Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарорига «Ёшлар дафтари» ва хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантлари рўйхатига киритилган ёшларга ер участкаларини ажратиш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Пахта ва ғалладан қисқартирилаётган ер майдонларида боғдорчилик, узумчилик, полиз ва сабзавотчилик, дуккакли ва мойли экинларни етиштиришда фуқароларга, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»да рўйхатда турган эҳтиёжманд оилаларга ҳамда хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантларига деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаларини очиқ электрон танлов орқали ижарага бериш тизими жорий этилган.
Шу билан бирга, «Ёшлар дафтари» ва хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантлари рўйхатига киритилган ёшларга деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаларини ажратишда очиқ электрон танловларда устуворликни таъминловчи мезонларни такомиллаштириш зарурати мавжуд.
«Ёшлар дафтари» ва хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантлари рўйхатига киритилган ёшларга ер участкаларини ажратиш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарорига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
«Ёшлар дафтари» ва хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантлари рўйхатига киритилган ёшларга деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаларини очиқ электрон танлов орқали ижарага бериш;
очиқ электрон танлов орқали «Ёшлар дафтари» ва хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантлари рўйхатига киритилган ёшларга ер участкаларини ажратишда соддалаштирилган тартибни жорий этиш.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири А.Б. Воитов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 28 июль,
320-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 июлдаги 320-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 апрелдаги 223-сонли қарорига асосан 2024 йил 23 майдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2024 й., 09/24/223/0292-сон)
2. 31-иловада:
3-банд қўйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Жисмоний ва юридик шахслар томонидан танловда ижара ҳуқуқини ютиб олиш учун кўпроқ балл тўплаш мақсадида ихтиёрий равишда ўз зиммасига олинган қўшимча тўловлар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг ижара даври муддатига тенг тақсимланган ҳолда тўланади ва тегишли туман (шаҳар) бюджетига йўналтирилади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.07.2023 й., 09/23/320/0544-сон; 22.04.2024 й., 09/24/223/0292-сон)