Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Буйруғи
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 1998 ЙИЛ 16 АПРЕЛДАГИ ПФ-1988-СОНЛИ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ФАРМОНЛАРИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАНЛИГИ ВА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА»ГИ ФАРМОНИ АСОСИДА ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ БОШ БОЖХОНА БОШҚАРМАСИНИНГ 1997 ЙИЛ 20 ИЮНДАГИ 110-СОНЛИ БУЙРУҒИНИ БЕКОР ҚИЛИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 26 февралда 651-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2010 йил 24 сентябрдаги 01-02/8-20-сонли « Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 1999 йил 12 февралдаги 77-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 16 апрелдаги ПФ-1988-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонлари ўз кучини йўқотганлиги ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги Фармони асосида Давлат солиқ қўмитаси бош божхона бошқармасининг 1997 йил 20 июндаги 110-сонли буйруғини бекор қилиш ҳақида»ги буйруғини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 651-1, 18.10.2010 й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 16 апрелдаги ПФ–1988-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонлари ўз кучини йўқотганлиги ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги Фармонини бажарилишини таъминлаш мақсадида буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 15 апрелдаги ПФ–1988-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонлари ўз кучини йўқотганлиги ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 12 июндаги ПФ–1789-сонли «Тамаки маҳсулотларига ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қўлланилишни такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига ўзгартириш киритилганлиги маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. 1997 йил 1 июндан бошлаб акциз маркалари бўлмаган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларни Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига (халқаро транзитдан ташқари) юридик ва жисмоний шахслар томонидан олиб кирилганда қонун асосида мусодара қилиниши инобатга олинсин. Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида белгиланган нормалар доирасида тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларини акциз маркасисиз олиб келиш бундан мустасно.
3.Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан акциз маркаларини ишлаб чиқишда ва маркаланган акциз товарларни олиб киришда, божхона расмийлаштируви ушбу буйруқнинг 1-иловасида кўрсатилган тартибга мувофиқ амалга оширилсин.
4. Божхона назоратини ташкил қилиш бошқармаси (Раҳмонов Т.), Божхона статистикаси, таҳлил ва компьютерлаштириш бошқармаси (Раззоқов Э), Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар божхона бошқармалари, «Тошкент-Аэро» ИБК бошлиқларига:
Республика ҳудудидан четга олиб чиқиб кетилаётган ва олиб кирилаётган акциз маркаларига расмийлаштирилаётган БЮБлари қаттиқ назорат остига олинсин.
5. Давлат Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар божхона бошқармалари, «Тошкент-Аэро» ИБК бошлиқларига:
Акциз маркалари бўлмаган тамаки ва алкоголь маҳсулотларини мусодара қилиш тартиби ижро учун қабул қилинсин ва 2-иловага мувофиқ ҳар ойлик 13-сонли ҳисоботида кўрсатилсин.
6. Ушбу буйруқ жойлардаги Юридик хизмат бўлими томонидан кодификация қилиниб, қонунчиликка мувофиқ ижро этилиши назоратга олинсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 12 июндаги ПФ-1789 сонли «Тамаки махсулотларига ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қўлланилишини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонини бажариш чора-тадбирлари ҳақидаги собиқ Бош божхона бошқармасининг 1997 йил 20 июндаги 110-сонли буйруғи бекор қилинсин.
8. Мазкур буйруқ белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг ижро учун қабул қилинсин.
9. Котибият (Махмудов Д.)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ва мазкур буйруқдан нусхалар кўпайтирилиб, ДБҚсининг барча бошқармаларига, мустақил бўлимларига, ҳудудий божхона бошқармаларига юборилишини таъминласин.
10. Ушбу буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш раис ўринбосари С. Ориповга зиммасига юклатилсин.
Раис, генерал-майор Ў.Т. КОМИЛОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 12 февраль,
77-сон
Акциз маркаларини олиб чиқиш ва маркаланган
акциз товарларни олиб кириш
тартиби
акциз товарларни олиб кириш
тартиби
Ушбу Тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 12 июндаги ПФ-1789-сонли «Тамаки махсулотларига ва алкоголь ичимликларига акциз маркаларини қўлланилишини такомиллаштириш тўғрисидаги Фармони асосида ишлаб чиқилган бўлиб, акциз маркаларини олиб чиқиш ва маркаланган акциз товарларни олиб расмийлаштириш тартибини белгилайди.
Акциз маркаларини олиб чиқиш ва маркаланган акциз товарларни олиб киришда божхона расмийлаштируви, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 1993 йил 23 декабрдаги 162-сонли буйруғи билан тасдиқланган, Адлия вазирлигидан 1993 йил 14 октябрда 3-рақами билан рўйхатдан ўтган «Божхона юк баённомасини тўлдириш тартиби» ҳақидаги вақтинчалик қўлланмага асосан амалга оширилади.
Акциз маркасини олиб чиқиш
Акциз маркасини олиб чиқиш, «вақтинча олиб чиқиш» божхона режими асосида амалга оширилади ва акциз маркаларини ушбу режимда вақтинча олиб чиқиш муддати Ўзбекистон Республикасининг «Божхона кодекси»да белгиланган муддатларда амалга оширилади, агар қонунчиликда бошқа қоидалар белгиланмаган бўлса.
Олиб чиқилаётган акциз маркасига Божхона юк баённомаси (бундан буён матнда-БЮБ) расмийлаштириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
а) 31-графада — товарнинг номи — «тамаки маҳсулоти учун акциз маркаси» ёки «алкоголь маҳсулоти учун акциз маркаси» деб ёзиб, марка олган корхонанинг коди ва марканинг миқдори «дона»да кўрсатилади.
б) 33-графада — товарнинг коди — акциз маркалари учун қуйидаги жадвалда кўрсатилган кодлар ёзилади.
|
Товарнинг номи |
ТИФ ТН си бўйича коди | ||
| Тамаки маҳсулоти учун акциз маркаси: |
| ||
| ЎзР ҳудудидан олиб чиқишда |
4907 00 106 | ||
| товарсиз қайта олиб киришда |
4907 00 106 | ||
| ёпиштирилган ҳолда қайта олиб киришда |
4907 00 107 | ||
| Алкоголь маҳсулотлари учун акциз маркаси: | | ||
| ЎзР ҳудудидан олиб чиқишда |
4907 00 108 | ||
| товарсиз қайта олиб киришда |
4907 00 108 | ||
| ёпиштирилган ҳолда қайта олиб киришда |
4907 00 109 |
в) 41-графада — қўшимча ўлчов бирлиги — «796»-коди кўрсатилади.
г) 44-графада — тақдим қилинган ҳужжатлар — акциз товарларини олиб келиш учун тузилган контрактнинг рақами ва санаси кўрсатилади. Бундан ташқари олинган акциз маркаларнинг қонунийлигини текшириш мақсадида, маркаларни олиш учун берилган квитанциянинг нусхаси БЮБ га илова қилинади.
д) 47-графада — «тури» устунида «27а» сони кўрсатилади.
«ставка» устунида — 100 % кўрсатилади.
«сумма» устунида — тўланган акциз маркалари номинал қиймати кўрсатилади.
«СП» устунида (тўлов тури) — тўлов турига қараб, «нақд пулсиз» (бн) ёки «божхона кассаси» (кт) деб, юритилади.
Акциз маркаларини қайта олиб кириш
Акциз маркалари товарсиз қайта олиб келинганда, маркалар коди ўзгармаган ҳолда «олдин олиб чиқилган товарни қайта олиб кириш» божхона режимида БЮБ расмийлаштирилади. Кейинчалик ушбу контракт бўйича товар олиб келинмаса ва контрактлар бекор қилинганда маркалар белгиланган тартибда йўқ қилинади.
Маркалар товарга ёпиштирилган ҳолда олиб келинганда, «олдин олиб чиқилган товарни қайта олиб кириш» божхона режимида БЮБ расмийлаштирилади ва бунда маркаларнинг ТИФ ТН бўйича коди ўзгартирилади. Товарлар алоҳида партиялар билан олиб келинганда, акциз маркаларни ушбу партия миқдорига тенг қисми расмийлаштирилади.
Маркаланган акциз товарларини олиб кириш
Олиб келинган маркаланган акциз товарларга БЮБ расмийлаштирилганда, бир вақтнинг ўзида акциз маркаларини қайта олиб кириш учун ҳам БЮБ расмийлаштирилади.
31-графа «товарнинг таърифи» ушбу графа тўлдирилаётганда, товар «акциз маркалари билан маркаланган» деб, ёзилиши шарт.
Республика ҳудудига акциз маркаларисиз олиб
кирилган ва мусодара қилинган тамаки ва алкоголь
маҳсулотлари ҳисоботи
кирилган ва мусодара қилинган тамаки ва алкоголь
маҳсулотлари ҳисоботи
| | | |
(минг сўм) |
|
тартиб |
Кўрсатгичлар номи |
Бир |
Йил |
|
1. |
Мусодара қилинган маҳсулотлар (баённомадаги нарх) жами жумладан; |
| |
| тамаки | | | |
| алкоголь | | | |
|
2. |
Мусодара қилинган акциз товарларнинг ҳокимиятлар комиссияси томонидан белгиланган нархи |
| |
| Жами | | | |
| савдо чегирмаси | | | |
| сотувга чиқарилди | | | |
| Тамаки | | | |
| савдо чегирмаси | | | |
| сотувга чиқарилди | | | |
| Алкоголь- | | | |
| савдо чегирмаси | | | |
| сотувга чиқарилди | | | |
| жумладан, қайта баҳоланди | | | |
| тамаки | | | |
| алкоголь | | | |
|
3. |
Савдодан тушган маблағ: | | |
| Мусодара қилинган акциз товарнинг, жами — жумладан: |
| | |
| тамаки | | | |
| алкоголь | | | |
| Акциз марканинг номинал қиймати, жами — жумладан, |
| | |
| тамаки | | | |
| алкоголь | | | |
|
4. |
Савдо ташкилотидаги қолдиқ | | |
|
5. |
Бюджетга ўтказилган акциз маркалари қиймати, жами |
| |
| тамаки | | | |
| алкоголь | | |