1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.14.00 Рақамли иқтисодиёт;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.02.00 Агросаноат ишлаб чиқаришнинг давлат бошқаруви / 09.14.02.01 Бошқарув ва тартибга солишнинг умумий масалалари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалиги соҳасига илғор рақамли технологияларни жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 5 апрелдаги «2023 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қайта ишлашни кенгайтириш ва қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-113-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасига илғор рақамли технологияларни кенг жорий қилиш орқали ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, экинлар ҳолатини мониторинг қилишнинг идоралараро ахборот тизимларини жорий этиш мақсадида:
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 августдаги 330-сонли «Қишлоқ хўжалиги соҳасига илғор рақамли технологияларни жорий қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.14.00 Рақамли иқтисодиёт;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.02.00 Агросаноат ишлаб чиқаришнинг давлат бошқаруви / 09.14.02.01 Бошқарув ва тартибга солишнинг умумий масалалари]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси таркибида пахта, бошоқли дон, мева-сабзавотлар етиштириш учун имтиёзли кредит ажратиш жараёнларини рақамлаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга шаффофлик тамойили асосида хизмат кўрсатиш учун «Агроплатформа» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Агроплатформа» АТ) жорий этилади. Бунда:
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 августдаги 330-сон қарори билан тасдиқланган «Агроплатформа» ахборот тизимидан фойдаланишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳсулот етиштирувчиларнинг ягона реестри жорий этилади, ҳар бир ердан фойдаланувчининг электрон паспорти шакллантирилиб, уларга идентификацион рақам берилади, ҳар календарь йилнинг 15 мартига қадар маҳсулот етиштирувчиларнинг маълумотлари янгиланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳсулот етиштирувчиларнинг келгуси йил ҳосили учун экинларни оқилона жойлаштириш бўйича таклифлари электрон харитада акс эттирилади ва тасдиқланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар ва уларга хизмат кўрсатувчи субъектлар ўртасида ҳужжат айланиши электрон шаклга ўтказилади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 августдаги 330-сон қарори билан тасдиқланган «Агроплатформа» ахборот тизимидан фойдаланишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-боби.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 2026 йил ҳосилидан бошлаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш харажатларини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тижорат банкларининг Агропортал орқали электрон тарзда шакллантирилган буюртманомалари асосида молиялаштириш амалга оширилади. Бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кредит шартномалари бўйича ҳисоб-китобларни Агропортали орқали реал вақт режимида кўриш имконияти яратилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўлов топшириқномаларини шакллантириш ва тижорат банклари орқали ижросини ташкил этиш жараёнлари, суғурта полислари, буюртманомалар ва далолатномаларни идентификациялаш ҳамда рақамлаштириш Агропортал орқали амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳсулот етиштирувчиларга Агропорталдаги шахсий кабинетлари орқали электрон хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилади.
(1-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 12 августдаги ПФ-130-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2025 й., 06/25/130/0762-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилансинки, 2023 йил якунига қадар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.14.00 Рақамли иқтисодиёт]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар ва кластерларга ажратилган экин майдонлари ва экинларни мустақил равишда мультиспектрал космик суратлар таҳлили асосида мониторинг қилиш, муаммоларни эрта аниқлаш ва ҳосилдорликни ошириш бўйича тавсиялар бериш тизими яратилади;
LexUZ шарҳи
Қаранг:Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги ПҚ-162-сонли «Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.14.00 Рақамли иқтисодиёт;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.02.00 Агросаноат ишлаб чиқаришнинг давлат бошқаруви / 09.14.02.01 Бошқарув ва тартибга солишнинг умумий масалалари]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришнинг амалдаги механизмлари рақамли технологиялар ёрдамида такомиллаштирилади. Бунда, ердан фойдаланувчиларнинг таклифларини қабул қилиш, қишлоқ хўжалиги экинларини электрон жойлаштириш, келишиш, маълумот ва ҳисоботларни автоматик шакллантириш учун «CropAgro» ахборот тизими жорий этилади;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.02.00 Агросаноат ишлаб чиқаришнинг давлат бошқаруви / 09.14.02.01 Бошқарув ва тартибга солишнинг умумий масалалари]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Геоахборот тизими» негизида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги геопорталлари такомиллаштирилиб, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари томонидан тегишли ҳудудларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасига оид географик, статистик ва таҳлилий маълумотлардан очиқ фойдаланиш йўлга қўйилади;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.14.00 Рақамли иқтисодиёт;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.02.00 Агросаноат ишлаб чиқаришнинг давлат бошқаруви / 09.14.02.01 Бошқарув ва тартибга солишнинг умумий масалалари]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рақамлаштириш маркази Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тизим ташкилотларидаги рақамлаштириш йўналишидаги ходимлар фаолиятини мувофиқлаштиради, уларни лойиҳаларга жалб этиш ва салоҳиятли ходимларни рағбатлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рақамлаштириш марказининг хизматлари тижоратлаштирилади ҳамда давлат-хусусий шериклик муносабатлари ривожлантирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
янги ва истиқболли лойиҳаларнинг жорий этилиши ва жойларда бепул ўқув курсларининг ташкил этилиши доимий тарзда олиб борилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рақамлаштириш маркази ва грант маблағлари ҳисобидан халқаро тоифадаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишидаги мутахассислар жалб этилади;
LexUZ шарҳи
Қаранг:Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 июндаги ПФ-90-сонли «Маъмурий ислоҳотлар доирасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари билан биргаликда туман қишлоқ хўжалиги бўлимларини замонавий компьютер техникаси билан таъминлаш чоралари кўрилади;
(2-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 февралдаги ПФ-28-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2024 й., 06/24/28/0099-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари ходимлари учун «Агроплатформа» АТдан фойдаланиш бўйича ўқув семинарлари ташкиллаштирилади.
(2-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 февралдаги ПФ-28-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2024 й., 06/24/28/0099-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (А. Воитов) 2024 йил 1 февралга қадар соҳадаги статистик маълумотларнинг ишончлилиги ва тезкорлигини таъминлаш учун Аграр ва озиқ-овқат соҳасида вазиятларни баҳолаш марказини ишга туширсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, Аграр ва озиқ-овқат соҳасида вазиятларни баҳолаш марказига 12 та вазирлик ва идораларнинг 20 та йўналишдаги электрон базалари интеграция қилиниб, 70 мингта қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи субъектлар фаолияти бўйича 100 дан ортиқ статистик ва таҳлилий ҳисоботларда 20 дан зиёд индикаторларнинг ягона маълумотлар базаси шакллантирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Солиқ қўмитаси ҳамда Кадастр агентлиги Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда 2023 йил 1 октябрга қадар «Агроплатформа» АТда қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларнинг ягона маълумотлар базасини шакллантирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга кўрсатилаётган хизматларни «Ягона дарча» тамойили асосида тақдим этиш мақсадида «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформасига Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг талабномасига асосан вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ва ресурсларидаги маълумотлар доимий равишда тегишли давлат органлари томонидан интеграция қилиш орқали беғараз асосда тақдим этиб борилади;
LexUZ шарҳи
Қаранг:Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 5 апрелдаги ПҚ-113-сонли «2023 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қайта ишлашни кенгайтириш ва қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 3-банди.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.14.00 Рақамли иқтисодиёт]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга субсидиялар бериш «Agrosubsidiya» ягона ахборот тизими, шунингдек, «CropAgro» ахборот тизими ва Геоахборот тизими операторига тизимларнинг доимий тарзда такомиллаштирилиши, қўшимча модуллар ва хизматлар қўшиб борилиши ҳамда техник қўллаб-қувватлаш ишлари бўйича қилинадиган сарф-харажатлари мазкур тизимлар иштирокчиларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16 декабрдаги 711-сон қарори билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга субсидия бериш» ахборот тизими тўғрисидаги низом.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги уч ой муддатда «Агроплатформа» АТнинг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, мазкур ахборот тизимини татбиқ қилиш ва такомиллаштириш харажатларини қоплаш учун «Агроплатформа» АТ томонидан кўрсатиладиган хизмат тарифларини ишлаб чиқсин ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланган тартибда тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Қишлоқ хўжалигида «Агроплатформа» ахборот тизимини босқичма-босқич жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб қишлоқ хўжалиги вазири А.Б. Воитов белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2023 йил 2 август,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-257-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 августдаги ПҚ-257-сон қарорига 1-ИЛОВА
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.02.00 Агросаноат ишлаб чиқаришнинг давлат бошқаруви / 09.14.02.01 Бошқарув ва тартибга солишнинг умумий масалалари]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Агроплатформа» ахборот тизимини босқичма-босқич жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режаси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Т/р
Чора-тадбирлар номи
Амалга ошириш механизми
Ижро муддати
Масъуллар
I. Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчиларнинг ягона маълумотлар базаси, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари турлари классификацияси, етиштириш ҳажмларини аниқловчи ахборот тизимларини ишлаб чиқиш
1.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириладиган ер майдонлари ва экин турларининг жойлаштирилиши бўйича ягона электрон маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар, манфаатдор вазирлик ва идораларга ягона маълумотлар базасидан фойдаланиш имкониятини яратиш.
1. «Агроплатформа» АТни Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «CropAgro» АТ маълумотлар базаси билан интеграция қилиш орқали ер майдонлари ва экинларнинг жойлашуви тўғрисидаги долзарб маълумотларни реал вақт режимида олиш.
2. Маълумотларни «Агроплатформа» АТ орқали қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларга ҳамда манфаатдор вазирлик ва идораларга тақдим этиш.
2023 йил август
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
тегишли вазирлик ва идоралар
2.
Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларга имтиёзли ва тижорат кредитлари ажратилиши жараёнида яқиндан кўмаклашиш, реал вақт режимида электрон ҳужжатлар тақдим этилиши имконини яратиш.
1. «Агроплатформа» АТни тижорат банклари ахборот тизимлари билан интеграция қилиш.
2. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга имтиёзли ва тижорат кредитлари учун тақдим этиладиган ҳужжатларни автоматик равишда шакллантириш ҳамда электрон кўринишда тақдим этиш имкониятини яратиш.
3. Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчилар ва тижорат банклари учун ресурсларнинг ажратилиши ва мақсадли сарфланиши юзасидан мониторинг олиб бориш имкониятини яратиш.
2023 йил август
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Марказий банк,
Тижорат банклари,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
Тизим операторлари
3.
Қишлоқ хўжалиги экинларининг вегетация ҳолати, агротехник тадбирларнинг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини реал вақт режимида мониторинг қилиш.
1. «Агроплатформа» АТни Геоахборот тизими ва бошқа ахборот тизимлари, дронлар орқали олинган фотосуратлар ва космик суратлар базаси билан интеграция қилиш орқали экинлар ҳолати тўғрисидаги долзарб маълумотларни тизим фойдаланувчиларига тақдим этиш.
2. «Агроплатформа» АТда қишлоқ хўжалиги экинларининг вегетация ҳолати, агротехник тадбирларнинг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини мониторинг қилиш имкониятини яратиш.
3. Агротехник тадбирларнинг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини мониторинг қилиш юзасидан масъул давлат органлари ва ташкилотлари ахборот тизимлари билан маълумот алмашинувини йўлга қўйиш.
2023 йил октябрь
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
тегишли вазирлик ва идоралар,
Тизим операторлари
4.
Пахта-тўқимачилик кластерлари ташкил этиладиган ҳудудларни эълон қилиш ҳамда кластер корхонасини ташкил этиш бўйича ташаббускорлардан аризаларни «Агроплатформа» ахборот тизими орқали қабул қилишни ташкил этиш.
1. Истиқболсиз деб топилган пахта-тўқимачилик кластерлари фаолияти таҳлилини эълон қилиб бориш тизимини йўлга қўйиш.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 декабрдаги 733-сон қарорида белгиланган муддатларда пахта-тўқимачилик кластерлари ташкил этувчи ташаббускорларнинг аризаларини қабул қилишни ташкил этиш.
3. Ташаббускорларнинг аризасига илова қилинган маълумотларнинг ҳаққонийлигини аниқлаш бўйича тегишли давлат органлари билан ахборот алмашинувини йўлга қўйиш.
2023 йил октябрь
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
«Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмаси, тегишли вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари
5.
Агросаноат кластерларининг (пахта-тўқимачилик, ғаллачилик, шоличилик, мева-сабзавотчилик, чорвачилик ва бошқа йўналишдаги) фаолиятини мониторинг қилишни самарали ташкил этиш мақсадида «Агроплатформа» АТ орқали кластерлар томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар ижроси, маҳсулотларни етиштириш, қайта ишлаш, сотиш, ҳамкорлар ва аъзолар билан муносабатлар (ҳисоб-китоб, иш ҳақи) тўғрисидаги маълумотлар базасини яратишни йўлга қўйиш.
1. Агросаноат кластерлари томонидан «Агроплатформа» АТга киритиладиган зарурий маълумотларнинг формаларини шакллантириш ва тизимга киритиш.
2. Маълумотларни умумлаштириш учун тегишли ташкилотлар билан интеграция қилиш.
3. Агросаноат кластерлари томонидан маълумотларни тизимга киритиб боришни ташкил этиш.
2023 йил ноябрь
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Тизим ҳуқуқий оператори, тегишли вазирлик ва идоралар,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари
6.
«Агроплатформа» АТ ёрдамида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга хизмат кўрсатувчи ва тизимда ўз бизнес жараёнларини ташкиллаштирган корхоналар томонидан ахборот тизимини қўллаб-қувватлаш ҳамда такомиллаштиришга қаратилган сарф-харажатларни қоплаш чораларини кўриш.
«Агроплатформа» АТ оператори томонидан тасдиқланган тариф асосида фойдаланувчилар ва оператор ўртасида ахборот тизимидан фойдаланиш бўйича шартномаларни расмийлаштириш.
Доимий
Тизим техник оператори,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (Кенгаш),
тижорат банклари,
Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тизим ташкилотлари,
манфаатдор корхона ва ташкилотлар
7.
«Агроплатформа» АТда асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархлари тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш.
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси томонидан биржа орқали сотилаётган асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг биржа котировкалари (кимошди савдолари) ўртача нархларини ахборот алмашинуви (интеграция) йўли билан ташкил этиш.
Доимий
«Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» акциядорлик жамияти
II. «Агроплатформа» ахборот тизими инфратузилмасини кенгайтириш ва такомиллаштириш
«Агроплатформа» АТнинг сабзавотчилик йўналишидаги янги модулларини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш.
2023 йил ноябрь
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги,
Тизим операторлари
III. Республиканинг вилоят, туман (шаҳар)ларида «Агроплатформа» АТдан фойдаланиш бўйича ўқитишни босқичма-босқич ташкил этиш
11.
Республикада қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчи фермер хўжаликлари, ихтисослашган кластерлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, товар ва хизматларни етказиб берувчи корхоналар ходимларини «Агроплатформа» АТдан фойдаланишга ўқитиш.
1. «Агроплатформа» ахборот тизимидан фойдаланиш бўйича ўқув қўлланмалари, видеодарслар тайёрлаш ва уларни тизимга жойлаштиришни таъминлаш.
2. «Агроплатформа» ахборот тизимидан фойдаланиш бўйича сайёр ўқув семинарлари ташкил этиш ва жойларда тизимдан фойдаланувчиларни ўқитиш ишларини ташкил этиш.
3. Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ягона call-маркази орқали тизим фойдаланувчиларини 24/7 режимида доимий қўллаб-қувватлашни ташкил этиш.
2023 йил ўқув режаси асосида
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Тизим ҳуқуқий оператори
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 12 августдаги ПФ-130-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2025 й., 06/25/130/0762-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 августдаги ПҚ-257-сон қарорига 2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-259-сонли Фармонига асосан 1-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2026 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/259/1224-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 июндаги «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-273-сон қарорига 2-илованинг 22-позицияси 3-кичик банди «Амалга ошириш механизми» устунидаги «Фарғона ва Самарқанд вилоятлари мисолида» сўзлари «Фарғона вилояти мисолида» сўзлари билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 апрелдаги «Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-107-сон қарорида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Сув хўжалиги вазирлигига Ўзбекистон Республикасининг «2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат Бюджети тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган пахта хом ашёсини етиштирувчилар томонидан томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан, истисно тариқасида, 2023 йилда пахта хом ашёсини етиштирувчилар томонидан дискрет суғориш тизимларини жорий этиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ҳам ажратилишига рухсат берилади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 11-банддаги «2023 йил август ойига қадар» сўзлари «2023 йил ноябрь ойига қадар» сўзлари билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги «Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-162-сон қарорига 1-иловада:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 100-позиция чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 103-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«
103.
«Сув ресурсларини бошқариш ва ирригация самарадорлигини аниқлаш бўйича тизимли комплекс» ахборот тизимини жорий этиш.
1. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва ваколатли органлардан экспертизадан ўтказиш.
2023 йил июль
Халқаро молия институтлари маблағлари
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Сув хўжалиги вазирлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
2. Ахборот тизимини ишлаб чиқувчи компанияни аниқлаш бўйича тендер савдоларини ўтказиш ва тегишли шартномаларни имзолаш.
3. Ирригация электрон рақамли хариталарини яратиш (I-босқич).
2023 йил сентябрь
4. Сув ҳисобини юритиш, ирригация контурларни аниқлаш, ирригация жадвалларини шакллантириш, тупроқ хусусиятларидан келиб чиқиб космик суратларни таҳлил қилиш орқали сув билан таъминланганлик даражасини аниқлаш тизимини йўлга қўйиш (II-босқич).
5. Ахборот тизимини яратиш ва интеграция ишларини олиб бориш.
2024-2025 йилларда
(алоҳида режага мувофиқ)
Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ва бюджетдан ташқари маблағлар
».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги «Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 95-сон қарорида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 2-банднинг «б» кичик бандидаги «томчилатиб суғориш технологиясини» сўзлари «томчилатиб ва дискрет суғориш технологияларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«231. Талабгорларга иккинчи йилда тизимларнинг ишлатилишига қараб белгиланган субсидия миқдорининг қолган 50 фоизи, учинчи йилда эса жорий қилинган тизимни ишлатган ҳолда ҳосилдорликни сақлаб қолган пахта, ғалла ва мева-сабзавот кластерларига қўшимча 20 фоиз субсидия ажратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда талабгорларга кейинги йилларда ажратиладиган субсидия туман ишчи гуруҳларининг мазкур Низом талаблари асосида берилган хулосаларига кўра тегишлилигича Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги томонидан ажратиб берилади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа