ИЛОВА
ИЛОВА
Босқичлар | Масъуллар | Тадбирлар | Ижро муддати | |||
1-босқич | Ижарага берувчи | Объектларни аниқлаш мақсадида жойларга чиққан ҳолда хатлов ўтказади. | Доимий | |||
2-босқич | Ижарага берувчи | Хатлов давомида аниқланган объектнинг номи, майдони, манзили, балансда сақловчиси, геолокацияси, ҳолати ва фотосуратларини ахборот тизимига киритади. | 1 иш куни | |||
3-босқич | Ижарага берувчи | Объектнинг балансда сақловчисига огоҳлантириш хати юборади. | 3 иш куни | |||
4-босқич | Ижарага берувчи ва сотувчи | Объект ахборот тизимига киритилган кундан бошлаб уч ой муддат ичида балансда сақловчи томонидан ундан самарали фойдаланилаётганлиги ҳақида маълумот тақдим этилмаган бўлса, объектни жойига чиққан ҳолда кўздан кечиради, у ҳақидаги маълумотлар ўрганади ҳамда натижасига кўра далолатнома расмийлаштиради. | 2 иш куни | |||
5-босқич | Балансда сақловчи | Объектдан келгусида фойдаланишга эҳтиёжи мавжудлиги, шу жумладан камида 5 йиллик демографик ўсиш даражасини инобатга олган ҳолда аниқ ҳисоб-китобларга асосланган таклифларини ижарага берувчи ва сотувчининг масъул ходимларига тақдим этади. | заруратга кўра | |||
6-босқич | Ижарага берувчи | Ўрганиш натижаларини, шу жумладан объектни сотиш ёки ижарага бериш учун электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилиши ҳақидаги маълумотларни ахборот тизимига киритади ҳамда бу ҳақда балансда сақловчига хабарнома юборади. | 1 иш куни | |||
7-босқич | Ижарага берувчи | Объектнинг фойдаланиш соҳаси, бошланғич нархи ҳамда ижарага бериш муддатини белгилаган ҳолда электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқаради. | 2 иш куни | |||
8-босқич | Сотувчи | Объект сотиш учун ахборот тизимига киритилганда, уни сотишдан олдин тайёрлаш ва савдога чиқаришни Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарори билан тасдиқланган Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширади. | белгиланган муддатда | |||