21.12.2022 йилдаги 42-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг қарори, 21.12.2022 йилдаги 42-сон
Дата вступления в силу
19.01.2023
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҚАРОРИ

Тузни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва сотишга қўйиладиган гигиена талабларини (0042-22-сон СанҚваН) тасдиқлаш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 19 январда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 142]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сон «Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Тузни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва сотишга қўйиладиган гигиена талаблари (0042-22-сон СанҚваН) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. «Тузни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва реализацияси учун гигиеник талаблар» (0290-11-сонли СанҚваН, 2011 йил 6 апрель) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Савдо саноат палатаси билан келишилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Б. ЮСУПАЛИЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022 йил 21 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
42-сон

Келишилди:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022 йил 2 декабрь
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Бош директори Д. САТТАРОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022 йил 9 декабрь
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Ш. ШАРАХМЕТОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022 йил 8 ноябрь
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Д. КАСИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022 йил 25 ноябрь
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 2022 йил 21 декабрдаги 42-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тузни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва сотишга қўйиладиган гигиена талаблари (0042-22-сон СанҚваН)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур санитария қоидалари, нормалари ва гигиеник нормативлари (бундан буён матнда санитария қоидалари деб юритилади) тузнинг юқори сифати ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тузни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва сотишга қўйиладиган гигиена талабларини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур санитария қоидалари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Халқаро комиссияси томонидан қабул қилинган Кодекс Алиментариус халқаро озиқ-овқат стандартлари тўпламига кирувчи «Жараён бўйича қўлланма» (ЖССТ ва БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО), Рим, 2017 йил) ва «Ош тузи учун стандарт» (ЖССТ ва БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО), 2012 йил) асосида ишлаб чиқилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур санитария қоидаларида қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йодланган ош тузи — ишлаб чиқариш жараёнида йод билан бойитилган ош тузи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хавф — озиқ-овқат маҳсулотида мавжуд бўлган потенциал хавф-хатарларнинг (биологик, кимёвий, физикавий ва бошқа омиллар) истеъмолчилар ҳаёти ва соғлиғига салбий таъсир кўрсатиш эҳтимоли;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хавфни таҳлил қилиш — мавжуд маълумотлардан фойдаланган ҳолда хавфни баҳолаш, хавфни бошқариш ва хавф тўғрисида маълумот бериш билан боғлиқ учта таркибий қисмдан иборат бўлган хавф-хатарларни аниқлаш ва хавфни таҳлил қилиш жараёни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Тузнинг органолептик, физик ва кимёвий кўрсаткичлари ва яроқлилик муддати Oʻz DSt 1091:2017 «Йодланган ош тузи. Техникавий шартлар» талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Туз хомашёсининг табиий манбаси сифатида ўзининг санитария-гигиеник, эпидемиологик ва радиацион хусусиятлари бўйича озуқавий мақсадларда қайта ишлаш учун Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан яроқли деб топилган туз конлари, тузли кўллар қатламлари ҳамда табиий намакоблар шаклидаги манбалардан фойдаланиш мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Корхона ҳудуди ва ишлаб чиқариш хоналарига қўйиладиган гигиеник талаблар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Туз маҳсулоти туз асосидаги зираворлар ва шу каби бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари билан биргаликда ишлаб чиқарилиши мумкин, бунда ишлаб чиқариш хоналари ва меҳнат шароитларининг санитария-гигиеник ҳолати ва ишлаб чиқариш жараёнининг оқими таъминланиши эътиборга олиниши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Тузни ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг ҳудуди чегараланган бўлиши, майдони ёғингарчилик натижасида ҳосил бўладиган ва эрийдиган сувларни оқава сувлар канализациясига йўналтириш учун қия бўлиши, транспорт ва пиёдалар йўлаклари эса сув ўтказмайдиган қаттиқ қопламали бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Хомашёни ювиш учун қўлланиладиган техник сув оқими ёпиқ, кўп поғонали ва сув бутунлай қайта айланишига имкон берадиган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ёғингарчилик натижасида ҳосил бўлган сувлар, майдонлар ва ўтиш жойларини ювиш натижасида ҳосил бўладиган сувлар оқиб тушувчи ариқлар мунтазам равишда тозалаб турилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Корхона ҳудуди иш бошланишидан олдин ёки тугаганидан кейин бир суткада камида бир марта тозаланиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ишлаб чиқариш хоналарининг бино ичидаги жойлашуви технологик жараёнларнинг узлуксизлигини таъминлаши ҳамда тайёр маҳсулотни такроран ифлосланишига имкон бермаслиги лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Вентиляция тизими мавжуд бўлган ҳолатларда ертўла қаватларида ускуналар ва машиналар, омбор ва маиший хоналарни ташкил этишга рухсат этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Корхонанинг ишлаб чиқариш ва сақлаш хоналарида ҳашаротлар ва кемирувчилар киришини олдини олиш чоралари (эшиклар зич ёпилган бўлиши, коммуникация тизимлари атрофи беркитилиши, вентиляция тешикларига темир тўрлар қўйилган бўлиши) кўзда тутилган бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ишлаб чиқариш хоналаридаги поллар қаттиқ, сув ўтказмайдиган ва сирпанмайдиган юзага эга бўлган материаллардан ишланган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Хавфни олдини олиш мақсадида моғор пайдо бўлганда ишлаб чиқариш хоналарининг шифти ва бурчаклари зудлик билан тозаланиши ва рухсат этилган фунгицид препаратлари қўшилган бўёқлар билан бўялиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Ишлаб чиқариш хоналарида қопқоқлари педаль ёрдамида очиладиган чиқинди қутилари ҳамда нуқсонли маҳсулотларни йиғиш учун полимер материаллардан ясалган идишлар ўрнатилган бўлиши керак. Чиқинди қутилари ва нуқсонли маҳсулотлар учун мўлжалланган бочка ва идишларни ҳар куни тозалаш, ювиш воситалари билан ювиш ва дезинфекция қилиш лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Ишлаб чиқариш хоналарида технологик жараёнда фойдаланилмайдиган чиқиндилар ҳамда асбоб-анжом ва ускуналарни сақлаш мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Йиғиштириш асбоб-анжомлари, ювиш, дезинфекция, дезинсекция ва дератизация воситалари ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган бинолар ёки хоналарда алоҳида сақланиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Ишлаб чиқариш хоналарида қўлларни ювиш учун иссиқ ва совуқ сув таъминоти, совун, чўтка билан таъминланган, керакли даражада смесителлар, дезинфекция эритмаси, бир марталик сочиқлар ёки бошқа қўлларни қуритиш воситалари кўзда тутилган бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Хавф-хатар манбаи бўлган калий йодат сақланадиган хоналарда бошқа модда ва маҳсулотлар сақланиши мумкин эмас. Мазкур хоналар деворлари бутун баландлиги бўйича сирланган плиткалар билан қопланган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Маиший хоналарга қўйиладиган гигиеник талаблар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Маиший хоналар ишчилар сони ва технологик жараён хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда жойлаштирилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маиший хоналар алоҳида бинода жойлашган бўлса, бунда ишлаб чиқариш цехларига ёпиқ ўтиш йўлаклари бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Душ хоналари кийиниш хоналари ёнида жойлаштирилиши лозим. Душ хоналарининг сони энг кўп ходимлар ишлайдиган сменадаги ходимлар сонидан келиб чиқиб аниқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Маиший хоналарни пардозлашда қуйидагилар кўзда тутилиши лозим:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
душ хоналарида деворлар — 1,8 м баландликкача сирланган плиткалар билан, махсус кийим ва чойшаблар сақлаш хонаси, ҳожатхоналар — 1,5 метр баландликкача сирланган плиткалар билан, плиткалардан юқоридаги панеллар эса шифтгача сув-эмульсия ёки бошқа рухсат этилган бўёқлар ва материаллар билан қопланиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
душ хоналарининг шифтлари мой бўёқлар билан, бошқа хоналар шифтлари эса сув-эмульсия, оҳак ёки бошқа воситалар билан бўялиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
барча маиший хоналардаги поллар керамик плиткалар билан ёки бошқа сув ўтказмайдиган воситалар билан қопланиши.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Ҳожатхоналар ҳар сменада камида икки марта ювилиши ва дезинфекция қилиш воситалари билан ишлов берилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Ишлаб чиқариш, маиший ва ёрдамчи хоналарни йиғиштириш ишлари, ишлаб чиқаришга жалб этилмаган, махсус кўрсатмаларни олган ходимлар томонидан амалга оширилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Ишлаб чиқариш ва маиший хоналарда ишлар якунланганидан сўнг ускуналар, анжомлар ва идишлар совунли ва ишқорли эритмалар ҳамда иссиқ сув билан ювилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Ишлаб чиқариш хоналаридаги поллар, заруратга қараб, иш жараёнида ёки смена тугаганидан кейин намлантириб тозаланиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Технологик ускуналар, анжомлар, идишлар ҳамда технологик жараёнга қўйиладиган гигиеник талаблар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Хавф-хатарни олдини олиш мақсадида хомашё тайёрлаш, қуритиш, йодлаш ва тузни қадоқлаш учун мўлжалланган технологик ускуналар, анжомлар, идишлар ва ўрам материаллари озиқ-овқат маҳсулотлари учун ишлатишга рухсат этилган материаллардан ишланган бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Хавфни таҳлил қилиш ва олдини олиш мақсадида ош тузининг йодаторлари автоматик йодлаш режимига қўйилган бўлиши керак ва бунда тузнинг калий йодат билан аралашишидан аввал йодатордан ўтиш тезлиги ва ҳажми ҳисобга олиниши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Хавфни олдини олиш мақсадида ясама бўлган ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бермайдиган йодлаш қурилмаларидан фойдаланиш ёки калий йодатини қўл ёрдамида пуркаш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Хавф-хатарни олдини олиш мақсадида технологик ускуналарни жойлаштириш жараёни технологик схемага мувофиқ амалга оширилиши, технологик жараённинг кетма-кетлиги ва узлуксизлигини таъминлаши, хомашё ва тайёр маҳсулотнинг қарама-қарши оқимига йўл қўйилмаслиги лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Ускуналарни жойлаштириш вақтида ишлаётган ходимлар унга бемалол яқинлашиши, ишлаб чиқариш жараёнлари, хомашё ва тайёр маҳсулот сифатининг санитария назорати ўтказилишини таъминловчи шароитлар бўлиши ҳамда хоналар ва ускуналарни ювиш, йиғиштириш ва дезинфекция қилиш имконияти мавжуд бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Ускуналар конструкциялари уларнинг хомашё ва тайёр маҳсулотлар билан алоқа қиладиган қисмларига осон етиб бориш ва бўлакларга осон ажратишни таъминлаши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Технологик ускунанинг тузга бевосита тегиб турадиган қисмлари фақат озуқа мойлари билан мойланиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Столлар қопламалари силлиқ бўлиши ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари учун ишлатишга рухсат этилган қаттиқ турдаги дарахтлар, зангламайдиган металлар ёки синтетик материаллардан ясалган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Симобли назорат-ўлчов асбобларидан фойдаланиш мумкин эмас. Шишали ўлчов асбоблари учун металдан ясалган ғилофлар қўлланилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Хавфни бошқариш ва таҳлил қилиш мақсадида тузни ишлаб чиқаришда қўлланиладиган йодатор калий йодатининг сарфланиш миқдорини автоматик тарзда ёзиб борувчи қурилма билан жиҳозланган бўлиши керак. Бундай қурилмалар билан таъминлаш имконияти мавжуд бўлмаган вазиятда тузни ишлаб чиқариш жараёнининг ҳар бир операцияси махсус тайинланган ходим томонидан журналларда қайд қилиниши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. Хавфни олдини олиш мақсадида тозалаш инвентарлари тамғаланган бўлиши зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
37. Тайёр маҳсулотлар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бериши ҳамда тоза ва қуруқ хоналарда сақланиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
38. Технологик жараёнлар ишлаб чиқарувчи томонидан тасдиқланган технологик йўриқномаларга қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
39. Технологик жараённинг барча операциялари керакли ускуналар ва асбоблардан фойдаланган ҳолда, бунинг учун махсус мўлжалланган хоналарда бажарилиши ва назорат қилиниши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
40. Таркибида йод миқдори етишмаслиги учун яроқсиз деб топилган ош тузи қайтадан йодлаш жараёнидан ўтказилади. Намлик ёки қуруқлик даражаси юқори бўлганлиги ҳамда такроран йодланганлиги, таркибида катта миқдорда заҳарли элементлар, пестицидлар ва радионуклидлар мавжудлиги сабабли яроқсиз бўлган ош тузи тегишли равишда қайд қилиниши ва тамғаланиши талаб этилади. Бундай маҳсулот утилизация қилингунга қадар ишлаб чиқариш жараёнида қўлланилишига йўл қўймайдиган шароитларда сақланиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
41. Хавфни олдини олиш мақсадида техник ҳужжатларда яроқсиз маҳсулот тайёр маҳсулотнинг сифатига зиён етказмасдан қайта ишланадиган шароитлар аниқ белгиланган бўлиши лозим. Бошқа шароитларда яроқсиз деб топилган маҳсулот йўқ қилиниши талаб этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
42. Ускуналар ва анжомларни тозалаш учун фақат озиқ-овқат саноатида фойдаланишга рухсат этилган ювиш ва дезинфекция қилиш воситаларидан фойдаланиш керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
43. Ускуналарни ювиш учун (технологик даврнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда) ювиш ва дезинфекция қилиш эритмаларини марказлашган тартибда тайёрлаш кўзда тутилган бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ювиш ва дезинфекция қилиш воситалари махсус жиҳозланган жойларда сақланиши талаб этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
44. Ускуналар ва жиҳозларга санитария тартибида ишлов бериш бўйича белгиланган даврийликни қатъий бажариш учун ҳар бир цехда ювиш ва дезинфекция бўйича ҳар ойлик жадвал бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
45. Тузни ишлаб чиқариш ва сақлаш учун мўлжалланган резервуар ва сиғимларга санитария тартибида ишлов беришни идишлар ҳар бўшаганидан кейин ёки технологик даврнинг охирида амалга ошириш лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
46. Анжом ва ўрам сиғимларини ювиш ва дезинфекция қилиш учун поллари сув ўтказмайдиган, иссиқ ва совуқ сув билан таъминланган, оқова сувларни ташлаш учун канализация ва вентиляцияси мавжуд бўлган махсус ювиш хоналари ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
47. Шиша, занглашга чидамли металл ва бирикмалар, полимер материаллар (жуда мустаҳкам полиэтилен, хлор винил полимерларидан пластикатлар — фторопластдан ва лавсандан ясалган фильтрлар), резина, латексдан ишлаб чиқарилган буюмларга уларни ювиш ва дезинфекция қилиш йўриқномасига мувофиқ ишлов берилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Хомашё ва тузни қабул қилиш, сақлаш, ташиш ва сотишга қўйиладиган гигиеник талаблар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
48. Келиб тушадиган барча хомашё, ёрдамчи ўраш материаллари, идишлар амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бериши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
49. Хавфни олдини олиш мақсадида маҳсулотнинг ҳар бир донаси унинг ўрами ва ёрлиғида акс эттирилган маълумотлар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги ва хомашё сифатига салбий таъсир кўрсатадиган шикастланишлар мавжуд эмаслиги текширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
50. Хомашё ишлаб чиқарувчи томонидан тасдиқланган технологик йўриқнома шартларига мувофиқ сақланиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
51. Хомашё ўткир ҳидлари бўлмаган, зараркунандалар мавжуд бўлмаган, тўғридан-тўғри қуёш нурларидан ҳимоя қилинган, алоҳида жойлашган, қуруқ, тоза ва яхши вентиляция қилинадиган хоналарда сақланиши талаб этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
52. Яроқсиз деб топилган маҳсулот тамғаланган ҳолда утилизация қилиниши ёки қайта ишланиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
53. Хомашё технологик йўриқномаларга мувофиқ махсус хоналарда тайёрланиши, кейин эса цех ичидаги идишларга солиб қўйилиши керак. Цех ичидаги идишлар тоза, қуруқ, муайян ишлаб чиқариш хоналарида ишлатиш учун ёрлиқланган бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
54. Хавфни олдини олиш мақсадида кимёвий моддалар, минерал ўғитлар (шу жумладан турли компостлар), пестицидларни ташиш учун ишлатилган, шунингдек ёғингарчиликлар, чанг, қуёш нурларининг таъсиридан ҳимояга эга бўлмаган транспорт воситаларида хомашё ва тузни ташиш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
55. Хомашё ва тузни ташишда фойдаланиладиган транспорт воситаларига заруратга кўра ювиш ва дезинфекция қилиш воситаларини қўллаган ҳолда ишлов берилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
56. Корхоналар ҳудудида туз сақланаётган омборлар ёки майдонларга яқин жойларда кучли ҳид таратадиган материаллар ҳамда қурилиш материаллари қолдиқлари ёки ёнувчан материалларни сақлаш қатъиян ман этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
57. Ўрамларга солинмаган туз (хомашё) тўкма уюм кўринишида сақланиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Туз уюм усулида сақланганда омборларнинг асфальтли поллари қалинлиги 3-4 миллиметрга тенг бўлган ёғоч қатлами билан қопланади. Устунлар ёғочли қалқонлар билан тўсиб қўйилади, омборнинг периметри бўйлаб эса деворлардан 1 метр масофада баландлиги 0,7 — 1,0 метрга тенг ёғочли қалқонлар ўрнатилади. Туз табиий нишаблик бурчагини ҳисобга олган ҳолда уюмлар тўпланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
58. Тузни ифлосланиш, зах тортиш ва зичланиб қолишдан сақлаш учун омборларда ҳосил қилинган уюмлар юзасини тузга таъсир қилмайдиган ва ҳид таратмайдиган ёпиш материаллари (ўрам қоғози, брезент, полимер плёнкаси) билан ёпиб қўйиш лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
59. Юк ортиш ва тушириш ишлари бажарилаётган жойлардаги юк кўтариш механизмлари турган зонада барча турдаги ишлар махсус кийим ва ҳимояловчи кўзойнаклардан фойдаланиб амалга оширилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
60. Штабеллар орасида кенглиги камида 0,8 метрга тенг бўлган ўтиш жойлари қолдирилади, штабеллар ва тўсинлар қурилиш конструкцияларининг орасида эса камида 0,5 метрга тенг масофа қолдирилади. Қадоқланган тузнинг бут сақланишини кузатиб туриш, ҳаво яхшироқ айланишини таъминлаш ва механизмлардан фойдаланиш қулай бўлиши учун тузни омборларда тахлаётганда омбор деворлари олдида эни ва бўйи бўйлаб ўтиш жойлари қолдирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
61. Тузни сақлашда омбордаги ҳавонинг нисбий намлиги маҳсулотнинг пастки қисми сатҳида 75 фоиздан юқори бўлмаслиги ва ҳаво ҳарорати кескин ўзгармаслиги керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
62. Омборхоналарга маҳсулот туширишдан олдин улар тозаланиши ва тузни қабул қилиш ва сақлаш учун тайёр бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
63. Тозаликни сақлаш учун омборларга кираверишда кийим ва пойафзални тозалашга мўлжалланган тагликлар, чўтка ва супургилар бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
64. Хавфни бошқариш мақсадида тузнинг сотуви СанҚваН 0066-96-сон «Озиқ-овқат савдоси корхоналарига қўйиладиган санитария қоидалари» талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
65. Ҳар бир тайёр маҳсулот Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 июлдаги 490-сон қарори билан тасдиқланган Озиқ-овқат маҳсулотини тамғалаш юзасидан унинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент талабларига мувофиқ тамғаланиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
66. Туз белгиланган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг йўқ қилиниши, саноат тартибида қайта ишланиши ёки такроран йодланиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
67. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга жавоб бермайдиган ва сотувдан олинган маҳсулот уни ишлатиш, утилизацияга юбориш ёки йўқ қилишга қадар алоҳида хонада (жавонда), алоҳида ҳисобда унинг миқдори аниқ кўрсатилган ҳолда сақланиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-боб. Сув таъминоти ва канализацияга қўйиладиган гигиеник талаблар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
68. Тузни ишлаб чиқарувчи корхоналар марказлашган ичимлик сув таъминотига уланган бўлиши, у мавжуд бўлмаган вазиятда эса санитария-эпидемиологик хулосага эга бўлган сув манбаи бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
69. Хавфни олдини олиш мақсадида хўжалик ичимлик суви қувурларини ва техник сув қувури тармоқларини бир-бирига улаш қатъиян ман этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
70. Совуқ ва иссиқ сув таъминоти ички тизимларини ташкил қилишда қўлланиладиган қувурлар, арматуралар ва ускуналар тегишли техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлиши лозим. Кўриниши яққол ажралиб туриши учун цех ичидаги барча водопровод, канализация, буғ ва газ қувурлари шартли рангларга бўялган бўлиши лозим. Юза ҳарорати хона ҳароратидан паст бўлган қувурлар устида намлик ҳосил бўлмаслиги учун уларда иссиқлик изоляцияси кўзда тутилган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
71. Шифт тўсинлари орасидан ўтадиган сувни четга чиқариш трап ва қувурлари сув ўтказмайдиган бўлиши ва ишлаб чиқариш ускуналарининг устидан ўтмайдиган қилиб лойиҳалаштирилиши керак. Шунингдек, маиший канализация қувурлари ишлаб чиқариш цехлари, маҳсулот сақлашга мўлжалланган омборхоналар, озиқ-овқат блокларидан ўтмаслиги лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
72. Ишлаб чиқариш ва маиший оқова сувларини чиқариб юбориш учун корхонада алоҳида канализация тизими ва тозалаш иншоотлари бўлиши керак. Ишлаб чиқариш ва маиший оқова сувларининг ички канализация тизими алоҳида бўлиши ва мустақил тармоққа чиқиш йўлларига эга бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тегишли равишда тозаламай туриб, ишлаб чиқариш ва маиший оқова сувларни очиқ сув ҳавзаларига ташлаш мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-боб. Табиий ва сунъий ёритиш тизимига қўйиладиган гигиеник талаблар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
73. Омбор ва ишлаб чиқариш хоналарининг ёритилганлик даражаси КМК 2.01.05-19 «Табиий ва сунъий ёритиш» талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
74. Ишлаб чиқариш хоналарида нур коэффициенти 1:6 — 1:8 га тенг бўлган табиий ёритиш кўзда тутилган бўлиши керак. Маиший хоналарда нур коэффициенти 1:10 дан кам бўлмаслиги талаб этилади. Табиий ёритиш коэффициенти миқдори бажариладиган ишнинг хусусияти ва кўз кучланишига мос бўлиши керак. Табиий ёруғлик етарли бўлмаганда сунъий ёритишдан фойдаланиш лозим ва бунинг учун асосан люминесцент лампалари қўлланилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
75. Люминесцент лампалари қўлланилган ёриткичлар ҳимояловчи панжара (тўр), нур тарқаткичи ёки лампалар ёриткичлардан чиқиб кетишига йўл қўймайдиган махсус лампа билан жиҳозланган бўлиши, чўғланма лампа қўлланилган ёриткичлар эса яхлит ҳимояловчи ойна билан таъминланган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
76. Хавф-хатарни олдини олиш мақсадида шиша парчалари туз ичига тушиб қолишининг олдини олиш учун очиқ технологик жараёнга эга хоналардаги ёритгичлар технологик ускуналар устига ўрнатилиши мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
77. Ёриткичларга санитария ишлов бериш ишлари цехнинг санитария ишлов берилиши жадвалига мувофиқ амалга оширилиши лозим, ёритиш қурилмаларининг ҳолати ва улардан фойдаланиш жараёнларини кузатиш ишлари махсус малакага эга бўлган шахсга юклатилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-боб. Ҳавони вентиляция қилиш, иситиш ва кондиционерлашга қўйиладиган гигиеник талаблар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
78. Ишлаб чиқариш ва ёрдамчи бино ва хоналарда КМК 2.04.05-97 «Иситиш, вентиляция ва кондиционерлаш»га мувофиқ ҳавога табиий, механик, аралаш вентиляция ёки кондиционер билан ишлов берилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳаво оқимининг кўрсаткичлари ишлаб чиқариш хоналаридаги микроиқлим бўйича санитария қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
79. Маиший хоналар, ҳожатхоналар ва лабораториялар умумий алмашинув ва (ёки) маҳаллий вентиляция тизимларига эга бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
80. Ишлаб чиқариш хоналарига узатилаётган кўча ҳавоси чангдан тозаланиши талаб этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
81. Кўп миқдорда иссиқлик, намлик ва зарарли моддаларни чиқариш манбаи бўлган ускуналар маҳаллий ҳавони тортиб чиқариш вентиляцияси билан таъминланган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
82. Чанг манбаи бўлган ускуналар чангни ушлаб қолувчи ва ундан ҳавони сўриб олувчи ускуна билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
83. Ҳаво ўз оқими билан келадиган вентиляция тизимининг ҳаво ўтказиш шахталарини ер сатҳидан камида 2 метр баландликда жойлаштириш керак. Ҳаво тортиш вентиляцияси тизими ёрдамида чиқариб ташланаётган ҳаво бўйи том сатҳидан камида 1 метр баланд бўлган ҳаво тортиш шахталари орқали ташқарига чиқарилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
84. Вентиляция тизимидан ҳавони атмосферага чиқариш туйнукларини ҳавони қабул қилиш қурилмаларидан горизонтал йўналиш бўйича камида 10 метр масофада ёки вертикал йўналиш бўйича камида 6 метр масофада жойлаштириш талаб этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
85. КМК 2.04.05-97 «Иситиш, вентиляция ва кондиционерлаш» талабларига мувофиқ, вентиляция ускуналарини шовқин ва тебранишни сўндириш ускуналари билан жиҳозланган вентиляция камераларида жойлаштириш керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
86. Ҳаво ўз оқими билан келадиган вентиляция қурилмалари ва табиий вентиляциянинг ҳаво тортиш тешиклари ҳашаротлар киришига тўсқинлик қилувчи тўрлар билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
87. Технологик аппаратларнинг вентиляция каналлари ва ҳаво ўтказгичларини, улар ифлосланиб боришларига қараб (йилига камида 1 марта), қисмларга ажратиш ва ички қисмларини тозалаш керак. Ишлаб чиқариш хоналардаги ускуналар шўрланиб ва занглаб кетишининг олдини олиш мақсадида технологик тешиклар ва тамбурларда ҳаво тўсадиган пардани кўзда тутиш лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
88. Ишлаб чиқариш жараёни тузли чанг, шунингдек, аммиакли совиткич қурилмаларидан буғ ва газлар чиқиши билан давом этадиган бўлса, ушбу ишлаб чиқариш хоналарининг вентиляция ва ҳаво орқали иситиш тизимлари ҳавосининг қайта айланиши мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
89. Ишлаб чиқариш хоналарида, маҳсулотларни сақлаш камералари ва омборларида ҳаво ҳарорати ва нисбий намлик СанҚваН № 0324-16 «Ишлаб чиқариш хоналарининг микроиқлимининг санитария-гигиеник нормалари» талаблари ва технологик йўриқномалар (ҳаво ҳарорати белгиланган цехлар учун) талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9-боб. Меҳнат шароитларини ташкил қилиш ва шахсий гигиена қоидаларига қўйилган талаблар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
90. Иш жойларида шамол ўтиб туриши ва ҳаво бирданига совуқлашиб кетишига йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
91. Корхонанинг ҳар бир ходими шахсий гигиена қоидаларига амал қилиши, ўз иш жойида санитария талабларига қатъий риоя этиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
92. Ходимлар қуйидаги қўлларни ювиш ва дезинфекция қилиш талабларига риоя қилишлари лозим:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иш бошлашдан олдин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишдаги ҳар бир танаффусдан кейин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир жараёндан иккинчисига ўтишда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ифлосланган нарсалар билан алоқадан кейин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳожатхонадан кейин икки марта;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус кийим кийишдан олдин ва иш жойида (иш бошлашдан олдин).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
93. Иш жойидаги гигиена талаблари қуйидагилардан иборат:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишлаб чиқариш чиқиндиларини мунтазам равишда махсус контейнерларга ташлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иш жиҳозларини тоза сақлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
айни пайтда фойдаланилмаётган буюмлар ва асбоб-анжомларни йиғиштириб қўйиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қадоқлаш участкасида ўрам материаллари қатъий белгиланган жойда, пластикдан ясалган тагликлар устида полга тегмайдиган ҳолатда (1 смена учун етарли миқдорда) жойлашиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуруқ маҳсулотлар полга тўкилиб (тушиб) кетган вазиятда қуруқ воситалар ёрдамида йиғиштиришни амалга ошириш, зарур бўлганда ювиш воситасидан фойдаланган ҳолда намлантириб тозалашни бажариш ва полни қуритиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тозалаш инвентарларини (чўткалар, швабралар ва бошқалар) полда, технологик ускуналар устида қолдириш рухсат этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
94. Дори қутилари технологик цехларнинг тамбурларида (киравериш жойларида) ва маиший хоналарда жойлаштирилиши лозим. Дори қутиларида ўткир ҳидли дори воситаларини сақлаш тавсия этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
95. Мазкур санитария қоидаларини ишлаб чиқувчилар рўйхати иловада келтирилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тузни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва сотишга қўйиладиган гигиена талабларига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ишлаб чиқувчилар рўйхати:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Р.Т. Камилова

Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти директори в.в.б., т.ф.д., профессор;

А.С. Худайберганов

Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти, Овқатланиш гигиенаси лабораторияси мудири, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, «Гигиена» кафедраси профессори;

А.Р. Носирова

Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти, Овқатланиш гигиенаси лабораториясининг катта илмий ходими;

Г.М. Исраилова

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, «Гигиена» кафедраси доценти, т.ф.н;

Э. Б. Наврузов

Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти, Овқатланиш гигиенаси лабораториясининг катта илмий ходими, т.ф.н;

М.Х. Махмудова

Тошкент давлат стоматология институти илмий изланувчиси;

Б.О. Сагдуллаева

Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти катта илмий ходими;

Б. Бобожонов

Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти докторанти.

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тақризчилар рўйхати:

Д.А. Зарединов

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, «Гигиена» кафедрасининг мудири, т.ф.д, профессор;

Ф.И. Саломова

Тошкент тиббиёт академияси, «Атроф-муҳит гигиенаси» кафедраси мудири, т.ф.д., профессор;

М.А. Хамракулова

Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти, лаборатория мудири.