1.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Ҳарбий хизмат. Муқобил хизмат]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фармони
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини қуроллантириш вa мудофаа саноати соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Кўчирма]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-269-сон Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига кирувчи вазирлик ва идоралар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни (кейинги ўринларда — махсус органлар) замонавий қурол-яроғ, ҳарбий ва махсус техника билан қуроллантириш тизимини такомиллаштириш, мудофаа саноати самарали фаолият юритиши учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини қуроллантириш бўйича давлат комиссияси (кейинги ўринларда — Давлат комиссияси) 1-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус органларни қурол-яроғ, ҳарбий ва махсус техника ҳамда бошқа ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар (кейинги ўринларда — ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар) билан таъминлаш бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболларни белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар билан таъминлаш бўйича комплекс дастурларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус органларни ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар билан таъминлашни молиялаштириш масалаларини кўриб чиқиш ва унинг манбаларини белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат мудофаа буюртмасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
янги ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш ёки мавжудларини модернизация қилиш, инвестицияларни жалб қилиш ва ушбу соҳада давлат-хусусий шерикликни йўлга қўйиш, соҳани ривожлантириш учун имтиёзлар ва преференциялар бериш бўйича таклифларни кўриб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, озиқ-овқат, кийим-кечак анжомлари, дори воситалари, ёқилғи-мойлаш материаллари ва бошқа ҳарбий-техник мол-мулкнинг стратегик захираларини яратиш чораларини белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мудофаа саноатини ривожлантириш, ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар бўйича янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил қилиш масалаларини кўриб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уруш даври учун маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналарига сафарбарлик топшириғини бириктириш бўйича таклифларни кўриб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус органларни қуроллантириш ва мудофаа саноатини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларнинг бажарилишини кўриб чиқиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат комиссиясининг топшириқларини ижро этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини қуроллантириш вазифаларини амалга ошириш бўйича ташкилий-маъмурий гуруҳ 2-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мудофаа саноати давлат қўмитаси негизида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузурида «Oʻztextreyd» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда — «Oʻztextreyd» ДУК) тузилсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.16.00 Мудофаа саноати]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотларни яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш, модернизация қилиш, йўқ қилиш ва қайта ишлашни амалга оширувчи мудофаа аҳамиятига эга ташкилотлар ва ишлаб чиқариш корхоналари (кейинги ўринларда — мудофаа саноати корхоналари) фаолиятини тартибга солиш, шунингдек, янги ишлаб чиқаришларни, шу жумладан маҳаллий корхоналар ва хорижий ҳамкорлар билан кооперация орқали ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мудофаа саноати соҳасида технологик мустақилликни таъминлаш, муҳим аҳамиятга эга ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар ҳамда замонавий технологиялар асосида импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус органларни мудофаа саноати корхоналарида ишлаб чиқарилган ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар ҳамда бошқа моддий-техник воситалар билан таъминлашни ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий ҳамкорлар билан ҳарбий-техник ҳамкорликни амалга ошириш, соҳага чет эл инвестицияларини жалб қилиш, шунингдек, мудофаа саноати корхоналарининг ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлари (ишлар, хизматлар)ни экспорт қилиш (сотиш)ни ташкил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар, янги материаллар, бутловчи буюмлар ва хом ашёларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, замонавий технологияларни яратишга қаратилган илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ташкил этиш ва олиб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотларни яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш, модернизация қилиш, унификациялаш, мослаштириш, йўқ қилиш (утилизация қилиш), қайта ишлаш, шунингдек, уларни импорт ва экспорт қилишда халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда ягона техник сиёсатни амалга ошириш, стандартлар ва маҳсулот сифати талабларига риоя этилишини назорат қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мудофаа саноати корхоналари учун илмий кадрлар, муҳандислар, лойиҳачилар ва конструкторларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) қуйидагилар «Oʻztextreyd» ДУКнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус органлар эҳтиёжлари учун хорижда ишлаб чиқариладиган ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилиш (импорт қилиш) бўйича амалиётларни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фойдаланишдан чиқарилган ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотларни ташқи бозорларга сотиш (экспорт)ни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мудофаа саноати корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг экспортига кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий ҳамкорлар билан ҳарбий-техник ҳамкорликни амалга оширишда ва мудофаа саноати соҳасига чет эл инвестицияларини жалб этишда иштирок этиш.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.16.00 Мудофаа саноати;
2.15.00.00.00 Мудофаа / 15.08.00.00 Қурол ва ҳарбий техника]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Белгилаб қўйилсинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Агентлик:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мудофаа саноати корхоналари фаолиятини тартибга солиш ва уларни ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ягона давлат бошқаруви органи ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимоя воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек, уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялашни амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мудофаа саноати давлат қўмитасининг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади, бундан мазкур банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳоллар мустасно;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) «Oʻztextreyd» ДУК:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат мудофаа буюртмаси доирасида хорижда ишлаб чиқариладиган ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилиш (импорт қилиш) бўйича ягона агент ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мудофаа саноати давлат қўмитасининг махсус органлар эҳтиёжлари учун хорижда ишлаб чиқарилган ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилиш (импорт қилиш), шунингдек, фойдаланишдан чиқарилган ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотларни ташқи бозорларга сотиш (экспорт қилиш) тўғрисидаги шартномалар (контрактлар) бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.02.00 Давлат эҳтиёжлари. Давлат харидлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.03.00 Давлат божи бўйича имтиёзлар;
3.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.07.00 Консуллик вазифалари (паспорт-виза ишлари, консуллик легализацияси) ва йиғимлар]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 2023 йил 1 апрелдан бошлаб ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотларнинг харидларига ажратилиши режалаштирилган Давлат бюджети маблағлари миқдори доирасида маҳаллийлаштириладиган ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотларни уч йил муддатга ўрнатилган тартибда шартнома тузиш орқали кафолатли харид қилиш механизми жорий этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) ҳарбий, ҳарбий-техник ҳамкорликнинг қўшма режалари, дастурлари ва бошқа тадбирлар доирасида Ўзбекистон Республикасига таклиф этилаётган хорижий мутахассисларга кириш визалари махсус органлар, Агентлик ҳамда «Oʻztextreyd» ДУКнинг виза буюртманомалари асосида халқаро аэропортларда консуллик йиғими ундирилмасдан расмийлаштирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликнинг қўшма режалари, дастурлари ва бошқа тадбирлар доирасида Ўзбекистон Республикаси таклиф этилаётган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар бериш ва муддатини узайтириш, шунингдек, уларни турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш ва унинг муддатини узайтириш махсус органлар, Агентлик ҳамда «Oʻztextreyd» ДУКнинг буюртманомаларига кўра давлат божи ундирилмасдан амалга оширилади.
(5-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Агентлик:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги янгиланган низомни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда шаффоф танлов асосида ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ўзлаштирадиган корхоналар билан уч йил муддатга ўрнатилган тартибда шартномалар тузиш орқали маҳсулотларни кафолатли харид қилиш механизмини жорий қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024 йил 1 мартга қадар манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда «Давлат мудофаа буюртмаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Давлат комиссияси, Агентлик ва «Oʻztextreyd» ДУК фаолиятини ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-5246-сон Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Мудофаа вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2023 йил 31 январь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПФ-16-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 январдаги ПФ-16-сон Фармонига 1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини қуроллантириш бўйича давлат комиссияси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАРКИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ш.М. Мирзиёев
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Давлат комиссияси раиси
А.Н. Арипов
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Давлат комиссияси раисининг ўринбосари
С.У. Умурзаков
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари
В.В. Махмудов
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби, Давлат комиссияси котиби
Б.Н. Курбанов
—
мудофаа вазири
П.Р. Бобожонов
—
ички ишлар вазири
А.Х. Кулдашев
—
фавқулодда вазиятлар вазири
Л.Ш. Кудратов
—
инвестициялар, саноат ва савдо вазири
Ш.Д. Кудбиев
—
иқтисодиёт ва молия вазири
А.А. Азизов
—
Давлат хавфсизлик хизмати раиси
А.А. Усманов
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати раиси
Р.М. Джураев
—
Миллий гвардия қўмондони
Ш.Ғ. Халмухамедов
—
мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи
С.Э. Хусанов
—
Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари — Чегара қўшинлари қўмондони
О.Т. Ходжаакбаров
—
Электрон технологияларни ривожлантириш маркази бошлиғи
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 январдаги ПФ-16-сон Фармонига 2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини қуроллантириш вазифаларини амалга ошириш бўйича ташкилий-маъмурий гуруҳнинг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАРКИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Б.Н. Курбанов
—
мудофаа вазири, Гуруҳ раҳбари
И.А. Ибрагимов
—
миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари
А.Т. Нарбаев
—
мудофаа вазирининг қуролланиш ва қуроллантириш бўйича ўринбосари
Г.Х. Ёзиев
—
Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари
З.А. Абдуллаев
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари
Н.К. Холмуродов
—
инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари
Лавозимига кўра
—
иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари
М.М. Икрамов
—
адлия вазирининг ўринбосари
Б.И. Даниярходжаев
—
Электрон технологияларни ривожлантириш маркази бошлиғининг маслаҳатчиси
Д.Ю. Бекмуратов
—
Мудофаа вазирлиги Инспекцияси бошлиғи
А.А. Абиджанов
—
Ички ишлар вазирлиги Молия ва моддий таъминот департаменти бошлиғи
Лавозимига кўра
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати бош консультанти
Ф.К. Рахматов
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бош консультанти
Ш.Ф. Султанов
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши аппарати етакчи консультанти
Лавозимига кўра
—
Мудофаа саноати агентлиги директори
Лавозимига кўра
—
«Oʻztextreyd» ДУК директори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажарилиши юклатилган шахслар киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
** Зарурат туғилганда биргаликда ишлашни ташкил этиш учун вазирлик ва идораларнинг тегишли мутахассислари ва экспертлари жалб этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 январдаги ПФ-16-сон Фармонига 3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4725-сон Фармони 8-бандининг иккинчи хатбошисидаги «20 фоизи» сўзлари «18 фоизи» сўзлари билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5630-сон Фармони 6-банди «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошисидаги «35 фоиз» сўзлари «20 фоиз» сўзлари билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 31 январдаги «Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5930-сон Фармони 14-бандининг иккинчи хатбошисидаги «20 фоизи» сўзлари «18 фоизи» сўзлари билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3430-сон қарори 4-бандининг иккинчи хатбошисидаги «20 фоизи» сўзлари «18 фоизи» сўзлари билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар миқдорларининг 9-позицияси «Ажратмалар миқдори (фоизларда)» устунидаги «45» рақами «40» рақами билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2023 й., 06/23/16/0067-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)