Ҳужжат кучини йўқотган 07.05.2021 15.07.2005 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1497
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банк бошқарувининг Қарори, 15.07.2005 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1497
Дата вступления в силу
01.08.2005
Ҳужжат кучини йўқотган 07.05.2021
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ОЧИҚ ВАЛЮТА МАВҚЕИНИ ЮРИТИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 15 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1497]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 30 апрелдаги 8/1-сонли «Очиқ валюта позициясини юритиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида »ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3301, 07.05.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида», «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» ва «Валютани тартибга солиш тўғрисида» (янги таҳрирда)ги қонунларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Очиқ валюта мавқеини юритиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг «Очиқ валюта мавқеини юритиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 1998 йил 28 мартдаги 392-сонли қарори (1998 йил 3 август, рўйхат рақами 466);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг «Очиқ валюта мавқеини юритиш қоидаларига 1-сон ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги 2000 йил 24 июндаги 392-1-сонли қарори (2000 йил 11 август, рўйхат рақами 466-1).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур қарор 2005 йил 1 августдан кучга киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2005 йил 28 май,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
610-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2005 йил 28 майдаги 610-сонли қарори билан
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Очиқ валюта мавқеини юритиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қоидалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги ва «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ ҳолда ишлаб чиқилган ва у валюта хатари (риски) меъёрларини (очиқ валюта позициялари лимитларини), уларни ҳисоблаш, тартибга солиш ва Ўзбекистон Республикаси банк тизими барқарорлигини таъминлаш мақсадида тижорат банкларининг ўрнатилган очиқ валюта позициялари лимитларига риоя этишлари устидан назоратни амалга оширишнинг ўзига хос жиҳатларини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
валюта мавқеи — тижорат банклари томонидан чет эл валютасини олди-сотди операциясини шунингдек, бошқа операцияларни амалга ошириш натижасида чет эл валютасида ифодаланган талабларнинг ёки мажбуриятларнинг ўзгаришига олиб келадиган тижорат банкининг чет эл валютасидаги талаблари ёки мажбуриятлари ўртасидаги нисбатни ифодаловчи кўрсаткич;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
очиқ валюта мавқеи — тижорат банкининг чет эл валютасидаги талаблари унинг чет эл валютасидаги мажбуриятлари суммасига мос (тенг) бўлмаган ҳолатдаги валюта мавқеи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
узун валюта мавқеи — тижорат банкининг чет эл валютасидаги талабларининг суммаси унинг чет эл валютасидаги мажбуриятлари суммасидан ортиқ бўлган ҳолдаги очиқ валюта мавқеи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қисқа валюта мавқеи — тижорат банкининг чет эл валютасидаги мажбуриятларининг суммаси унинг чет эл валютасидаги талаблари суммасидан ортиқ бўлган ҳолдаги очиқ валюта мавқеи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
очиқ валюта мавқеларининг жами суммаси — барча турдаги чет эл валюталари бўйича очиқ валюта мавқеларининг жами йиғиндиси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
барча қисқа валюта мавқелари жами суммаси — барча турдаги чет эл валюталари бўйича қисқа очиқ валюта мавқеларининг жами йиғиндиси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
барча узун валюта мавқелари жами суммаси — барча турдаги чет эл валюталари бўйича узун очиқ валюта мавқеларининг жами йиғиндиси;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 8 сентябрдаги 29/8-сонли қарорига (рўйхат рақами 1497-3 11.10.2018 й.) асосан еттинчи саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилган —Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 10/18/1497-3/2041-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тижорат банкининг чет эл валютасидаги талаблари — чет эл валютаси билан боғлиқ активлар ва кўзда тутилмаган ҳолатлар (ҳосилавий молия воситалар бўйича трансакциялар);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тижорат банкининг чет эл валютасидаги мажбуриятлари — чет эл валютаси билан боғлиқ бўлган мажбуриятлар ва кўзда тутилмаган ҳолатлар (ҳосилавий молия воситалар бўйича трансакциялар);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
очиқ валюта мавқеларининг лимитлари — ҳар бир чет эл валютаси тури бўйича очиқ валюта мавқелари алоҳида, очиқ валюта мавқеларининг жами суммасига ва барча қисқа (узун) валюта мавқелари жами суммасига банкнинг регулятив капиталига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ўрнатиладиган лимитлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кўзда тутилмаган ҳолатлар бўйича талаб ва мажбуриятлар — тижорат банкининг чет эл валютаси билан боғлиқ бўлган ҳосила молиявий воситалар (валюта деривативлари: форвард, фьючерс, опцион ва своп) харид қилиш ёки сотиш юзасидан вужудга келадиган талаб ва мажбуриятлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 8 сентябрдаги 29/8-сонли қарорига (рўйхат рақами 1497-3 11.10.2018 й.) асосан чиқарилган —Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 10/18/1497-3/2041-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Очиқ валюта мавқеини ҳисоблаш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар очиқ валюта мавқеи ўзгаришига таъсир қилувчи операциялар жумласига киради:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маблағларни дарҳол ўтказиш орқали чет эл валютасини харид қилиш ва сотишга доир операциялар (битим тузилган санадан кейинги икки банк иш кунидан кечиктирмаган ҳолда) ҳамда маблағларни муайян муддат ичида (битим тузилган санадан кейинги икки банк иш кунидан ортиқ бўлган муддатда) ўтказишга доир операциялар, шунингдек нақд чет эл валютасидаги операциялар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
даромадларни чет эл валютасида ҳисоблаш ва олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
харажатларни чет эл валютасида ҳисоблаш ва тўлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чет эл валютаси билан боғлиқ ҳосила молиявий воситалар (валюта деривативлари) бўйича, шунингдек чет эл валютасидаги бошқа операцияларда ҳисоб-китобларни амалга ошириш усули ва шаклидан қатъий назар чет эл валютасидаги талаб ва мажбуриятлар вужудга келадиган битимлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чет эл валютасида амалга ошириладиган бошқа операциялар (чет эл валютасида харид қилинган активлар, ўз акцияларини чет эл валютасига сотиш ва валюта қимматликлари билан боғлиқ бошқа битимлар, агар ушбу битимлар шартларига мувофиқ у ёки бу кўринишда чет эл валютасининг айирбошланиши (конверсияси) кўзда тутилган бўлса).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Очиқ валюта мавқеларини ҳисоблаш ҳар бир операцион кун ҳолати якуни бўйича ҳисоботни акс эттириш санасида амалда бўлган Марказий банк томонидан чет эл валюталарининг сўмга нисбатан белгиланган қийматларда ҳар бир чет эл валютаси бўйича амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Очиқ валюта мавқеларини ҳисоблаш учун тижорат банкининг чет эл валютасидаги мажбуриятлари суммаси унинг чет эл валютасидаги талаблари суммаси билан таққосланади. Бунда, қисқа валюта мавқеи «-» белгиси билан, узун валюта мавқеи «+» белгиси билан кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Очиқ валюта мавқелари жами суммасининг ҳақиқий ҳажми барча қисқа ва барча узун валюта мавқелари жами суммаларини алоҳида-алоҳида ҳисоблаб чиқишда ҳамда барча очиқ валюта мавқеларини ҳисоблаб чиқишда аниқланади.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 8 сентябрдаги 29/8-сонли қарори (рўйхат рақами 1497-3 11.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 10/18/1497-3/2041-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Баланслантирувчи мавқеини сўмда ҳисоблаш учун барча узун валюта мавқеларининг сўм баҳосидаги мутлақ ва барча қисқа валюта мавқеларининг сўм баҳосидаги мутлақ миқдори ўртасидаги фарқ аниқланади. Барча узун (агар у узун бўлса сўмдаги баланслаштирувчи мавқеини ҳам ҳисобга олган ҳолда) ва барча қисқа (агар у қисқа бўлса сўмдаги баланслаштирувчи мавқеини ҳам ҳисобга олган ҳолда) валюта мавқеларининг жами суммалари ўзаро тенг бўлиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Валюта мавқеини ҳисоблаш учун тижорат банкининг чет эл валютасидаги талаб ва мажбуриятлари «Валюталар савдоси ва валюта мавқелари» ҳамда «Кўзда тутилмаган ҳолатлар» баланс ҳисобрақамлари бўйича аниқланади. Ушбу ҳисобрақамларда валюта олди-сотдиси ва бошқа валюта қимматликлари бўйича тузилган битимлар суммалари, шу жумладан, битимлар шартларига кўра чет эл валюталарини ҳар қандай турини айирбошланиши (конверсияси) кўзда тутилган операциялар суммаси ҳисоби юритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Очиқ валюта мавқеи чет эл валютасини сотиб олиш ёки сотишга доир битимлар имзоланган санада, шунингдек чет эл валютасидаги фоиз даромадларини (харажатларини) ҳисоблаб ёзиш ва бошқа даромадлар (харажатлар)ни ҳисобвараққа киритилган (ҳисобдан чиқарилган) санада вужудга келади. Кўрсатилган саналар очиқ валюта мавқелари лимитининг тегишли ўзгаришлари акс эттирилган ҳисобот санасини ҳам англатади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Очиқ валюта мавқеининг лимитлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Тижорат банкларининг миллий валютани чет эл валюталарига нисбатан қийматининг ўзгариши билан боғлиқ бўлган валюта хатарини чеклаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори билан тижорат банклари учун очиқ валюта мавқеларининг қуйидагилар бўйича чегаралари белгиланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чет эл валютасининг ҳар бир тури бўйича;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
очиқ валюта мавқеларининг жами суммаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
барча қисқа валюта мавқелари жами суммаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
барча узун валюта мавқелари жами суммаси.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 8 сентябрдаги 29/8-сонли қарори (рўйхат рақами 1497-3 11.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 10/18/1497-3/2041-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 8 сентябрдаги 29/8-сонли қарорига (рўйхат рақами 1497-3 11.10.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 10/18/1497-3/2041-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 8 сентябрдаги 29/8-сонли қарорига (рўйхат рақами 1497-3 11.10.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 10/18/1497-3/2041-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Белгиланган лимитлардан ошириб юборилган очиқ валюта мавқелари тижорат банклари томонидан кейинги операцион кунга ўтказилишига йўл қўйилмайди. Очиқ валюта мавқелари белгиланган лимитлардан ошиб кетган тақдирда, тижорат банки томонидан очиқ валюта мавқеларини белгиланган лимитларгача қисқартириш мақсадида жорий кун якунигача тегишли баланслаштирувчи битимларни амалга ошириши лозим (масалан, чет эл валютасини сотиш ёки харид қилиш).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Очиқ валюта мавқеларининг лимитларига риоя этилишини назорат қилиш ва тижорат банкларининг ҳисоботлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Тижорат банклари томонидан очиқ валюта мавқелари лимитларига риоя қилиниши ҳар бир иш куни якуни ҳолати бўйича жамланган ҳолда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Тижорат банклари ўзларининг филиаллари учун очиқ валюта мавқелари лимитларини мазкур Қоидалар билан белгиланган талаблар доирасида мустақил равишда белгилайди ва бу ҳақида уларни ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 8 сентябрдаги 29/8-сонли қарори (рўйхат рақами 1497-3 11.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 10/18/1497-3/2041-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Лимитларни филиаллар ўртасида бир операцион кун давомида қайта тақсимлашга йўл қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Тижорат банкларининг очиқ валюта мавқелари устидан назорат Марказий банк томонидан қуйидагилар асосида амалга оширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар бир иш куни учун тақдим этиладиган очиқ валюта мавқеи тўғрисидаги маълумотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Марказий банк томонидан ўтказилаётган текширув маълумотлари.
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 8 сентябрдаги 29/8-сонли қарори (рўйхат рақами 1497-3 11.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 10/18/1497-3/2041-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тижорат банкларининг баланс ҳисобварақларининг кунлик мониторинги.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 8 сентябрдаги 29/8-сонли қарорига (рўйхат рақами 1497-3 11.10.2018 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 10/18/1497-3/2041-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Очиқ валюта мавқелари лимитлари бузилган тақдирда, тижорат банки Марказий банкка йўл қўйилган бузилишлар сабабларининг ушбу бузилишларни тузатиш юзасидан кўрилган чора тадбирлар рўйхати билан бирга тушунтириш тақдим этиши шарт. Йўл қўйилган тартиб бузарлик сабаблари юзасидан тушунтириш тақдим этиш банкни очиқ валюта мавқеилари лимитларига риоя қилмаганлик учун жавобгарликдан озод қилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Тижорат банклари очиқ валюта мавқеи тўғрисидаги ҳисоботни белгиланган тартибда Марказий банкка тақдим этадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Очиқ валюта мавқелари ҳолати тўғрисидаги ҳисобот тижорат банки томонидан бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосида тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоботда чет эл валютасининг ҳар бир тури бўйича Марказий банк томонидан чет эл валюталарининг сўмга нисбатан белгиланган қиймати бўйича очиқ валюта мавқелари сўм эквивалентида ва уларни тижорат банкининг регулятив капиталига нисбатан фоизлари шунингдек, амалга оширилган баланслаштирувчи битим натижалари бўйича вужудга келган сўмдаги очиқ валюта мавқеи (баланслаштирувчи), очиқ валюта мавқеларининг жами суммаси ҳамда уларни тижорат банкининг регулятив капиталига нисбатан фоизлари акс эттирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисобот маълумотларининг тўғрилиги ва ўз вақтида тақдим этилиши учун жавобгарлик тижорат банклари раҳбарлари зиммаларига юкланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Очиқ валюта мавқеларининг лимити ошириб юборилган ҳолларда ёки ҳисобот тақдим этилмаганда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Банк назорати қўмитасининг қарорига асосан тижорат банкига нисбатан қонун ҳужжатларда белгиланган жавобгарлик чораларини қўллаши мумкин.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 8 сентябрдаги 29/8-сонли қарори (рўйхат рақами 1497-3 11.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 10/18/1497-3/2041-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 28-29-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 10/18/1497-3/2041-сон)