28.09.2023 йилдаги 504-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 28.09.2023 йилдаги 504-сон
Дата вступления в силу
30.09.2023
Ўзбекистон Республикасининг «Транспорт тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида транспорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 14 июндаги ПФ-94-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, автомобиль, темир йўл, ҳаво, сув, электр транспорти, метрополитен ва йўл хўжалиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида транспорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 14 июндаги ПФ-94-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль транспорти ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти ҳамда Ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларнинг темир йўл транспорти ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш маркази негизида таълим муассасаси шаклида Транспорт вазирлиги ҳузурида Транспорт соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти (кейинги ўринларда — Институт) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
транспорт соҳаси кадрлари — транспорт соҳасида фаолият юритувчи ташкилотларнинг ушбу Низомнинг 4-бандига мувофиқ лавозим ва мутахассисликлар номенклатурасига кирувчи ходимлари.
ўқув курслари дастурларини муваффақиятли тугатган (ўзлаштирган) шахслар учун ушбу Низомга 1 ёки 1а-иловаларда келтирилган шаклларга ва тавсифга мувофиқ транспорт соҳаси кадрларининг малака оширганлиги ҳақида сертификат;
ўқув курслари дастурларини муваффақиятли тугатган (ўзлаштирган) шахслар учун ушбу Низомгаёки 1в-иловаларда келтирилган шаклларга ва тавсифга мувофиқ халқаро йўналишда йўловчи ва юк ташувчининг касбий маҳорат сертификати;
ўқув курслари дастурларини муваффақиятли тугатган (ўзлаштирган) шахслар учун ушбу Низомга 2-иловада келтирилган шакл ва тавсифга мувофиқ транспорт соҳасида тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув курсларини тугатганлик ҳақида гувоҳнома;
қайта тайёрлаш ўқув курслари дастурларини муваффақиятли тугатган (ўзлаштирган) шахслар учун ушбу Низомга 3-иловада келтирилган шакл ва тавсифга мувофиқ транспорт соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ҳақида диплом.

Транспорт соҳаси кадрларининг малака оширганлиги ҳақидаги сертификат
тавсифи

Транспорт соҳаси кадрларининг малака оширганлиги ҳақидаги сертификат (кейинги ўринларда — сертификат) бланкаси А5 форматда 14,85 см х 21 см ўлчамдаги китобча шаклда бўлиб, 240 г/кв.м. қалинликдаги юқори сифатли махсус ҳимояга эга офсет қоғоздан тайёрланади.
I. Сертификат ташқи томонида:
Варақнинг ўнг юқори қисмида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири (20 — 40 мм оралиғида) ва давлат тилида (лотин ёзувида) қуйидагилар жойлаштирилади:
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TRANSPORT VAZIRLIGI. пастига кўк чизиқ жойлаштирилади.
MALAKA OSHIRGANLIK HAQIDA SERTIFIKAT.
II. Сертификат ички томонида:
Варақнинг чап юқори қисмида давлат тилида (лотин ёзувида) қуйидагилар кетма — кетликда жойлаштирилади:
Ta’lim muassasasining (tashkilotining) nomi;
Malaka oshirganlik haqida sertifikat;
MO № 000000
Berilgan sana: 20___-yil «___» _________
Amal qilish muddati: 20___-yil «___» _________ gacha
Qayd raqami: ____________.
Таълим муассасаси (ташкилот) раҳбарининг имзоси ва фамилияси, исми, отасининг исми;
QR-код ёки муҳр жойи.
Сертификатнинг ўнг қисмида давлат тилида (лотин ёзувида) қуйидагилар кетма — кетликда жойлаштирилади:
Mazkur sertifikat egasi
ta’lim oluvchining familiyasi, ismi, otasining ismi;
O‘qish davri: 20___-yil ____________ dan, 20___-yil ____________ gacha;
malaka oshirish kursining nomi va umumiy soati;
Berilgan joy nomi (Misol uchun: Toshkent shahar yoki Samarqand viloyati).
III. Сертификатни чоп этиш шартлари:
Ёруғлик воситасида нусха кўчирилишини мураккаблаштириш учун бўёқнинг оч рангларидан фойдаланилади.
Турли рангларни ҳосил қилиш учун турли рангдаги растрдан фойдаланилади.
Расмлар тасвири учун яшил, кўк, оч сариқ, сиёҳ, пушти ва қизил ранглардан, шунингдек, фон нақшли растри учун оч кўк ёки оч сариқ ва (ёки) оч қизил рангдан фойдаланган ҳолда босиб чиқарилиши мумкин.
Сертификат бланкасининг четки қисмларига нақшли растр рамка қўйилади.
Матнларда қора рангдан фойдаланилади.
Сертификатда тартиб рақамлар иккита лотин ҳарфи «MO» ва олтита такрорланмайдиган ҳамда кетма-кет ўзгарувчи рақамлардан иборат бўлади.
QR-код сертификатнинг ички томонининг чап пастки қисмига жойлаштирилади.

Транспорт соҳаси кадрларининг малака оширганлиги ҳақида сертификат
тавсифи

I. Сертификат олд томонида:
Чап юқори қисмида таълим муассасасининг (ташкилотининг) логотипи ва ёнида O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TRANSPORT VAZIRLIGI. пастида
MALAKA OSHIRGANLIK HAQIDA SERTIFIKAT.
Кетма-кетликда:
1. Sertifikat tartib raqami. МО № 0000001
2. Ta’lim muassasasining (tashkilotining) nomi: (Misol uchun Transport sohasi kadrlarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti).
3. Malaka oshirish kursining nomi va o‘quv yuklamasi hajmi. (Misol uchun: «Avtomobil transportida tashishni tashkil etish»).
4. O‘qish davri: 20___-yil «___» ____________dan, 20___-yil «___» ____________ gacha. (Misol uchun: 2023-yil 10-yanvardan, 2023-yil 30-yanvargacha).
5. Ta’lim oluvchining familiyasi, ismi, otasining ismi. (Misol uchun: Toxirjonov Tohir Tolib o‘g‘li)
6. Berilgan joy nomi (Misol uchun: Toshkent shahri)
7. Berilgan sana: 20___-yil «___» _________ (Misol uchun: 2023-yil 30-yanvar).
8. Amal qilish muddati: 20___-yil «___» __________ (Misol uchun: 2026-yil 29-yanvar).
II. Сертификат орқа томонида:
Ўнг юқори қисмида таълим муассасаси (ташкилоти) логотипи жойлаштирилади ва ён томонидан:
МИНИСТЕРСТВО ТРАНСПОРТА РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
СЕРТИФИКАТ О ПОВЫШЕНИИ КВАЛИФИКАЦИИ
MINISTRY OF TRANSPORT OF TНE REPUBLIC OF UZBEKISTAN
PROFESSIONAL DEVELOPMENT CERTIFICATE
Кетма-кетликда:
1. Серийный номер сертификата/Certificate serial number MO № 0000001
2. Образовательное учреждение/The name of the educational organization
3. Название курса повышения квалификации и объём учебной нагрузки/ Names of the advanced training course and volume of study load
4. Период обучения: от «___» ________ 20___г. до «___» ________ 20___ г./ Period of study: from «___» _______ 20___ year till «___» ___ 20___year.
5. Фамилия, имя, отчество обучающего/Surname, name, patronymic students.
6. Место выдачи/ Place of issue.
7. Дата выдачи:»___» ________ 20___г./date of issue: «___» _______ 20___ yеar.
8. Действителен до: «___» _______ 20___г./Valid till: «___» _______ 20___ yеar.
III. Сертификатни чоп этиш шартлари:
Транспорт соҳаси кадрларининг малака оширганлиги ҳақидаги сертификат (кейинги ўринларда — сертификат) пластикдан тайёрланади, 54х86 миллиметр ўлчамда бўлиб, ранги оч кўк, давлат тилида (лотин ёзувида) расмийлаштирилади, матнларда қора рангдан фойдаланилади.
Ёруғлик воситасида нусха кўчирилишини мураккаблаштириш учун бўёқнинг оч рангларидан фойдаланилади.
Турли рангларни ҳосил қилиш учун турли рангдаги растрдан фойдаланилади.
Сертификат бланкасининг четки қисмларига нақшли растр рамка қўйилиши мумкин.
Сертификатда тартиб рақамлар иккита лотин ҳарфи «MO» ва олтита такрорланмайдиган ҳамда кетма-кет ўзгарувчи рақамлардан иборат бўлади.
QR-код сертификат олди томонининг ўнг пастки қисмига жойлаштирилади.

Халқаро йўналишда йўловчи ва юк ташувчининг касбий маҳорат сертификати
тавсифи

Халқаро йўналишда йўловчи ва юк ташувчининг касбий маҳорат сертификати (кейинги ўринларда — сертификат) бланкаси А5 форматда 14,85 см х 21 см ўлчамдаги китобча шаклда бўлиб, 240 г/кв.м. қалинликдаги юқори сифатли махсус ҳимояга эга офсет қоғоздан тайёрланади.
Сертификатнинг олд қисми ўнг томонида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби (20 — 40 мм оралиғида) тасвири ва қуйидагилар кетма — кетликда жойлаштирилади:
ўзбек, рус ва инглиз тилларида «O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi», «Министерство транспорта Республики Узбекистан», Ministry of transport of the Republic of Uzbekistan сўзлари пастига кўк чизиқ жойлаштирилади;
ўзбек, рус ва инглиз тилларида «Xalqaro tashuvchining kasbiy mahorat sertifikati», «Сертификат профессиональной компетентности международного перевозчика», «Certificate of Professional Competence for international road transport» сўзлари.
Сертификатнинг олд қисми чап томонида давлат тилида (лотин ёзувида) кетма — кетликда қуйидагилар ёзилади:
Ta’lim muassasasining (tashkilot) nomi, berildi, ta’lim oluvchining familiyasi, ismi va otasining ismi, tug‘ilgan sanasi.
Malaka oshirish o‘quv kursi dasturi bo‘yicha imtihonni topshirdi (sana, yilda) va mutaxassisligi (misol uchun: haydovchi, tashuvlar bo‘yicha menejer, boshqaruvchi, direktor va boshqa) sifatida kasbiy faoliyat uchun malakali deb e’tirof etildi;
Berilgan sanasi (kun, oy va yil), amal qilish muddati(kun, oy va yil), sertifikat seriya va raqami hamda ta’lim muassasasi (tashkiloti) rahbarining imzosi, QR-kod yoki muhr o‘rni.
Сертификатнинг орқа қисми чап томонида рус тилида кетма — кетликда қуйидагилар ёзилади:
Наименование Образовательного учреждения (организации), Выдано фамилия, имя и отчество обучающегося, дата рождения.
Сдал(а) квалификационный экзамен (дата: день, месяц и год) на профессиональную компетентность и признан(а) квалифицированным(ой) для профессиональной работы в качестве
Дата выдачи, срок действия, серия и номер сертификата.
Наименование место выдачи (например: город Ташкент, Джизакская область).
Сертификатнинг орқа қисми ўнг томонида инглиз тилида кетма — кетликда қуйидагилар ёзилади:
Name Educational institution (organizations), last name, first name and patronymic of the student, date of birth.
Passed qualifying examination (date: day, month and year) for professional competence and recognized as qualified for professional work as a, on program.
Date of issue, validity period, series and number of the certificate.
The name of the given place (for example: Tashkent city, Jizzakh region).
Сертификатни чоп этиш шартлари:
Ёруғлик воситасида нусха кўчирилишини мураккаблаштириш учун бўёқнинг оч рангларидан фойдаланилади.
Турли рангларни ҳосил қилиш учун турли рангдаги растрдан фойдаланилади.
Расмлар тасвири учун яшил, кўк, оч сариқ, сиёҳ, пушти ва қизил ранглардан, шунингдек, фон нақшли растр учун оч кўк ёки оч сариқ ва (ёки) оч қизил рангдан фойдаланган ҳолда босиб чиқарилиши мумкин.
Сертификат бланкасини чекка қисмларига нақшли растр рамка қўйилади.
Матн учун тўқ кўк рангдан фойдаланилади.
Серияси «KMS» ҳамда такрорланмайдиган рақамлардан, олти карралик ҳимояга эга ва кетма-кет ўзгарувчи рақамлардан иборат бўлади.
QR-код сертификат ташқи чап томонининг пастки ўнг қисмига жойлаштирилади.

Транспорт соҳаси кадрларининг малака оширганлиги ҳақидаги сертификат
тавсифи

I. Сертификат олди томонида:
Чап юқори қисмида таълим муассасасининг (ташкилотининг) логотипи ва ёнида инглиз тилида MINISTRY OF TRANSPORT OF TНE REPUBLIC OF UZBEKISTAN. пастида
PROFESSIONAL DEVELOPMENT CERTIFICATE.
Кетма-кетликда:
1. Certificate serial number
2. The name of the educational organization
3. Names of the advanced training course and volume of study load
4. Period of study: from «___» ________ 20___year
till «___» ________ 20___year.
5. Surname, name, patronymic students
6. Place of issue
7. date of issue: «___» ________ 20___yеar
8. Valid till: «___» _________ 20___yеar
II. Сертификат орқа томонида:
Ўнг юқори қисмида таълим муассасасининг (ташкилотининг) логотипи жойлаштирилади ва ён томонидан:
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TRANSPORT VAZIRLIGI
MALAKA OSНIRGANLIK НAQIDA SERTIFIKAT
МИНИСТЕРСТВО ТРАНСПОРТА РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
СЕРТИФИКАТ О ПОВЫШЕНИИ КВАЛИФИКАЦИИ
Кетма кетликда:
1. Sertifikat tartib raqami/Серийный номер сертификата MO № 0000001
2. Ta’lim muassasasining (tashkilotining) nomi/Образовательное учреждение
3. Malaka oshirish kursining nomi va o‘quv yuklamasi hajmi/Название курса повышения квалификации и объём учебной нагрузки
4. O‘qish davri: 20___-yil «___» ________dan, 20___-yil «___» ________gacha/ Период обучения: от «___» ________ 20___г. до «___» ________20___г.
5. Ta’lim oluvchining familiyasi, ismi, otasining ismi/Фамилия, имя, отчество обучающиеся
6. Berilgan joy nomi/Место выдачи
7. Berilgan sana: 20___-yil «___» _________/Дата выдачи: «___» _________ 20___г.
8. Amal qilish muddati: 20___-yil «___» ________/Действителен до: «___» ________ 20___г.
III. Сертификатни чоп этиш шартлари:
Транспорт соҳаси кадрларининг малака оширганлиги ҳақидаги сертификат (кейинги ўринларда — сертификат) пластикдан тайёрланади, 54х86 миллиметр ўлчамда бўлиб, ранги оч кўк, давлат тилида (лотин ёзувида) расмийлаштирилади.,
Матнларда қора рангдан фойдаланилади.
Ёруғлик воситасида нусха кўчирилишини мураккаблаштириш учун бўёқнинг оч рангларидан фойдаланилади.
Турли рангларни ҳосил қилиш учун турли рангдаги растрдан фойдаланилади.
Сертификат бланкасининг четки қисмларига нақшли растр рамка қўйиш мумкин.
Сертификатда тартиб рақамлар иккита лотин ҳарфи «MO» ва олтита такрорланмайдиган ҳамда кетма-кет ўзгарувчи рақамлардан иборат бўлади.
QR-код сертификат олди томонининг ўнг пастки қисмига жойлаштирилади.

Транспорт соҳасида тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув курсини тугатганлик ҳақидаги гувоҳнома
тавсифи

Транспорт соҳасида тайёрлаш ва қайта тайёрлаш (базавий маълумоти умумий ўрта ва ўрта махсус таълим, профессионал ва олий таълимидан ташқари) ўқув курсларини тугатганлик ҳақидаги гувоҳнома (кейинги ўринларда — гувоҳнома) бланкаси А5 форматда 14,85 см х 21 см ўлчамдаги китобча шаклда бўлиб, 240 г/кв.м. қалинликдаги юқори сифатли махсус ҳимояга эга офсет қоғоздан тайёрланади.
I. Гувоҳнома ташқи томонида:
Варақнинг ўнг юқори қисмида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири (20 — 40 мм оралиғида) ва давлат тилида (лотин ёзувида) қуйидагилар жойлаштирилади:
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TRANSPORT VAZIRLIGI пастига кўк чизиқ жойлаштирилади.
GUVOHNOMA
II. Гувоҳнома ички томонида:
Варақнинг чап юқори қисмида давлат тилида (лотин ёзувида) кетма –кетликда қуйидагилар жойлаштирилади:
Ta’lim muassasasining (tashkilotining) nomi;
Tayyorlash va qayta tayyorlash o‘quv kursini tugatganlik haqida guvohnoma;
Серия ва тартиб рақами (G № 000000);
Berilgan sana: 20__-yil «___» _________;
Berilgan joy: ___________________________;
Ta’lim muassasasi (tashkilot) rahbarining imzosi va familiyasi, ismi, otasining ismi;
qayd raqami;
QR-код ёки муҳр жойи.
Гувоҳноманинг ўнг қисмида давлат тилида (лотин ёзувида) кетма — кетликда қуйидагилар жойлаштирилади:
ta’lim oluvchining familiyasi, ismi, otasining ismi;
o‘qish davri, o‘quv kursining nomi va umumiy soati;
Davlat attestatsiya komissiyasining qarori sanasi va raqami.
III. Гувоҳномани чоп этиш шартлари:
Ёруғлик воситасида нусха кўчирилишини мураккаблаштириш учун бўёқнинг оч рангларидан фойдаланилади.
Турли рангларни ҳосил қилиш учун турли рангдаги растрдан фойдаланилади.
Расмлар тасвири учун яшил, кўк, оч сариқ, сиёҳ, пушти ва қизил ранглардан, шунингдек, фон нақшли растри учун оч кўк ёки оч сариқ ва (ёки) оч қизил рангдан фойдаланган ҳолда босиб чиқарилиши мумкин.
Гувоҳнома бланкасининг чекка қисмларига нақшли растр рамка қўйилади.
Матнларда қора рангдан фойдаланилади.
Гувоҳномада тартиб рақамлар лотин ҳарфи «G» ва олтита такрорланмайдиган ҳамда кетма-кет ўзгарувчи рақамлардан иборат бўлади.
QR-код гувоҳнома ички томонининг чап пастки қисмига жойлаштирилади.

Транспорт соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ҳақидаги диплом
тавсифи

Транспорт соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ҳақида давлат намунасидаги диплом (кейинги ўринларда — диплом) бланкаси А5 форматда 14,85 см х 21 см ўлчамдаги китобча шаклда бўлиб, 240 г/кв.м. қалинликдаги юқори сифатли махсус ҳимояга эга офсет қоғоздан тайёрланади.
Диплом ташқи томонида:
Варақнинг ўнг юқори қисмида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири (20 — 40 мм оралиғида) ва давлат тилида (лотин ёзувида) ҳамда инглиз тилида қуйидагилар жойлаштирилади:
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TRANSPORT VAZIRLIGI пастига кўк чизиқ жойлаштирилади.
QAYTA TAYYORLASH HAQIDA DIPLOM.
Диплом ички томонида:
Варақнинг чап юқори қисмида давлат тилида (лотин ёзувида) қуйидагилар жойлаштирилади:
Ta’lim muassasasining (tashkilotining) nomi;
Qayta tayyorlash haqida DIPLOM;
QT № 000000
Berilgan sana: 20___-yil «___» _________
Qayd raqami: ____________
Ta’lim muassasasi (tashkiloti) rahbarining imzosi va familiyasi, ismi, otasining ismi;
QR-код ёки муҳр жойи;
Berilgan joy: ____________.
Дипломнинг ўнг қисмида давлат тилида (лотин ёзувида) кетма — кетликда қуйидагилар жойлаштирилади:
ta’lim oluvchining familiyasi, ismi, otasining ismi;
o‘qish davri: 20___-yil «___» _______ dan 20___-yil «___» _______ gacha;
o‘quv kursi umumiy soati;
qayta tayyorlash o‘quv kursi yo‘nalishi nomi;
Davlat attestatsiya komissiyasining qarori raqami va sanasi.
Дипломни чоп этиш шартлари:
Ёруғлик воситасида нусха кўчирилишини мураккаблаштириш учун бўёқнинг оч рангларидан фойдаланилади.
Турли рангларни ҳосил қилиш учун турли рангдаги растрдан фойдаланилади.
Расмлар тасвири учун яшил, кўк, оч сариқ, сиёҳ, пушти ва қизил ранглардан, шунингдек, фон нақшли растри учун оч кўк ёки оч сариқ ва (ёки) оч қизил рангдан фойдаланган ҳолда босиб чиқарилиши мумкин.
Диплом бланкасининг четки томонларига нақшли растр рамка қўйиш тавсия этилади.
Матнларда қора рангдан фойдаланилади.
Дипломда тартиб рақамлар иккита лотин ҳарфи «QТ» ва олтита такрорланмайдиган ҳамда кетма-кет ўзгарувчи рақамлардан иборат бўлади.
QR-код дипломни ички чап томонининг пастки қисмига жойлаштирилади.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 июлдаги 421-сон қарори билан тасдиқланган Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди иккинчи хатбошисидаги «Автомобиль транспорти ходимларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти» сўзлари «ҳузуридаги Транспорт соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 2-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларидаги «автомобиль ёки техник йўналишда» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 3 ва 4-бандлар ҳамда 1-2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.