1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишнинг рухсатнома тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 25 мартдаги 114-сонли «Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишнинг рухсатнома тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.16.00 Йўловчиларни ташиш;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.18.00 Транспорт хизматлари кўрсатиш соҳасини лицензиялаш. Ҳайдовчилик гувоҳномаси. Ҳайдовчиларга малака талаблари, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги йилларда республикада халқаро ташувчиларни қўллаб-қувватлаш, логистика хизматларини кўрсатишда замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш ва самарали транспорт инфратузилмасини яратиш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бугунги кунда транспорт ва логистика соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли амалий ишларга қарамасдан, ҳамон ушбу соҳада тизимли камчиликлар мавжуд бўлиб, айрим нормаларни такомиллаштириш ҳамда жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб уйғунлаштириш, соҳани яширин иқтисодиётдаги улушини қисқартириш талаб этилмоқда.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4230-сон «Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишнинг рухсатнома тизимини янада такомиллаштириш, халқаро ташиш соҳасида банд бўлган тадбиркорлик субъектларининг хорижий рухсатномаларга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2022 йилдаги «очиқ мулоқоти»да белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 30 августдаги ПҚ-364-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.18.00 Транспорт хизматлари кўрсатиш соҳасини лицензиялаш. Ҳайдовчилик гувоҳномаси. Ҳайдовчиларга малака талаблари, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни айирбошлаш квотасини белгилаш, тақсимлаш, бериш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
миллий ташувчиларнинг хорижий/кўп томонлама рухсатномаларга бўлган бир йиллик умумий эҳтиёжи ҳақидаги маълумотларни шакллантириш ҳамда хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан рухсатнома бланкаларини айирбошлаш квотасини аниқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни миллий ташувчилар орасида тақсимлаш, бериш ва улардан фойдаланиш жараёнларини инсон омилисиз тўлиқ автоматлаштирилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
миллий ташувчилар рейтингини юритиш ва битта юк автотранспорт воситаси ҳисобига юкларни халқаро ташиш бўйича хизматлардан энг кўп даромад олаётган ташувчиларни рағбатлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
миллий ташувчиларга уларнинг эҳтиёжини қондирмайдиган рухсатнома бланкаларини айирбошлаш квотаси доирасидаги хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни улар берилган кундан бошлаб 90 календарь куни ичида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигига қайтариш мажбуриятини юклаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни ёки улар бўйича ҳуқуқларни бошқа шахсларга берган ҳамда уларни белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигига қайтармаган миллий ташувчиларга нисбатан рухсатномалар берилишини тўхтатиб туриш бўйича санкцияларни инсон омилисиз автоматик тарзда қўллаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон рухсатномаларини хорижий ташувчиларга бериш, улардан фойдаланиш ҳамда юкларни халқаро ташиш турларини аниқлаш.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида «Халқаро автомобилда йўловчи ва юк ташиш алоқаси тўғрисида»ги Битим, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Франция Республикаси Ҳукумати ўртасида «Йўловчи ва юкларни автомобилда халқаро ташиш тўғрисида»ги Битим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси икки ой муддатда миллий ташувчиларнинг электрон ҳисобварақ-фактуралар бўйича битта юк автотранспорт воситаси ҳисобига юкларни халқаро ташиш бўйича хизматлардан олган даромадини аниқлаш мақсадида тегишли ахборот тизимлари ўртасида электрон маълумот алмашинувини ташкил этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Давлат чегараси орқали автомобиль ўтказиш пунктларида хорижий ташувчилар томонидан автомобилда халқаро юк ташишнинг рухсатнома тизимига риоя этилиши устидан давлат назорати божхона органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг божхона органлари ахборот тизимларига киритилган мезонлар ва тартибга асосан амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 ноябрдаги 700-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.11.2025 й., 09/25/700/1022-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 8 февраль)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Белгилансинки, миллий ташувчилар эҳтиёжларини қондирмайдиган айирбошлаш квотаси доирасидаги хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни тақсимлаш шартлари 2024 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.12.00 Транспорт хизматларига тариф, йиғим ва имтиёзлар]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда миллий ташувчилар эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда, хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан жорий йил учун қўшимча рухсатнома бланкаларини айирбошлаш квотасини келишиш чораларини кўрсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, автомобилда юкларни халқаро ташиш фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартларини такомиллаштириш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уч ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда халқаро ва минтақавий бозорларга чиқишни таъминлайдиган ташқи савдо йўналишларидаги асосий транзит давлатлар билан босқичма-босқич транзит юк ташишларни рухсатномасиз тизимга ўтказиш бўйича таклифлар ишлаб чиқсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу қарорнинг мақсадлари, моҳияти ва амалий аҳамияти миллий ташувчилар ўртасида кенг ёритилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири И.Р. Махкамов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2023 йил 7 июль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
277-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 июлдаги 277-сон қарорига 1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни айирбошлаш квотасини белгилаш, тақсимлаш, бериш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.16.00 Йўловчиларни ташиш;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.18.00 Транспорт хизматлари кўрсатиш соҳасини лицензиялаш. Ҳайдовчилик гувоҳномаси. Ҳайдовчиларга малака талаблари, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни айирбошлаш квотасини белгилаш, тақсимлаш, бериш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Низомнинг амал қилиши миллий ва хорижий ташувчиларга татбиқ этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Автомобилда йўловчиларни халқаро мунтазам ташишни ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш соҳасидаги халқаро шартномалар билан тартибга солинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Автомобиль транспортида хавфли, катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни ташиш хусусиятлари алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 февралдаги 35-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш қоидалари, Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2007 йил 24 август 131-сон «Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли юкларни ҳаво транспортида ташиш қоидалари» (ЎзР АҚ-198)ни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
автотранспорт воситаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йўловчиларни, багажни халқаро ташишда — йўловчиларни, багажни ташиш учун мўлжалланган ва ҳайдовчи ўриндиғи билан ҳисоблаганда 9 тадан ортиқ ўриндиққа эга бўлган автотранспорт воситаси (автобус);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юкларни халқаро ташишда — юкларни ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситаси (юк автомобили, тиркамали юк автомобили, шатакчи автомобиль ёки ярим тиркамали шатакчи автомобиль);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
миллий ташувчи — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатга олинган, мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосларда унга тегишли автотранспорт воситасидан юк ёки йўловчиларни халқаро ташишда фойдаланувчи ва бунга махсус рухсатномага (лицензияга) эга бўлган юридик ёки жисмоний шахс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий ташувчи — хорижий давлат ҳудудида рўйхатга олинган, мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосларда унга тегишли автотранспорт воситасидан юк ёки йўловчиларни халқаро ташишда фойдаланувчи юридик ёки жисмоний шахс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш — юк ёки йўловчиларни икки ёки ундан ортиқ давлатлар ҳудудлари бўйлаб автомобиль транспортида ташиш, шунингдек, юксиз автотранспорт воситасининг икки ёки ундан ортиқ давлатлар ҳудуди бўйлаб ўтиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
автомобилда юк ва йўловчиларни икки томонлама халқаро ташиш (юк ва йўловчилар икки томонлама ташиш) — миллий ташувчига тегишли автотранспорт воситасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан хорижий давлат ҳудудига ёки хорижий давлат ҳудудидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ташиш ҳамда хорижий давлат ташувчисига тегишли автотранспорт воситасида ва ушбу автотранспорт воситаси рўйхатга олинган хорижий давлат ҳудудидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ушбу хорижий давлат ҳудудига ташиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро транзит ташиш (транзит ташиш) — автотранспорт воситасининг юк ёки йўловчилар билан (ёхуд уларсиз) давлат ҳудуди бўйлаб ўтиши, бунда жўнаш ва бориш пунктлари ушбу давлат ҳудудидан ташқарида жойлашган бўлади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
учинчи давлат ҳудудидан ёхуд учинчи давлат ҳудудига автомобилда юкларни халқаро ташиш (учинчи давлатга/дан ташиш) — жўнатувчи мамлакатда юкланган ва қабул қилувчи мамлакатда туширилган, жўнаш ёки қабул қилиш мамлакати ҳисобланмайдиган мамлакатда рўйхатга олинган автотранспорт воситаларида юкларни ташиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
автомобилда йўловчиларни халқаро мунтазам ташиш — олдиндан келишилган йўналиш, жадвал, тарифлар, ташувчи томонидан йўловчилар чиқариладиган ва тушириладиган тўхташ бекатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасидан ташқарига ёки давлат чегараси ташқарисида автомобиль транспортида йўловчиларни ва багажни мунтазам ташиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
автомобилда йўловчиларни халқаро номунтазам ташиш — автомобилда йўловчиларни халқаро мунтазам ташишга тегишли бўлмаган, Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасидан ташқарига ёки давлат чегараси ташқарисида автомобиль транспортида йўловчиларни ва багажни ташиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рухсатнома — автотранспорт воситасининг давлат ҳудуди бўйлаб ўтиши ва унда кўрсатилган ташиш турини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи ҳужжат (бланка ёки e-Permit электрон шакли);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон рухсатномаси — хорижий ташувчига тегишли автотранспорт воситасининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ўтишига бир марталик рухсатнома;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий рухсатнома — миллий ташувчига тегишли автотранспорт воситасининг хорижий давлат ҳудуди бўйлаб ўтишига бир марталик рухсатнома;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кўп томонлама рухсатнома — бундай рухсатнома эгасига тегишли бўлган автотранспорт воситасининг кўп томонлама рухсат бериш тизимига аъзо бўлган ҳар қандай давлат ҳудуди бўйлаб бир марталик ўтишига рухсатнома;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рухсатнома бланкаларини айирбошлаш квотаси — хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан айирбошлаш учун тенглик асосида бир йилга келишилган рухсатномалар сони;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
E-авто рухсатнома автоматлаштирилган ахборот тизими («E-авто рухсатнома» ААТ) — хорижий/кўп томонлама рухсатномаларнинг миллий ташувчилар орасида автоматик тарзда тақсимланишини, уларга берилишини, ҳисобга олинишини ҳамда мониторинг қилинишини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси ваколатли органининг «UzTrans» ягона интерактив ахборот тизимининг бир қисми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро товар-транспорт юк хати — Халқаро йўлларда юкларни ташиш шартномаси тўғрисидаги конвенцияда назарда тутилган, шу жумладан, ташилаётган юк, унинг жўнатувчиси ва қабул қилувчиси, ташувчиси ва ташувни амалга оширувчи автотранспорт воситаси тўғрисида, шунингдек, уни ортиш ва тушириш жойлари ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлган ҳужжат;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи — Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишнинг умумий шартлари
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.03.00 Шартномаларга риоя қилишни қўллаш ва шарҳлаш]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб хорижий ташувчилар томонидан автомобилда халқаро, шунингдек, транзит ташиш Ўзбекистон Республикасининг автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш соҳасидаги халқаро шартномалари қоидаларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг автомобиль транспорти тўғрисидаги қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Автомобиль транспорти тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида «Халқаро автомобилда йўловчи ва юк ташиш алоқаси тўғрисида»ги Битим, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Франция Республикаси Ҳукумати ўртасида «Йўловчи ва юкларни автомобилда халқаро ташиш тўғрисида»ги Битим, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 1 августдаги 213-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида юкларни ташиш қоидалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 апрелдаги 109-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида йўловчилар, багаж ва юк багаж ташиш қоидалари, Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2011 йил 11 апрелдаги 45-сон буйруғи билан тасдиқланган Ҳаво транспортида йўловчи ва багаж ташиш қоидалари, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 сентябрдаги 462-сон қарори билан тасдиқланган Дарё транспортида юк ташиш қоидалари.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.12.00 Транспорт хизматларига тариф, йиғим ва имтиёзлар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.18.00 Транспорт хизматлари кўрсатиш соҳасини лицензиялаш. Ҳайдовчилик гувоҳномаси. Ҳайдовчиларга малака талаблари, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикасининг автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш соҳасидаги халқаро шартномаларида икки томонлама ва транзит ташишни рухсатномасиз амалга ошириш назарда тутилган тақдирда, бундай ташиш ташиш турини тасдиқловчи халқаро товар-транспорт юк хати асосида амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.16.00 Йўловчиларни ташиш]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Амалга оширилаётган автомобилда халқаро юк ташиш тури (икки томонлама, транзит ёки учинчи давлат ҳудудига/дан ташиш) Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи томонидан белгиланган мезонлар ва тартибга мувофиқ халқаро товар-транспорт юк хати ва бошқа юк кузатув ҳужжатларидаги маълумотлар асосида аниқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон рухсатномаларида автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш турлари (икки томонлама, транзит ёки учинчи давлатга/дан ташиш) ва улардан фойдаланиш шартлари кўрсатилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.18.00 Транспорт хизматлари кўрсатиш соҳасини лицензиялаш. Ҳайдовчилик гувоҳномаси. Ҳайдовчиларга малака талаблари, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Рухсатномалар қуйидаги асосий турларга бўлинади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) икки томонлама юк ташиш учун;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) транзит юк ташиш учун;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) учинчи давлатга/дан юк ташиш учун;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) икки томонлама/транзит юк ташиш учун;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) икки томонлама қатновларда йўловчиларни номунтазам ташиш учун;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ж) икки томонлама/транзит қатновларда йўловчиларни номунтазам ташиш учун.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қайд этилган рухсатномалардан ташқари Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ҳамда автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш масалалари бўйича қўшма/аралаш комиссияларнинг протокол қарорлари билан рухсатноманинг бошқа турлари назарда тутилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Хорижий ташувчиларга тегишли бўлган, шу жумладан, улар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча олиб кирилган автотранспорт воситаларида, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқа ҳолат назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган пунктлар орасида йўловчи ва юкларни ташишга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишларни амалга оширувчи ташувчилар ўз давлатида рўйхатга олинган ва фарқловчи белгиларига эга бўлган автотранспорт воситаларидан фойдаланишлари лозим, бунда тиркамалар ва ярим тиркамалар бошқа давлатда рўйхатга олинган ва фарқловчи белгиларга эга бўлиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.03.00 Шартномаларга риоя қилишни қўллаш ва шарҳлаш]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва қонунчилигига мувофиқ автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш учун талаб этиладиган Ўзбекистон рухсатномалари, халқаро товар-транспорт юк хатлари ва бошқа ҳужжатлар автотранспорт воситаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келишидан олдин хорижий ташувчи томонидан тўлдирилиши лозим ва автотранспорт ҳайдовчилари ёнида бўлиши ҳамда назорат қилувчи органлар талабларига мувофиқ автотранспорт воситаси ҳайдовчилари томонидан тақдим этилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва хорижий давлат ҳудуди бўйлаб автомобилда йўловчиларни халқаро мунтазам ташиш Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатнинг ваколатли органлари келишуви бўйича амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи Ўзбекистон Республикасининг автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш соҳасидаги халқаро шартномалари бўйича мажбуриятларини бажариш доирасида ушбу Низомга 1-иловадаги схема бўйича:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«E-авто рухсатнома» ААТ орқали миллий ташувчиларнинг хорижий/кўп томонлама рухсатномаларга бўлган бир йиллик эҳтиёжи ҳақидаги маълумотларни шакллантиради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан рухсатномаларни айирбошлашни ташкил этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий давлатларнинг ваколатли органларига берилган Ўзбекистон/кўп томонлама рухсатномалар (хорижий давлат номи, турига қараб миқдори, рўйхат рақамлари ва амал қилиш муддати ҳамда йўл йиғимларидан озод этилиши /этилмаслиги, юк ташишнинг алоҳида шартлари) тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасини хабардор қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маълумотларни миллий ташувчиларнинг «E-авто рухсатнома» ААТдаги шахсий кабинетига жойлаштириш йўли билан уларни хорижий/кўп томонлама рухсатномаларнинг мавжудлиги, шу жумладан, миллий ташувчилар эҳтиёжларини қондирмайдиган айирбошлаш квотаси доирасидаги тақсимланган хорижий/кўп томонлама рухсатномалар сони ҳақида хабардор қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«E-авто рухсатнома» ААТ орқали миллий ташувчиларга хорижий/кўп томонлама рухсатномалар берилишини таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Рухсатнома бланкаларини айирбошлаш квотаси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Хорижий/кўп томонлама рухсатномаларга бўлган бир йиллик умумий эҳтиёжни аниқлаш учун миллий ташувчилар келгуси йил бошланишидан камида уч ой олдин Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органига ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича буюртманомалар тақдим этадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хорижий/кўп томонлама рухсатномаларга бўлган бир йиллик умумий эҳтиёжни аниқлаш учун буюртманомалар Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органига «E-авто рухсатнома» ААТ орқали тақдим этилади. Электрон тарзда тақдим этилган ҳужжатлар миллий ташувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Буюртманомада режалаштирилаётган қатновлар сони (юк ташиш учун), ташувчининг хорижий/кўп томонлама рухсатномаларга бир йиллик эҳтиёжи ҳар бир давлат/кўп томонлама рухсатнома тизими ва ташиш тури бўйича кўрсатилади, шунингдек, автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш учун фойдаланиладиган автотранспорт воситалари сони қайд этилади. Буюртманома келгуси йил мобайнида автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишнинг аниқ прогнозлари асосида тузилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хорижий/кўп томонлама рухсатномаларга бир йиллик умумий эҳтиёжни аниқлаш учун буюртманомалар белгиланган муддатларда тақдим этилмаган тақдирда, миллий ташувчилар асосланган сабабларини кўрсатган ҳолда қолган даврга йил давомида буюртманома тақдим этиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи ушбу Низомнинг 13-бандига мувофиқ берилган буюртманомалар ҳақидаги умумлаштирилган маълумотлар асосида келгуси йил бошланишидан икки ой олдин хорижий/кўп томонлама рухсатномаларга бир йиллик умумий эҳтиёж тўғрисидаги йиғма маълумотларни шакллантиради.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.06.00 Халқаро юк ташиш;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.07.00 Автомобиль, темир йўл ва трубопровод транспорти бўйича халқаро ҳамкорлик]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи келгуси йил бошланишидан камида бир ой олдин хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан биргаликда рухсатнома бланкаларини айирбошлаш квотасини аниқлайди ва уларни айирбошлаш жараёнини келишиб олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рухсатнома бланкаларини айирбошлаш ўзаролик шартида келгуси йил 31 январга қадар амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.07.00 Автомобиль, темир йўл ва трубопровод транспорти бўйича халқаро ҳамкорлик]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Хорижий/кўп томонлама рухсатномаларга бўлган бир йиллик умумий эҳтиёж ҳамда уларни миллий ташувчиларга келгуси йилдан олдинги ўн икки ой мобайнида берилишини таҳлил қилиш асосида навбатдаги йил учун аниқланган ҳар бир турдаги рухсатнома бланкаларини айирбошлаш квотаси қуйидагиларга ажратилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) миллий ташувчилар эҳтиёжларини қондирувчи рухсатнома бланкаларини айирбошлаш квотаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) миллий ташувчилар эҳтиёжларини қондирмайдиган рухсатнома бланкаларини айирбошлаш квотаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур бандда назарда тутилган квоталар бўйича хорижий/кўп томонлама рухсатномалар мавжудлиги тўғрисидаги доимий янгиланадиган маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ваколатли органининг интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида ошкора эълон қилиб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Рухсатнома бланкаларини айирбошлаш ва тақсимлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи рухсатнома бланкаларини айирбошлаш квотаси доирасида хорижий давлатларнинг ваколатли органларига Ўзбекистон/кўп томонлама рухсатномаларни беради ҳамда улардан хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни олади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.18.00 Транспорт хизматлари кўрсатиш соҳасини лицензиялаш. Ҳайдовчилик гувоҳномаси. Ҳайдовчиларга малака талаблари, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.07.00 Автомобиль, темир йўл ва трубопровод транспорти бўйича халқаро ҳамкорлик]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Миллий ташувчилар эҳтиёжини қондирувчи рухсатнома бланкаларини айирбошлаш квотаси доирасидаги хорижий/кўп томонлама рухсатномалар миллий ташувчилар орасида тақсимланмайди ва йил давомида уларнинг аризасига биноан бериб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Миллий ташувчилар эҳтиёжини қондирмайдиган рухсатнома бланкаларини айирбошлаш квотаси доирасидаги хорижий/кўп томонлама рухсатномалар ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ Тақсимлаш шартлари асосида бир йиллик умумий эҳтиёжни аниқлаш учун буюртманомалар тақдим этган миллий ташувчилар орасида бир йилга (олти ойга) тақсимланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Тақсимланган хорижий/кўп томонлама рухсатномалар тенг улушларда чоракларга ажратилади ва миллий ташувчиларга бериб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар тақсимланган хорижий/кўп томонлама рухсатномалар миллий ташувчилар томонидан жорий чоракда тўлиқ ишлатилган тақдирда, уларнинг хорижий/кўп томонлама рухсатномаларга бўлган қўшимча эҳтиёжлари келгуси чораклар ҳисобидан қопланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тақсимланган хорижий/кўп томонлама рухсатномалар миллий ташувчи томонидан бир чорак давомида олинмаган тақдирда, улар келгуси чоракларга барча ташувчилар орасида қайта тақсимланади.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.07.00 Автомобиль, темир йўл ва трубопровод транспорти бўйича халқаро ҳамкорлик]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи хорижий/кўп томонлама рухсатномалар ишлатилиш динамикасидан келиб чиқиб, хорижий давлатнинг ваколатли органлари билан жорий йил учун қўшимча рухсатнома бланкаларини айирбошлаш квотасини келишиб олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Миллий ташувчиларга хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни бериш ва улардан фойдаланиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни олиш учун ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда тузилган аризани миллий ташувчи ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органига «E-авто рухсатнома» ААТ орқали тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни олиш учун берилган ариза Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи томонидан ариза олинган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни бериш ёки беришни рад этиш «E-авто рухсатнома» ААТда автоматик тарзда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хорижий/кўп томонлама рухсатномалар улар берилган кундан бошлаб 90 календарь кун ичида Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органига қайтариш шарти билан миллий ташувчиларга берилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.18.00 Транспорт хизматлари кўрсатиш соҳасини лицензиялаш. Ҳайдовчилик гувоҳномаси. Ҳайдовчиларга малака талаблари, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Ҳар бир бериладиган хорижий/кўп томонлама рухсатнома учун рухсатномани бериш санасида Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг тўртдан бири миқдорида йиғим ундирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йиғилган маблағ Ўзбекистон Республикаси ваколатли органининг бюджетдан ташқари жамғармаси ғазначилик ҳисобварағига ўтказилади ва ундан Ўзбекистон/кўп томонлама рухсатнома бланкаларини тайёрлаш, вакиллик харажатлари, қўшма/аралаш комиссиялар йиғилишларини ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш масалалари бўйича бошқа тадбирларга сарфланган харажатларни қоплаш ҳамда ташқи иқтисодий фаолият соҳасида банд бўлган ходимлар таъминоти учун фойдаланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳар бир берилган хорижий/кўп томонлама рухсатнома учун ундирилган йиғим қайтарилмайди ва қайта ҳисоб-китоб қилинмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Хорижий/кўп томонлама рухсатномалар миллий ташувчиларга уларнинг халқаро юк ташишда фойдаланиладиган мавжуд автотранспорт воситалари сони доирасида берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Миллий ташувчига муайян давлатнинг аввал берилган хорижий/кўп томонлама рухсатномалари ўрнига янгилари, ушбу давлатнинг аввал берилган рухсатномаларини қайтариш шарти билан берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Қуйидагилар хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни беришни рад этишга асос бўлади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) миллий ташувчида автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш учун лицензия ва (ёки) лицензия карточкалари мавжуд эмаслиги ёхуд уларнинг амал қилиш муддати тўхтатиб қўйилганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) ушбу Низомнинг 33 ва 36-бандларига мувофиқ хорижий/кўп томонлама рухсатномалар берилиши тўхтатиб турилганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органида хорижий/кўп томонлама рухсатномаларнинг мавжуд эмаслиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) миллий ташувчи томонидан тақдим этилган аризада нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжудлиги.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни беришнинг бошқа асосларга кўра, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслик сабаби билан рад этилишига йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Аризани рад этиш тўғрисидаги билдиришнома миллий ташувчига электрон тарзда «E-авто рухсатнома» ААТ орқали рад этиш сабаблари ва қонунчилик ҳужжатларининг аниқ нормалари кўрсатилган ҳолда юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Миллий ташувчи томонидан рад этиш сабабларини бартараф этиш ва такроран кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этиш муддати хорижий/кўп томонлама рухсатнома берилиши рад этилганлиги тўғрисида электрон шаклдаги билдиришнома олинган санадан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлмаслиги лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Хорижий/кўп томонлама рухсатнома беришни рад этишга асос бўлган сабаблар миллий ташувчи томонидан белгиланган муддатда бартараф этилган тақдирда, аризани такроран кўриб чиқиш, хорижий/кўп томонлама рухсатномани бериш ёки уни беришни рад этиш Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи томонидан рад этиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги ариза ва улар бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар қабул қилинган санадан эътиборан бир иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Аризани такроран кўриб чиқиш чоғида Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи томонидан ариза берувчи олдин «E-авто рухсатнома» ААТ орқали йўлланган электрон шаклдаги билдиришномада кўрсатилмаган рад этиш сабабларини келтиришга йўл қўйилмайди, илгари қайд этилган сабабларнинг бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабабларини келтириш бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Миллий ташувчи томонидан электрон шаклдаги билдиришномада кўрсатилган муддат тамом бўлганидан кейин тақдим этилган ариза янги тақдим этилган ариза ҳисобланади ва умумий тартибда кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Миллий ташувчи хорижий/кўп томонлама рухсатнома беришнинг рад этилганлиги, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ваколатли органи мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.18.00 Транспорт хизматлари кўрсатиш соҳасини лицензиялаш. Ҳайдовчилик гувоҳномаси. Ҳайдовчиларга малака талаблари, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Миллий ташувчига хорижий/кўп томонлама рухсатнома берилганда, бланканинг тегишли катакларида Ўзбекистон Республикаси ваколатли органининг масъул ходими томонидан мажбурий тарзда ташувчининг номи ва манзили қайд этилади, шунингдек, муҳр (штамп) ва рухсатномани берган шахснинг имзоси қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хорижий/кўп томонлама рухсатномаларга, шу жумладан, ишлатмасдан қайтарилганларга, агар автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш масалалари бўйича қўшма/аралаш комиссиялар протокол қарорларида бошқа ҳолатлар назарда тутилмаган бўлса, тузатишлар киритишга йўл қўйилмайди.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.18.00 Транспорт хизматлари кўрсатиш соҳасини лицензиялаш. Ҳайдовчилик гувоҳномаси. Ҳайдовчиларга малака талаблари, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Олинган хорижий/кўп томонлама рухсатномалар миллий ташувчилар томонидан ушбу миллий ташувчининг лицензия карточкасида қайд этилган автотранспорт воситасида фойдаланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни ёки улар бўйича ҳуқуқларни учинчи шахсларга бериш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Миллий ташувчи томонидан унга берилган хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни ёки улар бўйича ҳуқуқлар учинчи шахсларга берилганлиги аниқланган тақдирда, «E-авто рухсатнома» ААТда автоматик тарзда ушбу ташувчига — уч ой муддатга, йил давомида қайта аниқланса — олти ой муддатга барча хорижий/кўп томонлама рухсатномалар берилиши тўхтатилади ҳамда унга келгуси чораклар ҳисобидан берилиши мумкин бўлган тақсимланган хорижий/кўп томонлама рухсатномалар бекор қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Хорижий/кўп томонлама рухсатномалар улар берилган кундан бошлаб 90 календарь кундан кечикмай Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органига қайтарилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Янгиларини олиш учун фойдаланилган хорижий/кўп томонлама рухсатномалар зарур тарзда ва тўғри тўлдирилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ваколатли органига сафар якунланганидан сўнг ушбу бандда назарда тутилган муддатдан илгари қайтарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органига белгиланган тартибда қайтарилган хорижий/кўп томонлама рухсатномалар масъул ходим томонидан мақсадли ишлатилганлиги (ишлатилмаганлиги) дарҳол текширилади ва «E-авто рухсатнома» ААТда тегишли белги қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда ҳар бир қайтарилган хорижий/кўп томонлама рухсатноманинг (олди ва орқа томони) электрон нусхаси «E-авто рухсатнома» ААТга бир иш куни ичида юкланади ва жамоатчилик назорати учун миллий ташувчиларга холисона текшириш имконияти яратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Янгисини олиш учун фойдаланилган хорижий/кўп томонлама рухсатнома Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органига қайтарилгунга қадар унинг (олди ва орқа томони) электрон нусхаси «E-авто рухсатнома» ААТга тўғридан-тўғри миллий ташувчи томонидан ҳам юкланиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. Миллий ташувчи хорижий/кўп томонлама рухсатномани берилган кундан бошлаб:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
90 календарь кун ичида ишлатмасдан қайтарса, «E-авто рухсатнома» ААТда автоматик тарзда ушбу ташувчига келгуси чораклар ҳисобидан берилиши мумкин бўлган тақсимланган хорижий/кўп томонлама рухсатномалар сони ҳар бир ишлатилмасдан қайтарилган рухсатномалар сонига камайтирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
90 календарь кун ичида қайтармаса, олинган рухсатнома қайтарилгунига қадар «E-авто рухсатнома» ААТда автоматик тарзда ушбу ташувчига барча хорижий/кўп томонлама рухсатномалар берилиши тўхтатилади, йўл-транспорт ҳодисаси, ёнғин, табиий офатлар ва жиноят содир этилганлик натижасида йўқотилганлиги ёки йўқ бўлганлиги ҳолатлари (ваколатли орган томонидан тасдиқланган ҳужжат асосида) бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда 90 календарь кун ўтгандан сўнг ишлатмасдан қайтарилганда, ушбу ташувчига келгуси чораклар ҳисобидан берилиши мумкин бўлган айнан шу давлатнинг тақсимланган хорижий/кўп томонлама рухсатномалари бекор қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
37. «E-авто рухсатнома» ААТда Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органига қайтарилган хорижий/кўп томонлама рухсатномалар ҳисоботи хорижий давлатлар ва миллий ташувчилар кесимида юритилади ва ошкора эълон қилиб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-боб. Ўзбекистон рухсатномаларини хорижий ташувчиларга бериш ва улардан фойдаланиш
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.06.00 Халқаро юк ташиш]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
38. Ўзбекистон рухсатномалари хорижий ташувчиларга ўз давлатларининг ваколатли органлари томонидан тегишли йилга айирбошланган рухсатномалар ҳисобидан берилади. Ўзбекистон рухсатномалари жорий календарь йилда ва келгуси йилнинг 31 январигача (ушбу сана ҳам шунга киради) амал қилади, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқа ҳолат назарда тутилмаган бўлса.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
39. Хорижий ташувчи ҳар бир сафарга боришда Ўзбекистон рухсатномаси бланкасини олиши шарт. Ушбу бланкадан у фақат бир марта ва амалга оширилаётган автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишнинг бир тури бўйича фойдаланиши мумкин, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари билан тузилган автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш масалалари бўйича қўшма/аралаш протокол қарорларида бошқа ҳолат назарда тутилмаган бўлса.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 820-сон қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
40. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб транзит қатновдан орқага қайтиб ҳаракатланаётган хорижий юк автотранспорт воситасининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўл-йўлакай юк олишига Ўзбекистоннинг автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишнинг тегишли тури учун ҳақиқий бўлган қўшимча рухсатномаси мавжуд бўлган тақдирдагина рухсат этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
41. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига учинчи мамлакатлардан бошқа транспорт турларидан (ҳаво, темир йўл, денгиз) фойдаланган ҳолда юк ташиш, келгусида автотранспорт рўйхатга олинган мамлакатда қайта юкланиши (юк ортилиши/юк туширилиши) билан амалга оширилганда, қайд этилган ташиш ишлов бериш терминалининг (транспорт турларини алмаштириш жойи) ҳақиқий божхона муҳрлари босилган товар-транспорт ҳужжатлари билан тасдиқланган тақдирда, учинчи мамлакатга/дан Ўзбекистон рухсатномаси талаб этилмайди. Шу билан бирга, бундай ташиш икки томонлама ташиш учун бериладиган Ўзбекистон рухсатномаси асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
42. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш учун мўлжалланган рўйхатга олиш ва фарқлаш белгиларига эга бўлмаган, шу жумладан, юкланган автотранспорт воситаларини олиб келишда Ўзбекистон рухсатномаси талаб этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-боб. Рухсатнома бланкаларининг шакли
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.18.00 Транспорт хизматлари кўрсатиш соҳасини лицензиялаш. Ҳайдовчилик гувоҳномаси. Ҳайдовчиларга малака талаблари, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
43. Рухсатнома бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади ҳамда ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланиш даражасига эга. Ўзбекистон рухсатномаларининг бланкалари шакли Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади ҳамда унинг буюртмасига кўра «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рухсатнома бланкаларининг ҳисобга олиниши, сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун Ўзбекистон Республикаси ваколатли органининг раҳбари жавоб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
44. Миллий ташувчилар хорижий/кўп томонлама рухсатномаларнинг зарур тарзда ва тўғри тўлдирилиши, улардан мақсадли фойдаланилиши ва ўз вақтида қайтарилиши учун жавоб берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
45. «E-авто рухсатнома» ААТга тегишли маълумотларни ҳамда белгиларни ўз вақтида ва тўғри киритиш учун Ўзбекистон Республикаси ваколатли органининг масъул ходими жавоб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
46. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1251,1252, 1763-моддалари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни айирбошлаш квотасини белгилаш, тақсимлаш, бериш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан рухсатномаларни айирбошлаш ва хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни миллий ташувчиларга бериш ва улардан фойдаланиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Босқичлар
Субъектлар
Чора-тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Миллий ташувчи
1. Келгуси йил мобайнида автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишнинг аниқ прогнозлари асосида ҳар бир давлат/кўп томонлама рухсатномалар тизими ва ташиш турлари бўйича эҳтиёжни шакллантиради.
2. Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органига хорижий/кўп томонлама рухсатномаларга бўлган бир йиллик умумий эҳтиёжни аниқлаш учун «E-авто рухсатнома» ААТ орқали буюртманома тақдим этади.
Келгуси йил бошланишидан камида уч ой олдин
3. Хорижий/кўп томонлама рухсатномаларга бир йиллик умумий эҳтиёжни аниқлаш учун буюртманомалар белгиланган муддатларда тақдим этилмаган тақдирда, асосланган сабабларини кўрсатган ҳолда қолган даврга буюртманома тақдим этади.
Йил давомида
2-босқич
Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи
Буюртманомалар ҳақидаги умумлаштирилган маълумотлар асосида миллий ташувчиларнинг хорижий/кўп томонлама рухсатномаларга бўлган бир йиллик умумий эҳтиёжи тўғрисидаги йиғма маълумотларни шакллантиради.
Келгуси йил бошланишидан камида икки ой олдин
3-босқич
Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи
1. Хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан биргаликда рухсатнома бланкаларини айирбошлаш квотасини аниқлайди ва уларни айирбошлаш жараёнини келишиб олади.
Келгуси йил бошланишидан камида бир ой олдин
2. Аниқланган квоталарни қуйидагиларга ажратади:
а) миллий ташувчилар эҳтиёжларини қондирувчи рухсатнома бланкаларини айирбошлаш квотаси;
б) миллий ташувчилар эҳтиёжларини қондирмайдиган рухсатнома бланкаларини айирбошлаш квотаси.
Автоматик равишда
3. Хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан рухсатномаларни айирбошлашни ташкил этади.
Келгуси йил 31 январга қадар
4-босқич
Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи
1. Маълумотларни миллий ташувчиларнинг «E-авто рухсатнома» ААТдаги шахсий кабинетига жойлаштириш йўли билан уларни ажратилган квоталар бўйича хорижий /кўп томонлама рухсатномаларнинг мавжудлиги ҳақида хабардор қилади.
2. Миллий ташувчилар эҳтиёжини қондирмайдиган рухсатнома бланкаларини айирбошлаш квотаси доирасидаги хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни миллий ташувчилар орасида бир йилга (олти ойга) тақсимлайди.
Хорижий/кўп томонлама рухсатномалар келиб тушгандан сўнг автоматик равишда
5-босқич
Миллий ташувчи
Автомобилда халқаро ташишга хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни олиш учун ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда тузилган аризани ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органига «E-авто рухсатнома» ААТ орқали тақдим этади.
Режалаштирилаётган сафар бошланишидан уч кун олдин
6-босқич
Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи
1. Автомобилда халқаро ташишга хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни олиш учун берилган аризани кўриб чиқади.
2. Миллий ташувчиларга хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни беради ёки қонунчилик ҳужжатларида аниқ нормалари кўрсатилган ҳолда беришни рад этади.
автоматик равишда
7-босқич
Миллий ташувчи
Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органига олинган барча хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни қайтаради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни айирбошлаш квотасини белгилаш, тақсимлаш, бериш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хорижий/кўп томонлама рухсатномаларга бўлган умумий йиллик эҳтиёжни аниқлаш учун _______ йилга
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
БУЮРТМАНОМА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Буюртманома берувчи миллий ташувчи тўғрисида маълумот
1.1
Буюртманома берувчи ташкилотнинг ёки жисмоний шахснинг тўлиқ номи
1.2
СТИР ёки жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами ҳамда шахсни тасдиқловчи ҳужжат серияси ва рақами
1.3
Ҳисобварағи
1.4
МФО
1.5
Телефон рақами
1.6
Электрон почта манзили
II. Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш учун фойдаланиладиган автотранспорт воситалари сони тўғрисида маълумот
2.1
Юк ташиш учун (дона)
2.2
Йўловчилар ташиш учун (дона)
III. Режалаштирилаётган қатновлар (бориш ва орқага қайтиш йўналишда) тўғрисида маълумот
Маршрут бўйича бориш*
Режалаштирилаётган йилга қатновлар сони
Автотранспорт воситаларининг ҳисобланган сони**
Жўнаш мамлакати
транзит мамлакат (лар)
Бориладиган мамлакат
1
2
3
4
5
6
* Бориладиган йўналишни тўлдиришда ИСО 3166-1 «Жаҳон мамлакатлари классификатори» халқаро стандартларига мувофиқ мамлакатларнинг икки ҳарфли кодларини қўллашга рухсат этилади.
** Автотранспорт воситаларининг ҳисобланган сони II бўлимда кўрсатилган юкларни ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситалари сонидан ортиқ бўлмаслиги лозим.
IV. Хорижий/кўп томонлама рухсатномаларга бўлган йиллик эҳтиёж тўғрисида маълумот
Давлат/кўп томонлама рухсатнома тизимининг номи
Рухсатнома тури*
Рухсатномалар сони**, дона
шу жумладан, дона
I чорак
II чорак
III чорак
IV чорак
ЖАМИ
* Қуйидагилар учун рухсатномаларнинг асосий турлари: икки томонлама юк ташиш учун; транзит юк ташиш учун; учинчи мамлакатларга/дан юк ташиш учун; икки томонлама/транзит юк ташиш учун; икки томонлама йўналишларда йўловчиларни номунтазам ташиш учун; транзит йўналишларда йўловчиларни номунтазам ташиш учун; икки томонлама/транзит йўналишларда йўловчиларни номунтазам ташиш учун.
** Автотранспорт воситаларида юк ташиш учун хорижий/кўп томонлама рухсатномаларга бўлган эҳтиёж III бўлимга мувофиқ режалаштирилаётган қатновлар сонидан келиб чиқиб белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни айирбошлаш квотасини белгилаш, тақсимлаш, бериш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Миллий ташувчилар эҳтиёжларини қондирмайдиган айирбошлаш квотаси доирасидаги хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАҚСИМЛАШ ШАРТЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Автомобилда юкларни халқаро ташишга хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни тақсимлаш шартлари (кейинги ўринларда — тақсимлаш шартлари) миллий ташувчилар эҳтиёжларини қондирмайдиган рухсатнома бланкаларини айирбошлаш квотаси доирасидаги хорижий/кўп томонлама рухсатномаларга нисбатан қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Миллий ташувчиларга уларнинг эҳтиёжларини қондирмайдиган айирбошлаш квотаси доирасидаги хорижий/кўп томонлама рухсатномаларнинг тақсимоти қуйидаги махсус формула орқали амалга оширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бу ерда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ki — i-миллий ташувчига бир йилга (олти ойга) тақсимланадиган хорижий/кўп томонлама рухсатномалар сони;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
N — бир йилга (олти ойга) тақсимланадиган маълум бир турдаги хорижий/кўп томонлама рухсатномаларнинг умумий сони;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ei— хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни тақсимлашда иштирок этаётган i-миллий ташувчининг тақсимот ўтказилаётган ойдан олдинги ўн икки ой мобайнида электрон ҳисобварақ-фактуралар (кейинги ўринларда — ЭҲФ) бўйича битта юк автотранспорт воситаси ҳисобига юкларни халқаро ташиш бўйича хизматлардан олган даромади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
E — хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни тақсимлашда иштирок этаётган барча миллий ташувчиларнинг тақсимот ўтказилаётган ойдан олдинги ўн икки ой мобайнида ЭҲФ бўйича битта юк автотранспорт воситаси ҳисобига юкларни халқаро ташиш бўйича хизматлардан олишган ўртача даромади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
bi— хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни тақсимлашда иштирок этаётган i-миллий ташувчи томонидан тақсимот ўтказилаётган ойдан олдинги ўн икки ой мобайнида ишлатилган хорижий рухсатномалар сони;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
B — хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни тақсимлашда иштирок этаётган барча миллий ташувчилар томонидан тақсимот ўтказилаётган ойдан олдинги ўн икки ой мобайнида ишлатилган хорижий рухсатномалар сони;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
pi— хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни тақсимлашда иштирок этаётган i-миллий ташувчининг тақсимот ўтказилаётган ойнинг бошида юкларни халқаро ташишда фойдаланиладиган автотранспорт воситалари сони (рухсат этилган тўла вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган юк автотранспорт воситаларидан ташқари);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
P — хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни тақсимлашда иштирок этаётган барча миллий ташувчиларнинг тақсимот ўтказилаётган ойнинг бошида юкларни халқаро ташишда фойдаланиладиган автотранспорт воситалари сони (рухсат этилган тўла вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган юк автотранспорт воситаларидан ташқари);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
m — маълум бир турдаги хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни тақсимлашда иштирок этаётган ва ушбу рухсатномаларга бўлган бир йиллик умумий эҳтиёжни аниқлаш учун буюртманомалар тақдим этган миллий ташувчилар сони.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Тақсимлаш шартларининг 2-бандида назарда тутилган махсус формула орқали келиб чиққан хорижий/кўп томонлама рухсатномалар сонининг қиймати — Ki бутун сонгача яхлитланади. Бунда 0,5 ва ундан юқори ҳисобланган сон 1 гача, 0,5 гача бўлгани — 0 гача яхлитланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Миллий ташувчининг юкларни халқаро ташиш бўйича хизматлардан олган даромадини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи ахборот тизимлари ўртасида маълумот алмашинуви ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«E-авто рухсатнома» ААТда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тақсимот ўтказилаётган ойдан олдинги ўн икки ой мобайнида i-миллий ташувчининг ЭҲФ бўйича олган жами даромад суммасини унинг ушбу давр бошида автомобилда юкларни халқаро ташиш учун фойдаланиладиган автотранспорт воситалари сонига бўлиш орқали битта юк автотранспорт воситаси ҳисобига юкларни халқаро ташиш бўйича хизматлардан олган даромади аниқланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тақсимот ўтказилаётган ойдан олдинги ўн икки ой мобайнида миллий ташувчиларнинг ЭҲФ бўйича олган жами даромад суммасини уларнинг ушбу давр бошига автомобилда юкларни халқаро ташиш учун фойдаланиладиган жами автотранспорт воситалари сонига бўлиш орқали битта юк автотранспорт воситаси ҳисобига юкларни халқаро ташиш бўйича хизматлардан олишган ўртача даромади аниқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. I-миллий ташувчининг битта юк автотранспорт воситаси ҳисобига юкларни халқаро ташиш бўйича хизматлардан олган даромадини миллий ташувчиларнинг битта юк автотранспорт воситаси ҳисобига юкларни халқаро ташиш бўйича хизматлардан олган ўртача даромадига бўлган нисбати1,5 дан ошмаслиги лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда учинчи давлат ҳудудига/дан юк ташиш учун хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни тақсимлашда i-миллий ташувчининг битта юк автотранспорт воситаси ҳисобига юкларни халқаро ташиш бўйича хизматлардан олган даромади миллий ташувчиларнинг битта юк автотранспорт воситаси ҳисобига юкларни халқаро ташиш бўйича хизматлардан олишган ўртача даромадининг камида 50 фоизи бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Айрим турдаги хорижий/кўп томонлама рухсатномалардан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи тақсимлаш шартларининг 5-банди иккинчи хатбошисида белгиланган қийматни ўзгартириши мумкин. Бунда ўзгартирилган қиймат тўғрисида миллий ташувчилар дарҳол хабардор этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни айирбошлаш квотасини белгилаш, тақсимлаш, бериш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш учун хорижий/кўп томонлама рухсатномалар олиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
АРИЗА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Ариза берувчи миллий ташувчи тўғрисида маълумот
1.1
Ариза берувчи ташкилотнинг ёки жисмоний шахснинг тўлиқ номи
1.2
СТИР ёки жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами ҳамда шахсни тасдиқловчи ҳужжат серияси ва рақами
1.3
Ҳисобварағи
1.4
МФО
1.5
Телефон рақами
1.6
Электрон почта манзили
II. Хорижий/кўп томонлама рухсатномалар тўғрисида маълумот
Давлат/кўп томонлама рухсатнома тизимининг номи
Рухсатнома тури*
Рухсатномалар сони**, дона
ЖАМИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 июлдаги 277-сон қарорига 2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 15 мартдаги 202-сон қарорининг 2-банди ҳамда қарорга 1-илова.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни айирбошлаш квотасини белгилаш, тақсимлаш, бериш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Автомобиль транспортида юкларни халқаро ташишни янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 7 июндаги ПҚ-4353-сон қарори)» 2019 йил 25 августдаги 716-сон қарори.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5647-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4230-сон қарори)» 2020 йил 8 майдаги 271-сон қарорига 1-илованинг 50-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2023 й., 09/23/277/0458-сон; 07.11.2025 й., 09/25/700/1022-сон)