28.09.2023 йилдаги ПФ-164-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фармони

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мамлакатимизда туристик имкониятлардан самарали фойдаланиш, ушбу соҳада фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларига шароитлар яратиш, тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш, шунингдек, истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, туризм соҳасига маҳаллий ва чет эл инвестицияларини жалб этиш самарадорлигини ошириш, хорижий ва маҳаллий туристларни кенг жалб қилиш учун қулай шароитлар яратиш, маданий алоқаларни янада кенгайтириш ҳамда монополияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини ошириш талаб этилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бўстонлиқ туманининг туристик салоҳиятини янада ривожлантириш, ҳудудда муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш ва янгилаш, ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар нархи асоссиз оширилишининг олдини олиш, шунингдек, мамлакатимиз маданияти ва санъатини, туризм салоҳиятини халқаро майдонда намойиш этиш ва уни тарғиб қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «ТУРКСОЙ тузилмаси ва фаолият кўрсатиш принциплари тўғрисидаги шартномани (Олма-ота, 1993 йил 12 июль) ратификация қилиш ҳақида»ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик шахс мақомига эга бўлмаган Тоғли ва олис ҳудудларда туристик инфратузилмани ривожлантириш жамғармасини «Чорвоқ» туристик-рекреацион зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонаси бошқарувига ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маданият вазирлигини Ўзбекистон Республикасининг Халқаро туркий маданият ташкилоти (ТУРКСОЙ)га аъзолик бўйича мажбуриятларини бажариш учун масъул этиб белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар нархларининг кескин тебраниши даврида уларнинг асоссиз оширилишининг олдини олиш юзасидан қўшимча ваколатлар бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат иштирокидаги корхоналар кузатув кенгаши аъзоларини рағбатлантириш ва ижро органи аъзолари меҳнатига ҳақ тўлаш тартибини такомиллаштириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Маданият вазирлиги ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2023 йил 28 сентябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПФ-164-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 сентябрдаги ПФ-164-сон Фармонига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 августдаги «Бўстонлиқ туманида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш орқали туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6053-сон Фармонида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 2-банд «а» кичик бандининг давлат тилидаги матнидаги «эркин туристик» сўзлари «туристик-рекреацион» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Жамғарма 2023 йил 10 октябрга қадар «Чорвоқ» туристик-рекреацион зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонаси бошқарувига ўтказилсин»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккинчи — ўн биринчи хатбошилар тегишинча учинчи — ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олтинчи хатбошидаги «ер участкаларини» сўзлари «ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқини» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) 4-банднинг «д» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«д) Туризм қўмитаси ҳузуридаги Хавфсиз туризм жамғармасининг («чиқиш туризми» йўналиши бўйича туризм фаолиятини амалга оширувчи туроператор ва турагентлар томонидан захира қилинадиган маблағлар бундан мустасно) вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан тушадиган даромадлар бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомларда кўрсатилган мақсадлар учун йўналтирилади».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги «Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида»ги ПФ-101-сон Фармонининг 16-банди ва Фармонга 9-илованинг 26-позицияси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 майдаги «Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга ва монополияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-145-сон Фармонининг 6-банди «а» кичик бандида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биринчи ва бешинчи хатбошилардаги «асосий озиқ-овқат маҳсулотлари» сўзлари «ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўртинчи хатбошидаги «озиқ-овқат маҳсулотларининг» сўзлари «ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги ПФ-76-сон Фармони билан тасдиқланган Рақамлаштириш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тизим фаолиятини трансформация қилиш бўйича «йўл харитаси»нинг 50-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

«

50.

2024 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига электрон тижорат фаолияти доирасида эркин омбор божхона режимига жойлаштирилган товарлар билан чакана савдо операцияларини амалга оширишга рухсат бериш чораларини кўриш. Бунда:

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги

-

Электрон тижорат соҳасини ривожлантириш орқали савдо айланмаси ҳажмини ошириш, шунингдек, иқтисодиётда хуфиёна айланмани қисқартириш учун шароит яратилади.

1) айрим қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳаси, шунингдек, ушбу тартибни амалга ошириш учун зарурий механизмларни жорий этишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш;

2023 йил ноябрь

2) қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил декабрь

».

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги «Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4755-сон қарорига 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги ПҚ-4755-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Чорвоқ» туристик-рекреацион зонаси маъмурий кенгаши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАРКИБИ

1.

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Маъмурий кенгаш раиси

2.

А.А. Абдухакимов

экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири, Маъмурий кенгаш раиси ўринбосари

3.

Ш.Ж. Тўхтабоев

Бош прокурор ўринбосари

4.

Б.И. Закиров

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири

5.

Б.Ф. Исламов

тоғ-кон саноати ва геология вазири

6.

Ш.Д. Кудбиев

Солиқ қўмитаси раиси

7.

Ф.Ж. Пулатов

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори

8.

Ж.Ҳ. Бабажанов

Тошкент вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари

9.

Ж.И. Ахмедов

Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани ҳокими

10.

У.Р. Шадиев

Туризм қўмитаси раиси, Маъмурий кенгаш масъул котиби

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ:

Маъмурий кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маъмурий кенгаш раисига Маъмурий кенгаш таркибига янги аъзоларни киритиш, шунингдек, бошқа вазирликлар ва идоралар экспертлари ва мутахассисларини жалб қилиш ҳуқуқи берилади».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги ПҚ-4756-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар ва халқаро ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятларни бажаришга масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхатида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 21-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

«

21.

Маданият вазирлиги

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларининг гуманитар ҳамкорлиги бўйича давлатлараро жамғармаси

Халқаро туркий маданият ташкилоти (ТУРКСОЙ)

»;

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 48-позициянинг «Тўловчилар номи» устунидаги «Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Туризм қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПҚ-436-сон қарори билан тасдиқланган 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасида «яшил» иқтисодиётга ўтиш ва «яшил» ўсишни таъминлаш бўйича ҳаракатлар режаси 61-позициясининг «Ижро муддати» устунидаги «2023 йил июль» сўзлари «2023 йил декабрь» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2023 й., 06/23/164/0737-сон)