Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
ва Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
ва Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
қўшма қарори
Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт қоидаларини бажариш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Учинчи даврий маърузасини кўриб чиқиш якунлари бўйича БМТ Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар бўйича қўмитасининг якуний тавсияларини амалга ошириш юзасидан 2022 — 2026 йилларга мўлжаллаган Миллий ҳаракатлар режаси ҳақида
Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт қоидаларини бажариш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Учинчи даврий маърузасини кўриб чиқиш якунлари бўйича БМТ Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар бўйича қўмитасининг якуний тавсияларини амалга ошириш юзасидан 2022 — 2026 йилларга мўлжаллаган Миллий ҳаракатлар режасини амалга ошириш, шунингдек, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қиладилар:
1. Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт қоидаларини бажариш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Учинчи даврий маърузасини кўриб чиқиш якунлари бўйича БМТ Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар бўйича қўмитасининг якуний тавсияларини амалга ошириш юзасидан 2022 — 2026 йилларга мўлжаллаган Миллий ҳаракатлар режаси (бундан буён матнда Миллий ҳаракатлар режаси деб юритилади) иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
*илова берилмайди.
2.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Миллий ҳаракатлар режасининг ижросини таъминлаш чораларини кўрсин.
3. Инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига риоя этилиши бўйича Парламент комиссияси Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази билан биргаликда Миллий ҳаракатлар режасининг амалга оширилиши юзасидан:
мунтазам мониторинг олиб борсин;
чора-тадбирлар сифатли ва ўз вақтида ижро этилиши бўйича тегишли вазирлик ва идораларга таклиф ва тавсияларни киритиб борсин;
ҳар чоракда тегишли бандларнинг ижро этилиши ҳолати юзасидан вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ахборотини эшитсин ва танқидий муҳокама қилсин;
доимий равишда аниқ кўрсаткичлар ва эришилган натижалар акс эттирилган батафсил ахборотни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг расмий веб-сайтларига жойлаштириб борсин;
умумлаштирилган маълумотни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига киритиб борсин.
4. Миллий ҳаракатлар режасида белгиланган масъул ижрочилар ўзларига юклатилган вазифалар ижроси тўғрисидаги маълумотларни ҳар ойнинг бешинчи санасига қадар Инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига риоя этилиши бўйича Парламент комиссиясига тақдим этсин.
Бунда, вазирлик ва идораларнинг биринчи раҳбарлари Миллий ҳаракатлар режасида белгиланган вазифаларнинг тўлиқ, сифатли ва ўз вақтида амалга оширилиши учун шахсан жавобгардир.
5. Мазкур Қўшма қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А. Саидов ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклатилсин.
6. Ушбу Қўшма қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикернинг биринчи ўринбосари А. САИДОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 19 декабрь,
2776-IV-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Тошкент ш.,
2022 йил 19 декабрь,
КҚ-441-IV-сон