20.07.2023 йилдаги 300-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 20.07.2023 йилдаги 300-сон
Дата вступления в силу
21.07.2023
 LexUZ шарҳи
2024 йилдан бошлаб ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган корхоналар мисолида амалга оширилган илғор тажрибалардан келиб чиққан ҳолда, ижобий натижаларнинг тармоқдаги бошқа корхоналарда ҳам жорий этилишини таъминласин;

Т/р

Амалга ошириладиган чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Молиялаштириш манбаи

Ижро муддати

Бажариш учун масъул ташкилотлар

I. ҚУРИЛИШ САНОАТИ

(«Оҳангаронцемент» АЖ мисолида)

1.

Корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган цемент чангини қайта ишлаш, ифлослантирувчи манбалар ва атроф табиий муҳитнинг онлайн мониторингини йўлга қўйиш орқали ҳудуднинг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш.

1. Тозалаш ускуналарида ушлаб қолинган цемент чангини қайта ишлаб чиқариш жараёнига йўналтириш.

«Оҳангаронцемент» АЖ маблағлари ҳисобидан

2023 йил давомида

«Оҳангаронцемент» АЖ,

Энергетика вазирлиги,

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

2. Хўл усулдаги клинкер ишлаб чиқарувчи уч дона айланма печларда каолин қўшимчаси қўшиш орқали ёқилғи сарфини 3,5 — 4 кг шартли ёқилғига камайтириш.

2023 йил III чорак

3. Оҳангарон шаҳри ҳудуди атмосфера ҳавосининг ифлосланганлик даражасини мониторинг қилувчи 1 дона стационар кузатув пунктини ўрнатиш.

2023 йил IV чорак

4. Корхонада 4 та ифлослантирувчи устувор манбаларга автоматик таҳлил станцияларини ўрнатиш.

2024 йил I чорак

5. Куйдириш ва майдалаш цехидаги маънан ва жисмонан эскирган 3 та чанг-газ тозалаш ускунасини модернизация қилиш орқали унинг самарадорлигини ошириш.

2023 йил мавсум давомида

6. Корхона ва унга туташ ҳудудларда «яшил белбоғ»лар барпо этиш.

2.

Қайта тикланувчи энергияни жорий этиш орқали истеъмол қилинадиган электр энергиясини 30 фоизгача тежаш ҳамда арзон нархда цемент маҳсулотларини ишлаб чиқариш.

1, Саралаш шаклида дастлабки тайёргарликдан ўтган, шунингдек, майдалаш, ташиш жараёнларини ўз ичига олган муқобил ёқилғи сифатида қаттиқ маиший чиқиндилардан фойдаланган ҳолда портландцемент клинкерини ишлаб чиқариш.

«Оҳангаронцемент» АЖ маблағлари ҳисобидан

2023 йил IV чорак

«Оҳангаронцемент» АЖ,

Энергетика вазирлиги,

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

2. Хизмат уйи томига гелиоколлекторлар ўрнатиш.

2023 йил давомида

3. Электр таъмирлаш бўлинмаси биносига гелиоколлекторлар ўрнатиш.

4. Шеробод цемент заводи тажрибаси мисолида замонавий ва илғор техник, атроф-муҳитга зарар етказмайдиган иккиламчи чиқинди иссиқлик газидан электр энергияси олишни йўлга қўйиш лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2024 йил II чорак

5. Лойиҳани амалга ошириш.

2025 йил

3.

Корхона фаолиятида қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш даражасини ошириш.

1. Хўл усулдаги клинкер ишлаб чиқарувчи уч дона айланма печларда каолин қўшимчаси қўшиш орқали ёқилғи сарфини камайтириш.

2023 йил III чорак

2. Хизмат уйи ва электр таъмирлаш бўлинмаси биносига гелиоколлекторлар ўрнатиш (200 литр).

2023 йил давомида

3. Хизмат автотранспортларини босқичма-босқич электромобил. ва гибрид автомобилларга алмаштириш.

2023-2024 йиллар давомида

4.

Атроф-муҳитга зарарларни минималлаштириш, айланма (циркуляр) иқтисодиёт амалиётини жорий қилиш ва замонавий технологиялар қўлланилишини таъминлаш.

1. Хорижий тажрибани ўрганган ҳолда айланма бизнес моделларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш чораларини кўриш.

2023 йил давомида

2. Муомалада бўлган кимёвий моддаларни хатловдан ўтказиш ва хавфсизроқ моддаларни қўллашга босқичма-босқич ўтишни таъминловчи режа ишлаб чиқиш.

доимий

3. Фаолиятни ISO 14001 экологик менежмент тизимига мувофиқлаштириш.

2023 йил якунига кадар

5.

Ер ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш, чиқиндисиз ишлаб чиқариш технологияларини жорий этиш орқали корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнида иккиламчи хом ашё ажратиб олиш ҳамда ер ресурсларини муҳофаза қилиш.

1. «Қушбулоқ Карахтай» конида бузилган ерларни рекультивация қилиш.

2023 йил III чорак

2. Корхона фаолиятида йилига ҳосил бўладиган 2,2 минг тонна чиқиндилардан қайта фойдаланиш ва уларни қайта ишлаш учун бошқа корхона ва ташкилотларга реализация қилиш.

доимий

3. Алоҳида белгили 5 турдаги конгейнерларни ўрнатиш орқали чиқиндиларни саралаб йиғиш тизимини жорий қилиш.

2023 йил IV чорак

4. Сув таъминотининг айланма циклини кенг жорий этишни таъминлаш ва умумий сув истеъмолини қисқартириш.

доимий

6.

«Оҳангаронцемент» АЖ мисолида амалга оширилган тажрибалардан келиб чиқиб, уларни бошқа корхоналарда кенг жорий этиш.

Тажрибалардан келиб чиқиб, ушбу амалиётларни бошқа йирик цемент ишлаб чиқарувчи корхоналарда кенг жорий этиш бўйича дастур қабул қилиш.

Бунда:

энергия ресурсларини иқтисод қилиш мақсадида цемент ишлаб чиқаришнинг қуруқ усулини кенг жорий этиш;

тик печларда клинкер ишлаб чиқаришдан тўлиқ воз кечиш орқали энергия ресурсларини иқтисод қилиш ва атмосферага ташламаларни, шу жумладан, углерод диоксиди ташламаларини камайтириш;

атмосфера ҳавосига ташламаларни камайтириш мақсадида маҳаллий кўмир ўрнига камчиқитли кўмирдан фойдаланиш;

кул ағдармаларидаги мавжуд кулдан цементни тортишда (кукун қилиб майдалашда) қўшимча хом ашё сифатида фойдаланиш тадбирларини инобатга олиш.

Маблағ талаб этилмайди

2024 йилдан бошлаб

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси

(«Knauf Gips Farg‘ona» МЧЖ мисолида )

7.

Юқори сифатли гипс қурилиш плиталари ва қуруқ гипс аралашмалари ишлаб чиқариш.

Ҳар йили 17 млн м2 гипс қурилиш плиталари ва 40 минг тонна қуруқ қурилиш аралашмаларини ишлаб чиқариш.

Бунда, Германия технологияси ва юқори экологик стандларга мувофиқ ишлаб чиқариш жараёнини йўлга қўйиш.

«Knauf Gips Farg‘ona» МЧЖ маблағлари ҳисобидан

Ҳар йили

«Knauf Gips Farg‘ona» МЧЖ
(келишувга асосан),

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси

8.

Гипс ишлаб чиқариш корхонасининг ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган гипс чангини қайта ишлаш, ифлослантирувчи манбалар ва атроф табиий муҳитнинг онлайн мониторингини йўлга қўйиш орқали атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш.

1. Ҳудудда ортиқча чанг моддалари пайдо бўлишининг олдини олиш мақсадида сўнгги авлод чанг йиғиш қурилмаларидан фойдаланиш орқали атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича миллий меъёрларга ва глобал стандартларга риоя этилишини таъминлаш.

«Knauf Gips Farg‘ona» МЧЖ маблағлари ҳисобидан

доимий

«Knauf Gips Farg‘ona» МЧЖ
(келишувга асосан),

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Фарғона вилоят ҳокимлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2. Ўзбекистон тумани ҳудуди атмосфера ҳавосининг ифлосланганлик даражасини мониторинг қилувчи 2 дона стационар кузатув пунктини ўрнатиш.

Фарғона вилоят ҳокимлиги маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан

2024 йил I чорак


2023 йил IV чорак

3. Корхонада 2 та ифлослантирувчи устувор манбаларга автоматик таҳлил станцияларини ўрнатиш.

«Knauf Gips Farg‘ona» МЧЖ маблағлари ҳисобидан

2023 йил мавсум давомида

4. Корхона ва унга туташ ҳудудларда «яшил белбоғ»лар барпо этиш.

9.

Гипс ишлаб чиқаришда тайёр маҳсулотини экологик маркировкалаш тизимини босқичма-босқич жорий этиш.

1. Гипс ишлаб чиқаришда тайёр маҳсулотни экологик маркировкалаш стандартини ишлаб чиқиш.

2. Мутасадди вазирлик, идора ҳамда гипс ва оҳак ишлаб чиқариш корхоналари билан келишилган равишда буйруқ тасдиқлаш.

Маблағ талаб этилмайди

2023 йил октябрь

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси,

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

мутасадди вазирлик ва идоралар

10.

Кон қазиш ишлари жараёнида ҳосил бўладиган саноат чиқиндиларини тартибга келтириш.

Кон майдонлари ҳудудларига саноат чиқиндиларини ноқонуний ташлаб кетиш ҳолатларининг олдини олиш ва доимий назорат ишларини ташкил қилиш мақсадида ҳудуд периметри ва йўл бўйлаб махсус видеокузатув қурилмаларини ўрнатиш.

«Knauf Gips Farg‘ona» МЧЖ маблағлари ҳисобидан

2025 йил

«Knauf Gips Farg‘ona» МЧЖ (келишувга асосан)

11.

Қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш фаолияти учун олинган экологик экспертиза хулосаларида кўрсатиб ўтилган шартларнинг бажарилишини таъминлаш.

Гипс қурилиш плиталари ва қуруқ гипс аралашмаларини ишлаб чиқариш фаолияти учун олинган экологик экспертиза хулосасида кўрсатиб ўтилган шартларни таҳлил қилиш.

Маблағ талаб этилмайди

2023 йил сентябрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Тақдим этилган шартлар бажарилишини таъминлаш ва назоратга олиш.

«Knauf Gips Farg‘ona» МЧЖ маблағлари ҳисобидан

доимий

«Knauf Gips Farg‘ona» МЧЖ

(келишувга асосан)

П. МЕТАЛЛУРГИЯ САНОАТИ БЎЙИЧА

(«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ мисолида)

12.

Атроф-муҳитга зарарларни минималлаштириш, айланма (циркуляр) иқтисодиёт амалиётини жорий қилиш ва замонавий технологиялар қўлланилишини таъминлаш.

Pyx заводида олтингугурт оксиди ташламаларини ушлаб қолиш ва қайта ишлаш орқали йиллик ишлаб чиқариш қуввати 180 минг тонна бўлган янги сульфат кислота цехи (СК-6) қурилиши бўйича лойиҳа ишларини амалга ошириш.

Бунда:

хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, айланма бизнес моделларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш;

ҳосил бўладиган зарарли газларни қайта ишлаш орқали тайёр хом ашё олиш;

фаолиятни ISO 14001 экологик менежмент тизимига мувофиқлаштириш.

«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ маблағлари ҳисобидан

2023 йил IV чорак

«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ,

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

13.

Корхона томонидан атмосфера ҳавосига чиқариладиган ифлослантирувчи моддаларнинг онлайн мониторингини йўлга қўйиш орқали атроф-муҳитга бўладиган таъсирни камайтириш.

1. Атмосфера ҳавосига ташламаларни онлайн таҳлил қилиш мақсадида корхонанинг Мис эритиш заводининг устувор манбаига 1 дона автоматик таҳлил станциясини ўрнатиш.

«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ маблағлари ҳисобидан

2023 йил IV чорак

«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ,

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2. Маънан ва жисмонан эскирган 60 та чанг-газ тозалаш ускуналарини капитал таъмирлаш ҳамда 250 тасини модернизация қилиш ҳисобига самарадорликни 95,0 ва 99,5 фоизга етказиш.

доимий

3. Атмосферага ташламаларни онлайн таҳлил қилиш мақсадида ишлаб чиқариш санитар ҳудуди бўйлаб автоматик таҳлил қилиш газанализаторларини ўрнатиш ва маълумотларни ягона базага интеграция қилиш.

2024 йил I чорак

14.

Ер ресурсларини муҳофаза қилиш, чиқиндисиз ишлаб чиқариш технологияларини жорий этиш орқали корхонанинг мис эритиш жараёнида иккиламчи хом ашё ажратиб олиш.

1. Ҳосил бўладиган тоғ жинслари ҳажмини 50 фоизга қисқартириш.

«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ маблағлари ҳисобидан

2024-2025 йиллар

2. Бузилган ерларни рекультивация қилиш.

доимий

3. Мис эритиш жараёнида йиллик ҳосил бўладиган 650 минг тонна шлак чиқиндиларини қайта ишлаш тизимини йўлга қўйиш.

2024 йил I чорак

4. Қайта ишланган шлак чиқиндиларидан иккиламчи хом ашё сифатида фойдаланиш.

2024 йилдан бошлаб

5. Алоҳида белгили чиқинди конгейнерларини ўрнатиш асосида қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаб йиғиш тизимини жорий қилиш.

2023 йил III чорак

15.

Корхона фаолиятида қайта тикланувчи энергияни жорий этиш орқали энергия самарадорлигини ошириш.

1. Чилангарлик дастгоҳида шпинделни айлантирувчи юритмани бошқариш учун асинхрон электр двигателга алмаштириш.

«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ маблағлари ҳисобидан

2024 йил I чорак

2. Хизмат автотранспортларини босқичма-босқич электромобиль ва гибрид автомобилларга алмаштириш.

2023-2024 йиллар

Ш. КИМЕ САНОАТИ БЎЙИЧА

(«Maxam-Chirchiq» АЖ мисолида)

16.

Айланма (циркуляр) иқтисодиёт амалиётини жорий қилиш, табиат ресурсларидан оқилона фойдаланиш.

1. Хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, айланма бизнес моделларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш чораларини кўриш.

«Maxam-Chirchiq» АЖ маблағлари ҳисобидан

2023 йил давомида

«Ўзкимёсаноат» АЖ,

«Maxam-Chirchiq» АЖ,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2. Ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг узоқ муддатли яроқлилигини ва сифатини таъминлаш.

доимий

17

Корхона фаолияти натижасида атмосфера ҳавосига ташланадиган иссиқхона газлари миқдорини камайтириш, углерод нейтраллигини таъминлаш.

1. Концентратланмаган нитрат кислота ишлаб чиқариш цехида (Ф-11) ўрнатилган чанг-газ тозалаш ускунасини модернизация қилиш.

«Maxam-Chirchiq» АЖ маблағлари ҳисобидан

2023 йил III чорак

2. Корхонанинг санитар ҳимоя зонасида ўрнатилган атмосфера ҳавоси таркибини кузатиб борувчи уч дона стационар кузатув постларини Табиат ресурслари вазирлигининг Ягона геоахборот маълумотлар базасига интеграция қилиш.

2023 йил IV чорак

3. Корхона ва унга туташ ҳудудларда «яшил белбоғ»лар барпо этиш.

2023 йил мавсум давомида

18.

Корхонанинг минерал ўғитларни ишлаб чиқариш цехларидаги замонавий технологик жараёнларини қўллаш орқали сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда уларнинг ифлосланишини камайтириш.

1. Сув айланма циклида томчи ушлагичлар технологиясини қўллаш орқали Аммиак-2 ишлаб чиқариш цехида ишлатиладиган сув ресурсларини тежаш.

«Maxam-Chirchiq» АЖ маблағлари ҳисобидан

2023 йил III чорак

2. Карбамид ишлаб чиқариш цехида Д-501 десорберини модернизация қилиш орқали ҳосил бўлган саноат оқова сувларини тозалашни йўлга қўйиш.

2024 йил I чорак

19.

Қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланишнинг инновацион ечимларини жорий этиш.

1. Қуввати 100 кВт бўлган 4 та ва 200 кВт бўлган 1 та қуёш фотоэлектр станциясини ишга тушириш.

«Maxam-Chirchiq» АЖ маблағлари ҳисобидан

2023 йил IV чорак

2. Хўжалик фаолиятини иссиқ сув билан таъминлаш учун 20 дона қуёш коллекторларини ўрнатиш.

2024 йил I чорак

3. Сув таъминоти цехида қуввати 10 кВт бўлган микро ГЭС ўрнатиш ва ишга тушириш.

2024 йил III чорак

4. Хизмат автотранспортларини босқичма-босқич электромобиль ва гибрид автомобилларга алмаштириш.

2023-2024 йиллар

20.

Ер ресурсларини муҳофаза қилиш ҳамда ишлаб чиқариш фаолиятида «ноль» чиқинди тамойилини жорий этиш.

1. Алоҳида белгили 5 турдаги контейнерларни ўрнатиш орқали чиқиндиларни саралаб йиғиш тизимини жорий қилиш.

2. Корхонада йилига ўртача ҳосил бўладиган 350 тонна ишлатилган катализаторларни ҳамда бошқа турдаги чиқиндиларни қайта ишлаш учун тегишли корхонага реализация қилиш.

«Maxam-Chirchiq» АЖ маблағлари ҳисобидан

2023 йил IV чорак

3. Корхона фаолияти натижасида ҳосил бўладиган чиқиндилардан қайта фойдаланиш ва уларни қайта ишлаш учун бошқа корхона ва ташкилотларга реализация қилиш.

доимий

21

«Maxam-Chirchiq» АЖ мисолида амалга оширилган тажрибалардан келиб чиқиб, уларни бошқа ишлаб чиқарувчи корхоналарда кенг жорий этиш.

Тажрибалардан келиб чиқиб, юқоридаги барча амалиётларни бошқа йирик ишлаб чиқарувчи корхоналарда кенг жорий этиш бўйича дастур қабул қилиш.

Маблағ талаб этилмайди

2024 йилдан бошлаб

«Ўзкимёсаноат» АЖ

IV. ТЎҚИМАЧИЛИК САНОАТИ
(«Zelal Tekstil» МЧЖ хусусий корхонаси мисолида)

22.

Атроф-муҳитга зарарларни минималлаштириш, айланма (циркуляр) иқтисодиёт амалиётини жорий қилиш ва замонавий технологиялар қўлланилишини таъминлаш.

1. Айланма (циркуляр) иқтисодиёт

амалиётини жорий қилиш, табиат ресурсларидан оқилона фойдаланиш.

2. Хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, айланма бизнес моделларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш чораларини кўриш.

3. Ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг узоқ муддатли яроқлилигини ва сифатини таъминлаш.

4. Материаллар қолдиқларини қайта фойдаланишга йўналтириш учун технологик жараёнларни кўриб чиқиш.

5. Хом ашё, материаллар ва маҳсулот қолдиқларни қайта ишлатишга қайтариш.

6. Сув таъминотининг айланма циклини кенг жорий этишни таъминлаш ва умумий сув истеъмолини қисқартириш.

7. Муомалада бўлган кимёвий моддаларни хатловдан ўтказиш ва хавфсизроқ моддаларни қўллашга босқичма-босқич ўтишни таъминловчи режа ишлаб чиқиш.

8. Фаолиятни ISO 14001 экологик менежмент тизимига мувофиқлаштириш.

«Zelal Tekstil» МЧЖ маблағлари

2023-2024 йиллар

«ZELAL TEKSTIL» МЧЖ хусусий корхонаси (келишувга асосан),

«Ўзтўқимачиликсаноат»

уюшмаси

23.

Матони оқартириш, бўяш сиқиш ва қуритиш ишлаб чиқаришда жараёнида ҳосил бўладиган оқова сувларни ифлосланиш даражасини камайтириш.

1. Суткасига тозалаш қуввати 6 минг метр куб бўлган замонавий физик ва кимёвий юқори кўрсаткичга эта локал оқова сув тозалаш иншоотини қуриш.

2024 йил III чорак

2. Оқова сувлар ҳажмини камайтириш ва тозаланган сув ресурсларидан қайта фойдаланишни (сув айланма тизимини) йўлга қўйиш.

2024 йил IV чорак

24.

Матони ювиш ва қуритиш технологик жараёнида 3 та буғ қозонларини модернизация қилиш оркали иссиқлик энергияси сарфини камайтириш.

1. Буғ қозонлари ўрнига TG-3020 русумли қуввати 2300 кВт бўлган Газ агенератори ўрнатиш.

2023 йил IV чорак

2. Газ горелкасининг доимий мониторингини йўлга қўйиш, табиий газ ёнишидан ҳосил бўладиган иссиқликни сув иситишга қайта йўналтириш орқали иссиқлик энергиясидан самарали фойдаланиш.

2024 йил II чорак

25.

Корхонанинг ипдан мато тўқув цехида қуввати 160 кВт бўлган сиқилган ҳаво ишлаб чиқариш компрессорлари самарадорлигини ошириш орқали йилига 30 660 кВт электр энергиясини (15 млн сўм маблағ) иқтисод қилиш.

1. Қуввати 100 кВт бўлган қуёш панелларини ўрнатиш орқали доимий ишлаш жараёнидаги сиқилган ҳаво ишлаб чиқариш учун компрессорнинг кундузги иш фаолияти учун қуёш энергиясидан фойдаланиш.

2023 йил IV чорак

2. Ҳудудни кечки ёритиш тизимида қуёш энергиясидан фойдаланиш.

доимий

26.

Корхона фаолияти натижасида ҳосил бўладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш ва саралаш билан боғлиқ ишларни тизимли ташкил этиш.

1. Алоҳида белгили 5 та чиқинди контейнерларини ўрнатиш асосида қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаб йиғиш тизимини жорий қилиш.

2023 йил IV чорак

2. Корхона фаолияти натижасида ҳосил бўладиган чиқиндилардан қайта фойдаланиш ва уларни қайта ишлаш учун бошқа корхона ва ташкилотларга реализация қилиш.

3. Электротехник трансформатор ва конденсаторларни хатловдан ўтказиш ва таркибида полихлорбифениллар (ПХБ) бўлган жиҳозларни эксплуатациядан чиқариш дастурини ишлаб чиқиш.

4. Тажрибалардан келиб чиқиб, ушбу амалиётларни бошқа йирик ишлаб чиқарувчи корхоналарда кенг жорий этиш бўйича дастур қабул қилиш.

доимий

27.

Тажрибалардан келиб чиқиб, ушбу амалиётларни бошқа тўқимачилик корхоналарида кенг жорий этиш бўйича дастур қабул қилиш.

Тажрибалардан келиб чиқиб, юқоридаги барча амалиётларни бошқа йирик ишлаб чиқарувчи корхоналарда кенг жорий этиш бўйича дастур қабул қилиш.

Маблағ талаб этилмайди

2024 йилдан бошлаб

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси

ЧАНГ-ГАЗ ТОЗАЛАШ УСКУНАЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ

28.

Чанг-газ тозалаш ускуналарини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, шунингдек, йирик саноат корхоналарида чанг-газ тозалаш ускуналарини модернизация қилиш чораларини кўриш.

Бунда биринчи навбатда, атроф-муҳитга кўп зарар етказаётган металлургия ва кимё саноати, қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш, шунингдек, пахта тозалаш корхоналарига эътибор қаратиш.

1. Навоий вилоятидаги «Регион Бизнес Навоий» ҳамда «Инжинер технолог грууп» жамиятларида чанг-газ тозалаш ускуналарини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни йўлга қўйиш.

Навоий вилояти ҳокимлиги маҳаллий бюджети маблағлари, тижорат банклари маблағлари

2023 йил сентябрь

Навоий вилояти ҳокимлиги,

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2. Республикадаги барча йирик ва ўрта тоифага мансуб саноат корхоналаридаги чанг-газ тозалаш ускуналарини тўлиқ хатловдан ўтказиш.

2023 йил сентябрь — ноябрь

3. Хатлов натижалари асосида ушбу корхоналарда мавжуд чанг-газ тозалаш ускуналарини янгилаш ва модернизация қилиш бўйича 2024-2025 йиллар учун алоҳида дастур ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил декабрь