12.01.2023 йилдаги 12-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 12.01.2023 йилдаги 12-сон
Дата вступления в силу
12.01.2023
«Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 июлдаги қарорига мувофиқ, шунингдек, тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш жараёнида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналоглари, прекурсорлар, кучли таъсир қилувчи моддалар ҳамда валюта намуналарини техник воситалардан фойдаланган ҳолда тезкорлик билан текширишни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Тезкор-қидирув тадбирларини ўтказадиган тезкор ходим

1. Гиёҳвандлик воситалари ёки валюта намунасини тайёрлаш, олиш, сақлаш, ўтказиш ҳамда шу каби бошқа ҳаракатларни содир этган шахсни (кейинги ўринларда — аниқланган шахс) аниқлайди.

2. Гиёҳвандлик воситалари ёки валюта намунасини белгиланган тартибда расмийлаштиради ва аниқланган шахсни мазкур моддалар экспресс текшириш техник воситаси орқали текширилиши тўғрисида хабардор қилади.

Тезкор-қидирув тадбири жараёнида

2-босқич

Аниқланган шахс

Аниқланган гиёҳвандлик воситалари ёки валюта намунасини тезкор-қидирув тадбирларини ўтказадиган тезкор ходимга тақдим этади.

Гиёҳвандлик воситалари ёки валюта намунаси аниқлангандан сўнг

3-босқич

Тезкор-қидирув тадбирларини ўтказадиган тезкор ходим

Гиёҳвандлик воситалари ёки валюта намунаси аниқланган жойнинг ўзида экспресс текшириш техник воситаси ёрдамида текширув ўтказиш ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тегишли орган биносида экспресс текшириш техник воситаси ёрдамида текширувни ўтказиш учун аниқланган шахсни ва гиёҳвандлик воситалари ёки валюта намунасини олиб бориш чораларини кўради.

Гиёҳвандлик воситалари ёки валюта намунаси аниқлангандан сўнг

4-босқич

Тезкор-қидирув тадбирларини ўтказадиган тезкор ходим

1. Гиёҳвандлик воситалари ёки валюта намунасини текширувдан ўтказишда холислар иштирокини таъминлайди.

2. Аниқланган шахс ва холисларга иш ҳолатини ҳамда уларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиради.

3. Гиёҳвандлик воситалари ёки валюта намунасини экспресс текшириш техник воситаси ёрдамида текширувдан ўтказади.

Экспресс текшириш техник воситасини қўллашдан аввал

5-босқич

Тезкор-қидирув тадбирларини ўтказадиган тезкор ходим

1. Текширув натижаси юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли ҳужжатларни расмийлаштиради ва тўпланган ҳужжатларни қонуний чора кўриш учун тегишли давлат органига юборади.

Экспресс текшириш техник воситаси қўллангандан сўнг