09.03.2023 йилдаги 99-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 09.03.2023 йилдаги 99-сон
Дата вступления в силу
10.03.2023
мазкур низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатларнинг тўлиқ ҳажмда тақдим этилиши.
Сертификатни соддалаштирилган тартибда беришда, агар маълумотлар мазкур низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатларда ўзгармаган бўлса, уларни қайта тақдим этиш талаб этилмайди ва Сертификатни қайта расмийлаштириш учун йиғим ушбу Низомнинг 26-бандига мувофиқ амалга оширилади.
мазкур низомнинг 6-бандида келтирилган ҳужжатлар билан тақдим этилган маълумотларда ишончсиз маълумотлар мавжудлиги;
ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, Низомнинг 3-иловасига мувофиқ Реестрга киритилганлиги тўғрисида Сертификат беради, шунингдек, 3 кун мобайнида ўз веб-сайтида бу ҳақда эълон жойлаштиради;
26. Ушбу Низомнинг 9-бандига мувофиқ Сертификатни қайта расмийлаштириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробари миқдорида тўлов ундирилади.
Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги Сертификат;
31. Импорт қилинаётган товар импорт қилувчи томонидан тақдим этилган импорт шартномаси (контракт), Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги сертификатдаги маълумотлар билан ўзаро мувофиқ бўлган тақдирда божхона божининг пасайтирилган ставкалари қўлланилади.
Мазкур низомнинг 12-банди учинчи хатбошисига мувофиқ импорт қилувчи Реестрдан чиқарилган бўлса, пасайтирилган ставкалар бекор қилинади хамда Реестрдан чиқарилган санадан олдинги давр учун умумий белгиланган божхона божи ставкаларидан келиб чиқиб қўшиб ҳисобланган божхона тўловлари пеня қўлланган ҳолда ундирилади.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

Сертификат олиш ва Реестрга кириш учун ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ электрон шаклда ваколатли органнинг расмий сайти орқали аризани (сўровнома) электрон тарзда тўлдиради, зарур бўлган ҳужжатларни илова қилади.

Хоҳишига кўра

2-босқич

Ваколатли орган

Ҳужжатларни ўрнатилган тартибда қабул қилиб олади.

1 иш кунида

3-босқич

Ваколатли орган

1. Ваколатли орган тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва ҳужжатларда етарли зарур маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали, зарур ҳолларда сўровнома юбориш орқали уларнинг ишончлилигини текширади.

2. Тақдим этилган аризани ўрганиш натижасида ҳужжатлар тўғри ва асосли деб топилган тақдирда, ариза берувчини Реестрга киритиш юзасидан тегишли хулоса олиш учун Кенгашга хулоса киритади.

20 иш кунида

4-босқич

Кенгаш

Кенгаш бир ойда икки маротаба йиғилиб, хулоса юзасидан тегишли қарор қабул қилади ва Реестрни шакллантирувчи ва юритувчи ваколатли органга Кенгаш баённомасини тақдим этади.

Қарор қабул қилгандан сўнг 1 иш кунида

5-босқич

Ваколатли орган

Кенгаш томонидан ижобий хулоса берилган тақдирда, ариза берувчини Реестрга киритади ҳамда сертификат расмийлаштиради.

3 иш кунида

Ариза берувчининг номи (юридик шахс — ташкилот номи)

Манзили/Жойлашган ери (почта манзили)

КТУТ

СТИР

ИФУТ коди

Телефон ва телефакс рақами

Банк реквизитлари

Олиб келинаётган бренд номи

Ариза берилаётган товарнинг ТИФ ТН бўйича тасниф коди ҳақида маълумот

Халқаро брендлар товарлари айрим турларининг бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) эканлигини тасдиқловчи расмий ҳужжатлар

Тўғридан-тўғри тузилган импорт шартномаларининг рақами ва санаси

Халқаро тан олинган органлар томонидан берилган товарнинг сифати ва хавфсизлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (сифат сертификатлари ва синов лаборатория баённомалари)

Товарнинг келиб чиқиши мамлакати ва ишлаб чиқарувчиси ҳақида дастлабки маълумот (юк божхона ҳудудига келиб тушганда келиб чиқиш сертификати, экспорт декларацияси ва транзит декларацияси (мавжуд бўлса) билан тасдиқланади)

Халқаро брендлар импорт қилувчининг товарларини реализация қилиши (савдо қилиши) учун ўзининг ёки ижарага олинган бино, иншоот объектлари мавжудлиги ҳақида маълумот

Халқаро бренд патентланган товар белгисининг (логотип), шиорининг, реклама ролигининг мавжудлигини тасдиқловчи маълумот

Халқаро бренд товарларининг халқаро онлайн савдо майдонларида мавжудлиги ҳақида маълумот

Халқаро дистрибьюторлик тармоқлари мавжудлиги ҳақида маълумот

Брендлар расмий интернет сайтларининг мавжудлиги ҳақида маълумот

Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари
ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар,
дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг
дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри
шартнома асосида импорт қилувчилар реестрига
киритилганлиги ҳақидаги сон-____

СЕРТИФИКАТ

1. Ариза берувчи (импорт қилувчи) __________________________________________________________________________________
2. Экспорт қилувчи (импорт шартномаси бўйича юк жўнатувчи)___________________________________________________________
3. Импорт шартномаси рақами ва санаси, шунингдек умумий қиймати ______________________________________________________
4. Сертификатланаётган маҳсулотнинг номи ___________________________________________________________________________
5. Сертификатланаётган маҳсулотнинг 10 та рақамдан иборат ТИФ ТН коди___________________________________________________
6. Сертификатланаётган маҳсулотнинг келиб чиқиш мамлакати ____________________________________________________________
7. Бренд номи ___________________________________________________________________________________________________
Сертификат берган органнинг ваколатли шахси

____________________
(Ф.И.О.)

(QR код)

Сертификат берилган сана _________________