Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Таълим ташкилотларида кўп йил хизмат қилган педагог кадрларни янада қўллаб қувватлаш, уларнинг меҳнатини рағбатлантириш, аттестация жараёнларини соддалаштириш ҳамда мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган педагог кадрлар рўйхатини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2023 йил 1 апрелдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ қуйидагилар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди:
педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган педагог ходимлар;
ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган муддат қолган педагог ходимлар.
3. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.У. Умарова ҳамда олий таълим, фан ва инновациялар вазири И.Ю. Абдурахмонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 23 март,
120-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 120-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча
қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган педагог ходимлар;
ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагог ходимлар»;
тўртинчи — ўн учинчи хатбошилар тегишлича олтинчи — ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.03.2023 й., 09/23/120/0161-сон)