинг амал қилиш муддати якунлангандан сўнг беш иш куни ичида унинг иштирокчиси янги маҳсулот, хизмат ва ишларни реализация қилиш натижалари тўғрисидаги ҳисоботни ваколатли органга тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Ваколатли орган махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси томонидан тақдим этилган ҳисоботни ва мониторинг давомида тўплаган маълумотларни ўттиз иш куни ичида кўриб чиқиб, махсус ҳуқуқий режим доирасида янги маҳсулот, хизмат ва ишларни реализация қилиш ҳолатини баҳолайди ва қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус ҳуқуқий режим доирасида янги маҳсулот, хизмат ва ишларни реализация қилиш натижасини муваффақиятли деб топиш тўғрисида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус ҳуқуқий режим доирасида янги маҳсулот, хизмат ва ишларни реализация қилиш натижасини муваффақиятсиз деб топиш тўғрисида.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Ваколатли орган уч иш куни ичида қабул қилинган қарорни махсус ҳуқуқий режим иштирокчисига юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Ваколатли орган бир ой муддатда махсус ҳуқуқий режим доирасида янги маҳсулот, хизмат ва ишларни реализация қилиш натижаси бўйича қабул қилинган қарордан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Ваколатли орган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида ва ЯИДХПда махсус ҳуқуқий режим бўйича очиқ маълумотлар реестрини юритади ва унинг доимий равишда янгиланиб боришини таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Очиқ маълумотлар реестрида махсус ҳуқуқий режим жорий этилган соҳа, махсус ҳуқуқий режим даври ва иштирокчилари, янги маҳсулот, хизмат ва ишларни реализация қилиш натижалари ҳамда уларни баҳолаш индикаторлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Махсус ҳуқуқий режим иштирокчисининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ушбу Низомда назарда тутилмаган бошқа асосларга кўра чекланишига ва фаолияти тугатилиши йўл қўйилмайди, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муайян соҳани тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганда, махсус ҳуқуқий режим янги маҳсулот, хизмат ва ишларни реализация қилиш муддати тугагунга қадар амалда бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Махсус ҳуқуқий режим доирасида янги маҳсулот, хизмат ва ишларни реализация қилишда солиқ, божхона ва меҳнат муносабатлари амалдаги қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади ҳамда ушбу соҳадаги қонунчилик ҳужжатлари нормаларига амал қилмаслик бўйича имтиёзлар берилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Махсус ҳуқуқий режим иштирокчилари ваколатли органларнинг хатти-ҳаракатлари ва қарорлари юзасидан белгиланган тартибда судга шикоят қилишлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга

Махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Амалга ошириладиган тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

Махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси бўлиш учун тегишли ваколатли органга ЯИДХП орқали сўровнома юборади.

Хоҳишига кўра

2-босқич

Ваколатли орган

1. Ариза берувчи томонидан юборилган сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади ва натижаси бўйича қуйидагича қарор қабул қилади:

янги маҳсулот, хизмат ва ишларни реализация қилиш бўйича махсус ҳуқуқий режимни жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида;

янги маҳсулот, хизмат ва ишларни реализация қилиш бўйича махсус ҳуқуқий режимни жорий этишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида.

Ўттиз кун ичида

2. Қабул қилинган қарорни ариза берувчига юборади.

Бир иш куни ичида

3-босқич

Махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси

1. Янги маҳсулот, хизмат ва ишларни назорат қилинадиган чекланган муҳитда реализация қилади.

Белгиланган муддатда

2. Янги маҳсулот, хизмат ва ишларни реализация қилиш натижалари тўғрисидаги ҳисоботни ваколатли органга тақдим этади.

Белгиланган муддат якунлангандан сўнг беш иш куни ичида

4-босқич

Ваколатли орган

1. Махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси томонидан тақдим этилган ҳисоботни ва мониторинг қилиш натижасида тўплаган маълумотларни кўриб чиқиб, махсус ҳуқуқий режим доирасида янги маҳсулот, хизмат ва ишларни реализация қилиш натижасини муваффақиятли ёки муваффақиятсиз деб топиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Ўттиз иш куни ичида

2. Қабул қилинган қарорни махсус ҳуқуқий режим иштирокчисига юборади.

Уч иш куни ичида

3. Махсус ҳуқуқий режим доирасида янги маҳсулот, хизмат ва ишларни реализация қилиш натижаси бўйича қабул қилинган қарордан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади.

Қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга
2-ИЛОВА

Махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси бўлиш учун
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот:

1. Юридик шахснинг СТИРи

2. Юридик шахснинг жойлашган жойи (почта манзили)

3. Асосий фаолият тури

4. Телефон рақами

5. Электрон почта манзили, расмий веб-сайти (агар мавжуд бўлса)

6. Махсус ҳуқуқий режим доирасида амалга оширилиши режалаштирилаётган фаолият (маҳсулот, хизмат ва иш)

II. Илова қилинадиган ҳужжатлар*:

1. Махсус ҳуқуқий режим доирасида янги ишлаб чиқариладиган маҳсулот, кўрсатиладиган хизмат ёки амалга ошириладиган иш тўғрисида маълумот.

2. Махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш тўғрисидаги келишув.

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ*. Ҳужжатлар сўровномага «PDF» шаклда илова қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Махсус ҳуқуқий режим доирасида янги ишлаб чиқариладиган маҳсулот, кўрсатиладиган хизмат ёки амалга ошириладиган иш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МАЪЛУМОТ

1.

Махсус ҳуқуқий режим бўйича масъул таркибий бўлинма номи

2.

Махсус ҳуқуқий режим бўйича масъул бўлинма раҳбари (Ф.И.О.)

3.

Махсус ҳуқуқий режим бўйича масъул бўлинма раҳбарининг телефон рақами

4.

Махсус ҳуқуқий режим шароитида янги маҳсулот, хизмат ва ишлар реализация қилинадиган жой

5.

Махсус ҳуқуқий режим доирасида реализация қилинадиган янги маҳсулот, хизмат ва ишлар ҳақида маълумот

6.

Янги маҳсулот, хизмат ва ишларни махсус ҳуқуқий режим шароитида реализация қилиш учун асос

7.

Янги маҳсулот, хизмат ва ишларни махсус ҳуқуқий режим шароитида реализация қилишда фойдаланиладиган технологиялар

8.

Янги маҳсулот, хизмат ва ишларни махсус ҳуқуқий режим шароитида реализация қилишни молиялаштириш манбалари

9.

Махсус ҳуқуқий режим шароитида янги маҳсулот, хизмат ва ишларни махсус ҳуқуқий режим шароитида реализация қилишда экология, атроф-муҳит ва инсон саломатлигига зарар етказилишининг олдини олиш бўйича кўрилган чоралар тавсифи

10.

Янги маҳсулот, хизмат ва ишларни махсус ҳуқуқий режим шароитида реализация қилишнинг бизнес жараёни тавсифи

11.

Янги маҳсулот, хизмат ва ишларни махсус ҳуқуқий режим шароитида реализация қилишда хавф-хатарларни аниқлаш, шунингдек, ахборот хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чоралар тавсифи

12.

Янги маҳсулот, хизмат ва ишларни махсус ҳуқуқий режим шароитида реализация қилиш муваффақиятсизликка учраганда, истеъмолчилар ва бошқаларга етказилган зарарларни қоплаш ёки мажбуриятларни бажариш механизмлари

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 ноябрдаги 617-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини иқтисодиётнинг аниқ йўналишлари кесимида жорий этиш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЙЎЛ ХАРИТАСИ

Т/р

Чора-тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Электрон тижорат ва унинг «Очиқ рақамли экотизими» ахборот тизимлари мажмуаси

1.

Электрон тижорат ва унинг «Очиқ рақамли экотизими» ахборот тизимлари мажмуаси фаолиятини таҳлил қилиш.

1. Электрон тижорат ва унинг «Очиқ рақамли экотизими» ахборот тизимлари мажмуасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини жорий этишда электрон тижорат ва очиқ рақамли экотизим соҳасини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларини хатловдан ўтказиш ва таҳлил қилиш.

2. Электрон тижорат ва унинг «Очиқ рақамли экотизими» ахборот тизимлари мажмуасида фаолиятни амалга ошириш учун зарур талаблар ва шартлар (лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар, хабарнома, сертификат, аккредитация) рўйхатини шакллантириш.

3. Электрон тижорат ва унинг «Очиқ рақамли экотизими» ахборот тизимлари мажмуасида фаолиятни амалга оширишда тартибга солинмаган ёки юқори таваккалчилик талаб этиладиган йўналишлар (маҳсулот, хизмат ва ишлар)ни аниқлаш.

2023 йил ноябрь

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

2.

Электрон тижорат ва унинг «Очиқ рақамли экотизими» ахборот тизимлари мажмуасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини жорий этиш бўйича сўровномаларни кўриб чиқиш.

1. «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими доирасида фаолиятни амалга ошириш тўғрисидаги сўровномаларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ва натижаси бўйича маълумотларни ариза берувчиларга юбориш учун ЯИДХПда зарур имкониятларни яратиш.

2. «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими доирасида фаолиятни амалга ошириш бўйича сўровномаларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинадиган ҳужжатлар намуналари ҳамда икки томонлама келишув битими лойиҳасини тасдиқлаш.

3. Сўровномаларни кўриб чиқишда юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишга масъул бўлган давлат органлари ва солиқ органларидан «Рақамли ҳукумат» платформаси орқали ариза берувчининг таъсис ҳужжатлари ва молиявий ҳисоботларини сўраб олиш имкониятини яратиш.

2023 йил ноябрь-декабрь

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

4. Электрон тижорат ва унинг «Очиқ рақамли экотизими» ахборот тизимлари мажмуасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини жорий этиш бўйича тадбиркорлик субъектлари иштирокида давра суҳбатлари, семинар-тренинг ҳамда конференциялар ташкил этиш.

Доимий

3.

Электрон тижорат ва унинг «Очиқ рақамли экотизими» ахборот тизимлари мажмуасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини жорий этиш.

1. «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими доирасида фаолиятни амалга ошириш тўғрисидаги сўровномаларни кўриб чиқиш бўйича масъул таркибий тузилмани белгилаш ёки ишчи гуруҳ тузиш ёхуд масъулларни тайинлаш.

2. Электрон тижорат ва унинг «Очиқ рақамли экотизими» ахборот тизимлари мажмуасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини жорий этишда янги маҳсулот, хизмат ва ишларни реализация қилиш учун зарур бўладиган минимал талабларни расмий веб-сайтда жойлаштириш.

2023 йил ноябрь-декабрь

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

3. Расмий веб-сайтда ва ЯИДХПда «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими доирасида фаолиятини амалга оширадиган тадбиркорлик субъектлари реестрини юритиш.

Доимий

II. Транспорт ва логистика соҳаси

4.

Транспорт ва логистика соҳасини таҳлил қилиш.

1. «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини жорий этишда транспорт ва логистика соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларини хатловдан ўтказиш ва таҳлил қилиш.

2. Транспорт ва логистика соҳасида фаолиятни амалга ошириш учун зарур талаблар ва шартлар (лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар, хабарнома, сертификат, аккредитация) рўйхатини шакллантириш.

3. Транспорт ва логистика соҳасида фаолиятни амалга оширишда тартибга солинмаган ёки юқори таваккалчилик талаб этиладиган йўналишлар (маҳсулот, хизмат ва ишлар)ни аниқлаш.

Бунда юқори даражада автоматлаштирилган транспорт воситаларини ва учувчисиз учадиган аппаратларни лойиҳалаштириш, ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш, операторни сертификатлаш, транспорт-логистика ва транспорт хизматларини кўрсатиш соҳаларига эътибор қаратиш.

2023 йил ноябрь

Транспорт вазирлиги

5.

Транспорт ва логистика соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини жорий этиш бўйича сўровномаларни кўриб чиқиш.

1. «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими доирасида фаолиятни амалга ошириш тўғрисидаги сўровномаларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ва натижаси бўйича маълумотларни ариза берувчиларга юбориш учун ЯИДХПда зарур имкониятларни яратиш.

2. «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими доирасида фаолиятни амалга ошириш тўғрисидаги сўровномаларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинадиган ҳужжат намуналари ҳамда икки томонлама келишув битими лойиҳасини тасдиқлаш.

3. Сўровномаларни кўриб чиқишда юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишга масъул бўлган органлардан ва солиқ органларидан «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали ариза берувчининг таъсис ҳужжатлари ва молиявий ҳисоботларини сўраб олиш имкониятини яратиш;

2023 йил ноябрь-декабрь

Транспорт вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

4. Транспорт ва логистика соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини жорий этиш учун тадбиркорлик субъектлари иштирокида давра суҳбатлари, семинар-тренинг ҳамда конференциялар ташкил этиш.

Доимий

Транспорт вазирлиги

6.

Транспорт ва логистика соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини жорий этиш.

1. «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими доирасида фаолиятни амалга ошириш тўғрисидаги сўровномаларни кўриб чиқиш бўйича масъул таркибий тузилмани белгилаш ёки ишчи гуруҳ тузиш ёхуд масъулларни тайинлаш.

2. Транспорт ва логистика соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини жорий этишда янги маҳсулот, хизмат ва ишларни реализация қилиш учун зарур бўладиган минимал талабларни расмий веб-сайтда жойлаштириш.

2023 йил ноябрь-декабрь

Транспорт вазирлиги

3. Расмий веб-сайтда ва ЯИДХПда «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими доирасида фаолиятини амалга оширадиган тадбиркорлик субъектлари реестрини юритиш.

Доимий

III. Инвестициялар, саноат ишлаб чиқариш, савдо ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳаси

7.

Инвестициялар, саноат ишлаб чиқариш, савдо, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасини таҳлил қилиш.

1. «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини жорий этишда инвестициялар, саноат ишлаб чиқариш, савдо ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларини хатловдан ўтказиш ва таҳлил қилиш.

2. Инвестициялар, саноат ишлаб чиқариш, савдо ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида фаолиятни амалга ошириш учун зарур талаблар ва шартлар (лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар, хабарнома, сертификат, аккредитация) рўйхатини шакллантириш.

3. Инвестициялар, саноат ишлаб чиқариш, савдо ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида фаолиятни амалга оширишда тартибга солинмаган ёки юқори таваккалчилик талаб этиладиган йўналишлар (маҳсулот, хизмат ва ишлар)ни аниқлаш.

2023 йил ноябрь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

8.

Инвестициялар, саноат ишлаб чиқариш, савдо ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини жорий этиш бўйича сўровномаларни кўриб чиқиш.

1. «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими доирасида фаолиятни амалга ошириш тўғрисидаги сўровномаларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ва натижаси бўйича маълумотларни ариза берувчиларга юбориш учун ЯИДХПда зарур имкониятларни яратиш.

2. «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими доирасида фаолиятни амалга ошириш тўғрисидаги сўровномаларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинадиган ҳужжат намуналари ҳамда икки томонлама келишув битими лойиҳасини тасдиқлаш.

3. Сўровномаларни кўриб чиқишда юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишга масъул бўлган органлардан ва солиқ органларидан «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали ариза берувчининг таъсис ҳужжатлари ва молиявий ҳисоботларини сўраб олиш имкониятини яратиш.

2023 йил ноябрь-декабрь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

4. Инвестициялар, саноат ишлаб чиқариш, савдо ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини жорий этиш учун тадбиркорлик субъектлари иштирокида давра суҳбатлари, семинар-тренинг ҳамда конференциялар ташкил этиш.

Доимий

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

9.

Инвестициялар, саноат ишлаб чиқариш, савдо ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини жорий этишни ташкил қилиш.

1. «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими доирасида фаолиятни амалга ошириш тўғрисидаги сўровномаларни кўриб чиқиш бўйича масъул таркибий тузилмани белгилаш ёки ишчи гуруҳ тузиш ёхуд масъулларни тайинлаш.

2. Инвестициялар, саноат ишлаб чиқариш, савдо ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини жорий этишда янги маҳсулот, хизмат ва ишларни реализация қилиш учун зарур бўладиган минимал талабларни расмий веб-сайтда жойлаштириш.

2023 йил ноябрь-декабрь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

3. Расмий веб-сайтда ва ЯИДХПда «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими доирасида фаолиятини амалга оширадиган тадбиркорлик субъектлари реестрини юритиш.

Доимий

IV. Қишлоқ хўжалиги соҳаси

10.

Қишлоқ хўжалиги соҳасини таҳлил қилиш.

1. «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини жорий этишда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларини хатловдан ўтказиш ва таҳлил қилиш.

2. Қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолиятни амалга ошириш учун зарур талаблар ва шартлар (лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар, хабарнома, сертификат, аккредитация) рўйхатини шакллантириш.

3. Қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолиятни амалга оширишда тартибга солинмаган ёки юқори таваккалчилик талаб этиладиган йўналишлар (маҳсулот, хизмат ва ишлар)ни аниқлаш. Бунда қишлоқ хўжалиги экинларининг янги навларини синаш соҳасига эътибор қаратиш.

2023 йил ноябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

11.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини жорий этиш бўйича сўровномаларни кўриб чиқиш.

1. «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими доирасида фаолиятни амалга ошириш тўғрисидаги сўровномаларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ва натижаси бўйича маълумотларни ариза берувчиларга юбориш учун ЯИДХПда зарур имкониятларни яратиш.

2. «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими доирасида фаолиятни амалга ошириш тўғрисидаги сўровномаларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинадиган ҳужжат намуналари ҳамда икки томонлама келишув битими лойиҳасини тасдиқлаш.

3. Сўровномаларни кўриб чиқишда юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишга масъул бўлган органлардан ва солиқ органларидан «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали ариза берувчининг таъсис ҳужжатлари ва молиявий ҳисоботларини сўраб олиш имкониятини яратиш.

2023 йил ноябрь-декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

4. Қишлоқ хўжалиги соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини жорий этиш учун тадбиркорлик субъектлари иштирокида давра суҳбатлари, семинар-тренинг ҳамда конференциялар ташкил этиш.

Доимий

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

12.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини жорий этишни ташкил этиш.

1. «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими доирасида фаолиятни амалга ошириш тўғрисидаги сўровномаларни кўриб чиқиш бўйича масъул таркибий тузилмани белгилаш ёки ишчи гуруҳ тузиш ёхуд масъулларни тайинлаш.

2. Қишлоқ хўжалиги соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини жорий этишда янги маҳсулот, хизмат ва ишларни реализация қилиш учун зарур бўладиган минимал талабларни расмий веб-сайтда жойлаштириш.

2023 йил ноябрь-декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

3. Расмий веб-сайтда ва ЯИДХПда «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими доирасида фаолиятини амалга оширадиган тадбиркорлик субъектлари реестрини юритиш.

Доимий

V. Қурилиш соҳаси

13.

Қурилиш соҳасини таҳлил қилиш.

1. «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини жорий этишда қурилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларини хатловдан ўтказиш ва таҳлил қилиш.

2. Қурилиш соҳасида фаолиятни амалга ошириш учун зарур талаблар ва шартлар (лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар, хабарнома, сертификат, аккредитация) рўйхатини шакллантириш.

3. Қурилиш соҳасида фаолиятни амалга оширишда тартибга солинмаган ёки юқори таваккалчилик талаб этиладиган йўналишлар (маҳсулот, хизмат ва ишлар)ни аниқлаш.

Бунда архитектура-қурилиш ишларини лойиҳалаштириш, бино-иншоотларни қуриш, капитал таъмирлаш, реконструкция қилиш, қурилиш объектларини бузиш, бинолар ва иншоотлардан фойдаланиш соҳаларига эътибор қаратиш.

2023 йил ноябрь

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

14.

Қурилиш соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини жорий этиш бўйича сўровномаларни кўриб чиқиш.

1. «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими доирасида фаолиятни амалга ошириш тўғрисидаги сўровномаларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ва натижаси бўйича маълумотларни ариза берувчиларга юбориш учун ЯИДХПда зарур имкониятларни яратиш.

2. «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими доирасида фаолиятни амалга ошириш тўғрисидаги сўровномаларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинадиган ҳужжат намуналарини, икки томонлама келишув битими лойиҳасини тасдиқлаш.

3. Сўровномаларни кўриб чиқишда юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишга масъул бўлган органлардан ва солиқ органларидан «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали ариза берувчининг таъсис ҳужжатлари ва молиявий ҳисоботларини сўраб олиш имкониятини яратиш.

2023 йил ноябрь-декабрь

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

4. Қурилиш соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини жорий этиш учун тадбиркорлик субъектлари иштирокида давра суҳбатлари, семинар-тренинг ҳамда конференциялар ташкил этиш.

Доимий

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

15.

Қурилиш соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини жорий этишни ташкил этиш.

1. «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими доирасида фаолиятни амалга ошириш тўғрисидаги сўровномаларни кўриб чиқиш бўйича масъул таркибий тузилмани белгилаш ёки ишчи гуруҳ тузиш ёхуд масъулларни тайинлаш.

2. Қурилиш соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини жорий этишда янги маҳсулот, хизмат ва ишларни реализация қилиш учун зарур бўладиган минимал талабларни расмий веб-сайтда жойлаштириш.

2023 йил ноябрь-декабрь

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

3. Расмий веб-сайтда ва ЯИДХПда «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими доирасида фаолиятини амалга оширадиган тадбиркорлик субъектлари реестрини юритиш.

Доимий

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.11.2023 й., 09/23/617/0890-сон)