12.05.2023 йилдаги ПФ-70-сон
ONLINE TRANSLATE

Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро шартномаларни имплементация қилиш

1.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига Универсал даврий ҳисобот доирасида Ўзбекистон Республикасининг тўртинчи миллий ҳисоботини тайёрлаш.

1. Универсал даврий ҳисобот доирасида Ўзбекистон Республикасининг тўртинчи миллий ҳисоботини тайёрлаш.

2023 йил май

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Ташқи ишлар вазирлиги

2. Универсал даврий ҳисобот доирасида Ўзбекистон Республикасининг тўртинчи миллий ҳисоботини БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига тақдим қилиш.

2023 йил июнь

3. Ўзбекистон Республикасининг тўртинчи миллий ҳисоботини тақдим қилиш доирасида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши ишида иштирок этиш.

2023 йил ноябрь

2.

БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси бажарилиши бўйича Ўзбекистон Республикасининг биринчи миллий маърузасини тайёрлаш.

1. Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция бажарилиши бўйича Ўзбекистон Республикасининг биринчи миллий маърузасини тайёрлаш юзасидан ишчи гуруҳини тузиш.

2023 йил май

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Ташқи ишлар вазирлиги

2. Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция бажарилиши бўйича Ўзбекистон Республикасининг биринчи миллий маърузасини тайёрлаш.

2023 йил июнь

3. Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисида конвенция бажарилиши бўйича Ўзбекистон Республикасининг биринчи маърузасини БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари бўйича қўмитасига тақдим қилиш.

2023 йил июль

3.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари нуқтаи назаридан тадбиркорлик фаолиятининг асосий тамойилларини амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.

1. Миллий ҳаракатлар режаси лойиҳасини ишлаб чиқиш ва манфаатдор вазирлик, идоралар билан келишиш.

2023 йил июнь

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил

2. Миллий ҳаракатлар режаси лойиҳасини Олий Мажлис палаталарига киритиш.

2023 йил июль

4.

БМТнинг Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитаси тавсиялари бажарилиши бўйича Миллий ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.

1. Миллий ҳаракатлар режаси лойиҳасини ишлаб чиқиш, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2023 йил июнь

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Бола ҳуқуқлари бўйича вакил

2. Миллий ҳаракатлар режаси лойиҳасини Олий Мажлис палаталарига киритиш.

2023 йил июль

5.

БМТнинг Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашга қарши конвенцияси бажарилиши бўйича Ўзбекистон Республикасининг олтинчи миллий маърузасини тайёрлаш.

1. Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашга қарши конвенция бажарилиши бўйича олтинчи миллий маърузани тайёрлаш юзасидан ишчи гуруҳини тузиш.

2023 йил сентябрь

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Ташқи ишлар вазирлиги

2. Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашга қарши конвенция бажарилиши бўйича Ўзбекистон Республикасининг олтинчи миллий маърузасини тайёрлаш.

2023 йил октябрь-ноябрь

3. Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашга қарши конвенция бажарилиши бўйича Ўзбекистон Республикасининг олтинчи миллий маърузасини БМТнинг Қийноқларга қарши қўмитасига тақдим этиш.

2023 йил декабрь

II. Инсон ҳуқуқлари бўйича қонунчиликни такомиллаштириш

6.

Қийноқларнинг олдини олиш бўйича миллий превентив механизмининг қонуний асосларини ривожлантириш.

«Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига қийноқларнинг олдини олиш бўйича миллий превентив механизмини такомиллаштиришга қаратилган қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритилишини таъминлаш.

2023 йил июнь

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Ички ишлар вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман), Бош прокуратура

7.

Фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқини чекловчи қонунчилик ҳужжатларини хатловдан ўтказиш.

1. Қасддан содир этилган жиноятлар учун илгари ҳукм қилинган шахсларни қўлланилган жазо чорасидан, судланганлик ҳолати тугатилганлигидан ёки олиб ташланганлигидан ҳамда ўзига нисбатан амнистия ёки афв этиш акти қўлланилганлигидан қатъий назар ишга қабул қилишда чекловлар белгиловчи қонунчилик ҳужжатларини аниқлаш.

2023 йил июнь

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Адлия вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман), Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, фуқаролик жамияти институтлари

2. Хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш натижаларига кўра, ишга қабул қилишда чекловлар белгиловчи қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритилишини таъминлаш.

2023 йил июль

8.

Миллий қонунчилик ва амалиётни БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси қоидалари ва тамойилларига, шу жумладан ногиронлик билан боғлиқ терминологияни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш.

1. Миллий қонунчиликни ногиронлик масалаларини ҳуқуқий тартибга солишдаги бўшлиқлар ва қарама-қаршиликлар юзасидан, шу жумладан «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Қонунга БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясида келтирилган тушунчаларни киритиш юзасидан таҳлил қилиш.

2023 йил октябрь-ноябрь

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, фуқаролик жамияти институтлари

2. Қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ногиронларни камситувчи қоидаларни бартараф этишга, шунингдек, ногиронларнинг фуқаролик ва сиёсий (сайлов ҳуқуқи, одил судлов ҳуқуқи ва бошқа) ҳуқуқларини амалга оширишда иштирок этиш механизмларини белгилашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2023 йил декабрь

III. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва халқаро стандартларга риоя этилиши устидан мониторинг олиб бориш

9.

Ўзбекистон Республикасида Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни амалга ошириш бўйича 2023 — 2025 йилларга мўлжалланган Миллий ҳаракатлар режаси бажарилишини мониторинг қилиш.

1. Давлат органлари ва ННТлардан Миллий ҳаракатлар режаси бажарилиши бўйича маълумот олиш.

Режада белгиланган муддатларда

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, фуқаролик жамияти институтлари

2. БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси қоидаларининг бажарилиши устидан жамоатчилик мониторингини ўтказиш.

3. Умумлаштирилган маълумотни Инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига риоя этилиши бўйича парламент комиссиясига тақдим этиш.

Ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасигача

10.

БМТнинг Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар бўйича қўмитасининг якуний тавсияларини амалга ошириш юзасидан Миллий ҳаракатлар режаси бажарилишини мониторинг қилиш.

1. Давлат органлари ва ННТлардан Миллий ҳаракатлар режаси бажарилиши бўйича маълумот олиш.

Режада белгиланган муддатларда

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, фуқаролик жамияти институтлари

2. БМТнинг Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар бўйича пакти қоидаларининг бажарилиши устидан жамоатчилик мониторингини ўтказиш.

3. Умумлаштирилган маълумотни Инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига риоя этилиши бўйича парламент комиссиясига тақдим этиш.

Ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасигача

11.

БМТ Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш қўмитасининг якуний тавсияларини амалга ошириш юзасидан Миллий ҳаракатлар режаси бажарилишини мониторинг қилиш.

1. Давлат органлари ва ННТлардан Миллий ҳаракатлар режаси бажарилиши бўйича маълумот олиш.

Режада белгиланган муддатларда

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, фуқаролик жамияти институтлари

2. Хотин-қизларни камситишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида конвенция қоидаларининг бажарилиши устидан жамоатчилик мониторингини ўтказиш.

3. Умумлаштирилган маълумотни Инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига риоя этилиши бўйича парламент комиссиясига тақдим этиш.

Ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасигача

IV. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида таълим, ахборот-маърифий ва нашриёт фаолиятини такомиллаштириш

12.

Декларациянинг 75-йиллиги муносабати билан Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясини (ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларида) нашр этиш.

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясини ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларида чоп этиш.

2023 йил давомида

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази

13.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари учун инсон ҳуқуқлари соҳасида ўқитишнинг ўқув-услубий базасини ривожлантириш.

«Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари учун инсон ҳуқуқлари» номли дарсликни нашр этиш.

2023 йил сентябрь

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Судьялар олий мактаби, Ички ишлар вазирлиги Академияси, Жамоат хавфсизлиги университети, Юристлар малакасини ошириш маркази

14.

Ёш авлоднинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича таълим муассасаларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилишнинг самарали механизмларини кенгайтириш чораларини кўриш.

1. Умумтаълим мактабларида таълим олаётган ўқувчиларга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, солиқ, меҳнат органлари ҳамда маъмурий ва фуқаролик ишлари бўйича судларида фаолият кўрсатаётган мутахассислар томонидан ҳафтанинг белгиланган кунларида солиқ, уй-жой, меҳнат, ер, оила, фуқаролик, маъмурий ?а жиноят қонунчилигидаги нормалар бўйича очиқ дарс машғулотлари ташкил қилиш.

Мунтазам равишда

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Бола ҳуқуқлари бўйича вакил, фуқаролик жамияти институтлари

2. Умумтаълим мактабларида «Ахборот соати» ва «Синф соати»да ҳуқуқий маданиятни оширишга қаратилган мавзуларни ўқитишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакилларини таклиф этиш.

Ўқув йили мобайнида режа асосида

15.

«Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ва оилавий зўравонликнинг олдини олишнинг долзарб масалалари» мавзусида илмий-амалий конференция ўтказиш.

1. Ишчи гуруҳини шакллантириш. Тадбир Концепцияси, муддати ва кун тартибини ишлаб чиқиш.

2023 йил июнь

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Юристлар малакасини ошириш маркази, Ички ишлар вазирлиги Академияси

2. Конференцияни юқори савияда ташкил этиш ҳамда маҳаллий ва хорижий ОАВларда кенг ёритиш.

2023 йил август

16.

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 75 йиллигини олий таълим муассасаларида (халқаро конференциялар, давра суҳбатлари ўтказиш билан) кенг нишонлаш.

1. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 75 йиллигини нишонлаш бўйича олий ўқув юртларида давра суҳбатлари ва конференциялар ўтказиш учун режа ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2023 йил июнь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Тошкент давлат юридик университети, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Ички ишлар вазирлиги Академияси, Жамоат хавфсизлиги университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети

2. Олий таълим муассасаларида халқаро конференциялар, давра суҳбатлари ташкил этиш.

2023 йил давомида

3. Илмий-амалий конференция якунлари бўйича тўпламлар нашр қилиш.

2023 йил декабрь

17.

«10 декабрь — Халқаро инсон ҳуқуқлари» куни муносабати билан (мактаб, лицей, техникум, олий таълим муассасаларида) «Инсон ҳуқуқлари» ўн кунлигини ўтказиш.

1. Мамлакатнинг барча мактаблари, лицейлари, коллежлари, олий таълим муассасаларида «Янги Ўзбекистон — инсон ҳуқуқлари» умуммиллий дарсларини ташкил этиш ва ўтказиш.

2023 йил ноябрь-декабрь

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Ёшлар ишлари агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, фуқаролик жамияти институтлари

2. «Янги Ўзбекистон — инсон ҳуқуқлари» умуммиллий дарсларини ОАВлар орқали ёритиш.

2023 йил декабрь

3. Таълим муассасаларида мактаб ўқувчилари, талабалар ўртасида «Инсон ҳуқуқлари билимдони» кўрик-танловини ташкил этиш.

2023 йил ноябрь-декабрь

18.

«Инсон ҳуқуқлари болалар нигоҳида» танловини ўтказиш.

1. «Инсон ҳуқуқлари болалар нигоҳида» танлови низомини ишлаб чиқиш.

2023 йил июнь

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Бола ҳуқуқлари бўйича вакил

2. «Инсон ҳуқуқлари болалар нигоҳида» танловини эълон қилиш.

2023 йил ноябрь

3. «Инсон ҳуқуқлари болалар нигоҳида» танлови ғолибларини аниқлаш ва тақдирлаш.

2023 йил декабрь

19.

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 75-йиллигига бағишланган туркум мақола ва рисолалар ҳамда мамлакатимизнинг инсон ҳуқуқлари соҳасида эришган ютуқларини маҳаллий ва хорижий ОАВда кенг ёритилишини таъминлаш.

1. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 75-йиллигига бағишланган туркум мақола ва рисолалар тайёрлаш бўйича «Медиа-режа» ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2023 йил июнь

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ

2. Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасида эришилган ютуқлар бўйича профессор-ўқитувчилар ҳамда соҳа мутахассислари томонидан тайёрланган мақола ва рисолаларни маҳаллий ва хорижий ОАВларда кенг ёритиш.

2023 йил сентябрь — декабрь

Ўзбекистон Ахборот агентлиги, «Дунё» ахборот агентлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман), Бола ҳуқуқлари бўйича вакил, олий таълим ташкилотлари

20.

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 75-йиллигига бағишланган 5 дақиқалик қисқа метражли фильм тайёрлаш ва намойиш этиш.

1. Қисқа метражли фильм сценарийсини ишлаб чиқиш ва суратга олиш.

2023 йил сентябрь

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, фуқаролик жамияти институтлари

2. Қисқа метражли фильмни маҳаллий телеканалларда намойиш қилиш.

2023 йил ноябрь

V. Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳамкорликни ривожлантириш

21.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Ф.Тюркни Ўзбекистонга ташрифи натижалари юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш.

1. Ташриф натижалари бўйича билдирилган тавсиялар асосида «Йўл харитасини» ишлаб чиқиш.

2023 йил май

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман)

2. «Йўл харитасини» белгиланган тартибда Олий Мажлис палаталарига киритиш.

2023 йил июнь

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман)

22.

«Марказий Осиё давлатларида конституциявий шикоят институтининг ривожланиш тенденциялари» мавзусида халқаро конференция ўтказиш.

1. Конференция концепцияси, кун тартиби ва дастури лойиҳасини тайёрлаш.

2023 йил июнь

Конституциявий суд

2. Конференцияни юқори даражада ташкиллаштириш ва ўтказиш.

2023 йил июль

23.

Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича доимий мустақил комиссиясининг 21-сессияси доирасида «Бизнес ва инсон ҳуқуқлари: қонуний асослари ва ИҲТга аъзо-давлатларда имплементация жараёни» мавзусидаги семинарда Ўзбекистон Республикаси делегацияси иштирокини таъминлаш.

1. Ўзбекистон Республикаси делегацияси таркибини шакллантириш.

2023 йил май

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ

2. Халқаро семинарда Ўзбекистон Республикаси делегацияси иштирокини таъминлаш ва якунлари бўйича маълумот тайёрлаш.

2023 йил июнь

24.

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг инсон ҳуқуқларини мустаҳкамлашга бағишланган 2023 йил 5-6 июнь кунлари Вена шаҳрида ўтказиладиган олий даражадаги тадбирда Ўзбекистон Республикаси делегацияси иштирокини таъминлаш.

1. Ўзбекистон Республикаси делегацияси таркибини шакллантириш.

2023 йил май

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Ташқи ишлар вазирлиги

2. Олий даражадаги тадбирда Ўзбекистон Республикаси делегацияси иштирокини таъминлаш ва якунлари бўйича маълумот тайёрлаш.

2023 йил июнь

25.

ЕХҲТ Парламент Ассамблеясининг (ПА) 2023 йилдаги сессияларида иштирок этиш.

1. Ташриф дастурини ишлаб чиқиш.

2023 йил давомида

(ЕХҲТ ПАнинг сессияларига таклифларга кўра)

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати (келишув асосида), Ташқи ишлар вазирлиги

2. Ҳар бир сессия кун тартиби бандлари бўйича делегация нуқтаи назарини шакллантириш.

3. Ўзбекистонда демократик ислоҳотлар, шу жумладан, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бағишланган маърузалар ва тақдимотлар тайёрлаш ҳамда ЕХҲТнинг тузилмаларига ва аъзо давлатлари делегацияларига тақдим этиш.

26.

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 75-йиллигига бағишланган «Ёшлар ҳуқуқлари: имкониятлар ва ҳимоя қилиш механизмлари» мавзусидаги халқаро Форумни ўтказиш.

1. Форум концепцияси, кун тартиби ва дастур лойиҳасини тайёрлаш.

2023 йил август

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Ёшлар ишлари агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2. Форумни юқори даражада ташкиллаштириш ва ўтказиш.

2023 йил сентябрь

3. Форум доирасида Туркий давлатлар ташкилоти омбудсманлари ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар ассоциацияси мажлисини ўтказиш.

2023 йил октябрь

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман)

27.

БМТнинг Қийноқлар масаласи бўйича махсус маърузачиси Э. Эдвардсни Ўзбекистонга таклиф қилишга тайёргарлик кўриш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш.

1. Ташриф муддати ва дастурини ишлаб чиқиш.

Келишилган муддатда

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ

2. Ташрифга тайёргарлик кўриш ва уни юқори даражада ташкиллаштириш.

28.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг 2023 йил 10-11 декабрь кунлари ўтказиладиган «Инсон ҳуқуқлари — 75» шиори остида ўтказиладиган юқори даражадаги тадбирларида Ўзбекистон Республикаси делегацияси иштирокини таъминлаш.

1. Ўзбекистон Республикаси делегацияси таркибини шакллантириш.

2023 йил октябрь-ноябрь

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Ташқи ишлар вазирлиги

2. Юқори даражадаги тадбирларда Ўзбекистон Республикаси делегацияси иштирокини таъминлаш ва якунлари бўйича маълумот тайёрлаш.

2023 йил декабрь

29.

«Адолат учун таълим», «Ҳаётга қўшил» (Доҳа декларациясини амалга ошириш бўйича Глобал дастур «Line up Live up») лойиҳаларини республика мактабларига босқичма-босқич татбиқ этиш.

1. Умумтаълим мактабларида «Адолат учун таълим», «Ҳаётга қўшил» (Доха декларациясини амалга ошириш бўйича Глобал дастур «Line up Live up») лойиҳаларини амалга ошириш режа-жадвалини ишлаб чиқиш.

2023-2024 йиллар давомида

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

2. Режа-жадвал асосида лойиҳа дастурларини республика умумтаълим мактабларида босқичма-босқич жорий қилиш.

30.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Европа Кенгаши, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа нуфузли ташкилотларнинг халқаро тадбирларида Ўзбекистон вакилларининг иштирокини таъминлаш.

1. Ўзбекистон Республикаси делегацияси таркибини шакллантириш.

2023 йил давомида

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Ташқи ишлар вазирлиги

2. Халқаро тадбирларда Ўзбекистон Республикаси делегацияси иштирокини таъминлаш ва якунлари бўйича маълумот тайёрлаш.