LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг МДҲ бошқа минтақаларидан ош тузи етказиб беришига боғлиқлигини бартараф этиш ҳамда халқ хўжалигининг ош тузи ва техник тузга бўлган эҳтиёжларини (тегишли равишда 300 ва 500 минг тонна), уларни истеъмол қилиш ва экспортга чиқариш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда республиканинг ўзида ишлаб чиқариладиган тузлар ҳисобига тўлиқ ҳажмда таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади.
1993 йилда «Маҳаллий саноат» корпорациясининг Хўжаикон туз конида 40 минг тонна ҳамда матлубот кооперацияси тизимида – Караумбет (Қўнғирот тумани) конида 20 минг тонна туз ишлаб чиқариш тўғрисида.
Хўжаикон туз конида 1993-1994 йилларда йилига 150-200 минг тоннага ҳамда Караумбет конида 1994-1995 йилларда 120 минг тоннагача ош тузи ишлаб чиқарадиган қувватларни барпо этиш тўғрисида.
2. «Маҳаллий саноат» корпорацияси (ўртоқ Чжен), Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (ўртоқ Норалиев), республика вазирликлари, идоралари ва хўжалик ташкилотлари йилига 150-200 минг тонна ош тузи ишлаб чиқарадиган қувватларни барпо этиш учун 1-2-иловаларга мувофиқ тегишли тадбирларнинг бажарилишини таъминласинлар.
3. Маълумот учун қабул қилинсинки, «Маҳаллий саноат» корпорацияси бу йил Хўжаикон туз конидан 500 минг тонна техник туз қазиб чиқаришни кўзда тутади, уларнинг 100 минг тоннаси эркин алмаштирилган валюта ҳисобига экспортга етказиб берилади. Корпорацияга техник тузни четга чиқариш бўйича қўшимча контрактлар тузиш тўғрисидаги масалаларни ишлаб чиқишни давом эттириш юклатилсин.
4. Давлат геология қўмитаси (ўртоқ Шоёқубов) 1993 йилда туз конини туз захиралари саноат асосида қазиб олинадиган Хўжаикон туз кони балансига белгиланган тартибда беришни таъминласин ҳамда «Маҳаллий саноат» корпорацияси билан шартнома тузган ҳолда фойдаланиш-қидирув ишларни мунтазам ташкил қилсин.
5. «Ўзагроқурилиш» (ўртоқ Юсупов) 1993 йилнинг ΙΙΙ чорагида импорт технологик линиялар учун ишлаб чиқариш корпуси қурилишини, шунингдек, 1994 йилнинг Ι ярим йилида тегишли ижтимоий-маиший объектлар қурилишини тугаллансин.
6. Буюртмачи – Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (ўртоқ Норалиев) «Ўзбектрансқурилиш» уюшмаси (ўртоқ Омельницкий) билан биргаликда 1993-1994 йилларда Болдир-Хўжаикон темир йўлини қайта қуришни амалга оширсин.
7. Болдир-Хўжаикон темир йўлига хизмат кўрсатиш ундан фойдаланишнинг техникавий даражасини ошириш мақсадида йўлнинг ушбу участкаси «Учқун» кичик корхонаси балансидан «Ўзбектрансқурилиш» уюшмасининг ВФБ (вақтинчалик фойдаланиш бўлими) балансига белгиланган тартибда ўтказилсин.
8. «Ўзшартномасавдо» (ўртоқ Шарипов), республиканинг ресурс имкониятларидан фойдаланган ҳолда, вазирликлар, идоралар корпорациялар ва бошқа хўжалик ташкилотларнинг ош тузи ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва кўпайтиришга доир ишларни бажариш учун зарур бўлган моддий-техника ресурслари бўйича буюртмаларини таъминлашни назарда тутсин.
оштузи ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш учун бир йил муддатга, 5 фоизли ставка билан Хўжаикон туз конига 1993 йилда 500 млн. сўм, Ўзбекбирлашувга 1993 йилда 200 млн. сўм ва 1994 йилда 500 млн сўм, темир йўлнинг Болдир станциясидан Хўжикон конигача бўлган тармоғини қайта қуриш учун Сурхондарё вилояти ҳокимлигига 1993-1994 йилларда 340 млн. сўм мақсадли кредит ажратиш, «Ўздеҳқончиликсаноатбанк» (ўртоқ Аҳадов)га эса уни маблағ билан белгиланган тартибда таъминлаш;
Хўжаикон туз конидан юклаб жўнатилган маҳсулот учун счётларни акциясиз тўлашни амалга ошириш тавсия қилинсин.
10. Ўрта Осиё Темир йўл бошқармаси (ўртоқ Желтоухов) экспортга ва бошқа истеъмолчиларга туз етказиб бериш учун, Ўзбекистон ҳудудида мумкин бўлган энг кам тариф ставкаларини қўллаган ҳолда, туз кони талабномасига биноан Хўжаикон туз конига вагонларни ўз вақтида етказиб беришни таъминласин, шунингдек, юклаб жўнатилган вагонларнинг МДҲ ҳудуди бўйлаб ўтишига кўмаклашсин.
11. «Ўзбектрансқурилиш» уюшмаси (ўртоқ Омельницкий) тузни Хўжаикон станциясидан Болдир станциясигача ташишда Ўрта Осиё темир йўлининг бош йўлларидаги тарифларнинг республикада амалда бўлганидан юқори бўлмаган миқдорини қўлласин.
1993 йилда Хўжаикон туз конига ўзининг айланма мaблaғлapи камоматини тўлдириш учун 3 йил муддат билан 500 млн сум миқдорида имтиёзли кредит ажратсин;
тузнинг юқори даражада агрессивлиги муносабати билан туз конидаги машиналар, механизмлар ва асбоб-ускуналарни тиклашга амортизация ажратмалари нормативларини қайта кўриб чиқсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги (ўртоқ Обидов) Хўжаикон туз конидаги меҳнат шароитларини кўрикдан ўтказсин, тузнинг инсон организмига зарарли таъсири даражасини аниқласин ҳамда ушбу конни у ерда ишлаганлик ёши (қарилик) бўйича имтиёзли тартибларда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар рўйхатига киритсин.
14. Хўжаикон туз кони ходимлари учун сувсизлик ва чўл шароитида ишлаганлик учун иш ҳақига 1,35 миқдорида коэффициент белгилансин.
15. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси (ўртоқ Сааков), Ўзбекбирлашув (ўртоқ Волков), Давлат геология қўмитаси (ўртоқ Шоёқубов), «Ўзқурилишматериаллар» давлат концерни (ўртоқ Искандаров) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда Караумбет (Қўнғирот тумани) конларида 120 минг тонна ош тузи қазиб чиқариш бўйича қувватларни барпо этиш билан бoғлиқ барча техникавий ва иқтисодий масалаларни ишлаб чиқсинлар ҳамда 2 ой муддатда тегишли таклифлар киритсинлар.
16. Ош тузи ишлаб чиқариш бўйича қувватларни барпо этиш аҳолининг ош тузига бўлган эҳтиёжларини тўлиқ таъминлашни ҳисобга олган ҳолда уни қазиб олишни қисқа муддатларда ташкил қилиш билан бoғлиқ харажатларни мaблaғ билан таъминлаш учун қўшимча равишда зарур маблағларни жалб этиш мақсадида Хўжаикон конига ҳамда Ўзбекбирлашув корхоналарига қувватларни қуриш, ўзлаштириш ва 3 йил мобайнида туз ишлаб чиқариш даврида қуйидаги имтиёзлар берилсин:
17. Эркин алмаштириладиган валюта эвазига экспортга туз етказиб беришдан манфаатдорликни ошириш мақсадида Хўжаикон туз кони чет эл валютасидаги тушумдан солиқ тўловидан бир йил мобайнида озод қилинсин.
18. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари ўртоқ Т.М. Мирёқубов зиммасига юклатилсин.
Амалдаги баҳолардаги харажатларнинг ҳисобланган миқдори (млн сўм) | Бажарувчилар | Бажариш муддати | |
1 | 2 | 3 | 4 |
I. Ош туз очиқ конини қайта таъмирлаш ҳамда техникавий қайта жиҳозлаш, бунинг учун: | |||
кондаги тузи захираларини Хўжаикон туз кони балансига белгиланган тартибда ўтказишни таъминлаш | Давлатгеология қўмитаси, «Маҳаллий саноат» корпорацияси | 1993—1994 йиллар | |
«Маҳаллий саноат» корпорацияси билан шартнома асосида Хўжаикон конида туз қазиб чиқариш бўйича фойдаланиш-қидирув ишларини мунтазам олиб боришни ташкил этиш | «Маҳаллий саноат» корпорацияси, Давлат геология қўмитаси | кондан фойдаланиш давомида | |
зарур геология-қидирув асбоб-ускуналарини (бурғулаш дастгоҳлари, трансформаторлар ва ҳоказолар) сотиб олиш ҳамда уларни монтаж қилиш | 8 | «Қизилқум» олтин изловчилар артели | 1993—1994 йиллар |
ош тузини қазиш жойида синовдан ўтказиш | —»— | доимий равишда | |
5 та туз комбайни монтажини ҳамда созлаш-ишга туширишни амалга ошириш | 65 | —»— | 1993—1994 йиллар |
шу жумладан: | 1993 йил | ||
2 тасини | 26 | 1994 йил | |
3 тасини | 39 | ||
Туз қазиб олиш ҳамда уни жўнатиш бўйича қабул қилинган технологияга мувофиқ зарур бўлган тупроқ қазиш техникасини, кўтарма транспорт ва бошқа асбоб ускуналарни сотиб олиш | 393 | «Маҳаллий саноат» корпорацияси, Хўжаикон туз кони | |
II. Ош тузини қайта ишлаш ва қадоқлаш заводини қайта қуриш, техник қайта жиҳозлаш ҳамда қуриш: | |||
йилига 30 минг тонна ош тузини қайта ишлаш ва қадоқлаш қувватига эга бўлган линияни тайёрлаш, монтаж қилиш ҳамда созлаш-ишга тушириш | 100 | Хўжаикон туз кони, «Қизилқум» олтин изловчилар артели | 1993 йил III чораги |
йиллик қувватини 20 минг тоннага етказган ҳолда, ишлаб турган ош тузини қайта ишлаш ва қадоқлаш линиясини қайта барпо этиш | 80 | Хўжаикон туз кони | 1993 йил III чораги |
қадоқлаш автоматларини монтаж қилиш ва созлаш-ишга тушириш | Туз кони | ||
— 10 та | 25 | 1993 йил | |
— 10 та | 25 | 1994 йил | |
Йилига 100 минг тонна ош тузини қайта ишлаш ва қадоқлаш қувватига эга бўлган иккита Америка линияси корпусини қур?ш монтаж қилиш ҳамда ишга тушириш-созлаш | 1100 минг АҚШ доллари | «Ўзагроқурилиш»нинг 1-трести, «Трейлен корпорейшен» Америка фирмаси | 1993 йил |
Ижтимоий-маиший объектлар қуриш: | |||
100 ўринли ошхона | 45 | «Ўзагроқурилиш»нинг 1-трести | |
150 кишига мўлжалланган, кийиниш-ечиниш хонаси бўлган душхона | 30 | —»— | —»— |
ош тузи сифатини аниқлаш лабороторияси | 5 | «Ўзагроқурилиш»нинг 1-трести | 1993 йил |
Хўжаикон-Болдир станциялари оралиғидаги узунлиги 33 км бўлган фойдаланилаётган темир йўлни қайта қуриш | 340 | Ҳокимликнинг капитал қурилиш бўлими, «Ўзбектрансқурилиш» уюшмаси | 1993-1994 йиллар |
Ўлчов | Сони | Умумий қиймати, | Етказиб бериш | |
1 | 2 | 3 | 4 | 5 |
I. Туз қазиб олинадиган очиқ конни қайта қуриш ҳамда техника билан қайта жиҳозлаш учун | ||||
Бурғилаш қурилмалари | та | 4 | 15 | 1994 й. |
Туз қазиб олиш комбайнлари | —»— | 2 | 26 | 1993 й. |
жами | —»— | 3 | 39 | 1994 й. |
Т-330 бульдозерлари | —»— —»— | 1 1 | 302 302 | 1993 й. 1994 й. |
Т-170 бульдозери | —»— | 1 | 12 | 1994 й. |
Юкни ўзи тўкадиган «МАЗ-5549» автомашиналари | —»— —»— | 2 3 | 20 30 | 1993 й. 1994 й. |
Юкни ўзи тўкадиган | —»— | 2 | 24 | 1993 й. |
«КаМАЗ-55111» автомашиналари | —»— | 3 | 36 | 1994 й. |
12 тонна юк кўтарадиган автомобиль крани («МАЗ» автомашинаси асосида) | —»— | 1 | 15 | 1994 й. |
«УРАЛ» автомобили асосидаги навбатчи автомашина | —»— —»— | 2 2 | 10 10 | 1993 й. 1994 й. |
«БелАЗ» автомобили асосидаги навбатчи автомашина | —»— —»— | 2 2 | 50 50 | 1993 й. 1994 й. |
Сув ташувчи махсус автомашина | —»— | 1 | 6 | 1993 й. |
«УАЗ-469» автомашинаси | —»— —»— | 1 1 | 5 5 | 1993 й. 1994 й. |
«УАЗ-452Б» автомашинаси | —»— —»— | 1 1 | 5 5 | 1993 й. 1994 й. |
«Москвич» автомашинаси | —»— | 1 | 1993 й. | |
II. Тузни қайта ишлаш ва қадоқлаш заводини қайта қуриш, техника билан қайта жиҳозлаш ҳамда қуриш учун | ||||
Сочилувчан материалларни қадоқлаш ва идишларга жойлаш бўйича Тошкент тажриба-конструкторлик бюросида яратилган сочилувчан материалларни идишларга жойлаш автоматлари | —»— —»— | 10 10 | 25 25 | 1993 й. 1994 й. |
0,5 дан 5 тоннагача юк кўтарувчи «4045» маркали автоюклагич | —»— —»— | 2 2 | 10 10 | 1993 й. 1994 й. |
«Т-40» маркали аравачаси бўлган трактор | —»— —»— | 3 3 | 6 9 | 1993 й. 1994 й. |