Босқичлар | Субъектлар | Тадбирларнинг номи | Бажариш муддатлари | |||
1-босқич | Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи органлар | Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган раҳбарининг ижтимоий ҳимояни таъминлаш тўғрисидаги тақдимномаси ва унга илова қилинган асословчи ҳужжатларни тегишлича республика ёки ҳудудий идоралараро комиссияга тақдим этади. | Ижтимоий ҳимояни таъминлаш учун асослар юзага келган кундан бошлаб уч кун муддатда | |||
2-босқич | Республика ёки ҳудудий идоралараро комиссиялар |
| Тақдимнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади. | Тақдимнома ва унга илова қилинган асословчи ҳужжатлар тушган кундан бошлаб ўн кун муддатда | ||
3-босқич | Республика ёки ҳудудий идоралараро комиссиялар | Қабул қилинган қарор ҳақида ижтимоий ҳимояни таъминлаш тўғрисидаги таклиф билан чиққан ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи органга хабар беради. | Қарор қабул қилинган куннинг ўзида | |||
4-босқич | Республика ёки ҳудудий идоралараро комиссиялар | Фуқароларнинг ижтимоий ҳимояси таъминланади (фуқароларга жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги иштироки вақтида ўртача оғирликдаги ёки оғир тан жароҳати етказилганда бир йўла бериладиган нафақа тўланади, вафот этганда унинг оила аъзоларига ва қарамоғида бўлган шахсларга бир йўла бериладиган нафақа тўланади) | Комиссия томонидан белгиланган муддатда | |||
». |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.01.2023 йилдаги 36-сон
Дата вступления в силу
31.01.2023
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида аҳолининг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш ва жамоат хавфсизлиги маданиятини шакллантириш борасидаги чора-тадбирлар амалга оширилиши натижасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш йўналишидаги ишлар бўйича давлат органларининг жамоатчилик тузилмалари билан ўзаро мақсадли ҳамкорлиги йўлга қўйилди.
Шу билан бирга, мазкур ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган ишлар жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда иштирок этаётган фуқароларни янада рағбатлантириш, шунингдек, уларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш зарурлигини кўрсатмоқда.
Шу муносабат билан жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш жараёнида фаол иштироки давомида олган тан жароҳати ҳамда вафот этган фуқароларнинг оила аъзоларига ижтимоий ёрдам кўрсатиш механизмларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки учун рағбатлантириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 8 январдаги 15-сон қарорига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар иловага мувофиқ киритилсин:
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки учун фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш тартиби;
фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш учун асос бўлиб ҳисобланадиган ҳолатлар ва талаб этиладиган ҳужжатлар;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
«Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки учун рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»;
«Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки учун рағбатлантириш ҳамда фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин».
Низомнинг номи «рағбатлантириш» сўзидан кейин «ҳамда фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш» сўзлари билан тўлдирилсин;
1-банд «рағбатлантириш» сўзидан кейин «ҳамда фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш» сўзлари билан тўлдирилсин;
«2. Қуйидагилар фуқаролар ва жамоат ташкилотларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштирокини рағбатлантириш ҳамда фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш (кейинги ўринларда — фуқаролар ва жамоат ташкилотларини рағбатлантириш ҳамда фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш деб аталади)нинг асосий вазифалари ҳисобланади»;
«фуқаролар жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишга қўшаётган ҳиссаси учун уларнинг ҳаёти, соғлиғи ҳамда мол-мулкига тажовуз қилинишининг олдини олишга қаратилган, шунингдек, уларнинг хавфсизлиги ва ижтимоий ҳимоя қилиниши чораларини ўз ичига оладиган чора-тадбирлар тизимини белгилаш»;
«4. Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини рағбатлантириш ҳамда фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш тўғрисидаги таклифлар ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича республика ва ҳудудий идоралараро комиссияларга (кейинги ўринларда идоралараро комиссиялар деб аталади) фуқаролар ва жамоат ташкилотларини рағбатлантириш ҳамда фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш бўйича тақдимнома киритиш орқали амалга оширилади»;
5-банднинг биринчи хатбошиси «рағбатлантириш» сўзидан кейин «ҳамда фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш» сўзлари билан тўлдирилсин;
171. Фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш мазкур Низомга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
172. Фуқаро жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки вақтида ўртача оғир ва оғир тан жароҳати олган (етказилган)да ёхуд ҳалок бўлганида (вафот этганида) унинг ижтимоий ҳимояси таъминланади.
173. Фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш юзасидан зарур ҳужжатларни тўплаш ва расмийлаштириш мазкур Низомнинг 172-бандида кўрсатилган асослар мавжуд бўлганда, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси учун бевосита масъул бўлган органлар томонидан амалга оширилади.
Бунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туман (шаҳар)лар даражасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш таклифи билан ҳудудий идоралараро комиссияга, республика даражасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар эса — республика идоралараро комиссияга мурожаат қиладилар.
174. Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар раҳбарларининг фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш бўйича тақдимномаси ва унга илова қилинган асословчи ҳужжатлар, ижтимоий ҳимояни таъминлаш учун асослар юзага келган кундан бошлаб уч кун муддатда республика ёки ҳудудий идоралараро комиссияларга тақдим этилади.
175. Тақдимномага ижтимоий ҳимояни таъминлаш учун асос бўлувчи қуйидаги ҳужжатлардан бири илова қилинади:
176. Республика ёки ҳудудий идоралараро комиссиялар тақдимнома ва бошқа асословчи ҳужжатлар тушган кундан бошлаб ўн кун муддатда фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш масаласини кўриб чиқади.
177. Республика ва ҳудудий идоралараро комиссиялар раислари комиссия қарорининг қонунийлиги, адолатлилиги ва холислиги учун шахсан масъул ҳисобланадилар.
фуқаро жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки вақтида ўртача оғир тан жароҳати олган (етказилган)да ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган раҳбарининг тақдимномаси асосида чиқарилган идоралараро комиссия қарорига кўра Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 20 баравари миқдорида бир марталик нафақа тайинланади;
фуқаро жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки вақтида оғир тан жароҳати олган (етказилган)да ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган раҳбарининг тақдимномаси асосида чиқарилган идоралараро комиссия қарорига кўра Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 баравари миқдорида бир марталик нафақа тайинланади;
фуқаро жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки вақтида ҳалок бўлганида (вафот этганида) ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган раҳбарининг тақдимномаси асосида чиқарилган идоралараро комиссия қарорига кўра Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 100 баравари миқдорида бир марталик нафақа тайинланади»;
4-бобнинг номи «рағбатлантириш» сўзидан кейин «ҳамда фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш» сўзлари билан тўлдирилсин;
18-банд «тақдирлаш» сўзидан кейин «ҳамда фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш» сўзлари билан тўлдирилсин;
22-банд «Рағбатлантирилган» сўзидан кейин «ҳамда ижтимоий ҳимояси таъминланганларнинг» сўзлари билан тўлдирилсин;
23-банд «рағбатлантириш» сўзидан кейин «ҳамда фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш» сўзлари билан тўлдирилсин;