ИЛОВА
|
Т/р |
Чора-тадбирлар номи |
Амалга ошириш шакли |
Ижро муддати |
Масъул ижрочилар |
|
1. |
«Ёнғиндан ҳушёрлик» умуммиллий кампаниясини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»ни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
Чора-тадбирлар режаси |
2023 йил 1 сентябрь |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Кулдашев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
2. |
«Ёнғин хавфсизлиги аълочиси» йиллик танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
Ҳукумат қарори лойиҳаси |
2023 йил 1 октябрь |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Кулдашев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
3. |
«Ёнғин хавфсизлиги аълочиси» йиллик танловини ўтказиш жараёнларини рақамлаштириш имкониятига эга ахборот тизимини ишга тушириш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2023 йил 1 декабрь |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Кулдашев), Рақамли технологиялар вазирлиги (Пекось) |
|
4. |
Жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини мустақил баҳолаш (ёнғин аудити) ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
Ҳукумат қарори лойиҳаси |
2023 йил 1 октябрь |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Кулдашев), Адлия вазирлиги (Ташкулов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов) |
|
5. |
Бир вақтнинг ўзида 50 нафардан кўп одамлар бўладиган объектларда давлат ёнғин назорати органлари томонидан ҳар чоракда камида бир маротаба профилактика тадбирларини ўтказиш бўйича режа-график тасдиқлаш. |
Чора-тадбирлар режаси |
2023 йил 1 сентябрь |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Кулдашев) |
|
6. |
Қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш: тадбиркорлик субъектларига тегишли объектларда ўтказилган текширишлар натижасида аниқланган маъмурий ҳуқуқбузарликлар юзасидан давлат ёнғин назорати органларига маъмурий жазо чораларини тўғридан-тўғри қўллаш ваколатини бериш; ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чораларини кучайтириш. |
Қонун лойиҳаси |
2023 йил 1 октябрь |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Кулдашев) |
|
7. |
Давлат ёнғин назорати органларининг ижобий хулосаси асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини аукционга чиқариш, қурилиш объектлари лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ҳамда қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектларни фойдаланиш учун рухсатнома бериш тартибини белгилаш. Бунда: давлат ёнғин назорати органлари томонидан хулоса бериш муддати етти кун этиб белгилаш; давлат ёнғин назорати органларига лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш учун мазкур ҳужжатларнинг барча қисмлари тақдим этиш; давлат ёнғин назорати органлари қурилиш объектларида қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш жараёнида шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилишини назарда тутиш. |
Ҳукумат қарори лойиҳаси |
2023 йил 1 октябрь |
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Закиров), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Кулдашев) |
|
8. |
Одамлар оммавий бўладиган объектларда қонунчиликка мувофиқ ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши устидан мажбурий тартибда идоравий ёнғин назоратини ўрнатиш тартибини белгилаш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2023 йил 1 октябрь |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Кулдашев) |
|
10. |
Давлат ёнғин назорати инспекторларининг фаолиятига «E-inspektor» аппарат-дастурий мажмуасини жорий этиш. Бунда, давлат ёнғин назорати инспекторларини махсус планшетлар билан таъминлашни назарда тутиш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2023 йил 1 ноябрь |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Кулдашев), Рақамли технологиялар вазирлиги (Пекось) |
|
11. |
Давлат ёнғин назорати инспекторлари фаолиятида коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш ва уларнинг жавобгарлигини кучайтириш бўйича қатъий чораларни белгилаш ва амалга ошириш. |
Чора-тадбирлар режаси |
2023 йил 1 октябрь |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Кулдашев), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Бурханов) |
|
12. |
Ҳудудларда давлат ёнғин назоратини кучайтириш мақсадида ҳар бир туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлимига қўшимча давлат ёнғин назорати инспектори штат бирликларини ажратиш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
Таҳлилий маълумот |
2023 йил 1 сентябрь |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Кулдашев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов) |
|
13. |
Ёнғинни автоматик тарзда ўчириш ва ёнғин сигнализацияси қурилмаларини монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензияланадиган фаолият турига ўтказиш. |
Қонун лойиҳаси |
2023 йил 1 декабрь |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Кулдашев), Адлия вазирлиги (Ташкулов) |
|
14. |
Шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида назарда тутилган ёнғин хавфсизлиги талабларини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш бўйича дастурни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
Чора-тадбирлар режаси |
2023 йил 1 декабрь |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Кулдашев), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Закиров) |
|
15. |
Илғор хорижий тажриба ва халқаро стандартлар асосида ёнғинлар профилактикаси тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкмасига киритиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2023 йил 1 октябрь |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Кулдашев), Адлия вазирлиги (Ташкулов) |