Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг
буйруғи
Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 122-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 28 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3113-8]
Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 августдаги ПФ-198-сон «Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 4 январдаги 2-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3113, 2019 йил 4 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2019 й., 10/19/3113/2422-сон) билан тасдиқланган Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 122-банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«122. Мерос таркибида бошқаришни талаб қиладиган мол-мулк, шу жумладан ягона таъсисчига эга бўлган тадбиркорлик субъекти — юридик шахс ва (ёки) якка тартибдаги тадбиркорнинг мол-мулки мавжуд бўлса, шунингдек мерос қолдирувчининг кредиторлари меросхўрлар томонидан меросни қабул қилиб олгунига қадар даъво қўзғатган ҳолларда, нотариус мерос мол-мулкининг бошқарувчисини тайинлайди ва бу ҳақда қарор чиқаради.».
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ТАШКУЛОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 26 ноябрь,
26-мҳ-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 10/22/3113-8/1042-сон)