28.07.2023 йилдаги ПФ-119-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фармони

Қорақалпоғистон Республикаси аҳолисини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда жисмоний шахслар томонидан қурилган уй-жойларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 47-моддасига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикасида аҳолининг уй-жойга бўлган ҳуқуқи амалга оширилиши учун шарт-шароитлар яратиш, жисмоний шахслар томонидан қурилган кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш орқали аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 августдаги «2016-2017 йиллар даврида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини ялпи хатловдан ўтказиш тўғрисида»ги 251-сон қарорига асосан ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатларсиз 71 987 та уй-жойга бўлган ҳуқуқлар эътироф этилганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 апрелдаги «Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида»ги ПФ-5421-сон Фармонига асосан ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатларсиз 50 361 та уй-жойга бўлган ҳуқуқлар эътироф этилганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг маълумотларига кўра, юқоридаги қарор ва Фармон доирасида ҳуқуқ эътироф этилмаган қўшимча 43 432 та уй-жойлар мавжудлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фуқароларнинг ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатларсиз қурилган уй-жойлари жойлашган ер участкасига ижара ҳуқуқини, унда жойлашган бино ва иншоотларга мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватлансин. Бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) ер участкасига ижара ҳуқуқи ҳамда бино ва иншоотларга мулк ҳуқуқини эътироф этиш учун:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқаро ушбу уй-жойдан 2018 йил 1 майгача бўлган даврдан бошлаб ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз фойдаланган бўлиши, ушбу ҳолат космик суратларни қайта ишлаш орқали ҳамда сўнгги беш йил учун ер солиғи ва мол-мулк солиғи тўланганлиги билан тасдиқланган бўлиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳуқуқни эътироф этиш бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатларини бузмаслиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ер участкаси бўш бўлмаслиги, унда қурилган уй-жой яшаш учун мўлжалланган бўлиши, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмаслиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ер участкаси суғориладиган ерлар, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар, транспорт, алоқа ва мудофаа мақсадларига мўлжалланган ерлар, кимёвий ёки радиоактив моддалар билан ифлосланган ерлар тоифасига кирмаслиги, сув объектларининг санитария муҳофазаси зоналарида, ер усти ва ер ости сувларининг ҳосил бўлиш зоналарида жойлашмаган бўлиши шартлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) ер участкасига ижара ҳуқуқи 1998 йил 30 апрелга қадар эгалланган ерлар учун — 0,24 гектаргача, 1998 йил 1 майдан 2018 йил 1 майга қадар эгалланган ерлар учун — 0,06 гектаргача ҳажмда эътироф этилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) уй-жой эгалари ҳамда туман (шаҳар) ҳокими ўртасида ер участкаси ижараси шартномасини тузиш талаб этилмаслиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) ушбу банд доирасига тушмайдиган ёки белгиланган ҳажмдан ортиқча ер участкалари захирага қайтарилиши, уларни бериш (реализация қилиш) Ер кодексида белгиланган тартибда амалга оширилиши инобатга олинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилансинки, мазкур Фармонга мувофиқ ҳуқуқларни эътироф этиш халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг қарорлари билан тасдиқланадиган уй-жойлар рўйхатига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қарори билан расмийлаштирилади. Бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгорлар ва (ёки) чегарадош ер участкалари эгалари ўртасида низо мавжуд бўлган ҳолларда, халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг қарорлари низо бартараф этилганидан кейин қабул қилинади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан ушбу бандга асосан қарорлар қабул қилиш ҳамда уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишнинг охирги муддати — 2024 йил 1 август санаси ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ушбу бандда назарда тутилган қарорлари тегишли адлия органида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилганидан кейин қабул қилинади ва расмий эълон қилинганидан кейин кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кадастр агентлиги — бир ҳафта муддатда ўзининг электрон маълумотлар базасига киритилган уй-жойлар рўйхатини туманлар ва шаҳарлар кесимида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбеккосмос» агентлиги — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан келишилган график асосида ҳудудларнинг 2018 йил 1 майгача бўлган ҳолатига космик суратларини қайта ишлаш натижасида олинган маълумотларни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Солиқ қўмитаси — икки ой муддатда Кадастр агентлигининг электрон маълумотлар базасига киритилган уй-жойлар орасидан сўнгги беш йил учун ер солиғи ва мол-мулк солиғи тўланган уй-жойлар ҳақидаги маълумотларни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат кадастрларини юритишга масъул бўлган вазирлик, идора ва ташкилотлар — икки ой муддатда ўзларига бириктирилган ҳудудда жойлашган, мазкур Фармоннинг 2-банди «а» кичик бандига мувофиқ ҳуқуқ эътироф этилиши лозим бўлмаган уй-жойлар ҳақидаги маълумотларни тақдим этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига мазкур Фармонни амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирларни белгилаш, жумладан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси, туманлар ва шаҳарлар бўйича ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳуқуқ эътироф этилганлиги учун бир марталик йиғим жорий этиш, ундан тушган маблағларни сарфлаш йўналишларини белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур Фармонни амалга ошириш бўйича харажатлар учун, хусусан, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган фуқароларга кўмаклашиш, космик суратларни қайта ишлаш учун Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, туманлар ва шаҳарлар бюджетлари, бир марталик йиғимдан тушган маблағларни йўналтириш ваколати берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши мазкур Фармон ижроси якунларига кўра 2024 йил 1 августга қадар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерлар ҳамда ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифасини аҳоли пунктларининг (шаҳарлар, посёлкалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг) ерлари тоифасига ўтказиш бўйича таклифларни белгиланган тартибда киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Бош прокуратура Фармон ижросини ташкил этишда қонунийликни таъминлаш устидан қатъий назорат ўрнатсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ушбу Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул этиб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.У. Эрманов белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Амалга оширилган ишлар тўғрисида 2024 йил 1 сентябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2023 йил 28 июль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПФ-119-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2023 й., 06/23/119/0533-сон)