1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2009 йил 14 мартдаги 69-мҳ-сон «Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1921, 2009 йил 14 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 12-сон,134-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 16 сентябрдаги 10-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа киритилаётган
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари (бундан кейинги ўринларда малака комиссиялари деб юритилади) ваколатларини ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.»;