Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг «Божхона-сервис» давлат муассасаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 630-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/630/0793-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш жараёнида тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахслар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг «Божхона-сервис» давлат муассасаси фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 630-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/630/0793-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сон Фармонига мувофиқ божхона органларининг умумий чекланган штатларидан ташқари намунавий штатлар доирасида юридик шахс мақомига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг «Божхона-сервис» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Муассаса) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 630-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/630/0793-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг «Божхона-сервис» давлат муассасаси марказий аппаратининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг «Божхона-сервис» давлат муассасасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйича бўлимларининг намунавий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг «Божхона-сервис» давлат муассасаси марказий аппаратининг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича лавозим разрядлари 3-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг «Божхона-сервис» давлат муассасаси бўлимлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича лавозим разрядлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 630-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/630/0793-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қуйидагилар Муассасанинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ташкилотлари ва декларантлар учун шартнома асосида божхона декларацияси ва бошқа ҳужжатларни тузиш, божхона хизмати органларига тақдим этиш ҳамда божхона органлари номидан товар ва транспорт воситаларини кўздан кечириш ҳамда божхона кўригидан ўтказишга тайёрлаш, қайта юклашда иштирок этиш, шунингдек, товарларга доир божхона расмийлаштируви бўйича бошқа операцияларни амалга ошириш;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 630-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/630/0793-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чегара ўтказиш пунктларини назорат-техник воситалар билан жиҳозлаш, улардан фойдаланишни (сервис хизматлар кўрсатиш ва таъмирлаш) таъминлаш, шунингдек, ушбу воситалардан фойдаланганлик учун пулли хизматлар кўрсатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чегара ўтказиш пунктлари ва уларга туташ ҳудудларда автотураргоҳлар ташкил этиш ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган консалтинг хизматларини кўрсатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат божхона хизмати органларига тегишли бўлган бино ва омборларда шартнома асосида божхона омборлари фаолиятини ташкил этиш, божхона омборларида товарларни сақлаш, юклаш, тушириш хизматларини кўрсатиш ҳамда бошқа юк операцияларини амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
божхона органлари тасарруфидаги ва фойдаланувидаги объектларда қурилиш-монтаж ишларини мустақил равишда ёки қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ рухсат олган ҳолда бошқа ташкилотлар билан биргаликда амалга ошириш;
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 630-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/630/0793-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда божхона хизмати органлари томонидан олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни, божхона омбори режимида сақлаш муддати ўтган ва 90 кун ичида талаб қилиб олинмаган ҳолларда, қонунда белгиланган тартибда суд қарори асосида давлат эгалигига ўтказилган товарларни сақлаш ва сотиш, шу жумладан, «E-auksion shop» электрон савдо дўкони орқали (қонунчилик ҳужжатларида бошқа давлат органларга бериладиган мол-мулклар бундан мустасно) сотиш;
(3-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шахснинг давлат фойдасига воз кечиш тўғрисидаги қарори асосида олинган товарларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ сотилишини ташкил этиш, электрон божхона пломбаларини етказиб бериш ҳамда қўллаш, чет эл товарлари божхона назорати остида ташилаётганда, шу жумладан, якка тартибда божхона назорати остида ташилаётганда пулли хизматлар кўрсатиш орқали божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришни ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси (кейинги ўринларда — Божхона қўмитаси) раисининг буйруғи (топшириғи)га асосан қўмита марказий аппарати эҳтиёжи шунингдек, божхона органларида ташкил этиладиган халқаро ва республика миқёсидаги тадбирлар учун зарур товарлар (хизматлар)ни қонунчиликда белгиланган тартибда харид қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчиликда тақиқланмаган ва муассаса Низомида кўрсатилган бошқа фаолият турларини амалга ошириш.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 630-сонли қарорига асосан тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/630/0793-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Муассаса марказий аппарати Тошкент шаҳрида, унинг ҳудудий бўлимлари эса Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муассаса бош директори ва унинг ўринбосарлари Божхона қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти бўйича бошқармалари ҳамда «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплексида олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкларни сақлаш ва сотиш Муассаса марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жисмоний ва юридик шахсларга ўзининг уставида белгиланган мақсадларига мос келадиган доираларда кўрсатиладиган пуллик хизматлар турлари ва тўловлар миқдорлари Божхона қўмитаси билан келишган ҳолда Муассаса томонидан белгиланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муассасанинг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари штат меъёрлари ва иш ҳақи миқдорлари Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига мувофиқ Муассаса томонидан Божхона қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муассасада иш ҳақини тўлаш бўйича вужудга келган қарздорликларни Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳисобидан қоплашга рухсат берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муассасага ўз фаолиятини амалга ошириш учун божхона органлари балансида бўлган ер участкаси, бино-иншоотлар, мол-мулкидан беғараз фойдаланиш ҳуқуқи берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муассаса бош директорига Божхона қўмитаси раиси ўринбосари билан келишган ҳолда муассасанинг молиявий ҳолатидан келиб чиқиб, кўрсатилган хизматлардан тушган маблағлар ҳисобидан ходимларга қўшимча ойлик устама белгилаш ҳуқуқи берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муассасанинг ташкилий-штат тузилмаларига белгиланган умумий штат бирликлари доирасида ўзгартиришлар Божхона қўмитаси раиси билан келишилган ҳолда Муассаса бош директори буйруғи билан киритилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Божхона қўмитасининг «Бахт» спорт-соғломлаштириш мажмуаси» давлат муассасаси сўровига асосан Муассаса томонидан Божхона қўмитаси билан келишилган ҳолда мажмуанинг фаолияти, ходимларининг иш ҳақи ва сақлаш харажатлари бўйича қарздорликларини қоплаши, моддий-техник базани мустаҳкамлаши ҳамда капитал қурилиш-таъмирлаш ишлари молиялаштирилиши мумкин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 630-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/630/0793-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Қуйидагилар Муассаса фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармасидан (кейинги ўринларда — Махсус жамғарма) ажратмалар;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 630-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/630/0793-сон)
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 630-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/630/0793-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муассасага тегишли бўлган бино, иншоотлар ва бошқа мол-мулкни белгиланган тартибда ижарага беришдан олинган даромадлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда Муассасанинг марказий аппарати ҳамда унинг ҳудудий бўлимларини жойлаштириш учун оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бино ва иншоотлар ажратилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) икки ой муддатда Муассаса уставини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 2023 йил 1 апрелга қадар давлат божхона хизмати органлари томонидан олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкларни:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
электрон савдо платформалари ва савдо ярмаркалари орқали сотиш амалиётини жорий этиш чораларини кўрсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сотиш учун аутсорсинг асосида тадбиркорлик субъектларини жалб этиш чораларини кўриб борсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қабул қилиб олиш, сақлаш ва сотишгача бўлган жараёнларни «онлайн» режимда мониторинг қилиш имконини берувчи ахборот тизимини ишлаб чиқсин ва ишга тушириш чораларини кўрсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) Махсус жамғарма ҳисобидан Муассаса фаолиятини самарали амалга ошириш учун зарур бўлган бино ва иншоотлар қуриш, транспорт воситаси, мебель, офис жиҳозлари, асбоб-ускуналар ҳамда бошқа зарур воситалар билан таъминлаш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Белгилансинки, Муассаса томонидан жисмоний ва юридик шахсларга пулли хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар тўлиқ Муассасани ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муассасани ривожлантириш жамғармасининг эҳтиёжларидан ортган маблағлар заруратдан келиб чиқиб, божхона органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, божхона ходимларини моддий рағбатлантириш ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа мақсадлар учун Божхона қўмитасининг Ривожлантириш жамғармасига Божхона қўмитаси Раисининг буйруғига мувофиқ ўтказилиши мумкин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 630-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/630/0793-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси А.Ю. Мавлонов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022 йил 8 ноябрь,

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 ноябрдаги 656-сон қарорига 1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг «Божхона-сервис» давлат муассасаси марказий аппаратининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТУЗИЛМАСИ

Бош директор
Бош директорнинг биринчи ўринбосари
Бош директор ўринбосари
Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни сақлаш ва сотишни ташкил этиш бўлими
8
Молия-иқтисодиёт бўлими
3
Бош юрисконсульт
Моддий-техника таъминоти бўлими
2
Кадрлар бўлими
2
Декларациялаш ва консалтинг хизматлари кўрсатиш бўлими
6
Капитал қурилиш бўлими
4
Ишлар ва мурожаатлар билан ишлаш бўлими
2
Омборлар фаолиятини ташкил этиш бўлими
2
Божхона-сервис хизматларини, маркетинг ва реклама ишларини ташкил этиш бўлими
4
Комплаенс-назорат бош мутахассиси
Стратегик-режалаштириш ва таҳлил бўлими
2
Ахборот-технологиялари илмий маркази
11
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ. Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) — 51 нафар.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 630-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/630/0793-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 ноябрдаги 656-сон қарорига 2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг «Божхона-сервис» давлат муассасасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйича бўлимларининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Директор
Директор ўринбосари
Декларациялаш ва консалтинг хизматларини кўрсатиш бўлими
1-4
Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни сақлаш ва сотишни ташкил этиш бўлими
0-4
Юрисконсульт
Кадрлар билан ишлаш бўйича мутахассис
«Божхона-сервис» хизматлари, маркетинг ва реклама ишларини ташкил этиш бўлими
2-3
Омборлар фаолиятини ташкил этиш бўлими
0-2
Мурожаатлар билан ишлаш бўйича мутахассис
Ахборот-технологиялари бўлими
0-2
Моддий-техника таъминоти бош мутахассиси
0-1
Бош бухгалтер
Комплаенс-назорат катта мутахассиси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ. Тузилмалар ва (ёки) унинг тегишли штат бирликлари заруратга кўра муассаса бош директори томонидан ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳудудий бўлимларнинг бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) — 299 нафар.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 630-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/630/0793-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 ноябрдаги 656-сон қарорига 3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг «Божхона-сервис» давлат муассасаси марказий аппаратининг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЛАВОЗИМ РАЗРЯДЛАРИ

Т/р
Лавозимнинг номи
Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разряди
1.
Муассаса бош директори
18
2.
Муассаса директорининг биринчи ўринбосари
16
3.
Муассаса директори ўринбосари
Директорнинг биринчи ўринбосарига белгиланган разряддан 5 фоиз кам
4.
Бўлим бошлиғи
14
5.
Бош юрисконсульт
12
6.
Бош мутахассис
10
7.
Катта мутахассис
8
8.
Мутахассис
7
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ. Муассаса ходимларига, шунингдек, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари иш ҳақига қонунчиликда белгиланган моддий рағбатлантириш, устамалар ва меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 630-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/630/0793-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 ноябрдаги 656-сон қарорига 4-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг «Божхона-сервис» давлат муассасасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйича бўлимларининг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЛАВОЗИМ РАЗРЯДЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Т/р
Лавозимнинг номи
Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разряди
1.
Директор
15
2.
Директор ўринбосари
14
3.
Бўлим бошлиғи
12
4.
Юрисконсульт
11
5.
Бош бухгалтер
10
6.
Бош мутахассис
10
7.
Катта мутахассис
8
8.
Мутахассис
7
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ. Муассаса ходимларига, шунингдек, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари иш ҳақига қонунчиликда белгиланган моддий рағбатлантириш, устамалар ва меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 630-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/630/0793-сон)