1-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Бажариш муддати | Молиялаштириш манбалари | Масъул ижрочилар |
I. Аллергология йўналишида ҳуқуқий базани такомиллаштириш ва соҳани рақамлаштириш | |||||
1. | Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт марказида (кейинги ўринларда — Марказ) аллергик касалликлар билан касалланган беморларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш. | 1. Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиладиган аллергик касалликлар рўйхатини тасдиқлаш. 2. Аллергик касалликларга чалинган беморларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 3. Аллергик касалликларга чалинган беморларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш тартибини амалиётга татбиқ қилиш. | 2024 йил 1 январь | - | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов), Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси (Эрматов), Марказ (Разикова) |
2. | Аллергик касалликларга ташхис қўйиш ва даволаш клиник стандартлари ва баённомаларини такомиллаштириш. | 1. Аллергик касалликларга ташхис қўйиш ва даволаш клиник стандартлари ва баённомаларини Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиялари асосида қайта кўриб чиқиш. 2. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларда аллергик касалликлар билан хасталанган беморларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишнинг клиник баённомаларини, тиббиётнинг бирламчи бўғинида фаолият кўрсатаётган шифокорлар учун соддалаштирилган клиник алгоритмларни ишлаб чиқиш. 3. Мазкур клиник стандартлар ва баённомаларни тасдиқлаш. 4. Тасдиқланган клиник стандартлар ва баённомаларни Марказ, унинг ҳудудий бўлинмалари ва бошқа тегишли йўналишдаги тиббиёт муассасаларида фаолият юритувчи шифокорларга етказиш. | 2024 йил якунига қадар | - | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов) |
3. | Республика ҳудудлари бўйлаб аллергик касалликларни келтириб чиқарувчи аэроаллергенлар таркиби, уларнинг мавсумий тарқалиш кўлами ва ўзгарувчанлигини ўрганиш. | 1. Республиканинг барча ҳудудларига ҳаводаги аэроаллергенларни аниқлаш мосламаларини ўрнатиш. 2. Ҳаводаги аэроаллергенларни аниқлаш мосламаларидан олинадиган маълумотларни атроф табиий муҳит ифлосланишига оид маълумотлар билан интеграциялашни таъминлаш. 3. Аэроаллергенлар таркиби ва уларнинг мавсумий тарқалиш кўлами тўғрисидаги маълумотларни атроф табиий муҳит ифлосланишига оид маълумотлар билан биргаликда эълон қилиб бориш тартибини жорий қилиш. | 2023-2024 йиллар | Халқаро грант маблағлари, ижрочилар маблағлари | Халқаро молекуляр аллергология маркази (Рўзиев), Марказ (Разикова), Гидрометеорология хизмати агентлиги (Хабибуллаев) |
4. | Марказ фаолиятини самарали ташкил қилиш. | 1. Марказнинг янги бино ва иншоотларида жиҳозлаш ишларини якунлаш. 2. Марказда болалар аллергологияси ва клиник иммунологияси, жонлантириш, болалар ва катталар тери аллергик касалликлари, клиник иммунология бўлимлари ҳамда ёрдамчи бўлимлар, консультатив-ташхислаш поликлиникаси, махсус молекуляр аллергологик ва клиник иммунологик лабораториялар ва илмий-ўқув симуляцион бўлинмалар ташкил қилинишини инобатга олган ҳолда унинг тузилмаси, штатлар жадвали ва харажатлар сметасини қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2024 йил якунига қадар | Мазкур мақсадлар учун Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов), Марказ (Разикова) |
II. Аҳоли орасида аллергик ва иммунологик касалликларни эрта аниқлаш ва уларнинг олдини олиш, ташхислаш ва даволаш сифатини ошириш | |||||
5. | Аллергик касалликлар (шу жумладан мавсумий аллергия) кўрсаткичлари юқори ҳудудларда йилига камида бир марта оммавий ва селектив скрининг текширувларини ўтказиш. | 1. Саноати ривожланган ва касаллик кўрсаткичлари юқори ҳудудларда вилоят аллергологлари ва оилавий шифокорлар билан биргаликда скрининг текширувларини ўтказиш. | 2023 — 2025 йиллар | Мазкур мақсадлар учун Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар, Марказнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов), Марказ (Разикова), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Ходжаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (Кўчимов), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (Хаджаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
2. Оммавий ахборот воситалари орқали аҳоли орасида мавсумий аллергик касалликлар ва иммунологик касалликлар тўғрисида ахборот-тарғибот ишларини олиб бориш (теледастурлар, видеороликлар, тарқатма материаллар ва бошқалар). | 2023 — 2025 йилларда медиа-режа асосида (ҳар йили 1 январгача тасдиқланади) | ||||
6. | Скрининг текширувлари натижасида аниқланган аллергик ва иккиламчи иммунитет танқислиги касалликлари мавжуд беморларни аллергологлар томонидан тизимли кузатуви ва индивидуал соғломлаштириш ишларини ташкиллаштириш. | 1. Аллергик ва иккиламчи иммунитет танқислигини аниқлаш мақсадида икки босқичли сўровномалар ишлаб чиқиш. 2. Оилавий шифокорлар томонидан аҳоли орасида сўровномалар ўтказиш. 3. Сўровнома натижаларига кўра аниқланган беморларни соғломлаштириш режа-жадвалини тасдиқлаш ва соғломлаштириш ишларини олиб бориш. | 2023 — 2025 йиллар | Мазкур мақсадлар учун Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар, Марказнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов), Марказ (Разикова), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
7. | Аллергик ва иккиламчи иммунитет танқислиги касалликларига чалинган «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига ёки Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг бемор вакилларига ингаляцион глюкокортикостероид дори воситаларини бепул тарқатиш. | 1. Аллергик ва иммунологик касалликлар аниқланган беморларга ингаляцион глюкокортикостероид дори воситаларини бепул тарқатиш механизмини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2024 йил 1 январь | Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Фазилкаримов) |
2. Аллергик ва иммунологик касалликлар аниқланган беморларни ингаляцион глюкокортикостероид дори воситалари билан бепул таъминлаш. | 2024 йилдан бошлаб | Ҳисоб-китоблар асосида | |||
8. | Марказ ва унинг ҳудудий бўлинмалари лабораториялари ҳамда шифокор-аллерголог кабинетларида диагностика сифатини ошириш. | 1. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан аллерген реагентлар ва даволовчи-ташхисловчи аллергенлар рўйхатини тасдиқлаш. | 2024 йил 1 январь | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов) | |
2. Реагентлар ва даволовчи-ташхисловчи аллергенларни харид қилиш. 3. Марказнинг ва унинг ҳудудий бўлинмалари лабораторияларини аллерген реагентлар ҳамда шифокор-аллерголог кабинетларини даволовчи-ташхисловчи аллергенлар билан таъминлаш. | 2023 — 2025 йиллар | Маҳаллий бюджет маблағлари, Соғлиқни сақлаш вазирлигига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов) | ||
9. | Ҳудудларда аллергология ва клиник иммунология йўналишларида касалликларнинг олдини олиш, диагностика қилиш ва даволаш сифатини ошириш. | 1. Марказнинг етакчи ходимларидан иборат ишчи гуруҳларни шакллантириш. 2. Ишчи гуруҳларни Марказнинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда чекка ва олис ҳудудларга хизмат сафарига юбориш. Ташрифлар доирасида беморларни кўрикдан ўтказиш. 3. Марказнинг ҳудудий бўлинмалари моддий-техника базасини ўрганиб, уни яхшилаш бўйича таклифлар тайёрлаш. 4. Марказнинг ҳудудий бўлинмаларида аллергология ва клиник иммунология йўналишида юқори технологик ташхислаш амалиётлари турини босқичма-босқич ошириш. | 2023 — 2025 йиллар (режа-жадвал асосида) | Марказнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов), Марказ (Разикова) |
10. | Тошкент шаҳри аҳолиси учун аллергик касалликлар бўйича ихтисослаштирилган ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш. | 1. Марказ томонидан Тошкент шаҳри аҳолиси учун аллергик касалликлар бўйича ихтисослаштирилган ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишни йўлга қўйиш. 2. Тошкент шаҳри аҳолисига аллергик касалликлар бўйича тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Марказда 20 та ўринга мўлжалланган бўлим ташкил этиш ва уларни Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали Тошкент шаҳри бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириш. | 2024 йилдан бошлаб | Мазкур мақсадлар учун Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов), Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси (Эрматов) |
III. Аллергология хизмати кадрларининг касбий ва илмий салоҳиятини ошириш ва соҳада илм-фанни ривожлантириш | |||||
11. | Аллерголог ва иммунолог мутахассисларни нуфузли хорижий аллергология ва иммунология марказларига малака оширишга юбориш. | Марказ ҳамда ҳудудий тиббиёт муассасаларидан камида 10 нафар аллерголог ва иммунолог мутахассисларни танлаб олиш ҳамда уларнинг нуфузли хорижий аллергология ва иммунология марказларида малака оширишларини ташкил этиш. | 2024-2025 йиллар | Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов), Марказ (Разикова) |
12. | Аллергология ва клиник иммунология йўналишида илмий тадқиқотлар кўламини ошириш, уларнинг натижаларини амалиётга кенг жорий этиш. | 1. Аллергик ва иммунологик касалликларни аниқлаш, ташхислаш ва замонавий даволаш борасидаги долзарб муаммоларни тадқиқ қилиш бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар, дастурлар ва лойиҳаларни амалга ошириш. Саноати ривожланган ҳудудларда нафас аъзолари ва терига таъсир этувчи аллергологик омилларни ўрганиш бўйича илмий асосланган тадқиқотларни ўтказиш ва уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш. 2. Илмий тадқиқотлар натижаларини амалиётга кенг жорий этиш. 3. 2024-2025 йилларга мўлжалланган илмий-тадқиқот ишлари дастурини тасдиқлаш. | 2024-2025 йиллар | Давлат бюджетидан илмий фаолиятга оид давлат дастурларини амалга ошириш учун ажратиладиган маблағлар, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Каримов), Марказ (Разикова), Халқаро молекуляр аллергология маркази (Рўзиев) |
13. | Аллергология йўналишида тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш сифатини ошириш. | Аллергология йўналишида тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича қўшма ўқув дастурлари ва адабиётларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш. | 2023 — 2025 йиллар | Ижрочилар маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов), Марказ (Разикова), Халқаро молекуляр аллергология маркази (Рўзиев) |
Аллергик касалликларни эрта аниқлаш бўйича кенг доирадаги мутахассисларнинг малакасини ошириш бўйича махсус курсларни жорий этиш. | Режа-жадвал асосида | ||||
14. | Марказ қошида устоз-шогирд анъаналари бўйича аллергология мактабини яратиш. | 1. Марказ қошида аллергология мактабини ташкил қилиш ва унинг самарали фаолиятини йўлга қўйиш. | 2023 — 2025 йиллар | Марказнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов), Марказ (Разикова) |
2. Бутунжаҳон аллергия ташкилоти тавсияларига кўра барча йўналишлар шифокорлари учун қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш. | Режа-жадвал асосида | ||||
15. | Педиатр мутахассисларни болалар аллергологи мутахассиси сифатида қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларини амалга ошириш. | Республика ҳудудларида болалар аллергологи мутахассисларига бўлган эҳтиёжни ўрганиш, ҳудудий педиатр мутахассислар билан уч томонлама шартнома тузиш ва уларни шакллантирилган рўйхат асосида болалар аллергологи мутахассислари сифатида тайёрлаш, болалар аллергологлари вакант ўринларини мутахассислар билан тўлдириш. | 2023 — 2025 йиллар | Маҳаллий бюджет маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов), Марказ (Разикова), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
16. | Молекуляр аллергология ва клиник иммунология йўналишларида халқаро алоқаларни ривожлантириш. | 1. Нуфузли хорижий илмий, тиббиёт ташкилотлари билан ҳамкорлик меморандумларини имзолаш. 2. Доимий асосда ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйиш. Бунда, юқори технологик ташхислаш усуллари, молекуляр аллергология ва клиник иммунология соҳасида ҳамкорлик ўрнатиш, хорижий марказлардан мутахассисларни таклиф қилиш ва маҳорат дарслари, вебинарлар ўтказиш, телемедицина амалиётини йўлга қўйиш. | 2023 — 2025 йиллар | Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов), Ташқи ишлар вазирлиги (Саидов) |
17. | Аҳоли орасида аллергологик ва иккиламчи иммунитет танқислиги касалликларини эрта аниқлаш, даволаш ва уларнинг профилактикасини кучайтириш учун хорижий грантлар, техник ва бошқа ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш. | 1. Аҳоли орасида аллергик ва иммунологик касалликларни эрта аниқлаш, даволаш ва уларнинг профилактикасини кучайтириш бўйича грант лойиҳаларини ишлаб чиқиш. 2. Грант лойиҳаларини Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига тақдим этиш. 3. Хорижий грантлар, техник ва бошқа ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш чораларини кўриш. | 2023 — 2025 йиллар | - | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Қудратов) |
18. | Аллергик ва иккиламчи иммунитет танқислиги касалликларига чалинган беморларни реабилитация қилиш тизимини такомиллаштириш. | 1. Географик иқлим шароитидан келиб чиқиб, аллергик ва иккиламчи иммунитет танқислиги касалликлари билан хасталанган беморларни реабилитация қилиш дастурини ишлаб чиқиш. | 2024 йил 1 март | - | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов), Марказ (Разикова), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
2. Марказ ва унинг ҳудудий бўлинмалари, туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида аллерголог мутахассислар томонидан дастурда белгиланган машғулотларни ўтказишни йўлга қўйиш ҳамда зарур материалларни тайёрлаш ва аҳолига етказиш. 3. Машғулотларни ўтказувчи мутахассисларнинг касбий салоҳиятини ошириш. | 2023 — 2025 йиллар | ||||
4. Марказда аллергик ва иккиламчи иммунитет танқислиги касалликлари билан хасталанган беморларни реабилитация қилиш учун физиотерапевтик бўлим ташкил этиш. | 2024 йил якунига қадар | Халқаро грант маблағлари | |||
2-ИЛОВА