20.06.2023 йилдаги ПҚ-197-сон
7-иловага мувофиқ тиббиёт коллежлари негизида Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари (кейинги ўринларда — техникумлар) ташкил этилсин. Бунда, зарур ихтисосликлар бўйича икки ва уч йиллик дастурлар асосида табақалашган ҳолда ўқитиш йўлга қўйилсин;

Т/р

Ташкилотнинг амалдаги тўлиқ (расмий) номи

Ташкилотнинг таклиф қилинаётган (расмий) номи

Қайта ташкил қилинаётган ташкилотнинг фаолиятига оид қоидалар ва изоҳлар

1.

«Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази

а) дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, шунингдек, фармацевтика фаолиятини лицензиялаш йўли билан давлат томонидан бошқаришни, постмаркетинг назоратини амалга оширишни таъминлайди;

б) дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади;

в) давлат фармакопеясини ишлаб чиқади;

г) тиббиёт маҳсулотларини сертификатлаштирувчи марказий орган сифатида республикадаги дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани сертификатлаштириш органлари ва синов лабораториялари фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

д) тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни реализация қилиш, бериш, тақсимлаш, сақлаш ҳамда ҳисобга олиш тартибини ишлаб чиқади;

е) фармакологик назоратни амалга оширади;

ж) тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг сифат назорати борасида метрология текширувларини ташкиллаштиради;

з) тиббиёт амалиётида қўллашга рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрини юритади;

и) ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг мурожаатлари бўйича фармацевтика маҳсулотларини экспертизадан ўтказишни таъминлайди;

к) дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг зарарли таъсирини тасдиқловчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, уларнинг ишлаб чиқарилишини, тайёрланишини, импорт қилинишини, реализация қилинишини белгиланган тартибда тўхтатиб туриш чорасини кўради.

2.

Лицензиялаш ва аккредитациялаш бошқармаси

Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази

а) тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялашни таъминлайди;

б) тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялашда илғор халқаро тажрибага асосланган талабларни ишлаб чиқади;

в) лицензиатларнинг тиббий хизматлар сифати, лицензия талаб ва шартлари назоратини амалга оширади;

г) тиббиётнинг нодавлат секторини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг замонавий механизмларини ҳамда барқарор ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқади;

д) нодавлат тиббиёт ташкилотларини халқаро тан олинган аккредитациядан ўтказишда қатнашади ва уларни қўллаб-қувватлайди;

е) халқаро тан олинган аккредитация ташкилотларини жалб қилиш орқали маҳаллий тиббий хизматлар сифатини оширади ва «хавфсиз тиббиёт» стандартларини жорий қилади.

3.

Чилонзор Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми

Ҳамширалар академияси

а) олий ва профессионал маълумотли ҳамшираларни тайёрлайди, малакасини оширади ва қайта тайёрлашни амалга оширади;

б) олий ва профессионал маълумотли тиббиёт ҳамшираларини тайёрлаш бўйича ўқув-методик ҳужжатларни ишлаб чиқади;

в) ҳамширалик ишини такомиллаштириш бўйича халқаро алоқаларни йўлга қўяди;

г) давлат ва нодавлат профессионал тиббий таълим ташкилотлари махсус фан ўқитувчиларининг малакасини оширишда қатнашади.

4.

Тиббиёт коллежлари (27 та)

Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари (27 та).

а) умумий амалиёт ҳамшираси ҳамда ихтисослашган ҳамшираларни тайёрлайди;

б) хорижий давлатларнинг тиббиёт коллежлари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида ўрта бўғин тиббиёт ходимларини тайёрлайди.

5.

«O‘zmedimpeks» МЧЖ

«O‘zmedimpeks» давлат муассасаси

«O‘zmedimpeks» давлат муассасаси этиб қайта ташкил этилади, унинг вазифа ва функциялари сақлаб қолиниб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида фаолият юритади.

6.

«IT-Med» МЧЖ

«IT-Med» давлат муассасаси

«IT-Med» давлат муассасаси этиб қайта ташкил этилади, унинг вазифа ва функциялари сақлаб қолиниб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида фаолият юритади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси

Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти

«O‘zmedimpeks» давлат муассасаси

«IT-Med» давлат муассасаси

«Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази» давлат муассасаси

«Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази» давлат муассасаси

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси

«Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси

Илмий-тадқиқот ва тиббий таълим муассасалари, тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш муассасалари

«O‘ztibtexnika» давлат муассасаси

Республика тиббиёт ва ёрдамчи ташкилотлар

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси тизимидаги республика ташкилотлари

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

вилоятлар ва Тошкент шаҳри соғлиқни сақлаш бошқармалари

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси тизимидаги ҳудудий ташкилотлар

Илмий-тадқиқот ва тиббий таълим муассасалари, тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш муассасаларининг ҳудудий бўлинмалари ва бўлимлари (филиаллари)

Ҳудудий тиббиёт ва ёрдамчи ташкилотлар

Хусусий ва идоравий тиббиёт ташкилотлари

Туман (шаҳар)лар тиббиёт бирлашмалари

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси тизимидаги туман (шаҳар) ташкилотлари

Туман (шаҳар)лар марказий шифохоналари, кўп тармоқли марказий поликлиникалар, оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар, туғуруқ мажмуалари, ихтисослаштирилган шифохона ва диспансерлар

(3-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 сентябрдаги ПФ-156-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2023 й., 06/23/156/0684-сон)

Санитария-эпидемиология ҳайъати

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармаси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, «Навоий КМК» АЖ, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг санитария-эпидемиология хизматлари

Миллий референс лаборатория

Республика ОИТСга қарши курашиш маркази

Республика ўлат профилактика маркази

Республика дезинфекция станцияси

Фуқаро авиацияси объектларида санитария-эпидемиологик осойишталик маркази

Санитария-эпидемиология қўмитасининг ҳудудий бошқармалари

14

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ОИТСга қарши курашиш марказлари

14

Республика ўлат профилактика маркази филиаллари

3

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри дезинфекция станциялари

14

Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази

Санитария-эпидемиология қўмитасининг туман (шаҳар) бўлимлари*

Марказларнинг туманлараро лабораториялар базасидаги филиаллари

63

Республика ўлат профилактика маркази филиалларининг бўлинмалари

6

Вирусология илмий-тадқиқот институти

Санитария, гигиена ва касб касалликлар илмий-тадқиқот институти

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбалари

Ижро учун масъуллар

I. Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш ва қонунчилик базасини тизимлаштириш

1.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш.

1. Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарлари ва тизим ташкилотлари раҳбарлари ўртасида аниқ вазифалар ва функцияларни тақсимлаш.

2. Тизим ташкилотларининг тузилмалари, штат бирликлари ҳамда низомларини тасдиқлаш.

2023 йил 1 август

-

Соғлиқни сақлашвазирлиги

(Иноятов)

2.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги таркибида ташкил этилаётган давлат муассасалари фаолиятини йўлга қўйиш.

Қуйидаги давлат муассасалари фаолиятини тартибга солиш юзасидан низомларни тасдиқлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш:

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази;

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази;

Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази.

2023 йил 1 август

-

Соғлиқни сақлашвазирлиги

(Иноятов)

3.

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш.

Қуйидаги масалаларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг Аҳоли соғлиғини сақлаш тўғрисидаги кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш:

соғлиқни сақлаш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш, идоралараро ҳамкорлик қилиш;

санитария-эпидемиологик назоратни ташкил қилиш;

соғлиқни сақлаш соҳасида таълим ва илмий фаолиятни тартибга солиш;

мажбурий тиббий суғурталашнинг ҳуқуқий асослари, механизмларини жорий этиш;

мажбурий тиббий суғурталаш субъектларини, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, ушбу соҳадаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш бўйича ваколатли органни белгилаш;

соғлиқни сақлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларини яхлит ҳужжатда жамлаш ва бошқалар.

Лойиҳа юзасидан нуфузли халқаро ташкилотларнинг тавсияларини олиш ҳамда кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш чораларини кўриш.

2024 йил 1 январь

-

Соғлиқни сақлашвазирлиги

(Иноятов)

II. Бирламчи тиббий-санитария хизмати

4.

Бирламчи тиббий-санитария хизматини аҳолига яқинлаштириш.

1. Қуйидагиларни ташкил этиш:

500 та маҳалла тиббиёт пунктлари;

30 та оилавий поликлиника;

110 та оилавий шифокор пунктлари.

2.Давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар ва дори воситалари пакетини тиббий ёрдам кўрсатишнинг даражалари ҳамда турлари кесимида ишлаб чиқиш.

3. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида физиотерапия хизматлари кўламини кенгайтириш ва кундузги шифохона ўринлари сонини кўпайтириш чораларини кўриш.

2023 йил давомида

Республика ҳамда маҳаллий бюджетлардан ажратилган маблағлар

Соғлиқни сақлашвазирлиги

(Иноятов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

5.

Жарроҳлик амалиётларини ўтказган беморларни тиббий реабилитация қилиш сифатини ошириш.

1. Халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда, инфаркт ва инсульт касаллиги асоратларини даволаш, шикастланиш ва жарроҳлик амалиётларидан сўнг тикланиш ҳамда суяк-мушак тизими касалликлари мавжуд бўлган беморларни махсус даволаш (қайта тиклаш муолажаси ва тиббий реабилитация) тизими концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Бир-бирини такрорловчи тиббий хизматларни кўрсатувчи бўлинмаларни қисқартириш, хусусий секторни жалб қилиш ҳисобига реабилитация марказлари (бўлинмалар, хоналар)ни ташкил этиш.

2023 йил 1 сентябрь

-

Соғлиқни сақлашвазирлиги

(Иноятов)

6.

Аҳолининг профилактик кўрик ҳамда мақсадли скрининг текширувларидан ўтказилишини таъминлаш.

1. 13 миллиондан ортиқ аҳолини профилактик кўрикдан, сурункали касаллиги бўлмаган 40 ёш ва ундан катта ёшдаги 6 миллиондан зиёд аҳолини юрак қон-томир ва қандли диабет касаллиги, 3 миллиондан ортиқ аёлларни онкологик касалликлар бўйича мақсадли скрининг текширувларидан ўтказиш.

2. Янги туғилган чақалоқларни аудиоскрининг ҳамда травматолог-ортопед кўригидан ўтказиш ишларини йўлга қўйиш.

3. Ҳомиладорлар ва янги туғилган чақалоқларни ирсий ва туғма касалликлар бўйича скринингдан ўтказиш.

2023 йил давомида

Республика ҳамда маҳаллий бюджетлардан ажратилган маблағлар

Соғлиқни сақлашвазирлиги

(Иноятов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

7.

Иммунизация миллий дастурига асосан болаларни эмлаш тадбирларини амалга ошириш.

Болаларни эмлаш календари бўйича эмлашни ташкил этиш.

2023 йил давомида

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар

Соғлиқни сақлашвазирлиги

(Иноятов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

8.

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари мутахассисларининг билимларини ошириш.

Амбулатор даражада аҳолининг энг кўп мурожаатларига сабаб бўлаётган ҳамда стационар даражада шифохонага жойлаштириб даволанаётган энг кўп тарқалган касалликлар ва ҳолатлар бўйича мутахассисларни қисқа муддатли курсларда ўқитиш.

2023 йил давомида

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар

Соғлиқни сақлашвазирлиги

(Иноятов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

9.

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларини намунавий лойиҳалар асосида қуриш ва жиҳозлаш.

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларини қуриш ва жиҳозлашнинг намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича тендер савдоларини ўтказиш.

Келгусида мазкур тиббиёт муассасаларини қуриш ва жиҳозлаш тендер савдолари натижасига кўра ғолиб деб топилган намунавий лойиҳалар асосида амалга оширилишини назарда тутиш.

2023 йил давомида

Республика ҳамда маҳаллий бюджетлардан ажратилган маблағлар

Соғлиқни сақлашвазирлиги

(Иноятов)

III. Ихтисослаштирилган тиббий хизматлар

10.

Ихтисослаштирилган хизматлар кўламини янги даволаш ва диагностика усуллари ёрдамида кенгайтириш.

Республика ихтисослаштирилган марказлар амалиётига 200 та, уларнинг вилоят филиалларида 370 та ҳамда туман даражасида 150 турдаги янги даволаш ва диагностика усулларини жорий қилиш.

2023 йил давомида

Республика ҳамда маҳаллий бюджетлардан ажратилган маблағлар

Соғлиқни сақлашвазирлиги

(Сабиров),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

11.

Ҳудудларда юқори технологияли амалиётлар сонини ошириш.

Ҳудудларда камида 15 минг нафар беморга юқори технологияли амалиётларни бажариш.

2023 йил давомида

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар

Соғлиқни сақлашвазирлиги

(Сабиров)

12.

Реконструктив ва пластик жарроҳлик ҳамда трансплантация амалиётларини жорий қилиш, трансплантациялар сонини кўпайтириш.

Республика ихтисослаштирилган марказлар мутахассислари ёрдамида ҳудудларда реконструктив ва пластик жарроҳлик, жигар, юрак қон-томир, ошқозон-ичак, кўкрак қафаси жарроҳлиги, кўз микрохирургияси ҳамда трансплантация амалиётларини кенг жорий этиш. Буйрак кўчириб ўтказиш амалиётини 350 тадан 500 тага, жигар трансплантациясини 20 тадан 50 тага етказиш.

2023 йил давомида

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар

Соғлиқни сақлашвазирлиги

(Сабиров),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

13.

Республика ихтисослаштирилган марказлари ҳудудий филиалларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.

Вазирлик, ҳокимликлар ва ихтисослаштирилган марказлар томонидан имзоланган уч томонлама шартнома доирасида ихтисослаштирилган илмий-амалий марказлар ҳудудий филиалларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.

2023 йил якунига қадар

Республика ҳамда маҳаллий бюджетлардан ажратилган маблағлар

Соғлиқни сақлашвазирлиги

(Сабиров),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

14.

Онкологик касалликка чалинган беморларга кўрсатиладиган тиббий ёрдамни ривожлантириш.

«ЕDСҒ» жамғармаси (Корея) иштирокидаги «Онкология хизматларини ривожлантириш» лойиҳаси доирасида таклиф ишлаб чиқиш.

2024 йил 1 август

-

Соғлиқни сақлашвазирлиги

(Иноятов)

IV. Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш

15.

Оналик ва болаликни муҳофаза қилишни кучайтириш.

1. Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича уч йиллик дастурни ишлаб чиқиш.

2023 йил 1 август

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар

Соғлиқни сақлашвазирлиги

(Баситханова),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Болалар, ўсмирлар ва ҳомиладор аёлларни 7 турдаги витамин ва минераллар билан бепул таъминлаш.

3. Ҳомиладор аёллар ва болаларга ҳудудидан қатъи назар, кафолатланган бепул тиббий хизматдан фойдаланиш имконини яратиш.

4. Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш йўналишида такрорланувчи хизмат турларини оптималлаштириш.

2023 йил якунига қадар

16.

Болалар ва репродуктив ёшдаги аёллар саломатлигини тиклаш.

1. Болаларнинг тўғри ўсиши ва ақлий ривожланиши, аёлларда камқонлик ва туғма нуқсонларнинг олдини олиш мақсадида болалар, ўсмир қиз ва ҳомиладор аёлларни витамин ва дори воситалари билан бепул таъминлаш.

2. Болалар ва репродуктив ёшдаги аёлларсаломатлигини тиклаш учун зарур дори воситалари ва тиббий буюмларни харид қилиш.

2023 йил якунига қадар

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар

Соғлиқни сақлашвазирлиги

(Баситханова),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

V. Тиббиёт соҳасини рақамлаштириш

17.

Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришни жадаллаштириш.

1. Давлат тиббиёт муассасаларини зарур компьютер техникалари билан таъминлаш:

2023-2024 йиллар давомида

Соғлиқни сақлашвазирлиги

(Фазилкаримов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

а) Қорақалпоғистон Республикаси — 1430 та;

Андижон вилояти — 2045 та;

Бухоро вилояти — 1737 та;

Жиззах вилояти — 2548 та;

Қашқадарё вилояти — 2517 та;

Навоий вилояти — 923 та;

Наманган вилояти — 2800 та;

Самарқанд вилояти — 3609 та;

Сурхондарё вилояти — 2678 та;

Сирдарё вилояти — 1775 та;

Тошкент вилояти — 3184 та;

Фарғона вилояти — 3423 та;

Хоразм вилояти — 3170 та;

Тошкент шаҳри — 880 та;

Республика бюджети, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари

б) Қорақалпоғистон Республикаси — 1532 та;

Андижон вилояти — 2190 та;

Бухоро вилояти — 1862 та;

Жиззах вилояти — 946 та;

Қашқадарё вилояти — 970 та;

Навоий вилояти — 989 та;

Наманган вилояти — 1253 та;

Самарқанд вилояти — 1365 та;

Сурхондарё вилояти — 1037 та;

Тошкент вилояти — 1406 та;

Фарғона вилояти — 1612 та;

Хоразм вилояти — 1481 та;

Тошкент шаҳри — 942 та.

Маҳаллий бюджет маблағлари

2. Давлат тиббиёт муассасаларини локал тармоқлар билан таъминлаш.

Бунда, Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Фарғона, Тошкент, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳри тиббиёт муассасаларида 2023 йил 1 июлга қадар ички локал тармоқларини ўрнатиш ишларини якунлаш.

3. Электрон соғлиқни сақлаш ягона платформасига мавжуд ахборот тизимларини интеграция қилиш талабларини ишлаб чиқиш.

Бунда, 2023 йил 1 декабрга қадар ягона электрон тиббий карта, электрон шифохона, электрон поликлиника ва электрон рецепт тизимларини йўлга қўйиш.

4. Фуқаролар учун шахсий кабинет ва мобил илова яратиб, интерактив хизматларни (шифокор қабулига ёзилиш, йўлланма ва бошқалар) жорий этиш.

Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари

18.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги веб-сайтида «Очиқ соғлиқни сақлаш» интерактив порталини ишга тушириш.

Интерактив портални ишга тушириш ва қуйидагилар тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириб, ҳар чоракда янгилаб бориш:

соғлиқни сақлаш тизими фаолиятига доир таҳлилий маълумотлар ва норматив-ҳужжатлар;

тиббий ёрдам сифатига оид ахборотлар;

давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар ва дори воситалари рўйхати;

касалланишга оид статистик ахборотлар ва бошқа маълумотлар.

2023 йил якунига қадар

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар, вазирлик ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлашвазирлиги

(Фазилкаримов)

19.

Мавжуд тиббий техника ва жиҳозларнинг ягона электрон базасини яратиш.

Барча давлат тиббиёт муассасаларида мавжуд бўлган тиббий техника ва жиҳозларни хатловдан ўтказиш ва уларнинг ягона электрон маълумотлар базасини шакллантириш.

2023 йил якунига қадар

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар

Соғлиқни сақлашвазирлиги

(Фазилкаримов)

20.

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамни тўлиқ ҳажмда кўрсатиш учун тиббиёт муассасаларини зарур бўлган тиббий техника ва жиҳозлар билан таъминлаш.

Халқаро молия институтларининг грант ҳамда узоқ муддатли ва имтиёзли кредит маблағларини жалб қилинган ҳолда, зарур бўлган тиббий техника ва жиҳозлар билан босқичма-босқич таъминлаш бўйича комплекс дастурни ишлаб чиқиш.

2023 йил якунига қадар

Халқаро молия институтларининг грант ва кредит маблағлари

Соғлиқни сақлашвазирлиги

(Фазилкаримов)

21.

«Қон хизмати» ахборот тизимини амалиётга жорий қилиш.

Қон билан ишлаш хизматларида локал компьютер тармоғини яратиш ва ўзаро боғлаш орқали «Қон хизмати» ахборот тизимини амалиётга жорий этиш.

2023 йил 20 ноябрь

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар

Соғлиқни сақлашвазирлиги

(Фазилкаримов)

VI. Тиббий таълимни такомиллаштириш, тиббиёт ходимлари билим ва кўникмаларини ошириш, уларни баҳолаш ва масъулиятини кучайтириш бўйича самарали тизимни шакллантириш

22.

Тиббий таълим тизимини илғор хорижий тажриба асосида такомиллаштириш.

Тиббий таълим, тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштиришда қуйидагиларни назарда тутиш:

-

Соғлиқни сақлашвазирлиги

(Иноятов)

ҳамшира ва фельдшерларни зарур ихтисослик бўйича икки ва уч йиллик ўқув дастурлари асосида табақалаштирилган ҳолда ўқитиш;

халқаро экспертлар тавсиялари асосида тиббиёт олий таълим муассасаларининг фаолиятини қайта кўриб чиқиш;

етакчи хорижий олий таълим муассасаларининг ўқув адабиётлари асосида янги авлод адабиётларини яратиш;

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб

тиббиёт олий таълим муассасалари ҳамда тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш муассасалари учун уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан симулятор ускуналарини харид қилиш.

2023 — 2025 йиллар

23.

Олий тиббий таълимни ривожлантириш.

1. «ЕDСҒ» жамғармаси (Корея) иштирокидаги «Тиббиёт университетини ташкил қилиш» лойиҳаси доирасида таклифлар ишлаб чиқиш.

2024 йил 1 август

-

Соғлиқни сақлашвазирлиги

(Иноятов)

2. Етакчи хусусий клиникаларда клиник ординатура дастурлари асосида тор доирадаги мутахассисларни тайёрлашни ташкил қилиш.

Режага мувофиқ

3. Тиббиёт олий таълим муассасаларида ўқиш муддати тўрт йиллик «олий малакали ҳамшира» бакалавриат таълим йўналиши бўйича мутахассисларни тайёрлашни жорий этиш.

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб

4. Навоий Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми негизида Бухоро давлат тиббиёт институтининг филиалини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2023 йил 1 август

24.

Тиббиёт олий таълим муассасалари талаба ва битирувчиларининг билимларини икки босқичли (фундаментал ва клиник-амалий кўникмалар) баҳолаш ва уларнинг малакасини тасдиқлаш миллий тизимини жорий этиш.

Икки босқичли мустақил баҳолаш ва уларнинг малакасини тасдиқлаш тартибини ишлаб чиқиш.

2024/2025 ўқув йилидан

-

Соғлиқни сақлашвазирлиги

(Иноятов)

VII. Cоғлиқни сақлаш соҳасига инвестицияларни кенг жалб этиш ва хусусий сектордаги тиббий хизматлар сифати ва кўламини ошириш

25.

Тиббиётда давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш.

Халқаро экспертларни жалб этган ҳолда Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилган камида битта соғлиқни сақлаш объектини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш (реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш), жиҳозлаш ва эксплуатация ишларини ташкил қилиш.

2023 йил якунига қадар

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Сабиров)

26.

Давлат тиббиёт муассасаларида аутсорсинг хизматларидан фойдаланишни кенгайтириш.

Давлат тиббиёт муассасаларини аутсорсинг тамойиллари асосида магнитрезонансли ва мультислайдли компьютер томографлари (МРТ, МСКТ) билан таъминлаш мақсадида маҳаллий ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш.

2023 йил якунига қадар

Маҳаллий ва хорижий инвестиция маблағлари

Соғлиқни сақлашвазирлиги

(Фазилкаримов)

27.

Тиббиёт ташкилотларини аккредитациялашни йўлга қўйиш.

1. Тиббиёт ташкилотларини ихтиёрий миллий аккредитациялаш тизимига улашни жорий этиш ҳамда аккредитациядан ўтган ташкилотлар реестрини юритишни йўлга қўйиш.

2. Аккредитациядан ўтган тиббиёт ташкилотлари ва Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ўртасида имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга тиббий хизмат кўрсатиш бўйича шартномаларни қўшимча талабларсиз тузиш.

2023 йил 1 августдан бошлаб

Ижрочиларнинг бюджет ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Сабиров),

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси

(Шарипов)

VIII. Фармацевтика бозорини тартибга солиш, фармацевтика маҳсулотларининг хавфсизлиги устидан назорат тизимини йўлга қўйиш

28.

Дори воситалари хавфсизлигини таъминлаш.

1. Дори воситаларини рўйхатга олиш, уларнинг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш.

Бунда, қуйидагилар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш:

фармацевтика соҳасида лицензиялаш талабларини зарур амалиётлар (GxP) стандартлари талаблари асосида қайта кўриб чиқиш, шу жумладан ишлаб чиқарувчи корхоналар, улгуржи ва чакана савдо ташкилотларини лицензиялаш талабларида мос равишда «Зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP)», «Зарур дистрибьюторлик амалиёти (GDP)» ва «Зарур фармацевтика (дорихона) амалиёти (GPP)» талабларини инобатга олиш;

фармацевтика маҳсулотларининг хавфсизлиги устидан назорат тизимини кучайтириш.

2023 йил 1 август

-

Соғлиқни сақлашвазирлиги

(Иноятов)

2. Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунида фармацевтика фаолиятини лицензияловчи ваколатли органни ўзгартириш бўйича тегишли қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил 1 сентябрь

Т/р

Ҳудуд номи

Коллеж номи

Коллежлар негизида ташкил этиладиган Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари

1.

Андижон вилояти

Хўжаобод тиббиёт коллежи

Хўжаобод Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми

2.

Асака тиббиёт коллежи

Асака Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми

3.

Балиқчи тиббиёт коллежи

Балиқчи Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми

4.

Бухоро вилояти

Ғиждувон тиббиёт коллежи

Ғиждувон Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми

5.

Жиззах вилояти

Ғаллаорол тиббиёт коллежи

Ғаллаорол Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми

6.

Қашқадарё вилояти

Деҳқонобод тиббиёт коллежи

Деҳқонобод Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми

7.

Навоий вилояти

Зарафшон тиббиёт коллежи

Зарафшон Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми

8.

Наманган вилояти

2-Наманган тиббиёт коллежи

2-сон Наманган Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми

9.

Поп тиббиёт коллежи

Поп Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми

10.

Чуст тиббиёт коллежи

Чуст Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми

11.

Самарқанд вилояти

Пайариқ тиббиёт коллежи

Пайариқ Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми

12.

Сўзангарон тиббиёт коллежи

Сўзангарон Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми

13.

Сурхондарё вилояти

Шўрчи тиббиёт коллежи

Шўрчи Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми

14.

Сирдарё вилояти

Гулистон тиббиёт коллежи

Гулистон Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми

15.

Янгиер тиббиёт коллежи

Янгиер Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми

16.

Тошкент шаҳри

2-Республика тиббиёт коллежи

2-сон Республика Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми

17.

Сергели тиббиёт коллежи

Сергели Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми

18.

Тошкент вилояти

Чирчиқ тиббиёт коллежи

Чирчиқ Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми

19.

Ангрен тиббиёт коллежи

Ангрен Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми

20.

Фарғона вилояти

Бувайда тиббиёт коллежи

Бувайда Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми

21.

2-Фарғона тиббиёт коллежи

2-сон Фарғона Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми

22.

Фарғона тумани тиббиёт коллежи

Фарғона тумани Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми

23.

Қўқон тиббиёт коллежи

Қўқон Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми

24.

Хоразм вилояти

Хива тиббиёт коллежи

Хива Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми

25.

Қорақалпоғистон Республикаси

Нукус 2-тиббиёт коллежи

2-сон Нукус Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми

26.

Тўрткўл тиббиёт коллежи

Тўрткўл Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми

27.

Элликқалъа тиббиёт коллежи

Элликқалъа Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми