Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
буйруғи
«Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 4 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3315-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 октябрдаги ПҚ-411-сон «Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 12 июлдаги 8-сон «Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3315, 2021 йил 30 июль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.07.2021 й., 10/21/3315/0734-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 29 апрель,
9-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2023 й., 10/23/3315-1/0252-сон)