25.11.2022 йилдаги 673-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 25.11.2022 йилдаги 673-сон
Дата вступления в силу
26.11.2022
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

Экспорт қилувчилар гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда, суғурта мукофоти учун тўлов харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга экспортни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ фаолиятни суғурта қилиш тартибини такомиллаштиришга йўналтирилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сўнгги йилларда тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, экспорт фаолиятини суғурта қилиш, суғурта хизматларидан фойдаланишнинг давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш механизмлари яратилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, экспорт қилувчилар гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда, суғурта мукофоти учун тўлов харажатларини компенсация қилиш амалиёти суғурта компанияларининг экспорт қилувчилар фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича фаоллигини ошириш билан бир қаторда асосий эътиборини суғурта мукофоти учун тўлов суммаларини оширишга қаратаётганлигини кўрсатмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бундан ташқари, амалдаги тартибда экспорт қилувчилар гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда, суғурта мукофоти учун тўлов харажатларини компенсация қилиш бўйича суғурта шартномаларининг аниқ турлари кўрсатилмаганлиги тадбиркорлик субъектларига ушбу хизматлардан фойдаланишда ноқулайликлар келтириб чиқармоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Экспорт қилувчиларни суғурта механизмларидан фойдаланишда молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда экспорт қилувчилар гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда, суғурта мукофоти учун тўлов харажатларини компенсация қилиш тартибини қонунчилик ҳужжатлари билан ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 августдаги 512-сон қарори билан тасдиқланган Экспорт қилувчилар гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда, суғурта мукофоти учун тўлов харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
экспорт қилувчилар гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан компенсация қилинадиган суғурта мукофотининг миқдорини суғурта пулининг 1 фоизидан 0,5 фоизигача камайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурта мукофоти учун тўлов харажатларини компенсация қилиш механизмини ҳақиқатда фойдаланилган суғурта хизматлари бўйича тўғридан-тўғри фақат суғурта қилдирувчига тўлаш тартибини белгилаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022 йил 25 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
673-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 ноябрдаги 673-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 августдаги 512-сон қарори билан тасдиқланган Экспорт қилувчилар гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда, суғурта мукофоти учун тўлов харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«гаров сифатида суғурта хизмати — тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолияти кафолати сифатида суғурта шартномалари асосида суғурта ҳимояси тақдим этилиши»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«суғурта шартномаси — Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматларни (ишларни) экспорт қилиш билан боғлиқ фаолиятни сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш бўйича ёзма келишув».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«3. Экспорт қилувчилар қуйидаги суғурта шартномаларига асосан гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда, суғурталовчиларга тўлаб берилган суғурта мукофотининг 100 фоизи, лекин суғурта пулининг 0,5 фоизидан ортиқ бўлмаган қисми Агентлик томонидан компенсация қилиб берилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
экспорт шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаслигини суғурта қилиш шартномаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
экспорт қилувчининг қисқа ёки узоқ муддатли дебитор қарздорлигини суғурта қилиш шартномаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
экспорт факторингини суғурта қилиш шартномаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
экспорт қилувчининг айланма маблағларини тўлдириш кредити ўз вақтида қайтарилмаслигидан суғурта қилиш шартномаси.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«суғурта шартномаси бўйича суғурта мукофоти суғурталовчига суғурта қилдирувчи томонидан тўланган бўлиши»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«суғурталовчи томонидан экспорт қилувчига суғурта шартномаси бўйича тўловлар амалга оширилгандан кейин суғурта полиси тақдим қилиниши ва суғурта полиси тақдим қилинган санада хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштирилган бўлиши»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
учинчи — олтинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. 5-банддаги «суғурталовчилар ва» сўзлари чиқариб ташлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биринчи хатбошидаги «суғурталовчилар ёки» сўзлари чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«суғурта мукофоти харажатини тасдиқловчи ҳужжатлар — суғурта шартномаси ва суғурта полисининг нусхаси, тўлов амалга оширилганлиги тўғрисида банк маълумотномаси, хизмат кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактура нусхаси».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. 7-банддаги «Суғурта қилдирувчи ёки суғурталовчилардан» сўзлари «Суғурта қилдирувчидан» сўзлари билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. 23-банднинг учинчи хатбошидаги «Суғурта қилдирувчи ёки суғурталовчининг» сўзлари «Суғурта қилдирувчининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Низомга 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланилганда, Агентлик томонидан суғурта мукофотини компенсация қилиш бўйича суғурта қилдирувчиларнинг аризаларини кўриб чиқиш
СХЕМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Босқичлар

Масъул ижрочилар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Суғурта қилдирувчи

Экспортни рағбатлантириш агентлигига ариза билан бирга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш:

ушбу Низомга 2-иловадаги шаклга мувофиқ ариза;

экспорт шартномаси (инвойс) ёки экспортолди шартномаси ва (ёки) воситачилик шартномаси нусхаси;

суғурта мукофоти харажатини тасдиқловчи ҳужжатлар — суғурта шартномаси ва суғурта полисининг нусхаси, тўлов амалга оширилганлиги тўғрисида банк маълумотномаси, хизмат кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактура нусхаси.

Суғурта қилдирувчининг ихтиёрига кўра

2-босқич

Экспортни рағбатлантириш агентлиги

Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва хулоса бериш:

ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда, уларни экспорт қилувчиларга жавоб хати билан ёзма ёки электрон шаклда қайтариш;

3 иш куни мобайнида

тўлиқ тақдим этилган ҳужжатлар бўйича тегишли хулоса тайёрлаш ва экспорт қилувчиларни хабардор қилиш.

7 иш куни мобайнида

3-босқич

Экспортни рағбатлантириш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига маблағ ажратиш бўйича буюртманома бериш.

Ҳар ҳафта якуни бўйича кейинги ҳафтанинг биринчи иш кунида

4-босқич

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Компенсация маблағларини Агентликнинг ҳисобварағига ўтказиб бериш.

3 иш куни давомида

5-босқич

Экспортни рағбатлантириш агентлиги

Суғурта қилдирувчиларнинг ҳисобварағига тегишли маблағларни ўтказиб бериш.

Маблағлар тушган кундан бошлаб 1 иш куни давомида

».

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Низомга 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

«Ўзбекистон Республикаси
‎Инвестициялар ва ташқи савдо
‎ вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги директори
‎ ___________га __________________ дан

Ариза‎‎‎‎

‎________________________________________ (суғурта қилдирувчи номи) фойдаланилган суғурта хизматлари учун тўланган суғурта мукофотини компенсация қилиб бериш масаласини кўриб чиқишингизни ва тегишли компенсация тўловини __________________________ банкидаги ____________________ ҳисобварағига ўтказиб беришингизни сўрайман.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинмоқда:

1. Экспорт шартномаси (инвойс) ёки экспортолди шартномаси ва (ёки) воситачилик шартномаси нусхаси;

2. Суғурта мукофоти харажатини тасдиқловчи ҳужжатлар — суғурта шартномаси ва суғурта полисининг нусхаси, тўлов амалга оширилганлиги тўғрисида банк маълумотномаси, хизмат кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактура нусхаси

‎‎______________ раҳбари

_______________________‎‎

‎‎(Ф.И.О.)

‎‎‎‎Боғланиш учун тел.:+998 (___)____________

».‎

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2022 й., 09/22/673/1040-сон)