11.09.2023 йилдаги ПҚ-300-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги «Ўзбекистон — 2030» стратегияси тўғрисида»ги ПФ-158-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, «Ўзбекистон — 2030» стратегиясининг «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да сифатли ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 майдаги ПҚ-183-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.05.2024 й., 07/24/183/0362-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 декабрдаги ПФ-205-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.12.2023 й., 06/23/205/0934-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Вазифа

Амалий чора-тадбир

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. ҲАР БИР ИНСОНГА ЎЗ САЛОҲИЯТИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ УЧУН МУНОСИБ ШАРОИТЛАРНИ ЯРАТИШ

1.1. Таълим тизими ислоҳотлари

(Масъул — А. Арипов)

1-мақсад: Мактабгача таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш ҳамда болаларнинг тўлиқ қамровини таъминлаш

1.

Мактабгача таълим билан қамров даражасини 74 фоизга етказиш.

Давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари сонини 26 мингтага етказиш.

2023 йил якунига қадар

Республика бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Х. Умарова,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

О. Фозилкаримов

2.

Давлат мактабгача таълим ташкилотларида автоматлаштирилган тизимни ишга тушириш.

1. Давлат мактабгача таълим ташкилотларида автоматлаштирилган тизимни ишга тушириш учун мавжуд имкониятларни таҳлил қилиш.

2023 йил ноябрь

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Х. Умарова,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

О. Фозилкаримов

2. Мактабгача таълим тизимида ноқонуний молиявий хатти-ҳаракатлар, коррупция ва бюджет маблағларини мақсадсиз сарфлаш ҳолатларининг вужудга келишига сабаб бўлаётган омилларни ўрганиш.

2023 йил ноябрь

3. Давлат мактабгача таълим ташкилотларида биометрик идентификация қилиш технологиясини қўллаган ҳолда ходимлар ва тарбияланувчиларнинг давоматини юритишни йўлга қўйиш орқали бюджет маблағларининг мақсадсиз сарфланишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

2023 йил декабрь

2-мақсад: Умумий ўрта таълим тизимида «Таълим учун қулай муҳит» дастурини амалга ошириш

3.

Ислом тараққиёт банки, Араб мувофиқлаштириш гуруҳи ва Таълим бўйича глобал ҳамкорлик ташкилотининг «Ўзбекистон Республикасида таълим сифати ва самарадорлигини ошириш» қўшма молиялаштириш лойиҳасини амалга ошириш.

1. Лойиҳани бошқариш гуруҳи фаолиятини йўлга қўйиш, янги қуриладиган объектларнинг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш ва экспертизадан ўтказиш билан боғлиқ харажатларга Давлат бюджетидан маблағларни ажратиш.

2023 йил октябрь

Ҳисоб-китобларга асосан

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Х. Умарова,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

О. Фозилкаримов,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Л. Қудратов

2. Лойиҳа бўйича амалга оширилган харажатларни Ислом тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан ретроактив молиялаштириш асосида қоплаш бўйича таклиф киритиш.

2023 йил ноябрь

3. Лойиҳа доирасида умумий ўрта таълим муассасаларини қуриш учун зарур ер участкаларини ажратиш.

2023 йил ноябрь

4.

Мактаб ва мактабгача таълим муассасаларининг қурилиш ишлари устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш.

Янги қуриладиган ёки реконструкция қилинадиган мактабгача ва мактаб таълими муассасаларида олиб борилаётган ишларни, шу жумладан ногиронлиги бўлган болаларга «тўсиқсиз муҳит» яратиш устидан доимий назорат қилиш ва кенг жамоатчиликни жалб қилиш механизмларини ишлаб чиқиш.

Умумтаълим мактаблари қурилиши ва сақланиши тўғрисида алоҳида шаҳарсозлик, санитария қоидаларини ишлаб чиқиш ҳамда янги қуриладиган мактабларнинг намунавий лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини халқаро ташкилотлар билан биргаликда ишлаб чиқиш амалиётини жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича таклифлар киритиш.

2023 йил декабрь

-

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

Б. Закиров,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Х. Умарова

3-мақсад: Умумий ўрта таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш

5.

Умумий ўрта таълим муассасаларида 1-синфдан компьютер саводхонлиги дарсларини жорий этиш.

1. Умумий ўрта таълим муассасаларида амалдаги таянч ўқув режаси доирасида 1-синфда «Информатика ва ахборот технологиялари» фанининг ҳафтасига бир соатдан ўқитилишини йўлга қўйиш.

2. «Информатика ва ахборот технологиялари» фани бўйича бошланғич синф ўқитувчилари учун қисқа муддатли малака ошириш ўқув курсларини ташкил этиш.

2023 йил декабрь

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Х. Умарова,

Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази

В. Ҳамидов

6.

Умумий ўрта таълим муассасаларида юқори синф ўқувчиларининг қобилияти ва танлови асосида таълим жараёнларини ташкил этиш.

1. Таянч ўқув режаси ҳамда амалда мавжуд синфлар доирасида кимё — биология, физика — математика, она тили — чет тили, математика — чет тили йўналишларида ўқув режасини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

2. 2023/2024 ўқув йилида республика бўйича 120 дан ортиқ умумий ўрта таълим муассасаларида тажриба-синов тариқасида танлов фанларини жорий қилиш.

2023 йил сентябрдан бошлаб босқичма-босқич

2023 йил учун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ажратилган Давлат бюджети маблағлари доирасида

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Х. Умарова,

Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази

В. Ҳамидов

4-мақсад: Педагог кадрлар мақомини ошириш, уларнинг билими ва малакасини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш

7.

Педагогларга малакасини ошириш имкониятларини кенгайтириш.

«Эл-юрт умиди» жамғармаси кўмагида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида фаолият олиб бораётган ходимларни хорижий мамлакатларга малака ошириш ва стажировкага юбориш режасини ишлаб чиқиш.

Умумий ўрта таълим мактаблари раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шароитларини яхшилаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

2023 йил ноябрь

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Х. Умарова,

«Эл-юрт умиди» жамғармаси

А. Бекмуродов,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

О. Фозилкаримов

5-мақсад: Умумий ўрта таълимни ривожлантириш учун хусусий секторни кенг жалб қилиш

8.

Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш.

Ҳар йили нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш учун камида республика бўйича 50 гектар ер участкаларини аукционга чиқариш.

2023 йил октябрдан бошлаб

-

Давлат активларини бошқариш агентлиги

А. Ортиқов

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

6-мақсад: Профессионал таълим тизимини ривожлантириш орқали ўқувчиларни замонавий билим ва кўникмаларга ўргатиш

9.

Ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлашда давлат грантини ахборот технологиялари, қурилиш, транспорт ва логистика йўналишларида 100 фоизга етказиш.

1. Коллеж ва техникумларга 2024/2025 ўқув йили учун тасарруфида профессионал таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг таклифи асосида қабул параметрларини шакллантириш бўйича чораларни кўриш.

2023 йил декабрь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

И. Абдурахмонов,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

О. Фозилкаримов

10.

Профессионал таълим тизими раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг замонавий узлуксиз шаклини жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада ягона методик таъминотни амалга ошириш.

1. Давлат олий таълим ташкилотлари ҳузуридаги профессионал таълим муассасалари ходимларининг малакасини оширишга ихтисослашган факультетлар фаолиятини босқичма-босқич тугатиш.

2. Педагогик инновациялар, профессионал таълим бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Илғор профессионал тайёргарлик марказларини ташкил этиш.

2023 йил октябрь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

И. Абдурахмонов

11.

Малака оширишга бўлган эҳтиёжни аниқлаш учун рақамли портфолио тизимини жорий этиш, ҳар бир ходимнинг индивидуал касбий ривожланиш траекториясини тузиш.

1. Профессионал таълим муассасалари ходимлари фаолиятини ўрганиш ва малака оширишга бўлган эҳтиёжини аниқлаш учун махсус электрон ахборот тизимида рақамли портфолио модулини ишлаб чиқиш.

2. Рақамли портфолио модули орқали профессионал таълим муассасалари ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш механизмини йўлга қўйиш.

2023 йил декабрь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

И. Абдурахмонов

7-мақсад: Олий таълим билан қамровни кенгайтириш, олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш

12.

5 минг нафаргача профессор-ўқитувчиларни тажриба алмашиш учун, 200 нафаргача ёш олимларни илмий даража олиш учун танлов асосида хорижий илмий ташкилотларга юбориш.

Йиллар кесимида хорижий ва маҳаллий грант маблағлари доирасида профессор-ўқитувчиларни тажриба алмашиш ва ёш олимларни илмий даража олиш учун хорижий илмий ташкилотларга юбориш режасини тасдиқлаш.

2023 йил ноябрь

Ҳисоб-китобларга асосан

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

И. Абдурахмонов,

«Эл-юрт умиди» жамғармаси

А. Бекмурадов

8-мақсад: Олий таълим муассасалари ташкилий-бошқарув фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг моддий-техник таъминотини мустаҳкамлаш

13.

Олий таълим ташкилотларининг молиявий мустақиллигини такомиллаштириш ва ректорларни сайлаш тизимини жорий қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

Олий таълим ташкилотлари ректорларини ташкилот кенгаши (жамоаси) томонидан сайлаш тизимини жорий қилишнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

2023 йил октябрь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги И. Абдурахмонов,

олий таълим ташкилотлари

(келишув асосида)

9-мақсад: Фундаментал тадқиқотларни замон талабларидан келиб чиқиб янги йўналишлар билан бойитиш

14.

Дунёда тан олинган илмий мактаблар билан ҳамкорликда математика, биология, кимё, геология, физика, эпидемиология, сейсмология, биохилма-хиллик каби йўналишларда фундаментал тадқиқотларни амалга ошириш учун комплекс илмий дастурларни ишлаб чиқиш.

1. Фундаментал тадқиқотлар соҳасида комплекс илмий дастурларни шакллантириш учун нуфузли олимлар (академиклар, фан докторлари) таркибидан илмий кенгашлар (эксперт гуруҳлари) ташкил этиш талабларини ишлаб чиқиш.

2023 йил октябрь

-

Фанлар академияси

Б. Юлдашев

2. Хорижий нуфузли илмий мактаблар билан ҳамкорлик алоқаларини кучайтиришнинг амалий механизмларини ишлаб чиқиш.

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

И. Абдурахмонов

3. Математика, биология, кимё, геология, физика, эпидемиология, сейсмология, биохилма-хиллик каби йўналишларда фундаментал тадқиқотларни амалга ошириш учун комплекс илмий дастурларни шакллантириш.

2023 йил ноябрь

-

15.

Тил ва адабиёт, тарих, археология, маънавият, маданият ва санъат каби ижтимоий-гуманитар фанлар йўналишлари бўйича алоҳида илмий-тадқиқот дастурларини амалга ошириш.

1. Ўзбекистонни жаҳонга танитиб, тарихимиз, миллий қадриятларимиз, маданий меросимизга оид тадқиқотларни фаол қўллаб-қувватлаш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш.

2023 йил сентябрь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

И. Абдурахмонов

2. Тил ва адабиёт, тарих, археология, маънавият, маданият ва санъат каби ижтимоий-гуманитар фанлар йўналишлари бўйича алоҳида илмий-тадқиқот дастурларини шакллантириш учун нуфузли олимлар (академиклар, фан докторлари) таркибидан илмий кенгашлар (эксперт гуруҳлари) ташкил этиш талабларини ишлаб чиқиш.

2023 йил октябрь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

И. Абдурахмонов, Фанлар академияси

Б. Юлдашев

10-мақсад: Иқтисодиётнинг энг тез ўсиб бораётган йўналишларида амалий тадқиқотларни кучайтириш, «корхона — олийгоҳ — илмий ташкилот» кластер тизимини жорий этиш

16.

Ташкилотлар, вазирлик ва идораларнинг илмий-таҳлилий ва услубий ишларга буюртмаларини олийгоҳлар, илмий ташкилотлар томонидан амалга ошириш бўйича ягона электрон портални ташкил этиш.

1. Илмий-таҳлилий ва услубий ишларга буюртмаларни амалга ошириш мақсадида cooperation.uz ягона электрон порталида махсус бўлинма ишлаб чиқиш.

2023 йил ноябрь

Ижрочиларнинг маблағлари

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Л. Қудратов,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

И. Абдурахмонов,

Рақамли технологиялар вазирлиги

Ш. Шерматов

2. Синовлар натижасида портални қайта такомиллаштириб, амалиётга жорий қилиш.

2023 йил декабрь

11-мақсад: Ёш тадқиқотчиларнинг улушини ошириш, уларнинг илмий изланишларини қўллаб-қувватлаш

17.

Стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура, докторантура ҳамда мақсадли докторантура квоталари сонини босқичма-босқич ошириш.

1. Тизимида илмий ташкилот ва таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идоралардан стажёр-тадқиқотчиликка, таянч докторантурага, докторантурага ҳамда мақсадли докторантурага қабул квоталари талабномаларини ўрнатилган тартибда қабул қилиш.

2. Қабул квоталари талабномаларини умумлаштирган ҳолда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўрнатилган тартибда тақдим этиш.

3. Илмий ташкилот ва таълим муассасалари кесимида аккредитациядан ўтган ихтисосликлар бўйича олий таълимдан кейинги таълим институтларининг самарадорлик кўрсаткичларини ошириш.

2023 йил сентябрь

Давлат бюджети маблағлари доирасида

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

И. Абдурахмонов,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

О. Фозилкаримов,

Фанлар академияси

Б. Юлдашев

12-мақсад: Барча йўналишларда инновацион фаолиятни кенг жорий этиш, илмий тадқиқотларни ва инновацион ташаббусларни қўллаб-қувватлаш

18.

Глобал инновация индексида (ГИИ) қайд этилган паст индикаторлар бўйича Ўзбекистон позициясини яхшилаш бўйича мақсадли чора-тадбирларни амалга ошириш.

1. ГИИ-2023 ҳисоботи ва аввалги икки йиллик ҳисоботлардаги доимий паст баҳоланган, маълумоти мавжуд бўлмаган ва эскирган индикаторларни таҳлил қилиш.

2023 йил октябрь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

И. Абдурахмонов

2. Масъул давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда ГИИ-2023 ҳисоботи индикаторлари маълумотларини шакллантириш ва баҳосини кўтариш бўйича Халқаро рейтинглар ва индекслар билан ишлаш республика комиссиясининг 2024-2025 йилларга мўлжалланган мақсадли чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2023 йил ноябрь

3. Тасдиқланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ белгиланган ишларни муддатида амалга ошириш чораларини кўриш.

иш режасига асосан

1.2. Аҳоли саломатлигини таъминлаш бўйича ислоҳотлар

(Масъул — А. Арипов)

13-мақсад: Аҳолининг ўртача умр давомийлигини ошириш

19.

Аҳоли ўртасида ижтимоий аҳамиятга эга касалликларни барвақт аниқлаш ва улар билан касалланиш ҳолатларини кескин камайтириш.

1. Ойлар кесимида 40 ва ундан катта ёшдаги аҳолини (2,1 млн) қандли диабет, юрак-қон томир касаллигининг хавф омилларини аниқлаш бўйича скрининг текшируви билан қамраб олиш дастурини тасдиқлаш.

2. Қандли диабет ва юрак-қон томир касалликларига мойиллиги бор фуқароларга (камида 5 млн) тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бориш чораларини кўриш.

3. Хавф гуруҳига мансуб аёлларни (1 млн) хавфли ўсма касаллигини эрта аниқлаш бўйича скрининг текширувидан ўтказиш.

2023 йил декабрдан бошлаб

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

А. Иноятов

14-мақсад: Аҳолига бирламчи тиббий хизматларни янада яқинлаштириш

20.

Беморларнинг тиббий хизматлар сифатидан қониқишини баҳолаш бўйича электрон ахборот тизимини ишлаб чиқиш.

1. Беморларнинг тиббий хизматлар сифатидан қониқишини баҳолаш бўйича электрон ахборот тизимини яратиш бўйича техник топшириқни ишлаб чиқиш.

2. Соғлиқни сақлаш тизими мутахассисларининг малакасини ошириш ва узлуксиз тиббий таълим жараёнларида жамоатчилик иштироки учун имкониятларни яратиш.

2023 йил ноябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

А. Иноятов,

Рақамли технологиялар вазирлиги

Ш. Шерматов

15-мақсад: Болалар ўртасидаги ирсий касалликларнинг олдини олиш ва даволаш самарадорлигини ошириш

21.

Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш, туғишлар ўртасидаги мақбул оралиққа риоя қилиш, ирсий касалликлар профилактикаси долзарблигини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш.

1. ФҲДЁ органларида «Ёш келин-куёвлар мактаби» фаолиятини олиб бориш ва уларнинг махсус курслардан тўлиқ ўтишини таъминлаш.

2. Мактабларда, маҳалла ва оилаларда ўсмир йигитлар ва уларнинг оталари, шунингдек, вояга етмаган қизлар ва уларнинг оналари билан қариндошлар орасидаги ҳамда эрта никоҳ ва ҳомиладорликнинг салбий оқибатлари бўйича алоҳида давра суҳбатлари ўтказиш.

3. Мақбул оралиққа риоя қилмаган ҳолда туғишларнинг она ва бола организмига салбий оқибатлари, туғишлар орасидаги мақбул оралиққа риоя қилишнинг афзалликлари ва замонавий чоралари тўғрисида оилаларда ёш келинчак ва унинг оила аъзолари билан биргаликда индивидуал суҳбатлар ўтказиш.

4. Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш, туғишлар ўртасидаги мақбул оралиққа риоя қилиш, ирсий касалликлар профилактикаси масалалари бўйича тарқатма материаллар (флайер, буклет), видеоматериал ва роликлар тайёрлаш, оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда намойиш қилиш.

2023 йил декабрь

Ижрочилар маблағлари

Вазирлар Маҳкамаси

З. Махкамова,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

А. Иноятов,

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Х. Умарова,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

16-мақсад: Оналар ва болалар ўлимини қисқартириш, соғлом болаликни таъминлаш

22.

Аёллар саломатлигини муҳофаза қилиш, касалликларнинг олдини олиш тадбирларини янада такомиллаштириш.

1. Туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларининг «Аёллар маслаҳатхонаси» бўлимида ҳомиладорларни ҳисобга олишдан бошлаб, туғруқдан кейинги 42 кунга қадар бўлган даврни қамраб олувчи ягона электрон базани шакллантириш ва амалиётга тўлиқ жорий қилиш.

2. 15 — 49 ёшли аёлларни ҳар йили 1 марта профилактик кўриклардан ўтказиш, экстрагенитал касаллик аниқланганларни ҳомиладорликкача соғломлаштириш чораларини кўриш.

Доимий

Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

А. Иноятов

23.

Туғиш ёшидаги ва ҳомиладор аёлларга ҳамда болаларга 7 турдаги витаминлар, йод ва фолий кислотасини бепул тарқатиш ишларини давом эттириш.

Қуйидагилар:

6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болаларни «A» витамини билан;

1,0 миллион нафар ҳомиладор ва 1,5 миллион нафар бола эмизувчи аёлларни йод препарати билан;

5,9 миллион нафар 35 ёшгача туғиш ёшидаги аёлларни темир ва фолий кислотаси препарати билан бепул таъминлаш.

2023 йил ноябрь ойидан бошлаб ҳар йили

Ҳисоб-китоблар асосида Давлат бюджети маблағлари ва халқаро молия институтлари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

А. Иноятов

24.

Болаларнинг соғлом овқатланишини таъминлаш орқали рационал ўсиши ва ривожланиши, ақлан баркамол бўлиб шаклланишини таъминлаш.

1. Республика бўйича 6 — 23 ойлик бўлган жами 1,2 миллион нафар болани микронутриент кукуни билан бепул таъминлаш.

2. Қуйидагиларни:

6,5 миллион нафар 2 — 10 ёшдаги болаларни гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар билан;

8,8 миллион нафар 3 — 15 ёшдаги болаларни йод препарати билан бепул таъминлаш.

2023 йил ноябрь ойидан бошлаб ҳар йили

Ҳисоб-китоблар асосида

Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

А. Иноятов

25.

Кохлеар имплантация операцияси ўтказган болаларда доимий асосда нутқ процессорларини алмаштириш дастурини йўлга қўйиш.

2023 йилда 132 нафар, 2024 йилда 125 нафар болаларда нутқ процессорларини алмаштириш.

2023 йил ноябрь ойидан бошлаб ҳар йили

Ижрочилар маблағлари доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

А. Иноятов

26.

Бошқарилувчи юқумли касалликлар бўйича эпидемиологик барқарорликни таъминлаш мақсадида профилактик эмлаш тадбирларини давом эттириш.

Республика бўйича 12 миллион нафар болани 13 турдаги вакциналар билан бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши эмлаш.

2023 йил сентябрь — декабрь ойлари

Давлат бюджети маблағлари доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

А. Иноятов,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

О. Фозилкаримов

17-мақсад: Онкологик касалликларни эрта аниқлаш ва ўлим кўрсаткичини камайтириш

27.

Хавф гуруҳига мансуб аҳолини онкологик касалликларни эрта аниқлаш бўйича скрининг текширувларидан ўтказиш.

45 — 65 ёшдаги 2 миллион нафар аёлни 2 йилда 1 марта кўкрак бези саратонини эрта аниқлаш бўйича оммавий скрининг текширувидан ўтказиш.

Ҳар йили

Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

А. Иноятов

18-мақсад: Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш

28.

Болалар ва катта ёшдаги аҳоли орасида профилактик кўриклар ва скрининг текширувлар қамровини ошириш.

1. 3 миллион нафар мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш.

2. 2 — 10 ёшли 1,3 миллион нафар болани гельминтозни, 3 — 18 ёшли 3 миллион нафар болани 2 йилда 1 марта гематоонкологик касалликларни эрта аниқлаш мақсадида оммавий ва селектив скрининг текширувларидан ўтказиш.

3. 4 миллион нафар 18 — 40 ёшли аҳолини ҳар йили 1 марта профилактик кўрикдан ўтказиш ва саломатлик ҳолатини баҳолаш.

4. 2,1 миллион нафар 40 ёш ва ундан катта ёшдаги аҳоли орасида юқумли бўлмаган касалликлар хавф омилларини эрта аниқлаш мақсадида скрининг текширувларини жорий қилиш.

Тармоқ режа асосида

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

А. Иноятов

19-мақсад: Соғлом ва фаол кексаликни таъминлаш

29.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Фаол кексалик концепцияси ва Кекса одамларнинг саломатлиги ҳамда фаровонлигини баҳолаш индикаторларини амалиётга жорий этиш.

1. Кекса ёшдаги аҳолининг саломатлигини ва фаоллигини баҳолаш тизимини жорий этиш.

2. 4,6 миллион нафар 55 ва ундан катта ёшдаги аҳолини ҳар йили профилактик кўрикдан ўтказиш.

3. Сурункали касаллиги аниқланганларнинг тизимли назоратини, амбулатор ва стационар соғломлаштиришни ташкиллаштириш.

4. Юқумли бўлмаган касалликка чалинган кекса ёшдаги беморлар ва уларнинг фарзандларини ўзини ўзи парвариш қилишга ўргатиш мақсадида кўп тармоқли марказий поликлиникаларда «Профилактика мактаби» машғулотларини ўтказиш.

Тармоқ режа асосида

Ҳисоб-китоблар асосида Давлат бюджети маблағлари

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Б. Мусаев,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

А. Иноятов

30.

Катта ёшдаги аҳоли орасида тўғри овқатланиш, жисмоний фаоллик ва юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси бўйича индивидуал ва оммавий тарғибот тадбирларини ўтказиш.

1. Кекса ёшдаги аҳоли вакилларининг кун тартибини ташкиллаштириш, жисмоний фаоллиги ва касалликлар профилактикаси бўйича тарғибот материалларини тайёрлаш.

2. Катта ёшдаги аҳоли орасида скандинавча юриш ва уларга мос бошқа спорт турларини жорий қилиш, «Кексалик гашти» шиори остида енгил спорт мусобақаларини ўтказиб бориш.

2023 йил декабрь

«Нуроний» жамғармаси маблағлари

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Б. Мусаев,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

А.Иноятов

20-мақсад: Аҳоли орасида тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш

31.

Касаллик турлари, жумладан юрак-қон томир ва диабет касаллиги бўйича беморлар учун парҳез одатларига асосланган овқатланишни баҳолашнинг миллий тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш.

1. Касаллик турлари, жумладан юрак-қон томир ва диабет касаллиги бўйича беморлар учун парҳез одатларига асосланган овқатланишни баҳолашга оид илмий-тадқиқот лойиҳасини тайёрлаш бўйича танлов ўтказиш.

2. Касаллик турларига кўра беморларни овқатлантириш бўйича парҳез столлари бўйича меъёрий ҳужжатни ЖССТ тавсиялари ва илғор мамлакатлар тажрибаси асосида қайта кўриб чиқиш.

2023 йил декабрь

Илмий дастурларга ажратилган маблағлар

Инновацион ривожланиш агентлиги

О. Тўйчиев,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

А. Иноятов

32.

Озиқ-овқат маҳсулотларида трансёғлар ва бошқа зарарли моддаларни аниқлаш тизимини йўлга қўйиш.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Миллий референс-лабораторияси, Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институтининг илмий-тадқиқот лабораторияси ҳамда Хоразм, Самарқанд, Наманган вилоятлари минтақавий лабораторияларининг озиқ-овқат маҳсулотларида трансёғлар ва бошқа зарарли моддаларни аниқлаш имконини берувчи асбоб-ускуналар рўйхатини ва тендер ҳужжатларини шакллантириш.

2023 йил ноябрь

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

А. Иноятов,

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси

Б. Юсупалиев

21-мақсад: Тиббиёт соҳасида рақамли технологияларни кенг жорий қилиш

33.

Даволашнинг узлуксизлигини таъминлаш учун беморнинг умри давомидаги клиник маълумотларини электрон тизимда республика ҳудудида алмашиш имконини яратиш.

Электрон соғлиқни сақлаш тизими ягона платформасининг архитектураси ва миллий стандартларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Бунда, тиббий маълумот алмашиш стандартлари ва рақамли соғлиқни сақлаш тизими ягона платформасининг батафсил лойиҳаси ҳисобга олинади.

2023 йил сентябрь

Германиянинг «KfW» банки,

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

А. Иноятов,

Рақамли технологиялар вазирлиги

Ш. Шерматов

34.

Нодавлат тиббиёт ташкилотларини соғлиқни сақлашнинг ягона ахборот тизимига интеграция қилиш.

Нодавлат тиббиёт ташкилотларининг соғлиқни сақлашнинг ягона ахборот тизимига уланишини белгиловчи талабни тиббий фаолиятга оид лицензиянинг талаб ва шартига киритиш.

2023 йил декабрь

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

А. Иноятов,

Рақамли технологиялар вазирлиги

Ш. Шерматов

1.3. Ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ислоҳотлар

(Масъул — Ж. Қўчқоров, З. Махкамова, М. Оллоёров)

22-мақсад: Профессионал ижтимоий хизматларни кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш

35.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини маҳаллада аниқлашнинг самарали тизимини шакллантириш.

1. Маҳаллада оилалар билан манзилли ишлаш тизимини жорий қилиш, профессионал ижтимоий ходимлар корпусини шакллантириш.

2. «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимининг маълумотлар базасини босқичма-босқич шакллантириб, унинг тегишли ахборот тизимлари ва платформалар билан тўлиқ интеграциясини таъминлаш.

2023 йил октябрь

Давлат бюджети маблағлари, ҳамкор ташкилотлар маблағлари

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

Ж. Абруев,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Б. Мусаев

23-мақсад: Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги тизим ҳамда улар учун қулай ва мақбул муҳит яратиш

36.

Ногиронликни белгилаш тизимини қайта кўриб чиқиш ва замонавий стандартларни жорий қилиш.

1. Ногиронликни белгилаш бўйича тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари фаолиятини рақамлаштириш, ушбу жараёнларда очиқликни таъминлаш ва инсон омилини қисқартириш.

2. Ногиронлиги бўлган шахслар ва уларнинг оила аъзолари учун ижтимоий хизматларни кенгайтириш.

2023 йил декабрь

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

М. Ташходжаев,

Ж. Абруев,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

А. Иноятов

24-мақсад: Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш

37.

Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, қаровсиз ва назоратсиз қолган болаларни ижтимоий ҳимоялаш тизимини такомиллаштириш.

1. Боланинг ҳаётий вазиятини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш.

2. Болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш.

2023 йил декабрь

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

С. Абдуллаев,

Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили

А. Юнусова

25-мақсад. Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий фаоллигини ошириш ва гендер тенгликни таъминлаш

38.

«Соғлом оила — соғлом жамият!» шиори остида оилаларни мустаҳкамлаш, нотинч оилалардаги муҳитни соғломлаштириш тадбирларини ташкил этиш.

1. «Соғлом оила — соғлом жамият!» шиори остида ўтказиладиган маънавий-маърифий, маданий, тарғибот тадбирларининг намунавий тартиби ҳамда режа-жадвалларини ишлаб чиқиш.

2023 йил сентябрь

Ҳисоб-китобларга асосан Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Б. Мусаев,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

О. Парпибоева,

«Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти

Н. Эгамбердиева

2. Оилаларга таъсирчан методик, консультатив ва амалий ёрдам кўрсатишнинг самарали тизимини яратиш, медиаторлик институтининг ролини кучайтириш бўйича қўшма чора-тадбирлар белгилаш.

2023 йил октябрь

3. Маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий фаолликларини оширишга қаратилган тадбирларни ташкил этишда «Оқила аёллар» ҳаракати фаоллигини ошириш чора-тадбирларини белгилаш.

2023 йил ноябрь

39.

Жамиятда оилавий зўравонликка нисбатан муросасиз муҳитни шакллантириш ишларини тизимли давом эттириш.

1. Жамиятда оилавий зўравонликка нисбатан муросасиз муҳитни шакллантириш юзасидан ўтказиладиган тарғибот-тушунтириш тадбирларининг намунавий тартиби ҳамда режа-жадвалларини ишлаб чиқиш.

2023 йил октябрь

-

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Б. Мусаев,

Ички ишлар вазирлиги

П. Бобожонов,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

М. Оллоёров

2. Хотин-қизлар ва болаларни зўравонлик ва шафқатсизлик ғояларидан ҳимоя қилишда оила институти ва маҳаллаларнинг таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш.

2023 йил сентябрь — декабрь

3. Жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган ва жазо муддатини ўтаб чиққан, профилактик ҳисобда турган хотин-қизлар билан якка тартибдаги профилактик ҳамда ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш ишларини амалга ошириш.

2023 йил сентябрь — декабрь

-

Ички ишлар вазирлиги

П. Бобожонов,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Б. Мусаев

40.

Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар учун ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш хизматини кенгайтириш.

1. Хотин-қизлар муаммолари билан ишлаш тизимини рақамлаштириш, шу жумладан хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва уларни тизимли равишда ҳал этиш модулини яратиш ва амалиётга татбиқ этиш.

2023 йил октябрь

Ҳисоб-китобларга асосан,

Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Б. Мусаев,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

О. Парпибоева,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. «Аёллар дафтари» доирасида ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож хотин-қизлар билан манзилли ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чораларини кўриш.

2023 йил декабрь

3. Алимент тўлаш ва ундириш амалиёти ҳамда хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда алимент тўлаш тизими самарадорлигини ошириш, шу жумладан алимент мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажараётган шахсларни рағбатлантириш механизмини жорий этиш.

2023 йил декабрь

41.

Жаҳон банкининг «Аёллар, бизнес ва қонун» индексида Ўзбекистон позициясини янада яхшилаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

1. «Аёллар, бизнес ва қонун» индексида энг юқори балл олган мамлакатларнинг ижобий тажрибаларини ўрганиш ва натижалари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2. Жаҳон банкининг мазкур индексида Ўзбекистон позициясини яхшилаш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш ва амалга ошириш чораларини кўриш.

3. Жаҳон банкининг мазкур индексидаги ҳар бир кўрсаткич бўйича асослантирилган тўлиқ таҳлилий маълумотларни тайёрлаш ҳамда келишилган ҳолда Жаҳон банкига тақдим этилишини таъминлаш.

2023 йил сентябрь-октябрь

-

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

О. Парпибоева,

Статистика агентлиги

Б. Бегалов,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

42.

Хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг маҳсулотларини экспорт қилиш, фаолиятини кенгайтириш учун инвесторларни жалб қилишга кўмаклашиш.

1. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи аёл тадбиркорлар учун махсус ахборот порталини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш.

2. Маҳаллий ва хорижий давлатларнинг аёл тадбиркорлари иштирокида бизнес форумлар ташкил этиш.

3. Фаол тадбиркор аёлларнинг хорижий давлатлардаги тадбиркорлар билан ўзаро тажриба алмашишини йўлга қўйиш ва бизнес ҳамкорларни топишга кўмаклашиш мақсадида танишув сафарларини ва кўргазмаларда иштирокини таъминлаш.

2023-2024 йиллар

Ҳисоб-китобларга асосан ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Садо-саноат палатаси

Д. Вахобов,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

О. Парпибоева,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Л. Қудратов,

Ташқи ишлар вазирлиги

Б. Саидов,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

43.

Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни яратишга қаратилган Халқаро меҳнат ташкилоти конвенцияларининг Ўзбекистон Республикаси миллий манфаатларига мос келадиган мақбул нормаларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш.

1. Халқаро меҳнат ташкилотининг «Ҳақ тўланадиган таътиллар тўғрисида»ги Конвенциясини ва хорижий тажрибани чуқур таҳлил қилган ҳолда ундаги халқаро стандартлар ва нормаларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш масаласини ўрганиш ва Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

2023 йил сентябрь

-

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Б. Мусаев,

Адлия вазирлиги

А. Ташқулов,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

И. Норқулов,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

О. Парпибоева,

Касаба уюшмалари федерацияси

К. Рафиков,

Иш берувчилар конфедерацияси

И. Хайдаров

2. Халқаро меҳнат ташкилотининг «Меҳнат гигиенаси, ишлаб чиқаришда гигиена хавфсизлиги тўғрисида»ги, «Ишлаётган аёллар ва эркаклар учун тенг муносабатлар ва тенг имкониятлар: оилавий мажбуриятга эга ишчилар тўғрисида»ги, «Тўлиқсиз иш куни тўғрисида»ги, «Оналикни муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенцияни қайта кўриб чиқиш ҳақида»ги, «Меҳнат соҳасида тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш тўғрисида»ги конвенцияларини ратификация қилиш масаласини ўрганиш ва натижалари юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2023 йил декабрь

26-мақсад: Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш

44.

Нуронийлар учун республика бўйлаб саёҳатлар ташкил этиш, уларнинг мазмунли дам олиши учун қўшимча шароитлар яратиш.

1. Республикадаги диққатга сазовор жойларнинг, хусусан тарихий шаҳарлар, қадимий обидалар, зиёратгоҳлар ва юртимизнинг сўлим гўшаларининг рўйхатини шакллантириш ҳамда уларга фаол нуронийларни ва ёлғиз кексалар саёҳатини ташкил этиш.

2023 йил ноябрь

Ҳисоб-китобларга асосан «Нуроний» жамғармаси маблағлари

«Нуроний» жамғармаси

С. Турдиев,

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

А. Абдухакимов

2. Нуронийлар учун «Туризм ойлиги» тадбирини ташкил этиш ва саёҳатларни уюштириш.

Ҳар йили ноябрь ойида

45.

Нуронийларга тизимли равишда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун зарур шароитларни яратиб бориш, «Нуронийлар маскани» мажмуаларида ва маҳаллаларда турли маданий-маърифий ва спорт тадбирлари ўтказиш.

Туман (шаҳар)лардаги «Нуронийлар маскани» мажмуалари ва маҳаллаларга таълим ва маданият муассасаларини бириктириш ҳамда уларда маданий-маърифий ва спорт тадбирларини ўтказиш. Тадбирларга нуронийлар ва ёшларни жалб этиш.

2023 йил сентябрь

Ҳисоб-китобларга асосан маҳаллий бюджет маблағлари

«Нуроний» жамғармаси

С. Турдиев,

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

А. Икрамов,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

46.

Ёшлар тарбиясида нуронийларнинг ўрнини янада ошириш мақсадида «Уч авлод учрашувлари», «Оталар жасорати — ибрат намунаси», «Ўнта ёшга — бир нуроний» ҳаракати каби маънавий-тарбиявий ишларни янада кенгайтириш ва манзилли ташкил этиш.

1. Эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган, мамлакат тараққиётига ҳисса қўшган таниқли кекса авлод, ўрта авлод вакиллари ҳамда ёшлар билан «Уч авлод учрашуви», «Оталар жасорати — ибрат намунаси» тадбирларини ўтказиш.

Ўзбекистон Қаҳрамонлари, «Эл-юрт ҳурмати» ордени ва бошқа давлат мукофотлари соҳиблари, атоқли ёзувчилар, шоирлар, таниқли санъаткор, олим ва зиёлилар, ҳудуддаги фаоллар, машҳур спортчилар, ҳунармандлар, фермерлар, йирик корхоналар раҳбарларини жалб этиш.

2. «Ўнта ёшга — бир нуроний» ҳаракати доирасида ҳар бир маҳаллада ишсиз, тарбияси оғир, муаммоли ёшлардан ўн нафарини бир фаол нуронийга бириктириш.

2023 йил сентябрь — декабрь

Ҳисоб-китобларга асосан маҳаллий бюджет маблағлари

«Нуроний» жамғармаси

С. Турдиев,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Б. Мусаев,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

47.

«Нуронийлар ўгити — тарбия устуни» тамойили асосида оила институтини мустаҳкамлаш, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, ёшлар ўртасида умуминсоний ва оилавий қадриятларни тарғиб этиш.

Манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда оилалар ва маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш мақсадида «Нуронийлар ўгити — тарбия устуни» тамойили асосида маҳаллаларда аҳоли, шу жумладан ёш оилалар вакиллари иштирокида турли суҳбат ва учрашувлар ташкил этиш.

2023 йил сентябрь — декабрь

-

«Нуроний» жамғармаси

С. Турдиев,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Б. Мусаев

27-мақсад: Мамлакатда камбағаллик даражасини қисқартириш

48.

Ҳар бир камбағал оила учун ишлаб чиқилган индивидуал дастур асосида камбағалликдан чиқариш тизимини жорий этиш.

1. Камбағал оилалар рўйхатини шакллантириш.

2. Камбағал оилаларга тақдим этиладиган кўмаклар бўйича индивидуал дастур ишлаб чиқиш.

2023 йил сентябрь

Ҳисоб-китобларга асосан

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Б. Мусаев

3. Индивидуал дастур асосида камбағал оилаларни қўллаб-қувватлаш.

2023 йил октябрь

28-мақсад: Аҳолини даромадли меҳнат билан банд қилиш, ижтимоий суғурта тизимини такомиллаштириш

49.

Аҳолининг ишчанлик фаоллигини ва тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантиришга, аҳоли бандлигини оширишга қаратилган давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва сифатини ошириш.

1. Бандлик органларида кўрсатилаётган бандлик соҳасидаги хизматлар сифатини ва натижадорлигини ошириш чораларини кўриш.

2. Бандлик органи ходимларининг лавозим йўриқномалари ва вазифаларини қайта кўриб чиқиш. Уларнинг иш самарадорлигини ошириш чораларини кўриш.

3. Бандлик органи ва ҳоким ёрдамчилари фаолиятини мувофиқлаштириш, бунда, кўрсатилаётган хизматларни маҳалла даражасига тушириш бўйича амалий чоралар кўриш.

2023 йил декабрь

-

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Б. Мусаев

29-мақсад: Фуқароларни давлат ҳисобидан касб-ҳунарга ўқитиш, уларнинг замонавий техника ва технологиялардан фойдаланиш бўйича касбий кўникма ва малакаларини ривожлантириш

50.

Банд бўлмаган шахслар, камбағал оилаларнинг ишсиз аъзолари ва ёшларни давлат ҳисобидан амалий мономарказ, давлат ва нодавлат таълим муассасаларида касб-ҳунар, хорижий тиллар ва тадбиркорлик кўникмаларига тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш орқали уларнинг бандлигига кўмаклашиш кўламини икки баробар ошириш.

1. Корхона ва ташкилотлар буюртмалари, шунингдек, меҳнат бозори ҳолатидан келиб чиқиб касб-ҳунар, хорижий тиллар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишни ташкил этиш.

2. Жорий йил иккинчи ярим йиллигида 80 минг нафар ишсизларни ўқишга жалб этиш.

2023 йил декабрь

Ҳисоб-китобларга асосан

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Б. Мусаев,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

И. Абдурахмонов,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

1.4. Ёшларга оид давлат сиёсати ва спорт йўналишларидаги ислоҳотлар

(Масъул — А. Арипов)

30-мақсад: Ёшларни замонавий касблар ва чет тилларига ўқитиш тизимини яратиш

51.

Ёшларни чет тилларига ўқитиш тизимини янада кенгайтириш.

1. Чет тилларини оммалаштиришга кўмаклашувчи «Ибрат» лойиҳаларини ривожлантириш, халқаро имтиҳон тизимларида чет тиллари ва бошқа йўналишлар бўйича юқори балл олган ёшларнинг имтиҳон харажатларини қоплаб бериш амалиётини кенгайтириш.

2. Чет тилларини ўқитишга ихтисослашган нодавлат таълим муассасаларини ташкил этишни қўллаб-қувватлаш, мавжуд нодавлат таълим муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш.

2023 йил ноябрь

-

Ёшлар ишлари агентлиги

А. Саъдуллаев

31-мақсад: Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларнинг илмий фаолиятини рағбатлантириш

52.

Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш.

1. «Заковат», «Шахмат», «Мунозара» каби интеллектуал ўйинларга ёшларни кўпроқ жалб этиш, халқаро ва республика фан олимпиадалари (танловлар, турнирлар, бошқалар)га ёшларнинг иштирок этишига кўмаклашиш.

2023 йил декабрь

-

Ёшлар ишлари агентлиги

А. Саъдуллаев

2. Юқори синф ўқувчиларининг ўз ҳудудидаги таниқли тадбиркорлар, спортчилар ва бошқа соҳаларда юқори натижаларга эришган шахслар билан учрашувларини мунтазам равишда ташкил этиш.

2023 йил октябрь ойидан бошлаб доимий

32-мақсад: Ёшларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва ишсизлик даражасини камайтириш

53.

Ёшларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва ишсизлик даражасини камайтириш.

1. «Ёшлар баланси»ни такомиллаштириш орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож, ҳаётда ўз ўрнини топишга қийналаётган ёшларни мунтазам равишда аниқлаб бориш, уларнинг касбий кўникмалари ва қизиқишлари бўйича маълумотларни шакллантириш.

2. «Ёшлар дафтари» жамғармалари маблағининг камида 40 фоизини ёшларни касб-ҳунарга ўқитишга йўналтириш, «Ёшлар дафтари» тизими орқали ёшларга кўрсатиладиган ижтимоий-иқтисодий хизмат турларини кенгайтириш.

3. «Ёшлар дафтари» орқали кўрсатиладиган ижтимоий-иқтисодий хизматлар, жумладан ёшларга субсидия, компенсация ва моддий ёрдам бериш тартибини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

2023 йил декабрь

-

Ёшлар ишлари агентлиги

А. Саъдуллаев,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

И. Абдурахманов,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

33-мақсад: Ёшлар ўртасида IT соҳасини янада оммалаштириш ҳамда соҳада хизматлар экспортини ошириш

54.

Ёшларга замонавий билим ва кўникмаларни ўргатиш, уларнинг юқори даромадли соҳаларда бемалол ишлай олишлари учун шароит яратиш.

«Бир миллион дастурчи» лойиҳасини кенгайтириш орқали энг иқтидорли ёшларни танлаб олиб, халқаро нуфузли компаниялар талабларига мос дастурлар асосида халқаро IT бозорига тайёрлаш.

2023 йил декабрь

Ушбу дастурлар учун Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида

Рақамли технологиялар вазирлиги

Ш. Шерматов,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Х. Умарова,

Ёшлар ишлари агентлиги

А. Саъдуллаев,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

И. Абдурахманов,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

34-мақсад: Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланадиган ёшлар қамровини кенгайтириш

55.

Спорт билан шуғулланадиган ёшлар қамровини кенгайтириш.

1. «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшлар ўртасида ўтказиладиган оммавий спорт мусобақаларидаги спорт турлари географиясини кенгайтириш ва танловлар сифатини ошириш.

2. Мактабгача, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари тарбияланувчи ва ўқувчилари, профессионал таълим ва олий таълим муассасалари талабаларини оммавий спорт турларига босқичма-босқич кенг жалб қилиш мақсадида тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш.

3. Аҳолининг кенг қатламалари, жумладан уюшмаган ёшларни спортга қизиқтириш ҳамда уларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш доирасида юриш ва югуриш каби мусобақаларни ташкил этиб бориш.

4. Аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш орқали уларнинг жисмоний қобилиятини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.

5. Республика ҳудудларида, айниқса, олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда спорт инфратузилмасини ривожлантириш, шу жумладан универсал спорт майдончаларини босқичма-босқич барпо этиш ҳамда бу орқали аҳолининг спорт билан шуғулланиш имкониятларини янада кенгайтириш.

6. Аҳолининг ёш тоифалари бўйича республиканинг барча ҳудудларида ҳар йили жисмоний тайёргарлик синовларини ўтказиш ҳамда мазкур тадбирларга фуқароларни жалб қилиш.

7. Миллий қадриятларимизни тиклаш, ёш авлодга етказиш мақсадида ҳар йили «Миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари», «Улоқ» ва «Кўпкари» каби этнофестивалларни ўтказиш орқали ушбу тадбирларга ёшларни жалб қилиш.

8. Спорт билан шуғулланадиган ёшлар қамровини боғча ёшидан бошлаб кенгайтириш чораларини кўриш.

2023 йил декабрь

-

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

А. Икрамов,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

И. Абдурахманов,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Х. Умарова,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

35-мақсад: Республикада спорт билан профессионал ва доимий шуғулланувчи ёшлар улушини ошириш

56.

Спорт-таълим муассасаларида шуғулланувчи ёшлар сонини ошириш.

1. Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида ривожлантирилаётган спорт турлари бўйича миллий ва ҳудудий терма жамоаларга номзодларни аниқлаш, саралаш (селекция) ва тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш.

2. Халқаро спорт ташкилотлари билан ҳамкорликни кучайтириш орқали Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари ҳамда ихтисослаштирилган спорт мактаблари ўртасида ўзаро тажриба алмашиш тизимини яратиш.

2023 йил декабрь

-

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

А. Икрамов,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Х. Умарова

57.

Мамлакатимизда халқаро даражада спорт мусобақаларини ўтказиш бўйича аниқ чораларни белгилаш.

1. Келгуси йилларда республикада спорт турлари бўйича халқаро даражадаги йирик мусобақа, беллашув ва бошқа тадбирларни ташкил этиш юзасидан режаларни белгилаш.

2. Футбол бўйича катталар ўртасида Осиё кубогини 2031 йилда Ўзбекистонда ўтказиш юзасидан Осиё футбол конфедерациясига таклифлар киритиш чораларини кўриш.

2023 йил ноябрь

-

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

А. Икрамов,

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

О. Ахмедов

36-мақсад: Миллий терма жамоаларга юқори малакали ва натижадор спортчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш

58.

Миллий терма жамоаларга юқори малакали ва натижадор спортчиларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш.

1. Спортчиларга спорт унвонлари ва спорт разрядлари бериш тизимини такомиллаштириш.

2. 2023 йилда Ханчжоу (Хитой) шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида Ўзбекистон спортчиларининг муваффақиятли иштирокини таъминлаш.

3. 2025 йил Тошкент шаҳрида бўйлаб ўтадиган IV ёшлар Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси иштирок этадиган спорт турлари географиясини белгилаш ҳамда юқори натижадорликка эриш бўйича чора-тадбирларни қабул қилиш.

4. Нуфузли халқаро спорт тадбирларини Ўзбекистонда ўтказиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда соҳада фаолият олиб бораётган мутахассисларнинг халқаро ва Осиё спорт ташкилотларининг раҳбарияти ва аъзолари қаторига киритилишини таъминлаш.

2023 йил ноябрь

-

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

А. Икрамов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси

О. Касимов, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси

М. Ташходжаев

37-мақсад: Олимпия ва паралимпия ҳаракатини ривожлантириш

59.

Олимпия ва Паралимпия ҳаракатини ривожлантириш.

1. Олимпия ўйинларига киритилган жамоавий (футбол, гандбол, баскетбол, волейбол, регби, чим устида хоккей, сув спорти турлари) ва бошқа спорт турларини ривожлантириш.

2. Жамоавий ва бошқа спорт турлари бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг нуфузли халқаро мусобақаларда иштирок этишини таъминлаш.

3. Ёзги паралимпия спорт турларини ривожлантириш, шу жумладан:

паралимпия спортчилари орасида соғлом турмуш тарзини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш. Хусусан, мазкур ташаббусни аҳолининг имконияти чекланган қатлами ўртасида тарғиб қилиш;

паралимпия спорт турлари рўйхатига киритилган спорт турларини спорт таълим муассасаларида янада кенгайтириш ҳамда паралимпия ўйинларига лицензияларни қўлга киритиш.

2023 йил декабрь

-

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

А. Икрамов,

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси

О. Касимов, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси

М. Ташходжаев

1.5. Маънавий тараққиётни таъминлаш ва маданият соҳасини янги босқичга олиб чиқиш бўйича ислоҳотлар

(Масъул — А. Арипов)

38-мақсад: Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш

60.

Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга қаратилган илмий асосланган мониторинг ҳамда социологик тадқиқотларни тизимли ташкил қилиш.

1. Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга қаратилган илмий ишлар танловини ўтказиш.

2. Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга қаратилган социологик тадқиқотларни амалга ошириш.

3. Социологик тадқиқотлар натижаларини мониторинг қилиш.

2023 йил декабрь

-

Республика Маънавият ва маърифат маркази

М. Ходжиматов,

Маданият вазирлиги

О. Назарбеков,

«Ижтимоий фикр» маркази

Н. Рахимова

39-мақсад: Ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналарини кенг оммалаштириш, жамиятда китобхонликни ҳамда аҳолига ахборот-кутубхона хизматини кўрсатишни ривожлантириш

61.

Мамлакатимизда китобхонликни тарғиб қилишнинг таъсирчан ва самарали усулларини жорий қилиш.

Китобхонлик тадбирларини ўтказиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш. Бунда:

ушбу йўналишда қулай шарт-шароитлар яратиш;

китобхонлик тадбирларини таниқли ижодкорлар, зиёлилар иштирокида адабиёт ва китобхонлик байрами сифатида юқори савияда ташкил қилиш;

«Китобсевар миллат» ойликлари доирасида маърифий тадбирлар, китоб савдо-ярмаркалари, китоб фестивалларини уюштириш назарда тутилади.

2023 йил декабрь

Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

А. Ходжаев,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Х. Умарова,

Ёзувчилар уюшмаси

С. Саидов

40-мақсад: Замонавий театр ва цирк санъатини ҳар томонлама ривожлантириш, юксак бадиий-ғоявий савияга эга саҳна асарларини яратиш

62.

Илғор хорижий давлатлар тажрибаларини ўрганиш орқали театрлар фаолиятига замонавий технологияларни жорий этиш.

1. Давлат театрларида фаолият юритаётган ижодий ва ёрдамчи ходимларнинг хорижий давлатларнинг нуфузли театрларида маҳоратини оширишни ташкил этиш мақсадида ҳамкорлик йўлга қўйиладиган хорижий театрлар рўйхатини шакллантириш ҳамда келишув ва меморандумларни имзолаш.

2. Хорижий давлатларнинг нуфузли театрларида маҳоратини оширадиган театрларда фаолият юритаётган ижодий ва ёрдамчи ходимлар рўйхатини шакллантириш.

3. Ижодий ва ёрдамчи ходимларнинг хорижий давлатларнинг нуфузли театрларида маҳоратини оширишини таъминлаш.

2023 йилдан бошлаб,

режа асосида мунтазам

Ҳисоб-китобларга асосан ҳомийлик хайриялари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Маданият вазирлиги

О. Назарбеков,

Ташқи ишлар вазирлиги

Б. Саидов

41-мақсад: Ўзбек миллий санъатини тарғиб қилиш орқали мамлакатимизнинг туристик салоҳиятини ошириш

63.

Ўзбек миллий мусиқа санъатини дунё бўйлаб оммалаштириш.

1. Ўзбек миллий мусиқа санъатини дунё бўйлаб экспорт қилиш.

2. Нуфузли промоутер ва продюсерларнинг юртимизда ўтказиладиган халқаро фестивалларда иштирок этишини ташкил этиш.

2023 йил декабрь

Ҳисоб-китобларга асосан ҳомийлик хайриялари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Маданият вазирлиги

О. Назарбеков,

Ташқи ишлар вазирлиги

Б. Саидов

64.

Хореография академияси фаолиятини янада такомиллаштириш ва илмий тадқиқотлар учун мақсадли грантлар жорий қилиш.

1. Ўзбек ва жаҳон халқлари рақс санъатига оид фундаментал тадқиқотларни олиб борувчи илмий тадқиқот ишчи гуруҳини шакллантириш.

2. Илмий тадқиқотлар учун мақсадли грант лойиҳалари юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

3. Миллий рақс соҳасида илмий-тадқиқот лойиҳалари учун ҳар йили мақсадли грантлар танловини эълон қилиш.

2023 йил октябрь ойидан бошлаб ҳар йили

Ҳисоб-китобларга асосан Республика бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида, ҳомийлик хайриялари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

И. Абдураҳмонов,

Маданият вазирлиги

О. Назарбеков

42-мақсад: Маданий меросни муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш ва оммалаштириш билан боғлиқ фаолиятни янада такомиллаштириш

65.

Бухоро шаҳрида Жадидлар музейини ташкил қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

1. Музей концепцияси юзасидан илмий муҳокамалар ўтказиш.

2. Музейни ташкил қилиш учун тегишли бинони Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига ўтказиш.

3. Музей фаолиятини илғор тажрибалар асосида йўлга қўйиш юзасидан ўрганишлар ўтказиш.

2024 йил март

Ҳисоб-китобларга асосан

Давлат бюджети ва ҳомийлар маблағлари

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

Г. Умерова,

Бухоро вилояти ҳокимлиги

Б. Зарипов

66.

Маданий мерос объектлари ва давлат музейларида реставрация ва таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш.

1. Республикадаги 60 та маданий мерос объектлари ва 7 та музейлар лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2. Лойиҳа-смета ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказиш.

3. Реставрация ва таъмирлаш-тиклаш ишларини молиялаштириш.

4. Маданий мерос объектлари ва давлат музейларида таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш.

5. Музейларда фаолият юритаётган ишчи ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш.

2023 йил сентябрь — декабрь

Республика бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Маданий мерос агентлиги

Б. Абдикаримов

67.

Археология ёдгорликларида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ва музейлаштириш.

1. Археология ёдгорликларида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш учун рухсатнома расмийлаштириш.

2. Илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш.

3. Археология ёдгорликларини музейлаштириш чораларини кўриш.

2023 йил сентябрь — декабрь

Республика бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Маданий мерос агентлиги

Б. Абдикаримов

43-мақсад: Маданият ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш, уларнинг моддий-техника базасини яхшилаш ва соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш, тасвирий ва амалий санъат йўналишларини ривожлантириш.

68.

Маданият ва санъат муассасалари ҳамда таълим ташкилотларини миллий мусиқа чолғулари билан таъминлаш орқали профессионал ва ҳаваскорлик санъати фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш.

1. 10 мингдан зиёд умумтаълим мактаблари, 324 та болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳамда 826 та маданият марказларининг миллий мусиқа чолғуларига бўлган эҳтиёжини ўрганиш ва рўйхатни шакллантириш.

2. Шакллантирилган рўйхат асосида босқичма-босқич миллий мусиқа чолғуларини харид қилиш ва уларни умумтаълим мактаблари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари ва маданият марказларига етказиш.

2023 йил октябрь ойидан бошлаб

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Маданият вазирлигига ажратилган республика бюджети маблағлари

Маданият вазирлиги

О. Назарбеков,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Х. Умарова

69.

Ўзбек халқининг миллий қадриятлари ва маънавий меросини асраб-авайлаш, кенг оммалаштириш, илмий-тадқиқот ишлари кўламини кенгайтириш ҳамда ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш.

1. Халқ оғзаки ижоди дурдоналари бўлган достонларни тарғиб этиб келаётган бахшилар ижодини қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2023 йил декабрь

Ҳисоб-китоблар асосида Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида

Маданият вазирлиги

О. Назарбеков,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Аския ва қизиқчилик санъати йўналишида ҳар йили камида 3 та илмий-тадқиқот иши учун давлат буюртмасини танлов асосида шакллантириш.

Ҳар йили режа асосида

3. Ҳудудларнинг ўзига хос бўлган урф-одат ва маросимларини қайта тиклаш мақсадида фольклор экспедицияларини ташкил этиш ва илмий жиҳатдан ўрганиш.

2024 йилдан бошлаб режа асосида

44-мақсад: Миллий кинематографияни ривожлантириш

70.

Муаллифлик фильмлари ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш.

Муаллифлик фильмларини ишлаб чиқариш бўйича режиссёрлар ўртасида танлов ташкил қилиш, фильмлар лойиҳалари (концепция, адабий сценарий, ижодий гуруҳ, актёрлар, локациялар ҳақидаги маълумотлар) асосида ғолибни белгилаш ҳамда 2024 йил учун 2 та фильм лойиҳасини тайёрлаш.

2023 йил декабрь

-

Кинематография агентлиги

Ф. Абдухаликов

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги ПФ-214-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 06/23/214/0984-сон)

Т/р

Мақсадли кўрсаткич

Ўлчов бирлиги

2023

2024

1.1. Таълим тизими ислоҳотлари

1-мақсад: Мактабгача таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш ҳамда болаларнинг тўлиқ қамровини таъминлаш

1.

Болаларни мактабгача таълим билан қамров даражаси.

фоиз

74,0

76,0

2.

6 ёшли болаларни мактабга тайёрлов тизими билан қамров даражаси.

фоиз

93,0

96,0

3.

Янги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари сони.

та

1 600

1 400

4.

Компьютер синфлари билан таъминланган давлат мактабгача таълим ташкилотлари сони.

мингта

-

170

5.

Тоза ичимлик сув ва санитария-гигиена инфратузилмаси билан таъминланган давлат мактабгача таълим ташкилотлари улуши.

фоиз

-

80

2-мақсад: Умумий ўрта таълим тизимида «Таълим учун қулай муҳит» дастурини амалга ошириш

6.

Умумий ўрта таълим тизимида яратиладиган янги ўқувчи ўринлари сони.

мингта

100

150

7.

Тоза ичимлик суви ва санитария-гигиена инфратузилмаси билан таъминланган умумий ўрта таълим муассасалари улуши.

фоиз

87

89

3-мақсад: Умумий ўрта таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш

8.

Умумий ўрта таълим муассасалари учун яратиладиган янги дарсликлар, машқ дафтарлари, ўқитувчи методика китоблари сони.

номда

381

131

9.

Умумий ўрта таълим муассасаларига жалб этиладиган хорижий тил эгалари — мутахассислар сони.

нафар

500

500

4-мақсад: Педагог кадрлар мақомини ошириш, уларнинг билими ва малакасини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш

10.

Хорижий мамлакатларга малака ошириш ва стажировкага юборилган педагог ходимлар сони.

нафар

-

100

11.

Узлуксиз малакаси оширилган мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари ходимлар сони.

минг нафар

150

150

12.

Ўқувчилар учун бепул мактаб автобуслари йўлга қўйилган олис ва чекка ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим муассасалари сони.

дона

-

100

5-мақсад: Умумий ўрта таълимни ривожлантириш учун хусусий секторни кенг жалб қилиш

13.

Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари сони.

дона

-

70

14.

Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш учун ажратилган имтиёзли кредитлар миқдори.

млрд. сўм

-

153

6-мақсад: Профессионал таълим тизимини ривожлантириш орқали ўқувчиларни замонавий билим ва кўникмаларга ўргатиш

15.

Профессионал таълим муассасаларида малака тоифасига эга бўлган педагог кадрлар улуши.

фоиз

25

30

16.

Профессионал таълим тизимида масофавий ёки аралаш шаклларда ташкил этиладиган малака ошириш курслари улуши.

фоиз

10

15

7-мақсад: Олий таълим билан қамровни кенгайтириш, олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш

17.

Ёшларни олий таълим билан қамров даражаси.

фоиз

42

43

18.

Нодавлат ва хорижий олий таълим ташкилотларга давлат буюртмаси қабул параметрларини ошириш даражаси.

фоиз

-

20

19.

Олий таълим муассасаларини дунёнинг энг нуфузли «Топ-1000» олий таълим ташкилотлари рейтингига киритиш.

дона

-

1

20.

Олий таълим муассасаларининг таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш.

дона

6

2

8-мақсад: Олий таълим муассасалари ташкилий-бошқарув фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг моддий-техник таъминотини мустаҳкамлаш

21.

Фаолияти кенгайтириладиган салоҳиятли олий таълим муассасалари сони.

дона

-

3

22.

Хорижий нуфузли олийгоҳлари билан биргаликда «Квант марказ»лари ташкил этиладиган олий таълим муассасалари сони.

дона

-

2

23.

Олий таълим муассасаларида янги ўқув биноларини қуриш ҳисобига яратиладиган қўшимча талаба ўринлари сони.

мингта

7,5

16,4

24.

Талабалар турар жойларини қуриш ҳисобига яратиладиган қўшимча ўринлар сони.

мингта

18

27

25.

Олий таълим муассасалари ва хорижий илмий ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этиладиган қўшма таълим лойиҳалари улуши.

фоиз

15

30

9-мақсад: Фундаментал тадқиқотларни замон талабларидан келиб чиқиб янги йўналишлар билан бойитиш

26.

Математика, биология, кимё, геология, физика, эпидемиология, сейсмология, биохилма-хиллик каби йўналишларда комплекс илмий-тадқиқот дастурлари доирасида амалга ошириладиган фундаментал тадқиқотлар сони.

дона

-

8

27.

Тил ва адабиёт, тарих, археология, маънавият, маданият ва санъат каби ижтимоий-гуманитар фанлар йўналишлари бўйича алоҳида илмий-тадқиқот дастурлари доирасида амалга ошириладиган фундаментал тадқиқотлар сони.

дона

-

20

28.

Комплекс дастурлар доирасида бажариладиган фундаментал тадқиқот йўналиши бўйича ҳамкорлик йўлга қўйиладиган етакчи хорижий илмий мактаблар сони.

дона

-

3

10-мақсад: Иқтисодиётнинг энг тез ўсиб бораётган йўналишларида амалий тадқиқотларни кучайтириш, «корхона — олийгоҳ — илмий ташкилот» кластер тизимини жорий этиш

29.

Илмий-тадқиқотлар ва ишланмалар соҳасида сотилган маҳсулотларнинг (товарлар, ишлар ва хизматлар) умумий ҳажмида инновацион маҳсулотлар (товарлар, ишлар ва хизматлар)нинг улуши.

фоиз

7

9

30.

Илмий ҳажмдор маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги инновацион (spin-off) корхоналар сони.

дона

14

22

31.

Инновацион фаолият инфратузилма субъектлари (технологик парклар, технологиялар трансфери марказлари, инновацион кластерлар, венчур фондлар, инновация марказлари, бизнес-инкубаторлар ва акселератор) сони.

дона

45

55

11-мақсад: Ёш тадқиқотчиларнинг улушини ошириш, уларнинг илмий изланишларини қўллаб-қувватлаш

32.

Стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура, докторантура ҳамда мақсадли докторантура квоталари сони.

дона

3600

4200

33.

Тадқиқотчиларнинг умумий сонида 39 ёшгача бўлган тадқиқотчиларнинг улуши.

фоиз

49

50

34.

Хорижий илмий ташкилот ва университетларга илмий стажировкага юборилган тадқиқотчиларнинг умумий сонида 39 ёшгача бўлган тадқиқотчиларнинг улуши.

фоиз

44

47

12-мақсад: Барча йўналишларда инновацион фаолиятни кенг жорий этиш, илмий тадқиқотларни ва инновацион ташаббусларни қўллаб-қувватлаш

35.

Ички ва ташқи бозорларда тижоратлаштирилган илмий ишланмалар сони.

дона

250

275

36.

Инновацион тадбиркорлик натижасида яратилган янги иш ўринлари сонини ошириш.

фоиз

25

50

37.

Хусусий секторнинг ишланма ва тадқиқотларга инвестициялари ҳажми.

млн сўм

3500

4750

38.

Инновацион лойиҳалар натижасида яратилган янги иш ўринлари сони.

дона

9000

13500

39.

Яратилган янги технологиялар сони.

дона

89

186

40.

Илм-фанни умумий молиялаштириш ҳажмида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларига хусусий сектор томонидан ажратилган маблағлар улуши.

фоиз

17

18

1.2. Аҳоли саломатлигини таъминлаш бўйича ислоҳотлар

13-мақсад: Аҳолининг ўртача умр давомийлигини ошириш

41.

Туғилишдан кутилаётган умр кўриш давомийлиги.

ёш

74,4

74,7

42.

Бюджетдан тиббиётга ажратиладиган йиллик маблағ ҳажмини ошириш.

фоиз

11,0

12,3

43.

Онкология касалликлар бўйича 30 — 69 ёшдаги аҳоли орасида эрта ўлим улушини камайтириш.

фоиз

8,9

8,5

44.

Юрак-қон томир касалликлар бўйича 30 — 69 ёшдаги аҳоли орасида эрта ўлимни камайтириш.

фоиз

46,6

46,0

45.

Диабет касаллиги бўйича 30 — 69 ёшдаги аҳоли орасида эрта ўлимни камайтириш.

фоиз

5,0

4,8

46.

Нафас йўллари касалликлари бўйича 30 — 69 ёшдаги аҳоли орасида эрта ўлимни камайтириш.

фоиз

3,4

3,0

47.

Сил касаллиги билан касалланиш даражаси.

100 минг аҳолига нисбатан

34,2

33,5

14-мақсад: Аҳолига бирламчи тиббий хизматларни янада яқинлаштириш

48.

Поликлиника барпо этиш.

та

140

-

49.

Диабет касаллиги бор беморларни даволаш билан тўлиқ қамраб олиш.

фоиз

90

100

50.

Юрак-қон томир касаллиги бор беморларни даволаш билан тўлиқ қамраб олиш.

фоиз

100

100

51.

Чақалоқларда ирсий касалликлар бўйича селектив скрининг текширувлар турларини ошириш.

фоиз

50

55

15-мақсад: Болалар ўртасидаги ирсий касалликларнинг олдини олиш ва даволаш самарадорлигини ошириш

52.

Ирсий касалликлар билан касалланган болаларни дори воситалари, тиббий буюмлар ва шифобахш озуқалар билан тўлиқ таъминлаш.

фоиз

90

100

53.

Болаларда ирсий касалликлар бўйича селектив скрининг текширувлар турларини ошириш.

та

3

4

16-мақсад: Оналар ва болалар ўлимини қисқартириш, соғлом болаликни таъминлаш

54.

Оналар ўлимини камайтириш.

промилле

13,5

13

55.

Гўдаклар ўлимни камайтириш.

промилле

8,5

8,1

56.

Беш ёшгача болалар орасидаги ўлимни камайтириш.

промилле

11,0

10,6

57.

Туғуруқ ўринлари сонини ошириш.

дона

-

500

58.

6 — 23 ойлик болаларни микронутриент кукуни билан бепул таъминлаш.

фоиз

100

100

59.

2 — 10 ёшдаги болаларни гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар билан бепул таъминлаш.

фоиз

100

100

60.

3 — 15 ёшдаги болаларнинг йод препарати билан бепул таъминлаш.

фоиз

100

100

61.

Туғиш ёшидаги (15 — 35 ёш) аёлларни темир ва фолий кислотаси билан бепул таъминлаш.

фоиз

100

100

17-мақсад: Онкологик касалликларни эрта аниқлаш ва ўлим кўрсаткичини камайтириш

62.

Хавфли ўсма касалликларидан 1 йилгача ўлим кўрсаткичини камайтириш.

фоиз

14,6

13,8

18-мақсад: Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш

63.

Юқумли бўлмаган касалликларни эрта аниқлаш даражасини ошириш.

фоиз

50

55

64.

Аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш.

фоиз

59,3

61,0

65.

Тиббиёт муассасаларининг юқумли бўлмаган асосий касалликларни даволаш учун зарур бўлган базавий диагностик тестлар, жиҳозлар ва асосий дори воситалари билан таъминланганлик даражасини ошириш.

фоиз

35

40

19-мақсад: Соғлом ва фаол кексаликни таъминлаш

66.

55 ва ундан катта ёшдаги аҳолини ҳар йили профилактик кўрикдан ўтказиш.

фоиз

100

100

20-мақсад: Аҳоли орасида тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш

67.

Анемия билан касалланишни камайтириш.

100 минг аҳолига нисбатан

3858,6

3665,6

68.

Йод етишмаслиги билан боғлиқ касалланишни камайтириш.

100 минг аҳолига нисбатан

493,9

469,2

69.

Ичак инфекциялари билан касалланишни камайтириш.

100 минг аҳолига нисбатан

156,3

148,4

21-мақсад: Тиббиёт соҳасида рақамли технологияларни кенг жорий қилиш

70.

Рақамли технологиялар жорий этилган тиббиёт муассасалари улушини ошириш.

фоиз

55

70

1.3. Ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ислоҳотлар

22-мақсад: Профессионал ижтимоий хизматларни кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш

71.

Маҳалла даражасида манзилли профессионал ижтимоий хизмат кўрсатадиган ижтимоий ходимлар фаолиятини йўлга қўйиш.

нафар

600

4200

23-мақсад: Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги тизим ҳамда улар учун қулай ва мақбул муҳит яратиш

72.

Ногиронлиги бўлган муҳтож шахсларни сифатли ва замонавий протез-ортопедия буюмлари (сон протези, болдир протези ва оёқ камари ортопед аппаратлари) билан таъминлаш.

фоиз

8

16

73.

Тиббий-ижтимоий хизматлар тизимида енгиллик яратиш мақсадида сиртдан ногиронлик белгиланадиган касалликлар ва унинг асоратлари рўйхатини кенгайтириш.

фоиз

7

15

24-мақсад: Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш

74.

Оилада ҳамда муқобил парвариш қилишнинг бошқа шаклларида тарбияланаётган етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сонининг жами ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар умумий сонидаги улуши.

фоиз

99,2

99,3

25-мақсад. Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий фаоллигини ошириш ва гендер тенгликни таъминлаш

75.

Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган тураржойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш.

мингта

4

4

76.

Давлат томонидан эҳтиёжманд хотин-қизларга махсус жарроҳлик амалиётини ўтказиш.

мингта

2,7

3

77.

Бошқарув лавозимларидаги хотин-қизлар улушини ошириш.

фоиз

29,6

30,2

78.

Олий таълимдаги талабалар орасида хотин-қизлар улушини ошириш.

фоиз

49,2

50,1

79.

Хотин-қизларнинг ахборот-коммуникация технологияларидан фаол фойдаланишини ошириш.

мингта

47

50

26-мақсад: Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш

80.

Нуронийлар учун республика бўйлаб диққатга сазовор жойлар, хусусан тарихий шаҳарлар, қадимий обидалар, зиёратгоҳлар ва юртимизнинг сўлим гўшаларига саёҳатлар ташкил этиш.

миллион нафар

1, 2

1, 3

27-мақсад: Мамлакатда камбағаллик даражасини қисқартириш

81.

Камбағаллик даражасини камайтириш.

фоиз

12

10

28-мақсад: Аҳолини даромадли меҳнат билан банд қилиш, ижтимоий суғурта тизимини такомиллаштириш

82.

Меҳнатга лаёқатли аҳолини, шу жумладан ёшлар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг барқарор ва самарали бандлигини таъминлаш орқали ишсизлик даражасини тушириш.

фоиз

8,5

8,1

83.

Аҳолини меҳнат фаолиятига жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш орқали ишсиз аҳолини ишга жойлаштиришга кўмаклашиш.

минг нафар

415

423

29-мақсад: Ҳар бир фуқарони давлат ҳисобидан касб-ҳунарга ўқитиш, уларнинг замонавий техника ва технологиялардан фойдаланиш бўйича касбий кўникма ва малакаларини ривожлантириш

84.

Иш билан банд бўлмаган фуқароларни касб-ҳунар, тадбиркорлик кўникмалари ва хорижий тилларга ўқитиш.

минг нафар

160

200

85.

Халқаро стандартлар асосида касбга ўқитиш марказлари ўқитувчиларининг малакасини ошириш.

нафар

50

100

86.

Касб-ҳунарга ўқитишда хусусий сектор ва «уста-шогирд» мактаблари улушини ошириш.

фоиз

15

20

1.4. Ёшларга оид давлат сиёсати ва спорт йўналишларидаги ислоҳотлар

30-мақсад: Ёшларни замонавий касблар ва чет тилларига ўқитиш тизимини яратиш

87.

Ёшларни замонавий касбларга ўқитиш.

минг нафар

5

7,5

88.

Халқаро имтиҳон тизимларида чет тиллари ва бошқа йўналишлар бўйича юқори балл олган ёшларнинг имтиҳон харажатларини қоплаб бериш.

минг нафар

5

6

31-мақсад: Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларнинг илмий фаолиятини рағбатлантириш

89.

Илмий ва инновацион фаолият, интеллектуал ўйинлар ҳамда чет тилларини ўрганишга жалб этиш орқали ёшларнинг иқтидорини ривожлантириш.

минг нафар

500

800

90.

Истеъдодли ёшларни хорижнинг энг нуфузли олийгоҳларига ўқишга юбориш.

нафар

500

500

32-мақсад: Ёшларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва ишсизлик даражасини камайтириш

91.

Ёшларнинг бандлигини таъминлаш.

минг нафар

200

300

92.

Ёшларнинг ишсизлик даражасини камайтириш.

фоиз

13,8

13,5

33-мақсад: Ёшлар ўртасида IT соҳасини янада оммалаштириш ҳамда соҳада хизматлар экспортини ошириш

93.

IT соҳасида ёшларни иш билан таъминлаш, мактаб ўқувчиларини халқаро IT бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўргатиш.

минг нафар

50

75

34-мақсад: Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланадиган ёшлар қамровини кенгайтириш

94.

Ёшларни оммавий спорт тадбирларига жалб қилиш.

миллион нафар

6,2

6,5

95.

Спорт билан шуғулланишга жалб қилинган аҳоли улуши.

фоиз

26

28

96.

Маҳаллаларда кўп функцияли спорт майдончаларини барпо этиш.

та

446

400

35-мақсад: Республикада спорт билан профессионал ва доимий шуғулланувчи ёшлар улушини ошириш

97.

Спорт-таълим муассасаларида мунтазам шуғулланувчи ёшлар сони.

минг нафар

360

400

98.

Мавжуд спорт мактабларида аҳоли сони ва ихтисослашувига кўра олимпия спорт турлари бўйича спорт секцияларини ташкил этиш.

та

300

450

36-мақсад: Миллий терма жамоаларга юқори малакали ва натижадор спортчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш

99.

Разрядли ва унвонли спортчилар сони.

минг нафар

28

30

100.

Спорт соҳасида олий маълумотли ходимлар улуши.

фоиз

62

69

101.

Спорт соҳасини ривожлантириш бўйича илмий тадқиқот ва изланишлар сони.

дона

52

60

37-мақсад: Олимпия ва паралимпия ҳаракатини ривожлантириш

102.

Париж-2024 Олимпия ва паралимпия ўйинларига лицензиялар ва иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритиш.

дона

25

140

1.5. Маънавий тараққиётни таъминлаш ва маданият соҳасини янги босқичга олиб чиқиш бўйича ислоҳотлар

38-мақсад: Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш

103.

Маърифат тарғиботчилари сонини ошириш.

нафар

1000

2000

104.

Маънавий-маърифий ишлар бўйича масъул ходим ва мутахассислар малакасини ошириш.

нафар

500

1500

105.

Тарғибот медиа маҳсулотлари ишлаб чиқиш.

дона

100

150

39-мақсад: «Ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналарини кенг оммалаштириш, жамиятда китобхонликни ҳамда аҳолига ахборот-кутубхона хизматини кўрсатишни ривожлантириш

106.

«Ўзбек адабиёти хазинасидан» деб номланган кўп жилдлик китоблар мажмуасини чоп этиш.

нусха

-

1150

107.

«Жаҳон болалар адабиёти дурдоналари» 100 жилдлигини ўзбек тилида нашр қилиш.

минг нусха

-

20

40-мақсад: Замонавий театр ва цирк санъатини ҳар томонлама ривожлантириш, юксак бадиий-ғоявий савияга эга саҳна асарларини яратиш

108.

Давлат театрлари томонидан намойиш этиладиган спектаклларга томошабинларни жалб этиш.

миллион нафар

3,2

3,6

109.

Давлат театрларининг халқаро фестиваль ва гастролларга юборилишини ташкил этиш.

та

14

20

110.

Ҳар йили давлат театрларида фаолият юритаётган ижодий ва ёрдамчи ходимларнинг хорижий давлатларнинг нуфузли театрларида маҳоратини ошириш.

нафар

-

50

111.

Давлат буюртмаси асосида давлат театрларида янги спектаклларни саҳналаштириш.

дона

40

42

112.

Жойларда ўтказиладиган цирк томошаларининг сонини ошириш.

та

490

550

41-мақсад: Ўзбек миллий санъатини жаҳон саҳналарида кенг тарғиб қилиш орқали мамлакатимизнинг туристик салоҳиятини ошириш

113.

Республикада халқаро фестиваллар, анжуманлар, форумлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш.

дона

7

11

114.

Давлат концерт-томоша муассасалари томонидан намойиш этиладиган маданий тадбирлар ва фестивалларга томошабинларни жалб этиш.

миллион нафар

9,5

10

115.

Маданият ва санъат тизимидаги олий таълим муассасаларининг илмий салоҳиятини ошириш, хусусан илмий даражали ва унвонли кадрлар сонини кўпайтириш.

нафар

10

10

116.

Маданият ва санъат соҳасида истеъдодли ва юқори малакали ижодкорларнинг маҳорат мактабларини ташкил этиш.

дона

23

35

42-мақсад: Маданий меросни муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш ва оммалаштириш билан боғлиқ фаолиятни янада такомиллаштириш

117.

Давлат музейлари биноларини реконструкция қилиш ва тиклаш.

дона

7

16

118.

Давлат музейларидаги электрон идентификация қилинадиган музей ашёлари ва музей коллекциялари сонини ошириш.

минг дона

-

500

119.

Давлат музейларига ташриф буюрадиган маҳаллий ва хорижий сайёҳлар оқимини ошириш.

миллион нафар

3

4

120.

Давлат музейлари раҳбар ва ходимларининг малакасини ошириш.

нафар

20

80

121.

Археология объектларида илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш.

дона

70

110

122.

Археология ёдгорликларида консервация ва музейлаштириш ишларини амалга ошириш.

дона

-

3

123.

Маданий мерос объектларида реставрация, таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш.

дона

62

123

43-мақсад: Маданият ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш, уларнинг моддий-техника базасини яхшилаш ва соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш, тасвирий ва амалий санъат йўналишларини ривожлантириш.

124.

324 та болалар санъат мактаби ҳамда 826 та маданият марказини миллий мусиқа чолғулари билан тўлиқ таъминлаш.

комплект

1150

1150

125.

Нукус шаҳри, вилоятлар ва Тошкент шаҳри марказларида ижодкорларнинг доимий кўргазмаларини ташкил қилиш.

та

-

250

126.

Маданият ва санъат муассасаларини давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш.

дона

15

15

44-мақсад: Миллий кинематографияни ривожлантириш

127.

Жаҳоннинг энг нуфузли халқаро кинобозор ва кинофестивалларида иштирок этиш.

дона

-

5

128.

Дунёдаги энг оммабоп Интернет платформаларига миллий фильмларни жойлаштириш сони.

дона

-

5

129.

Миллий қаҳрамонлар ҳақида мультипликацион фильм ва сериаллар ишлаб чиқариш.

дона

2

10

130.

Таълим ташкилотлари учун ўқув-услубий фильмлар яратиш.

дона

-

10

Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Вазифа

Амалий чора-тадбир

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.1. Таълим тизими ислоҳотлари

(Масъул — А. Арипов)

1-мақсад: Мактабгача таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш ҳамда болаларнинг тўлиқ қамровини таъминлаш

1.

Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

1. Эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун боғча харажатларини давлат томонидан қоплаш тизимини жорий қилиш.

2. Тарбияланувчиларни замонавий технологияларга ўргатиш мақсадида мактабгача таълим ташкилотларини компьютер синфлари билан таъминлаш.

3. Мактабгача таълим ташкилотларини ичимлик сув билан таъминлаш ва уларнинг санитария-гигиена ҳолатини яхшилаш чораларини кўриш.

4. Мактабгача таълим ташкилотларида муқобил энергия манбалари, энергия тежамкор материал ва технологияларни жорий қилиш орқали энергия самарадорликни ошириш.

5. Давлат мактабгача таълим ташкилотларида оқсил, витамин ва минераллар билан бойитилган сут, йод билан тўйинтирилган нон маҳсулотлари беришни йўлга қўйиш.

2023 йил ноябрь

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Х. Умарова,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

О. Фозилкаримов

2-мақсад: Умумий ўрта таълим тизимида «Таълим учун қулай муҳит» дастурини амалга ошириш

2.

Таълим учун қулай муҳитни яратишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Хоразм вилояти Қўшкўпир ва Хонқа туманларида бошланғич синф ўқувчиларини таълим планшетлари билан босқичма-босқич таъминлаш.

2023 йил ноябрь

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Х. Умарова,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

О. Фозилкаримов

4-мақсад: Педагог кадрлар мақомини ошириш, уларнинг билими ва малакасини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш

3.

Педагог кадрларга малака тоифасини беришнинг янги тартибини жорий қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

1. 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларига малака тоифасини беришнинг янги тартибини жорий қилиш.

2. Малака тоифасини олиш бўйича синовларни бир йилда камида бир маротаба икки босқичда ўтказиш ҳамда биринчи босқичда талабгорнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражаси, иккинчи босқичда — педагогик маҳоратини баҳолаш тарзида ўтказиш.

2023 йил ноябрь

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Х. Умарова

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

О. Фозилкаримов,

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов

4.

Миллий баҳолаш тизимида она тили ва адабиёт ҳамда тарих фанларини билиш бўйича сертификатларга қўшимча рағбатлантиришни жорий этиш борасида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Миллий баҳолаш тизимида она тили ва адабиёт ҳамда тарих фанларини билиш бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган ўқитувчиларга 50 фоиз миқдорида устама тўлаш амалиётини жорий этиш.

2023 йил ноябрь

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Х. Умарова

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

О. Фозилкаримов,

Адлия вазирлиги

А.Ташкулов

5-мақсад: Умумий ўрта таълимни ривожлантириш учун хусусий секторни кенг жалб қилиш

5.

Нодавлат таълим ташкилотларини ташкил этишни соддалаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

1. Нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил қилишда уларнинг электрон кутубхонаси, ахборот-ресурс марказлари, ўқитувчиларнинг тоифалари, битта синфда таълим олувчиларнинг максимал сонига қўйилган талабларни енгиллаштириш.

2. Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог ходимлари учун қўйилган талабларни давлат умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог ходимларига қўйилган талабларга мувофиқлаштириш.

2023 йил ноябрь

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Х. Умарова,

Адлия вазирлиги

А.Ташкулов

6.

Нодавлат таълим ташкилотларини ташкил этишда тадбиркорларга енгиллик яратиш борасида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш учун олинадиган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг бир қисмини қоплаб бериш амалиётини киритиш.

2023 йил декабрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

О. Фозилкаримов,

Марказий банк

М. Нурмуратов

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов

6-мақсад: Профессионал таълим тизимини ривожлантириш орқали ўқувчиларни замонавий билим ва кўникмаларга ўргатиш

7.

Техникумларда кредит-модуль тизимини жорий этиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

1. Таълимнинг кредит-модуль тизими жорий этиладиган таълим ташкилотлари рўйхатини тасдиқлаш.

2. Ўқув жараёнига кредит-модуль тизимини жорий этишда таълим дастури, фанлар каталоги, академик мобиллик, таълим тўғрисидаги маълумотнома, кредитларни тан олиш ва кўчириб ўтказишга тааллуқли ҳужжатларни тасдиқлаш.

3. Техникумларнинг ўқув юкламаси ва ўқувчи томонидан бир ўқув йилида тўпланадиган кредитлар ҳажмини белгилаш.

4. Кредит-модуль тизимида ўқийдиган ўқувчиларни ўқишдан четлаштириш, қайта тиклаш, курсдан курсга ўтказиш тартибини белгилаш.

2023 йил октябрь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

И. Абдурахманов, манфаатдор вазирлик ва идоралар

7-мақсад: Олий таълим билан қамровни кенгайтириш, олий маълумотли мут?хассислар тайёрлаш сифатини ошириш

8.

Олий таълим муассасаларига кириш жараёнини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

1. Олий таълим муассасаларига кириш учун берилган имтиёзларни хатловдан ўтказиб, уларни қайта кўриб чиққан ҳолда ягона ҳужжатда тугал рўйхати шаклида шакллантириш.

2. Ушбу имтиёзларни умумий квотага киритмаслик тўғрисидаги қоидани белгилаш.

2023 йил ноябрь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

И. Абдурахмонов

8-мақсад: Олий таълим муассасалари ташкилий-бошқарув фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг моддий-техник таъминотини мустаҳкамлаш

9.

Навоий давлат педагогика институти негизида Навоий давлат университетини ташкил қилишга оид Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

1. Навоий давлат педагогика институти негизида Навоий давлат университетини ташкил қилиш.

2. 2023 — 2026 йиллар учун университетни комплекс ривожлантириш дастурини тасдиқлаш.

3. Халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш, хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлигини кенгайтириш, инвестицияларни жалб қилиш, илғор тажрибаларни ўқув ва илмий жараёнга татбиқ этишни назарда тутувчи амалий чора-тадбирларни белгилаш.

4. Университетга таълим стандартларини ишлаб чиқиш, малакавий талаблар, ўқув режалари ва дастурларини, шунингдек, илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда талабаларнинг билимини баҳолаш ҳамда ўқув жараёнининг амалиёт билан интеграциялашувини таъминлаш тизимини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳуқуқини бериш.

5. Университетга босқичма-босқич молиявий мустақиллик беришни назарда тутиш.

2023 йил декабрь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

И. Абдурахмонов,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

О. Фозилкаримов,

Навоий вилояти ҳокимлиги

Н. Турсунов

10.

Бухоро давлат тиббиёт институти негизида Бухоро давлат тиббиёт университетини ташкил қилиш.

1. Бухоро давлат тиббиёт институти негизида Бухоро давлат тиббиёт университетини ташкил қилиш.

2. Университетнинг асосий вазифаларини белгилаш.

3. 2023 — 2026 йиллар учун университетни комплекс ривожлантириш дастурини тасдиқлаш.

4. 2026 йилга қадар университетни ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичларини белгилаш.

5. Университет моддий-техника базасини модернизация қилиш ва мустаҳкамлаш, симуляцион марказ, ўқув ва илмий-тадқиқот лабораторияларини ташкил этиш ҳамда замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш бўйича чораларни белгилаш.

6. Бухоро вилояти ҳамда қўшни ҳудудлар соғлиқни сақлаш тизими эҳтиёжларини ва муаммоларини мунтазам ўрганиб бориш, уларни ваколати доирасида бартараф этиш мақсадида соғлиқни сақлаш тизими ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар ўртасида узвий ҳамкорликдаги фаолиятни йўлга қўйишни назарда тутиш.

7. Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан профессор-ўқитувчиларнинг халқаро илмий-техник маълумотлар базалари томонидан эътироф этилган юқори рейтингли журналларда илмий мақолалар чоп этиш сарф-харажатларини қоплашни белгилаш.

2023 йил ноябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

А. Иноятов,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

И. Абдурахмонов,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

О. Фозилкаримов,

Бухоро вилояти ҳокимлиги

Б. Зарипов

1.2. Аҳоли саломатлигини таъминлаш бўйича ислоҳотлар

(Масъул — А. Арипов)

13-мақсад: Аҳолининг ўртача умр давомийлигини ошириш

11.

Аҳоли ўртасида ноинфекцион касалликларнинг олдини олишга оид Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

1. Аҳолига ўз соғлиғи ва овқатланишини назорат қилишни ўргатиш ва тўғри овқатланиш бўйича мобил илова яратиш.

2. Болаларга мўлжалланган носоғлом озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар, болалар озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда энергетиклар, дори воситалари, биологик фаол моддалар рекламасига талаб ва чекловларни кучайтириш.

3. Таълим муассасаларида болалар ва ёшлар учун тавсия этилмайдиган маҳсулотлар, шу жумладан таркибида шакар, туз, трансёғлар миқдори юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, таъм ва ранг берувчи қўшимчалар рўйхатини тасдиқлаш ва уларнинг истеъмолини камайтириш.

4. Маҳаллий маҳсулотлар турларидан келиб чиқиб, аҳолининг ҳар бир хавф гуруҳи ва касаллик турлари учун алоҳида-алоҳида соғлом овқатланишга қаратилган тавсияларни ишлаб чиқиш.

5. Болалар, катталар ва кексалар учун қисқа тўғри овқатланиш бўйича тавсиялар, соғломлаштириш машқлари ва гигиена қоидалари тўпламини яратиш.

6. Сурункали касалликларни бошқариш дастурини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалиётга жорий қилиш.

7. Амбулатор шароитда динамик назоратга олинадиган касалликлар рўйхатини шакллантириш, тасдиқлаш ва амалиётга жорий этиш.

8. Тошкент шаҳрида тажриба-синов тариқасида аҳолининг энг кўп мурожаатларига сабаб бўлган сурункали (гипертония касаллиги, юрак ишемик касаллиги, қандли диабетнинг 2-тури, бронхиал астма, ўпканинг сурункали касаллиги) касалликлар билан диспансер назоратида турган беморларни «реимбурсация» дастури доирасида 11 турдаги дорилар билан таъминлаш.

2023 йил ноябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

А. Иноятов

1.3. Ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ислоҳотлар

(Масъул — Ж. Қўчқоров, З. Махкамова, М. Оллоёров)

24-мақсад: Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш

12.

Болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ўтказишнинг олдини олишга қаратилган ҳуқуқий механизмларни кучайтириш бўйича қонун лойиҳаси.

1. Болаларни тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишда давлат органларининг ваколатларини аниқ белгилаш.

2. Болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш, уларни аниқлаш, тазйиқларга чек қўйиш механизмини такомиллаштириш.

3. Тазйиқ ва зўравонликка учраган болаларга комплекс ёрдам кўрсатишни йўлга қўйиш.

2023 йил октябрь

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

М. Оллоёров,

Ички ишлар вазирлиги

П. Бобожонов,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Х. Умарова

13.

Оилавий болалар уйи битирувчиларининг жамиятга мослашувини яхшилаш мақсадида 18 ёшга тўлгандан кейин ҳам ўқишни тугатиб, ишга жойлашиб олгунга қадар оилада қолиш механизмини жорий этиш.

1. «Оилавий болалар уйлари тўғрисида»ги низомга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.

2. Оилавий болалар уйлари битирувчиларининг жамиятга мослашувида жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш.

2024 йил март

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

Ж. Абруев,

Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили

(Болалар омбудсмани)

А. Юнусова,

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов

25-мақсад. Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий фаоллигини ошириш ва гендер тенгликни таъминлаш

14.

Хотин-қизларнинг таълим олиши, касбий кўникмаларни эгаллаши ва муносиб иш топишига кўмаклашиш, тадбиркорлигини ривожлантириш тизимини такомиллаштиришга оид Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

1. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлган хотин-қизлар учун қўшимча имтиёзлар тақдим этиш.

2. Буюртма асосида ишсиз ва иш қидирувчи хотин-қизларни давлат ёки нодавлат таълим ташкилотларида ҳамда тайёрлов курсларида мақсадли ўқитиш тизимини яратиш.

2023 йил сентябрь

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Б. Мусаев,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

О. Парпибоева

15.

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси тизимида фаолият олиб бораётган масъул ходимларнинг малака ва кўникмаларини ошириш, шунингдек, хотин-қизлар фаоллари ҳамда «Оқила аёллар» ҳаракати аъзоларини рағбатлантириш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

1. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси тизимида фаолият олиб бораётган масъул ходимларнинг мунтазам малакасини ошириб бориш тизимини жорий этиш.

2. Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ва «Оқила аёллар» ҳаракати аъзоларини самарали фаолиятига асосан рағбатлантириб бориш механизмини яратиш.

3. Фаолият самарадорлиги натижаларига кўра юқори кўрсаткичларга эришган маҳалладаги хотин-қизлар фаолларини рағбатлантириш тизимини жорий этиш.

2023 йил декабрь

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

О. Парпибоева,

«Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти

Н. Эгамбердиева,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

И. Абдураҳмонов

16.

Давлат хизмати, таълим, илм-фан, спорт, соғлиқни сақлаш ҳамда бошқа ижтимоий-иқтисодий соҳаларда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича мақсадли чора-тадбирларни амалга ошириш.

1. Ходимлари сонининг 30 фоизи хотин-қизлардан иборат бўлган ҳамда марказий аппарати раҳбари ёки унинг ўринбосаридан бир нафари аёл бўлган давлат ташкилотларини қўшимча рағбатлантириш тизимини жорий этиш.

2. Гендерга оид аудит ўтказишни йўлга қўйиш.

3. Аудит якунлари (хулосаси)га кўра хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлаш.

2023 йил декабрь

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Б. Мусаев,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

О. Парпибоева, Статистика агентлиги

Б. Бегалов

17.

Хотин-қизлар муаммолари билан ишлаш тизимини рақамлаштиришга оид Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

1. Хотин-қизлар муаммолари билан ишлаш тизимини рақамлаштириш.

2. Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва уларни тизимли равишда ҳал этиш модулини яратиш ва амалиётга татбиқ этиш.

2023 йил сентябрь-октябрь

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

О. Парпибоева

27-мақсад: Мамлакатда камбағаллик даражасини қисқартириш

18.

2024 — 2030 йилларга мўлжалланган камбағалликни қисқартириш бўйича стратегияни амалга оширишга оид Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

1. Хитойлик мутахассислар ва халқаро ташкилотлар билан биргаликда стратегия лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Лойиҳани вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

3. Тасдиқланган ҳужжатни белгиланган муддатларда амалга ошириш.

2023 йил ноябрь

2023 йил декабрь

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Б. Мусаев

19.

Ҳар бир вилоятда камбағаллик даражаси юқори бўлган биттадан жами 14 та туманни камбағалликдан чиқариш учун комплекс ривожлантириш ва камбағалликдан чиқариш бўйича дастурни амалга оширишга оид Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

1. Ҳар бир вилоятда камбағаллик даражаси юқори бўлган биттадан жами 14 та туманни камбағалликдан чиқариш учун комплекс ривожлантириш ва камбағалликдан чиқариш бўйича дастурни тасдиқлаш.

2. Танлаб олинган 14 та туманни Хитой тажрибаси асосида, шу жумладан янги ёндашувлар, инновацион ва «яшил» технологиялар ҳамда бошқарувнинг замонавий усулларини қўллаган ҳолда камбағалликдан чиқариш.

2023 йил декабрь

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Б. Мусаев,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

А. Хайдаров,

Бизнес-омбудсман

Д. Касимов

20.

Камбағал аҳолининг молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятларини оширишга оид Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

1. Янги молиявий инструментлар жорий этиш орқали камбағал аҳолининг молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятларини ошириш, шу жумладан уларга имтиёзли кредит ва субсидиялар бериш тизимини такомиллаштириш.

2. Эҳтиёжманд аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини янада қулай шартларда қўллаб-қувватлаш мақсадида рақамли микромолия ташкилотини ташкил этиш.

2023 йил ноябрь

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Б. Мусаев

28-мақсад: Аҳолини даромадли меҳнат билан банд қилиш, ижтимоий суғурта тизимини такомиллаштириш

22.

Халқаро меҳнат ташкилотининг соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида меҳнат муносабатларини тартибга солишни назарда тутадиган 121-, 132- ва 95-сонли конвенцияларини ратификация қилиш масалаларини ўрганиб чиқиш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш ва миллий қонунчиликнинг халқаро конвенцияларга мослигини таҳлил қилиш.

2. Халқаро конвенцияларни ўрганиб чиқиш, мутасадди вазирлик ва идоралар таклифларини инобатга олган ҳолда якуний хулоса ҳамда тегишли қонун лойиҳасини тайёрлаш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил сентябрь

2023 йил октябрь

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Б. Мусаев,

Иш берувчилар конфедерацияси

И. Хайдаров,

Ташқи ишлар вазирлиги

Б. Саидов,

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

А. Иноятов

23.

Ижтимоий суғурта тизимини жорий этиш бўйича қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари.

1. Суғурта тўловларини молиялаштиришнинг манбаларини аниқлаш, ижтимоий суғурта жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланадиган тўловларни белгилаш.

2. Ижтимоий суғурта тизими доирасидаги кафолатланган суғурта тўловлари орқали норасмий бандликни камайтириш ва расмий меҳнат муносабатларига ўтишни рағбатлантириш.

3. Иш стажи ва бадаллар миқдоридан келиб чиқиб, ижтимоий суғурта тўловлари миқдорини белгилаш механизмини жорий этиш.

4. Миллий қонунчиликни Халқаро меҳнат ташкилотининг 1952 йилдаги «Ижтимоий таъминотнинг минимал меъёрлари тўғрисида»ги 102-сонли Конвенциясига мувофиқлаштириш.

2024 йил якунига қадар

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

М. Оллоёров,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

А. Хайдаров,