01.08.2023 йилдаги ПҚ-255-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оториноларингология хизматини такомиллаштириш ва унинг кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оториноларингология соҳасида тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий хизматлар кўламини кенгайтириш, соҳадаги нодавлат тиббиёт ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, давлат муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, тиббий кадрларни тайёрлаш ва илм-фанни ривожлантириш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон оториноларингология ва бош-бўйин жарроҳлиги ассоциациясининг 2023 йил 1 сентябрдан юридик шахс мақомига эга бўлган Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт марказини (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилаб қўйилсинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Марказ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оториноларингология йўналишидаги ишларни мувофиқлаштиради ҳамда «Марказ — ҳудудий тиббиёт муассасалари — туман (шаҳар) тиббиёт муассасалари» тизими асосида ўз фаолиятини ташкил этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оториноларингологик ва бош-бўйин касалликлари соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни йўлга қўяди, ушбу йўналишларда мутахассисларни ўқитиш ва уларнинг кўникмаларини ривожлантириш чораларини кўради ҳамда илмий мактабни шакллантиради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳудудларда оториноларингологик ва бош-бўйин касалликларини ташхислаш ва даволашнинг замонавий усулларини амалиётга жорий этади ҳамда юқори технологик амалиётлар кўламини кенгайтиради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида оториноларингологик ва бош-бўйин касалликлари профилактикаси, уларни эрта аниқлаш ва даволаш дастурларини амалиётга жорий этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нодавлат тиббиёт ташкилотлари билан ҳамкорликда оториноларингологик ва бош-бўйин касалликларини даволашнинг замонавий ва юқори технологик усулларини давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотлари амалиётига жорий этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Марказда оториноларингология ихтисослиги бўйича тиббиёт кадрларини клиник ординатура орқали тайёрлаш ташкил қилинади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кўп тармоқли тиббиёт марказларининг оториноларингология бўлимлари Марказнинг юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳудудий филиаллари ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари тиббиёт йўналишидаги олий, профессионал ва ўрта махсус таълим муассасаларининг тегишли кафедралари учун клиник база сифатида фаолият юритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илмий фаолиятга оид давлат дастурларини амалга ошириш доирасидаги грантлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пуллик хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги «Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5199-сон қарорига мувофиқ, имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни даволаш учун ихтисослаштирилган муассасаларни Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан тузилган шартномалар асосида базавий нархларда молиялаштириш тартиби Марказ учун 2024 йил 1 январдан бошлаб татбиқ этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2024 йил 1 январдан бошлаб, оториноларингология ва юз-жағ жарроҳлиги йўналишларидаги тиббий хизматлар имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатилишига рухсат берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. 2023 — 2026 йилларда оториноларингология хизматини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда — Дастур) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ бажарилишини таъминласин ҳамда Дастур ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Корея Эксимбанки Иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик жамғармаси (EDCF) ҳисобидан 2023-2024 йилларда туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларини, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кўп тармоқли тиббиёт марказлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари, Тошкент шаҳар шифохоналарининг оториноларингология бўлимлари ва тиббиёт олий таълим муассасалари клиникаларини, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудий филиалларини 2-иловага мувофиқ зарур тиббий ускуналар билан жиҳозлаш учун 17 миллион АҚШ долларини йўналтирсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 2024-2025 йилларда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидаги тадбирларни амалга ошириш учун 8,6 миллион АҚШ долларини йўналтириш чораларини кўрсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказда «Юқори нафас йўллари аъзолари физиологияси ва патологияси», «Эшитиш ва мувозанат аъзолари физиологияси ва патологияси», «Фониатрия ва ронхопатия» илмий лабораторияларини, симуляцион амалий лабораторияни, 5 та жарроҳлик блокини ва 60 та ўрин-жойларни замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида «Эшитиш заифлашувини ташхислаш, даволаш ва реабилитация муаммолари» илмий лабораториясини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси ва Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказини замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Белгилансинки, 2024 йилдан бошлаб:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига биноан аудиоскрининг натижаси бўйича аниқланган заиф эшитадиган болаларни кохлеар имплантация амалиётига тайёргарлик даврида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қўшимча йилига камида 2 000 та рақамли эшитиш мосламалари билан таъминлаш йўлга қўйилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Андижон давлат тиббиёт институти клиникасининг вақтинча қисқартириладиган ўрин-жойлари ва штат бирликлари ҳисобидан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудий филиаллари қабул-диагностика бўлимида туну кун хизмат кўрсатадиган қўшимча оториноларинголог ва юз-жағ жарроҳи штат бирликлари киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан биргаликда оториноларингология бўйича амбулатор ва стационар шароитда ёрдам кўрсатувчи давлат тиббиёт муассасалари учун штат нормативларини қайта кўриб чиқиш ҳамда келгусида эҳтиёждан келиб чиқиб уларга ўзгартиришлар киритиб бориш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига биноан ушбу қарорда белгиланган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар 2024 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида назарда тутилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги «Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5199-сон қарори 1-бандининг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«б) қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 1 ноябрдан кўз микрохирургияси ва урология;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022 йил 1 январдан кардиология, травматология ва ортопедия ҳамда акушерлик ва гинекология;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022 йил 1 июлдан хирургия ва нейрохирургия;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024 йил 1 январдан оториноларингология ва юз-жағ касалликлари йўналишларидаги тиббий хизматлар имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатилишига рухсат берилсин».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Марказ Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Махтумқули кўчаси, 103-уй манзилида янгидан барпо қилинаётган кўп тармоқли клиника бино ва иншоотларининг бир қисмига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 2023 йилда Давлат бюджетидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан Марказда реконструкция ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб соғлиқни сақлаш вазири А.Ш. Иноятов белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Л.Н. Туйчиев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2023 йил 1 август,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-255-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 августдаги ПҚ-255-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2023 — 2026 йилларда оториноларингология хизматини ривожлантириш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Маблағ

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Оториноларингология йўналишида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

1.

Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт маркази (кейинги ўринларда — Марказ) фаолиятини йўлга қўйиш.

Марказнинг устави ва тузилмасини тасдиқлаш.

2023 йил 1 сентябрь

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Иноятов)

2.

Марказнинг илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланадиган тузилмалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, бино ва иншоотларини сақлаш харажатларини молиялаштириш, шунингдек жорий харажатларини 2024 йилдан бошлаб Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 майдаги «Давлат илмий ташкилотларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий молиялаштиришга ўтказиш тўғрисида»ги 326-сон қарорига ўзгартириш киритиш юзасидан ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бунда, Марказнинг илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланадиган тузилмалари, шунингдек, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг «Эшитиш заифлашувини ташхислаш, даволаш ва реабилитация муаммолари» илмий лабораториясини инобатга олиш.

2. Лойиҳани белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил 1 октябрь

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Иноятов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Кудбиев)

3.

Болаларда туғма ва орттирилган эшитиш нуқсонларини эрта ташхислаш ва даволаш ишларини такомиллаштириш.

Болаларда туғма ва орттирилган эшитиш нуқсонларини эрта ташхислаш ва даволаш ишларини мувофиқлаштириш юзасидан соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғини қабул қилиш. Бунда:

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда унинг филиалларини ушбу йўналишда етакчи муассаса эканлигини кўзда тутиш;

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказини болаларда туғма ва орттирилган эшитиш нуқсонларини даволаш ва ташхислашга оид соҳавий кадрларни тайёрлаш ҳамда малакасини ошириб боришга масъул этиб белгилаш.

2023 йил 1 ноябрь

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Иноятов)

II. Оториноларингологик касалликларнинг олдини олиш, барвақт ташхис ?ўйиш ва даволаш чораларини такомиллаштириш

4.

Оториноларингология йўналиши бўйича даволаш стандартлари ва клиник баённомаларни такомиллаштириш.

Клиник даволаш стандартлари ва клиник баённомаларни қайта кўриб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

2024 йил якунига қадар

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Иноятов)

5.

Ҳудудларда оториноларингологик касалликларнинг олдини олиш чораларини кўриш.

1. Ҳар бир ҳудудда касалликлар тенденциясини ўз вақтида аниқлаш ҳамда зарур профилактика ишларини ташкил этиш.

2. Ҳудудларда сайёр тиббий кўрикларни ўтказиш.

2023 — 2026 йиллар

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Иноятов)

6.

Заиф эшитадиган болаларга тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш.

Аудиоскрининглар натижаси асосида аниқланган заиф эшитадиган болаларни кохлеар имплантация амалиётига тайёргарлик даврида йилига қўшимча камида 2 000 та рақамли эшитиш мосламалари билан таъминлаш.

Бунда, эшитиш мосламаларига қўйиладиган техник талабларни Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқиш.

2024 йилдан бошлаб

4,6 млрд сўм

Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Иноятов),

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(Оллоёров)

7.

Оториноларингологик касалликларни даволашнинг илғор усуллари ва технологияларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш.

1. Етакчи давлат тиббиёт муассасаларида каминвазив, эндоскопик ва отонейрохирургик жарроҳлик амалиётларини йўлга қўйиш.

2024 йилдан бошлаб

-

Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Иноятов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Кудбиев)

2. Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасини навигацион техника ва жарроҳлик тиббий ускуналари билан таъминлаш.

2024 йил

1,8 млн доллар

3. Марказ ва унинг илмий-амалий лабораторияларини замонавий тиббий асбоб-ускуналар, шу жумладан навигацион техника ва жарроҳлик тиббий ускуналари билан таъминлаш.

Бунда, Марказ симуляцион амалий лабораторияси учун мўлжалланган симуляцион ускуналарнинг Марказ учун харид қилинадиган тиббий ускуналарга мувофиқлигини инобатга олиш.

2025 йил

6,5 млн доллар

4. Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг «Эшитиш заифлашувини ташхислаш, даволаш ва реабилитация муаммолари» илмий лабораториясини замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш.

2025 йил

300 минг доллар

8.

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида болалар туғма ва орттирилган эшитиш патологияси бўлими фаолиятини такомиллаштириш.

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида болалар туғма ва орттирилган эшитиш патологияси бўлими учун мавжуд бинода қўшимча қават қуриш ва жиҳозлаш.

2024 йил

12,5 млрд сўм

Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Бобоев),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Фозилкаримов),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Закиров)

9.

Оториноларингологик ва бош-бўйин соҳаси орттирилган ва туғма касалликлари тўғрисида аҳолининг хабардорлик даражасини ошириш.

Оммавий ахборот воситалари (телевидение, радио, босма ва Интернет нашрлари) орқали кенг тарғибот ишларини олиб бориш.

2023-2024 йиллар (медиа-режа асосида)

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Иноятов),

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

(Хаджаев),

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

(Кўчимов)

III. Оториноларингология хизматини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш, соҳада илмий тадқиқотларни амалга ошириш

10.

Оториноларингология хизмати учун кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш.

Марказда:

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Иноятов)

оториноларингология ихтисослиги бўйича тиббиёт кадрларини клиник ординатура орқали тайёрлашни ташкил қилиш;

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб

оториноларингология, сурдология (клиник аудиология), тиббий фониатрия ва бошқа тегишли ихтисосликлар бўйича малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларини жорий қилиш.

2024 йилдан бошлаб

11.

Оториноларингология йўналишидаги кадрларнинг малакасини ошириш ишларини жадаллаштириш.

1. Тиббиёт олий таълим муассасалари оториноларингология кафедралари ва тиббиёт марказларида тиббий фониатрия, сурдология (клиник аудиология), ЛОР жарроҳлик ва бошқа тегишли йўналишлар бўйича мавзули малака ошириш курсларини жорий қилиш.

2024 йилдан бошлаб

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Иноятов)

2. Оториноларингология йўналишидаги тор мутахассисларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш ва мутахассисларни малака ошириш курсларида ўқитишни ташкил этиш.

2024 — 2026 йиллар

(режа-жадвал асосида)

12.

Оториноларингология йўналишидаги мутахассисларни малака ошириш ва стажировка ўташ учун чет давлатларга юбориш.

Оториноларингология, юз-жағ жарроҳлиги, фониатрия ва сурдология йўналишларидаги камида 50 нафар мутахассисларни, шу жумладан, эҳтиёжга кўра, нейроэндокринолог, нейрореаниматолог каби мутахассисларни нуфузли хорижий тиббиёт муассасалари ва марказларига малака ошириш ва стажировка ўташ учун юбориш, шунингдек, тажрибали хорижий ва маҳаллий мутахассисларни Марказ ва давлат тиббиёт муассасаларига жалб этиш, улар иштирокида маҳорат дарслари, вебинарлар ўтказиш.

2024 — 2026 йиллар

(режа-жадвал асосида)

-

Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Иноятов)

13.

Оториноларингологик ва бош-бўйин касалликларининг олдини олиш, уларга ташхис қўйиш ва даволашнинг устувор йўналишлари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқотлар олиб бориш.

Оториноларингологик ва бош-бўйин касалликларини эрта аниқлаш, ташхис қўйиш ҳамда даволаш ва беморларни реабилитация қилиш борасидаги долзарб муаммоларни тадқиқ қилиш бўйича фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқотларни амалга ошириш.

Оториноларингологик ва бош-бўйин касалликларининг долзарб муаммоларини ечиш бўйича илмий грантларни жалб қилиш.

2024 — 2026 йиллар

-

Давлат бюджетидан илмий фаолиятга оид давлат дастурларини амалга ошириш учун ажратиладиган маблағлар, Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Иноятов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Абдураҳмонов)

14.

Оториноларингология йўналишидаги илмий лабораториялар фаолиятини такомиллаштириш.

1. Марказда «Юқори нафас йўллари аъзолари физиологияси ва патологияси», «Эшитиш ва мувозанат аъзолари физиологияси ва патологияси», «Фониатрия ва ронхопатия» илмий лабораториялари фаолиятини йўлга қўйиш.

2.Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида «Эшитиш заифлашувини ташхислаш, даволаш ва реабилитация муаммолари» илмий лабораторияси фаолиятини йўлга қўйиш.

3. Харид қилинадиган ускуналар бўйича техник топшириқни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда харид қилиш.

2024-2025 йиллар

Ҳисоб-китобларга асосан

Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Иноятов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Кудбиев)

15.

Илмий изланишларни жадаллаштириш ва уларни халқаро даражага олиб чиқиш бўйича чоралар кўриш.

Оториноларингология, юз жарроҳлиги, фониатрия, сурдология ва бошқа тегишли йўналишлар бўйича илмий-тадқиқот ишлари дастурини тасдиқлаш.

2023 йил якунига қадар

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Иноятов)

16.

Нодавлат тиббиёт ташкилотлари билан оториноларингологик ва бош-бўйин касалликларининг олдини олиш, ташхислаш ва даволаш борасида ҳамкорликни кучайтириш.

1. Нодавлат тиббиёт ташкилотларида келишув асосида давлат тиббиёт олий таълим муассасаларининг клиник базаларини ташкил этиш.

2. Нодавлат тиббиёт ташкилотлари билан ҳамкорликда ҳудудларда профилактика ва даволаш ишларини амалга ошириш.

3. Давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларининг тажрибали мутахассисларидан иборат қўшма мобил гуруҳларни шакллантириб, ҳудудларда шифокорларнинг касбий маҳоратини ривожлантириш ва мураккаб жарроҳлик амалиётларини бажаришга тизимли ўргатиш.

2024-2025 йиллар

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Иноятов),

Ўзбекистон оториноларингология ва бош-бўйин жарроҳлиги ассоциацияси

(Хасанов)

IV. Оториноларингология йўналишидаги давлат ташкилотларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш

17.

Давлат тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.

1. Тошкент шаҳар оилавий поликлиникалари ҳамда туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларини камида 473 та «оториноларингологнинг иш ўрни» ускунаси (ЛОР-комбайн), камида 473 та ЛОР-инструментлар жамланмаси билан таъминлаш.

2023-2024 йиллар

11,6 млн доллар

Корея Эксимбанки Иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик жамғармаси

(EDCF)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Иноятов)

2. Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказлари ҳамда вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари, шунингдек, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудий филиалларини, давлат тиббиёт олий таълим муассасалари клиникаларини, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази кўп тармоқли клиникасини ҳамда Тошкент шаҳар клиникаларини ЛОР-комбайн, стационар шароитда хизмат кўрсатиш учун эндоскопик видеоқурилма, ЛОР-микроскоп, шейвер-микродебридер, ЛОР-инструментлар жамланмаси ҳамда жарроҳлик тиббий ускуналари тўплами билан таъминлаш.

2024-2025 йиллар

5,4 млн доллар

18.

Давлат тиббиёт олий таълим муассасалари ҳамда Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.

Давлат тиббиёт олий таълим муассасалари ҳамда Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг оториноларингология кафедраларини махсус симуляцион жиҳозлар (компьютерлашган робот симулятор, фантом, муляжлар), юқори технологияли махсус ускуналар (микроскоп, эндоскопик видеоқурилма, ЛОР-комбайн, микрожарроҳлик тўплами ва бошқалар) билан таъминлаш.

2023 — 2025 йиллар

Ҳисоб-китобларга асосан

Бюджетдан ташқари маблағлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Иноятов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Абдураҳмонов)

19.

Марказнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.

Марказда реконструкция ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш.

2023-2024 йиллар

Ҳисоб-китобларга асосан

2023 йилда Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Фозилкаримов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Бобоев),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Закиров)

V. Оториноларингология соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш

20.

Етакчи хорижий илмий марказлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш.

1. Нуфузли хорижий илмий марказлар ва тиббиёт ташкилотлари билан ҳамкорлик меморандумларини тузиш.

2. Доимий асосда ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйиш.

2024-2025 йиллар

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Иноятов)

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 августдаги ПҚ-255-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тиббиёт муассасалари учун харид қилинадиган зарур тиббий ускуналар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Муассаса номи

«Оториноларингологнинг иш ўрни» (ЛОР-комбайн)

(дона)

ЛОР-инструментлар жамланмаси

(комплект)

Эндоскопик видеоқурилма, шейвер-микродебридер ва коагулятор

(дона)

ЛОР-микроскоп

(дона)

1.

Туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари

402

402

-

-

2.

Тошкент шаҳар оилавий поликлиникалари

71

71

-

-

3.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказлари, Тошкент шаҳар 7-клиник шифохонаси

14*

14

14

14

4.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари, Тошкент шаҳар 2-болалар клиник шифохонаси

14*

14

14

14

5.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудий филиаллари

15*

15

-

-

6.

Давлат тиббиёт олий таълим муассасалари клиникалари

(Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Қорақалпоғистон тиббиёт институти, Самарқанд давлат тиббиёт университети, Андижон давлат тиббиёт институти, Бухоро давлат тиббиёт институти, Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали)

9*

9

9

9

7.

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази кўп тармоқли клиникаси

1*

1

1

1

Жами:

526

526

38

38

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ: тиббий ускуналарнинг якуний қиймати тендер савдолари натижалари асосида белгиланади. Бунда, иқтисод қилинган маблағлар оториноларингологик ускуналар, шу жумладан симуляцион ускуналар харид қилиш учун йўналтирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
*Мазкур муассасалар учун кўп функцияли «Оториноларингологнинг иш ўрни» (ЛОР-комбайн) харид қилинади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2023 й., 07/23/255/0551-сон)