ИЛОВА
|
Хона тоифаси |
Хонадаги модда ва материалларнинг тавсифи |
|
А (портлаб-ёниш юқори хавфи) |
Ёнувчи газлар (ЁГ) ва чақнаш ҳарорати 28°С гача бўлган енгил алангаланувчи суюқликлар (ЕАС) шундай миқдорда бўладики, хонадаги ҳаво билан портлаш хавфи бўлган аралашма ҳосил қилиб, шу ҳосил бўлган аралашма алангаланганда содир бўладиган портлашнинг ҳисобий ортиқча босими 5 kPа дан ошади. Сув ва ҳаводаги кислород билан ёки ўзаро таъсир қилиб ёниши ва портлаши натижасида ортиқча босим 5 kPа дан юқори бўладиган материал ва моддалар ишлатиладиган хоналар. |
|
Б (портлаб-ёниш хавфи) |
Ёнувчан чанг, толалар ва чақнаш ҳарорати 28°С дан юқори бўлган енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар (ЁС) шундай миқдорда бўладики, хонадаги ҳаво билан портлаш хавфи бўлган аралашма ҳосил қилиб, шу ҳосил бўлган аралашма алангаланганда содир бўладиган портлашнинг ҳисобий ортиқча босими 5 kPа дан ошади. |
|
В1 — В4 (ёнғин хавфи) |
Ёнувчи ва қийин ёнувчи суюқликлар, қаттиқ ёнувчи ва қийин ёнувчи модда ва материаллар (шу жумладан чанг ва толалар), сув, ҳаводаги кислород билан ёки ўзаро таъсир қилиши натижасида фақат ёниши мумкин бўлган модда ва материаллар ишлатиладиган хоналар (шу модда ва материаллар мавжуд бўлган ёки ишлатиладиган хоналар А ва Б тоифасига кирмаслиги шарти билан). |
|
Г (ўртача ёнувчан) |
Ёнмайдиган модда ва материаллар иссиқ, қизиган ёки эриган ҳолатда бўлиши ва уларга ишлов бериш жараёнида нур иссиқлиги, учқун ва аланга ажралиб чиқиши кузатиладиган, шунингдек ёнувчи газ, суюқлик ва қаттиқ моддалар фақат ёқилғи сифатида ишлатиладиган хоналар. |
|
Д (кам ёнувчан) |
Ёнмайдиган модда ва материаллар совуқ ҳолатда бўладиган хоналар. |
|
Изоҳ: хоналарнинг «А» ва «Б» тоифаларини аниқлаш усуллари мазкур ШНҚ нинг 1-иловасига мувофиқ белгиланади. Хоналарнинг «В1», «В2», «В3» ёки «В4» тоифаларга ажратилиши ушбу хонадаги ёнғин юкламаси миқдори ва уларнинг жойлашуви ҳамда ҳажмий-режавий, шунингдек ёнғин юкламасини ташкил этувчи моддалар ва материалларнинг ёнғинга хавфли хусусиятларидан келиб чиқиб амалга оширилади. Хоналарнинг «В1 — В4» тоифаларга ажратилиши мазкур ШНҚ нинг 2-иловасига мувофиқ амалга оширилади. | |
| Ташқи қурилманинг тоифаси | Ташқи қурилмани маълум бир ёнғин хавфи тоифасига киритиш мезонлари |
| АТ (портлаш ва ёнғиндан хавфлилиги юқори) | Агар ташқи қурилма ичида ёнувчи газлар; чақнаш ҳарорати 28°С гача бўлган енгил алангаланувчи суюқликлар; сув, ҳаводаги кислород ва/ёки ўзаро таъсир қилиб ёниш хусусиятига эга модда ва/ёки материаллар бўлса (сақланса, қайта ишлов берилса, транспортировка қилинса), шунингдек юқорида қайд этилган моддаларнинг босим тўлқинларини ҳосил қилиб ёниш эҳтимоли бўлгандаги ёнғин хавф-хатар катталиги ташқи қурилмадан 30 m масофада йилига бир миллиондан ортиқ бўлиши шарти бажарилса, ташқи қурилма «АТ» тоифасига тегишли бўлади. |
| БТ (портлаш ва ёнғиндан хавфли) | Агар ташқи қурилма ичида ёнувчи чанг ва/ёки толалар; чақнаш ҳарорати 28°С дан юқори бўлган енгил алангаланувчи суюқликлар ёнувчи суюқликлар бўлса (сақланса, қайта ишлов берилса, транспортировка қилинса), шунингдек, чанг ва/ёки буғ-ҳаво аралашмасининг босим тўлқинларини ҳосил қилиб ёниш эҳтимоли бўлгандаги ёнғин хавф-хатар катталиги ташқи қурилмадан 30 m масофада йилига бир миллиондан ортиқ бўлиши шарти бажарилса, ташқи қурилма «БТ» тоифасига тегишли бўлади. |
| ВТ (ёнғиндан хавфли) | Агар ташқи қурилма ичида ёнувчи ва/ёки қийин ёнувчи суюқликлар, қаттиқ ёнувчи ва/ёки қийин ёнувчи модда ва/ёки материаллар (шу жумладан чанг ва/ёки толалар), сув ва ҳаводаги кислород ва/ёки ўзаро таъсир қилиб ёниш хусусиятига эга модда ва/ёки материаллар бўлса (сақланса, қайта ишлов берилса, транспортировка қилинса), шунингдек қурилма «АТ» ёки «БТ» тоифаларига кирмаса, шу билан бирга юқорида қайд этилган моддаларнинг ёниш эҳтимоли бўлгандаги ёнғин хавф-хатар катталиги ташқи қурилмадан 30 m масофада йилига бир миллиондан ортиқ бўлиши шарти бажарилса, қурилма «ВТ» тоифасига тегишли бўлади. |
| ГТ (ўртача ёнғиндан хавфли) | Агар ташқи қурилма ичида ёнмайдиган модда ва/ёки материаллар иссиқ, қизиган ёки эриган ҳолда бўлса (сақланадиган, қайта ишлов бериладиган, транспортировка қилинадиган), уларга ишлов бериш жараёни нур иссиқлиги, учқун ва/ёки аланга ажралиб чиқиши билан кузатиладиган ҳамда ёнувчи газлар, суюқликлар ва/ёки қаттиқ моддалар ёндириладиган ёки ёқилғи сифатида ишлатиладиган қурилмалар «ГТ» тоифасига тегишли бўлади. |
| ДТ (кам ёнғиндан хавфли) | Агар ташқи қурилма ичида асосан совуқ ҳолдаги ёнмайдиган модда ва/ёки материаллар бўлса (сақланса, қайта ишлов берилса, транспортировка қилинса) ва юқорида келтирилган мезонлар бўйича «АТ», «БТ», «ВТ» «ГТ» тоифаларига тааллуқли бўлмаса, ташқи қурилма «ДТ» тоифасига тегишли бўлади. |