1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.05.00 Молиявий ҳисобот]
[ТСЗ:
1.Молия / Бухгалтерия ҳисоби]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Буйруғи
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (23-сонли БҲМС) «Қайта ташкил этишни амалга оширишда молиявий ҳисоботни шакллантириш»ни тасдиқлаш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 27 июнда 1484-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 14 июндаги 142-сонли «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (23-сонли БҲМС) «Қайта ташкил этишни амалга оширишда молиявий ҳисоботни шакллантириш»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3540, 02.08.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасига асосан ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 ноябрдаги 553-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (23-сонли БҲМС) «Қайта ташкил этишни амалга оширишда молиявий ҳисоботни шакллантириш» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Молия вазири С. РАХИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2005 йил 12 апрель,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
37-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2005 йил 12 апрелдаги 37-сонли буйруғи билан «ТАСДИҚЛАНГАН»
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти 23-сонли БҲМС «Қайта ташкил этишни амалга оширишда молиявий ҳисоботни шакллантириш»
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС) «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 142-модда) асосан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини меъёрий тартибга солиш элементи бўлиб ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-§. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур БҲМСнинг мақсади қайта ташкил этишни амалга ошириш ҳақидаги ахборотни молиявий ҳисоботда ёритиш тартибини белгилаш ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур БҲМС Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча ташкилотларга (бюджет ташкилотлари, хусусийлаштирилган инвестиция фондлари, банклар ва бошқа кредит ташкилотларидан ташқари) (кейинги ўринларда — корхоналар) татбиқ этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур БҲМС давлат унитар корхоналарини хусусийлаштириш билан боғлиқ хўжалик операцияларига нисбатан қўлланмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Корхонани қайта ташкил этиш унинг таъсисчилари (иштирокчилари) ёки таъсис ҳужжатларида шунга вакил қилинган юридик шахс органининг қарорига мувофиқ қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) қўшиб юбориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) қўшиб олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) бўлиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) ажратиб чиқариш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) ўзгартириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Мазкур БҲМСда қўлланувчи атамалар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) қўшиб юбориш — ўз фаолиятларини тугатиш орқали икки ёки бир нечта корхоналарнинг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятларини берган ҳолда янги корхонани вужудга келтирилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) қўшиб олиш — бир ёки бир нечта корхона фаолиятини тўхтатиб, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини бошқа корхонага бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) бўлиш — корхона фаолиятини тўхтатиб, унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини янги тузилаётган корхоналарга бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) ажратиб чиқариш — корхоналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бир қисмини унга бериш йўли билан янги корхонани вужудга келтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) ўзгартириш — янги вужудга келган юридик шахсга қайта ташкил этилган юридик шахснинг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятларини бериш йўли билан корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг жорий фаолияти билан боғлиқ операциялар — товар-моддий қийматликларни сотиш, кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш, топширилаётган мулк бўйича амортизацияни ҳисоблаш, ходимларга меҳнат ҳақини ҳисоблаш, тегишли бюджетлар билан солиқлар, йиғимлар ва тўловлар бўйича ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш, топшириш далолатномасига киритилиши лозим бўлмаган келгуси давр харажатларини, масалан, ҳуқуқлари ҳуқуқий ворислик тартибида берилиши мумкин бўлмаган фаолиятни амалга ошириш учун лицензия олиш харажатларини ва бошқа шунга ўхшаган харажатларни ҳисобдан чиқариш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ж) акцияларни конвертация қилиш — бунинг натижасида бир ёки бир нечта акциядорлик жамияти ташкил топадиган қайта ташкил этишда бир акциядорлик жамиятининг акцияларини бошқа акциядорлик жамияти (акциядорлик жамиятлари)нинг акцияларига ёки бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг улушлари (пайлари)га айирбошлаш операцияси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
з) айирбошлаш — бунинг натижасида бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги корхона (акциядорлик жамиятидан ташқари) ташкил топадиган қайта ташкил этишда бир ёки бир нечта акциядорлик жамиятининг акциялари, корхоналарнинг улушлари (пайлари)ни бошқа корхоналарнинг улушлари (пайлари)га айирбошлаш операцияси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Корхоналарни қайта ташкил этиш ҳақидаги ахборотнинг молиявий ҳисоботда ёритиш қуйидагиларга асосан амалга оширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига мувофиқ корхоналарни бўлиш ёки уларнинг таркибидан бир ёхуд бир нечта корхонани ажратиб чиқариш шаклида корхоналарни қайта ташкил этишда корхонанинг таъсисчилари (иштирокчилари) ёки таъсис ҳужжатларида шунга вакил қилинган юридик шахс органи ёки ваколатли давлат органларининг (кейинги ўринларда — таъсисчилар) қарорига ёхуд қонунда белгиланган ҳолларда суд қарорига асосан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда корхоналарни қўшиб юбориш, қўшиб олиш ёки ўзгартириш шаклида қайтадан ташкил этишда ваколатли давлат органларининг розилигига асосан.
(6-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Корхоналарни қайта ташкил этиш ҳақидаги ахборотни молиявий ҳисоботда шакллантириш учун таъсисчилар қарорида қуйидагилар назарда тутилиши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) активлар ва мажбуриятларни инвентаризация қилиш муддатлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) ҳуқуқий ворислик тартибида топширилувчи (қабул қилинувчи) активлар ва мажбуриятларни баҳолаш усули;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш баланси тасдиқланганидан кейин қайта ташкил этилаётган корхонанинг жорий фаолияти натижасида юзага келиши мумкин бўлган активлар ва мажбуриятларнинг ўзгариши муносабати билан ҳуқуқий ворислик тартиби, шунингдек муайян хўжалик операцияларини амалга ошириш (кредитлар ва қарзлар олиш ёки бериш, инвестицияларни амалга ошириш ва б.)нинг алоҳида тартиби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) янги вужудга келган ёки қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг таъсис ҳужжатларида акс эттириш учун устав капиталини шакллантириш тартиби ва унинг миқдори;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) акциядорлардан акцияларни сотиб олишга (харид қилишга) йўналтириш зарурияти юзага келиши мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда, қайта ташкил этилаётган корхона ҳисобот даврида ва ўтган йилларда олган соф фойдани йўналтириш (тақсимлаш), шартли ва кафолатланган мажбуриятларни ҳисобдан чиқариш (оқибатларни баҳолаган ҳолда тан олиш) ва б.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-§. Молиявий ҳисоботда акс эттириш мақсадида қайта ташкил этиш амалга оширилганлигининг тан олиниши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этиш ҳолларини истисно қилганда, қайта ташкил этиш натижасида юзага келган корхоналар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб корхона қайта ташкил этилган ҳисобланади. Корхона унга бошқа корхонани қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этилганида қўшиб олинган корхонанинг фаолияти тўхтатилгани ҳақидаги ёзув юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига (кейинги ўринларда — Реестр) киритилган пайтдан бошлаб бу корхона қайта ташкил этилган ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Қайта ташкил этишни амалга оширишда молиявий ҳисоботни шакллантириш қуйидагилар мавжуд бўлган ҳолда амалга оширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган корхоналарнинг таъсис ҳужжатлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган ва мазкур БҲМСнинг 6-бандида кўрсатилган таъсисчилар қарори ёки тегишли органларнинг қайта ташкил этишга розилиги;
(9-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган ҳолларда қўшиб юбориш ёки қўшиб олиш тўғрисидаги шартномалар;
(9-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш баланси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, рўйхатга олувчи орган: қўшиб юбориш, бўлиш, ажратиб чиқариш ва ўзгартириш шаклида қайта ташкил этишда янги вужудга келган корхоналар ҳақидаги ёзувни; қўшиб олиш шаклидаги қайта ташкил этишда қўшиб олинган корхоналарнинг охиргиси фаолияти тўхтатилгани ҳақидаги ёзувни Реестрга киритганини тасдиқловчи ҳужжат ва ҳ.к.
(9-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) қайта ташкил этилаётган корхона активлари ва мажбуриятлари таркиби, шунингдек қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда активлар ва мажбуриятларни топширишни расмийлаштириш санасидан олдинги охирги ҳисобот санасига бўлган уларнинг баҳоси акс эттирилган, Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 1996 йил, 9-сон, 142-модда)да назарда тутилган таркибда молиявий ҳисобот;
(10-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш балансини тузиш олдидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1999 йил 19 октябрда ЭГ/17-19-2075-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (19-сон БҲМС) «Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш» (рўйхат рақами 833, 1999 йил 2 ноябр)га мувофиқ ўтказилган ва уларнинг тўғрилигини (активлар ва мажбуриятларнинг мавжудлиги, ҳолати ва баҳосини) тасдиқловчи, қайта ташкил этилаётган корхонанинг активлари ва мажбуриятларини инвентаризация қилиш далолатномалари (хатлаш ҳужжатлари);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) моддий ва номоддий активлар бўйича бошланғич ҳужжатлар (асосий воситалар, номоддий активлар, товар-моддий захиралар ва б.ни қабул қилиш-топшириш далолатномалари (юкхатлари)), корхоналарни қайта ташкил этишда қабул қилиниши-топширилиши лозим бўлган бошқа активларнинг рўйхатлари (хатлаш ҳужжатлари);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) қайта ташкил этилаётган корхоналар давлат рўйхатидан ўтган пайтдан бошлаб мол-мулки ва тегишли шартномалар ва контрактлар бўйича мажбуриятлари, тегишли бюджетлар, давлат мақсадли жамғармалари ва бошқалар билан ҳисоб-китоблар ҳуқуқий ворисга ўтганлиги ҳақида уларнинг кредиторлари ва дебиторларига белгиланган муддатда (қайта ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилинган санадан эътиборан 30 кундан кечиктирмай) ёзма равишда хабардор этганлиги тўғрисидаги ахборот кўрсатилган кредиторлик ва дебиторлик қарзлари расшифровкаси (уларни хатлаш ҳужжатлари) ва б.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Топшириш далолатномаси ва тақсимлаш баланси қайта ташкил этилган корхонанинг барча кредиторлари ва қарздорларига нисбатан барча мажбуриятлари бўйича, шу жумладан тарафлар низолашаётган мажбуриятлар бўйича ҳам, ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидаларни ўз ичига олган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Топшириш далолатномаси ва тақсимлаш баланси юридик шахс таъсисчилари (иштирокчилари) томонидан ёки юридик шахсларни қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилган орган томонидан тасдиқланади ҳамда таъсис ҳужжатлари билан бирга янги вужудга келган корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш ёки мавжуд корхоналарнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш учун тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш балансини белгиланган тартибда тасдиқлаш санаси таъсисчилар ёки қайта ташкил этиш ҳақидаги қарорни қабул қилган орган томонидан таъсисчиларнинг қайта ташкил этиш тўғрисидаги шартномаси (қарори)да назарда тутилган қайта ташкил этишни амалга ошириш муддати доирасида, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган зарур таомиллар (қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақида кредиторлар, акциядорлар ва иштирокчиларни хабардор этиш, уларнинг мажбуриятларни тугатиш ёки муддатидан илгари бажариш ва зарарларни қоплаш ҳақида талаблар қўйиши, активлар ва мажбуриятларни инвентаризация қилиш ва б.)дан келиб чиқиб белгиланади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш балансини тузишни ҳисобот даври (йили)нинг охирига ёки қайта ташкил этилаётган корхонанинг берилаётган активлари ва мажбуриятларини тавсифлаш ва баҳолаш учун асос бўлган оралиқ (чораклик) молиявий ҳисобот тузиш санасига мўлжаллаш тавсия этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-§. Активлар ва мажбуриятларни баҳолаш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Корхоналарни қайта ташкил этишда топширилувчи (қабул қилинувчи) активлар ва мажбуриятларни баҳолаш таъсисчиларнинг қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарори (шартнома)да белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади. Активлар ва мажбуриятларнинг ҳар бир тури учун активларнинг бошқа турлари учун қўлланадиган баҳолаш усулларидан фарқли алоҳида баҳолаш усули белгиланиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Юридик шахсни қайта ташкил этишда топшириладиган активлар қуйидаги қийматлар бўйича баҳоланиши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) хариднинг ҳақиқий таннархи бўйича;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) бошланғич қиймати бўйича;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) қолдиқ қиймати бўйича;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) қайта тикланиш қиймати бўйича;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) номинал қиймати бўйича;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) ишлаб чиқаришнинг ҳақиқий тўла таннархи бўйича;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ж) бевосита харажатларга кўра ишлаб чиқаришнинг ҳақиқий таннархи бўйича;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
з) режали, меъёрий таннархи бўйича;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
и) бозор баҳоси бўйича.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур БҲМСга иловада корхоналарни қайта ташкил этишда қўллаш тавсия этиладиган баҳолаш турлари жадвали келтирилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш балансида акс эттирилган активлар қиймати топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш балансига иловалар (хатлаш ҳужжатлари, расшифровкалар)да келтирилган маълумотлар билан тегишли қиймат баҳосида мос келиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Қайта ташкил этиш вақтида таъсисчилар қарори (шартномаси)га мувофиқ ушбу БҲМС 15-бандининг «а» — «з»-кичик бандларида кўрсатилган қийматлар бўйича топширилувчи активларни баҳолашда қайта ташкил этилаётган корхонанинг топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш балансида топширилаётган активни акс эттириш мазкур ҳужжатларни тузиш учун асос бўлган молиявий ҳисоботда акс эттирилган суммада амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Таъсисчилар қарори (шартномаси)га мувофиқ қайта ташкил этишда топширилувчи мол-мулкни жорий бозор баҳоси бўйича баҳолаш қайта ташкил этилаётган корхона томонидан топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш балансини тузиш чоғида амалга оширилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш балансида қайта ташкил этилаётган корхона мажбуриятларининг баҳоси кредиторлик қарзи инвентаризация натижаларига кўра бухгалтерия ҳисоби счётларида ифодаланган суммада акс эттирилади, бунда корхона қайта ташкил этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ кредиторларга қопланиши керак бўлган зарарлар суммаси ҳисобга олиниши лозим.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Акциядорлик жамиятларининг корхоналар устав капиталидаги акциядорларнинг талабига биноан сотиб олиниши лозим бўлган акцияларини баҳолаш уларнинг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ аниқланган жорий бозор баҳосидан паст бўлмаган нархда белгиланган тартибда акциядорлик жамиятлари томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Назарда тутилган барча таомиллар бажарилганидан кейин, белгиланган тартибда сотиб олинган, қайта ташкил этилаётган корхоналарга тегишли акциялар бекор қилинаётганида бухгалтерия ҳисобида устав капиталининг акциялар номинал қийматига камайиши акс эттирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар акцияларни сотиб олишга амалдаги харажатлар миқдори акциялар номинал қийматидан катта бўлса, юзага келувчи фарқ қўшилган капиталнинг камайиши ҳисобига, қўшилган капитал миқдори етарли бўлмаган тақдирда эса, молиявий натижаларга (молия фаолияти бўйича харажатларга) қайта ташкил этилаётган корхона кўрган зарар сифатида киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар акцияларни сотиб олишга амалдаги харажатлар акциялар номинал қийматидан кам бўлса, юзага келувчи фарқ молиявий натижаларга (молия фаолияти бўйича даромадларга) қайта ташкил этилаётган корхона олган даромад сифатида киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-§. Корхонани қайта ташкил этишни амалга оширишда молиявий ҳисобот
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Ўз фаолиятини тўхтатаётган қайта ташкил этилаётган корхона Реестрга тегишли ёзув киритилган санадан олдинги кунгача бўлган ҳолатга кўра якуний молиявий ҳисобот тузади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Якуний молиявий ҳисобот «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 1996 йил, 9-сон, 142-модда), Ўзбекистон Республикасининг бухгалтерия ҳисоби миллий стандартлари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2002 йил 27 декабрдаги «Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари»ни тасдиқлаш тўғрисида»ги 140-сон буйруғи (рўйхат рақами 1209, 2003 йил 24 январ — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 йил, 1-2-сон)га мувофиқ, корхона илгари қабул қилган йиллик молиявий ҳисобот шакллари ҳажмида, ҳисобот йили бошланганидан то Реестрга янги вужудга келган корхоналар ҳақидаги (қўшиб олинган охирги корхона фаолиятини тўхтатиши ҳақидаги) ёзув киритилган вақтга қадар ўтган давр учун тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Қайта ташкил этилаётган корхоналар бухгалтерия ҳисоби счётлари бўйича маълумотларни эмас, балки ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақида ахборот беришлари лозим. Шу боис бухгалтерия ҳисобининг барча тартибга солувчи (контр-актив ва контр-пассив) ва баҳолаш счётлари ёпилган бўлиши керак. Якуний молиявий ҳисобот тузиш учун фақат мол-мулк ва мажбуриятларни ҳисобга олиш счётлари бўйича қолдиққа эга бўлиш лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Агар қайта ташкил этиш натижасида янги тузилган корхона муайян объектга нисбатан ўз ҳуқуқларини тасдиқлаш ва амалга ошириш имкониятини йўқотган бўлса, мазкур мол-мулкни қайта ташкил этилган корхона зарарларга ҳисобдан чиқариши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш балансига асосан қайта ташкил этилаётган корхонанинг активлари ва мажбуриятларини топшириш санаси билан вужудга келган корхоналар ҳақидаги (қўшиб олинган корхоналарнинг охиргиси ўз фаолиятини тўхтатганлиги ҳақидаги) ёзув Реестрга киритилган сана мос келмаганлиги туфайли мазкур саналар оралиғидаги даврда қайта ташкил этилаётган корхона томонидан белгиланган тартибда йиллик (ёки оралиқ) молиявий ҳисобот тузилади ва тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда оралиқ ва йиллик, кейинчалик эса якунловчи молиявий ҳисоботнинг миқдорий кўрсаткичлари топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш баланси маълумотлари билан мос келмаслиги мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оралиқ ва (ёки) йиллик молиявий ҳисоботга, якуний молиявий ҳисоботга тушунтириш ёзувида ёхуд топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш балансига изоҳларда шу даврда топширилаётган активлар ва мажбуриятлар қийматида содир бўлган ўзгаришлар ёритилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш баланси қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган (фаолияти тугатилаётган) корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тегишли ҳужжатлар тақдим этилишидан бевосита олдин тузилган, шунингдек топширилаётган активлар баланс қиймати (амалдаги таннархи, дастлабки қиймати) бўйича, мажбуриятлар эса — қарз бухгалтерия ҳисобида акс эттирилган сумма бўйича баҳоланган тақдирда, оралиқ ва (ёки) йиллик ҳамда якунловчи молиявий ҳисоботнинг миқдорий кўрсаткичлари топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш баланси маълумотлари билан, башарти тегишли ҳужжатлар тақдим этилган сана ва рўйхатга олувчи орган Реестрга ёзув киритган сана оралиғидаги даврда активлар ва мажбуриятларда ўзгариш содир бўлмаган бўлса мос келиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Қайта ташкил этишда активлар ва мажбуриятларнинг топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш баланси бўйича бир корхонадан бошқа корхонага ҳуқуқий ворислик тартибида топширилишига бухгалтерия ҳисоби мақсадларида активлар ва мажбуриятларнинг чиқиб кетиши сифатида қаралмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Қайта ташкил этиш (вужудга келган корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш, таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартишлар киритиш, қимматли қоғозларни рўйхатдан ўтказиш, юридик хизматларга ҳақ тўлаш ва б.) билан боғлиқ харажатлар қайта ташкил этишда қатнашаётган корхоналар томонидан тегишли даврнинг бошқа операцион харажатлари деб эътироф этилади ва ушбу харажатларни амалга оширган корхонанинг бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади. Мазкур харажатларни амалга оширган корхонанинг молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботи (2-сон шакл)да юқорида зикр этилган бошқа операцион харажатлар, уларнинг аҳамиятлилигидан қатъи назар, «бошқа операцион харажатлар» сатрида ёритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган корхонанинг ҳисобот даврининг бошига (давлат рўйхатидан ўтказилган санага) қадар бўлган ҳолатга кўра дастлабки молиявий ҳисоботида активлар, мажбуриятлар ва бошқа миқдорий кўрсаткичлар ҳақидаги маълумотлар белгиланган тартибда тасдиқланган топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш балансига, шунингдек қайта ташкил этилган корхоналарнинг топширилаётган активлари ва мажбуриятлари таркибидаги ва қийматидаги ўзгаришлардан келиб чиқиб тузилган якуний молиявий ҳисоботи маълумотларига асосан тўлдирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг жорий хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисобини юритишда ва қайта ташкил этишда қўлланувчи активларни баҳолаш усуллари ҳар хил бўлса, якуний молиявий ҳисобот кўрсаткичлари баҳосини топширилаётган активлар баҳоси билан мувофиқ ҳолатга келтириш лозим. Топширилаётган активлар қийматидаги барча тафовутлар қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг бошқа даромадлари ва харажатлари ҳисобини юритиш счётларида акс эттирилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Мажбурият тугатилган, қарздор ва кредитор бир шахс бўлган тақдирда, яъни қўшиб юбориш (қўшиб олиш) шаклидаги қайта ташкил этишда қатнашаётган тарафлар ўртасида қўшиб юбориш (қўшиб олиш) шаклидаги қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган корхонанинг дастлабки бухгалтерия балансига қуйидагилар киритилмайди:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) қайта ташкил этилаётган корхоналар ўртасидаги дебиторлик ва кредиторлик қарзларини, шу жумладан дивидендлар бўйича ҳисоб-китобларни акс эттирувчи миқдорий кўрсаткичлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) қайта ташкил этилаётган баъзи корхоналарнинг қайта ташкил этилаётган бошқа корхоналар устав капиталига жойлаштирган маблағлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг ўзаро ҳисоб-китобларини, шу жумладан ўзаро операциялар натижасида олинган даромад ва кўрилган зарарларни тавсифловчи бошқа активлар ва мажбуриятлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича амортизацияни ҳисоблаш, шунингдек қайта ташкил этиш (ўзгартириш шаклидаги қайта ташкил этишни истисно қилганда) натижасида вужудга келган корхонанинг облигациялари ва векселлари бўйича чегиришлар ёки мукофотлар, дисконтлар (скидкалар) бўйича муддати кечиктирилган даромадлар ва харажатлар амортизацияси корхона давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб, қайта ташкил этиш (ўзгартириш шаклидаги қайта ташкил этишни истисно қилганда) натижасида вужудга келган корхона Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2003 йил 9 октябрдаги 114-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (5-сон БҲМС) «Асосий воситалар» (рўйхат рақами 1299, 2004 йил 20 январь — Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 3-сон, 35-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2005 йил 25 мартдаги 35-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (7-сон БҲМС) «Номоддий активлар» (рўйхат рақами 1485, 2005 йил 27 июнь — Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 25-26-сон, 188-модда)га мувофиқ белгилаган объектдан унумли фойдаланиш муддатидан ва амортизацияни ҳисоблаш усулидан келиб чиқиб, аввалги ҳуқуқий ворис томонидан илгари қўлланган амортизацияни ҳисоблаш усулидан қатъи назар, топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш балансига асосан объектни бухгалтерия ҳисобига қабул қилиш вақтида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-§. Қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил этишни амалга оширишда молиявий ҳисобот кўрсаткичларини шакллантиришнинг хусусиятлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Қўшиб юборишда қатнашаётган корхоналар қўшиб юбориш тартиби ва шартлари, ҳар бир корхона акциялари (улушлари)ни янги корхона акциялари (улушлари)га конвертация қилиш тартиби белгиланадиган қўшиб юбориш тўғрисида шартнома тузадилар. Қўшиб юборишда қатнашаётган ҳар бир корхона қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил этиш, қўшиб юбориш тўғрисидаги шартнома ва топшириш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисидаги масалаларни акциядорлар (иштирокчилар) умумий йиғилишининг муҳокамасига киритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил этишда ўз фаолиятини тўхтатаётган барча қайта ташкил этилаётган корхоналар вужудга келган корхона ҳақидаги ёзув Реестрга киритилишидан олдинги кунгача бўлган ҳолатга кўра якуний молиявий ҳисобот тузадилар. Бунда якуний молиявий ҳисобот тузилгунга қадар даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиш счётини ёпиш ва соф фойда суммасини таъсисчиларнинг қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарори (шартномаси)да белгиланган мақсадларга йўналтириш (тақсимлаш) амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил этишда қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг жорий фаолияти билан боғлиқ барча операциялар, шунингдек топшириш далолатномаси тасдиқланган санадан бошлаб ўтган даврда амалга оширилган қайта ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар вужудга келган корхона ҳақидаги ёзувни Реестрга киритиш санасига қадар қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил этиш муносабати билан ўз фаолиятини тўхтатаётган корхоналарнинг бухгалтерия ҳисобида ва якуний молиявий ҳисоботида акс эттирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган корхонанинг давлат рўйхатидан ўтказилган санага бўлган ҳолатга кўра дастлабки молиявий ҳисоботи топшириш далолатномаси маълумотлари ҳамда қайта ташкил этилган корхоналарнинг бухгалтерия ҳисобида акс эттирилган мазкур БҲМСнинг 30-бандида санаб ўтилган операцияларни ҳисобга олган ҳолда тузилган якуний молиявий ҳисобот миқдорий кўрсаткичларини (мазкур БҲМСнинг 26-бандида келтирилган миқдорий кўрсаткичлар бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни истисно қилганда) сатрма-сатр бирлаштириш (қўшиш ёки ўтган йилларнинг қопланмаган зарарлари бўлган тақдирда, айириш) асосида, шунингдек мазкур БҲМСнинг 34 ва 36-бандларида назарда тутилган ҳолатлардан келиб чиқиб тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисоботлар (2-сон шакл) миқдорий кўрсаткичларини қўшиш қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган корхонанинг дастлабки молиявий ҳисоботида амалга оширилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Вужудга келган корхона давлат рўйхатидан ўтиш санасига бўлган ҳолатга кўра дастлабки молиявий ҳисоботни тузишда қайта ташкил этиш жараёнида олинган активлар, мажбуриятлар ва бошқа миқдорий кўрсаткичлар ҳақидаги маълумотларни улар топшириш далолатномасида акс эттирилувчи баҳолашда, қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг якуний молиявий ҳисоботидаги миқдорий кўрсаткичлардан келиб чиқиб тўлдиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Қўшиб юбориш тўғрисидаги шартномага ва унда назарда тутилган таъсисчиларнинг қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг акциялари (улушлари, пайлари)ни вужудга келган корхонанинг акциялари (улушлари, пайлари)га конвертация қилиш (айирбошлаш) тартиби тўғрисидаги қарорига мувофиқ, вужудга келган корхонанинг дастлабки молиявий ҳисоботида қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг таркиб топтирилган устав капитали акс эттирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар қўшиб юбориш тўғрисидаги шартномада вужудга келган корхонанинг устав капитали миқдорини қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг устав капиталлари суммасидан, шу жумладан қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил этишда қатнашаётган корхоналарнинг ўз манбалари (қўшилган ва захира капитали, тақсимланмаган фойдаси ва ҳ.к.) ҳисобига кўпайтириш назарда тутилган бўлса, вужудга келган корхонанинг дастлабки молиявий ҳисоботида қўшиб юбориш тўғрисидаги шартномада қайд этилган устав капитали миқдори акс эттирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар қўшиб юбориш тўғрисидаги шартномада вужудга келган корхонанинг устав капитали миқдорини қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг устав капиталлари умумий суммасидан камайтириш назарда тутилган бўлса, вужудга келган корхонанинг дастлабки молиявий ҳисоботида қўшиб юбориш тўғрисидаги шартномада қайд этилган устав капитали миқдори акс эттирилади, ўртадаги фарқ эса ҳуқуқий вориснинг дастлабки бухгалтерия балансида «Хусусий маблағларнинг манбалари» бўлимида «Қўшилган капитал» миқдорий кўрсаткичи билан тартибга солиниши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Агар қўшиб юбориш тўғрисидаги шартномада назарда тутилган устав капиталининг миқдори вужудга келган корхонанинг соф активлари қийматига мос келган бўлмаса, дастлабки бухгалтерия баланси «Хусусий маблағларнинг манбалари» бўлимининг миқдорий кўрсаткичлари қуйидаги тартибда шакллантирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Акцияларни конвертация қилишда қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган корхонанинг соф активлари қиймати устав капитали миқдоридан кўп бўлиб қолса, дастлабки бухгалтерия баланси «Хусусий маблағларнинг манбалари» бўлимининг миқдорий кўрсаткичлари соф активлар қиймати миқдорида, устав капиталига ва қўшилган капиталга ажратган ҳолда шакллантирилади (соф активлар қийматининг акцияларнинг жами номинал қийматидан ошиши).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар (акцияларни конвертация қилиш ҳолларини истисно қилганда) вужудга келган корхонанинг соф активлари қиймати устав капитали миқдоридан кўп бўлиб қолса, ўртадаги фарқ дастлабки бухгалтерия баланси «Мажбуриятлар» бўлимида «Узоқ муддатга узайтирилган даромадлар» ва «Муддати узайтирилган даромадлар» миқдорий кўрсаткичлари билан манфий гудвилл тарзида тартибга солиниши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган корхонанинг соф активлари қиймати устав капитали миқдоридан кам бўлиб қолса, ўртадаги фарқ дастлабки бухгалтерия баланси «Узоқ муддатли активлар» бўлимида «Номоддий активлар» миқдорий кўрсаткичи билан гудвилл тарзида тартибга солиниши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-§. Қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этишни амалга оширишда молиявий ҳисобот кўрсаткичларини шакллантиришнинг хусусиятлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Қўшиб олинаётган корхоналар ва улар қўшилаётган корхона қўшиб олиш тартиби ва шартлари, шунингдек қўшиб олинаётган корхоналарнинг акциялари (улушлари)ни улар қўшилаётган корхонанинг акциялари (улушлари)га конвертация қилиш тартиби белгиланадиган қўшиб олиш тўғрисида шартнома тузадилар. Ҳар бир корхона қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этиш, қўшиб олиш тўғрисидаги шартнома ва топшириш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисидаги масалаларни қўшиб олишда иштирок этувчи корхона таъсисчилари (акциядорлари) умумий йиғилишининг муҳокамасига киритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. Қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этишда якуний молиявий ҳисобот фақат қўшиб олинаётган корхона томонидан унинг фаолияти тўхтатилгани ҳақидаги ёзув Реестрга киритилишидан олдинги кунгача бўлган ҳолатга кўра тузилади. Бунда якуний молиявий ҳисобот тузилгунга қадар даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиш счётини ёпиш ва қўшиб олинаётган корхонанинг соф фойдаси суммасини таъсисчиларнинг қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарори (шартномаси)да белгиланган мақсадларга йўналтириш (тақсимлаш) амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
37. Бошқа корхона (корхоналар)ни унга қўшиш жараёнида таъсисчиларнинг қарорига асосан фақат активлар ва мажбуриятлар ҳажми ўзгарган ва жорий ҳисобот йили узилиб қолмаган корхонада даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиш счёти ёпилмайди ва қўшиб олинаётган корхона фаолиятини тўхтатиш давлат рўйхатидан ўтказилган санага бўлган ҳолатга кўра якуний молиявий ҳисобот тузилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
38. Қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этишда қайта ташкил этилаётган корхонанинг жорий фаолияти билан боғлиқ барча операциялар, шунингдек топшириш далолатномаси тасдиқланган санадан бошлаб ўтган даврда амалга оширилган қайта ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар қўшиб олинаётган корхона фаолиятининг тўхтатилиши ҳақидаги ёзувни Реестрга киритиш санасига қадар ўз фаолиятини тўхтатаётган корхонанинг бухгалтерия ҳисобида ва якуний молиявий ҳисоботида акс эттирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
39. Қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этишда қўшиб олинган охирги корхонанинг фаолиятини тўхтатиш ҳақидаги ёзув Реестрга киритилган санага бўлган ҳолатга кўра ҳуқуқий вориснинг молиявий ҳисоботи топшириш далолатномаси маълумотлари ҳамда қўшиб олинаётган корхонанинг бухгалтерия ҳисобида акс эттирилган, ушбу БҲМСнинг 38-бандида санаб ўтилган операцияларни ҳисобга олган ҳолда тузилган якуний молиявий ҳисобот миқдорий кўрсаткичларини ва ҳуқуқий вориснинг қўшиб олинаётган корхона фаолияти тўхтатилганини давлат рўйхатидан ўтказиш санасига бўлган ҳолатга кўра тузилган молиявий ҳисоботи миқдорий кўрсаткичларини (мазкур БҲМСнинг 26-бандида келтирилган ва ўзаро ҳисоб-китобларни акс эттирувчи миқдорий кўрсаткичларни истисно қилганда) сатрма-сатр бирлаштириш (қўшиш ёки, ўтган йилларнинг қопланмаган зарарлари бўлган тақдирда, айириш) асосида, шунингдек мазкур БҲМСнинг 41 ва 42-бандаларида назарда тутилган ҳолатлардан келиб чиқиб тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда ҳуқуқий ворис ва қўшиб олинаётган корхонанинг қўшиб олинаётган корхона фаолияти тўхтатилганини давлат рўйхатидан ўтказиш санасига қадар бўлган ҳисобот даврларидаги молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботлар (2-сон шакл) миқдорий кўрсаткичларини қўшиш амалга оширилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этишда ҳуқуқий вориснинг қўшиб олинаётган корхона фаолияти тўхтатилганини давлат рўйхатидан ўтказиш санасидан кейинги даврдаги молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисоботи (2-сон шакл)нинг миқдорий кўрсаткичлари қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этилган корхонанинг даромадлари ва харажатларини акс эттиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
40. Ҳуқуқий ворис қўшиб олинган охирги корхона фаолияти тўхтатилгани ҳақидаги ёзув Реестрга киритилган санага бўлган ҳолатга кўра молиявий ҳисоботни тузишда қайта ташкил этиш жараёнида олинган активлар, мажбуриятлар ва бошқа миқдорий кўрсаткичлар ҳақидаги маълумотларни улар топшириш далолатномасида акс эттирилувчи баҳолашда, қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этилаётган корхонанинг қўшиб олинаётган корхона томонидан тузилган якуний молиявий ҳисоботидаги миқдорий кўрсаткичлардан келиб чиқиб тўлдиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
41. Қўшиб олиш тўғрисидаги шартномага ва унда назарда тутилган таъсисчиларнинг қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг акциялари (улушлари, пайлари)ни ҳуқуқий вориснинг акциялари (улушлари, пайлари)га конвертация қилиш (айирбошлаш) тартиби тўғрисидаги қарорига мувофиқ, ҳуқуқий вориснинг қўшиб олинган охирги корхонанинг фаолияти тўхтатилгани ҳақидаги ёзув Реестрга киритилган санага бўлган ҳолатга кўра молиявий ҳисоботида таркиб топтирилган устав капитали акс эттирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар қўшиб олиш тўғрисидаги шартномада ҳуқуқий вориснинг устав капитали миқдорини қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг устав капиталлари умумий суммасидан, шу жумладан қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этишда қатнашаётган корхоналарнинг ўз манбалари (қўшилган ва захира капитали, тақсимланмаган фойдаси ва ҳ.к.) ҳисобига кўпайтириш назарда тутилган бўлса, ҳуқуқий вориснинг қўшиб олинган охирги корхонанинг фаолияти тўхтатилгани ҳақидаги ёзув Реестрга киритилган санага бўлган ҳолатга кўра молиявий ҳисоботида қўшиб олиш тўғрисидаги шартномада қайд этилган устав капитали миқдори акс эттирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар қўшиб олиш тўғрисидаги шартномада ҳуқуқий вориснинг устав капитали миқдорини қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг устав капиталлари умумий суммасидан камайтириш назарда тутилган бўлса, ҳуқуқий вориснинг қўшиб олинган охирги корхонанинг фаолияти тўхтатилгани ҳақидаги ёзув Реестрга киритилган санага бўлган ҳолатга кўра молиявий ҳисоботида қўшиб олиш тўғрисидаги шартномада қайд этилган устав капитали миқдори акс эттирилади, ўртадаги фарқ эса ҳуқуқий вориснинг бухгалтерия баланси «Хусусий маблағларнинг манбалари» бўлимида «Қўшилган капитал» миқдорий кўрсаткичи билан тартибга солиниши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
42. Агар қўшиб олиш тўғрисидаги шартномада назарда тутилган устав капиталининг миқдори ҳуқуқий вориснинг соф активлари қийматига мос келган бўлмаса, ҳуқуқий вориснинг қўшиб олинган охирги корхонанинг фаолияти тўхтатилгани ҳақидаги ёзув Реестрга киритилган санага бўлган ҳолатга кўра бухгалтерия баланси «Хусусий маблағларнинг манбалари» бўлимининг миқдорий кўрсаткичлари қуйидаги тартибда шакллантирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Акцияларни конвертация қилиш вақтида ҳуқуқий вориснинг соф активлари қиймати устав капитали миқдоридан кўп бўлиб қолса, ҳуқуқий вориснинг қўшиб олинган охирги корхонанинг фаолияти тўхтатилгани ҳақидаги ёзув Реестрга киритилган санадаги ҳолатга кўра бухгалтерия баланси «Хусусий маблағларнинг манбалари» бўлимининг миқдорий кўрсаткичлари соф активлар қиймати миқдорида, устав капиталига ва қўшилган капиталга ажратган ҳолда шакллантирилади (соф активлар қийматининг акцияларнинг жами номинал қийматидан ошиши).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қолган ҳолларда, агар ҳуқуқий вориснинг соф активлари қиймати устав капитали миқдоридан кўп бўлиб қолса, ўртадаги фарқ ҳуқуқий вориснинг қўшиб олинган охирги корхонанинг фаолияти тўхтатилган санадаги ҳолатга кўра бухгалтерия баланси «Мажбуриятлар» бўлимида «Узоқ муддатга узайтирилган даромадлар» ва «Муддати узайтирилган даромадлар» миқдорий кўрсаткичлари билан манфий гудвилл тарзида тартибга солиниши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар ҳуқуқий вориснинг соф активлари қиймати устав капитали миқдоридан кам бўлиб қолса, ўртадаги фарқ ҳуқуқий вориснинг қўшиб олинган охирги корхонанинг фаолияти тўхтатилгани ҳақидаги ёзув Реестрга киритилган санадаги ҳолатга кўра бухгалтерия баланси «Узоқ муддатли активлар» бўлимида «Номоддий активлар» миқдорий кўрсаткичи билан гудвилл тарзида тартибга солиниши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-§.Бўлиш шаклида қайта ташкил этишни амалга оширишда молиявий ҳисобот кўрсаткичларини шакллантиришнинг хусусиятлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
43. Корхонани бўлиш шаклида қайта ташкил этишда таъсисчиларнинг қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарорига асосан қайта ташкил этилаётган корхона мол-мулки ва мажбуриятларининг ҳуқуқий ворислиги ҳақидаги қоида ифодаланган тақсимлаш балансини тузиш учун қайта ташкил этилаётган корхона молиявий ҳисоботининг миқдорий кўрсаткичларини бўлиш амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот (2-сон шакл)нинг миқдорий кўрсаткичларини бўлиш қайта ташкил этилаётган корхона томонидан амалга оширилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
44. Ўз фаолиятини тўхтатаётган корхона томонидан вужудга келган корхоналар ҳақидаги ёзув Реестрга киритилишидан олдинги кунга бўлган ҳолатга кўра даромадлар ва харажатлар ҳисоби счётлари бўйича охирги ҳисобот йилини молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот элементлари кесимида ёпиш билан боғлиқ ҳисобга олиш ёзувлари қайд этилади ва тақсимлаш балансига асосан, вужудга келган корхоналар кесимида тегишли миқдорий кўрсаткичларни бўлган ҳолда якуний молиявий ҳисоботни тузиш учун тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар) аниқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
45. Бўлиш шаклида қайта ташкил этишда қайта ташкил этилаётган корхонанинг жорий фаолияти билан боғлиқ барча операциялар, шунингдек тақсимлаш баланси тасдиқланган санадан бошлаб ўтган даврда амалга оширилган қайта ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар вужудга келган корхоналар ҳақидаги ёзувни Реестрга киритиш санасига қадар қайта ташкил этилаётган корхонанинг бухгалтерия ҳисобида ва якуний молиявий ҳисоботида акс эттирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
46. Бўлиш шаклида қайта ташкил этилган корхонанинг тақсимлаш баланси ва якуний молиявий ҳисоботига асосан, ушбу БҲМСнинг 45-бандида кўрсатилган акс эттирилган операцияларни ҳисобга олган ҳолда, давлат рўйхатидан ўтиш санасидаги ҳолатга кўра ҳар бир янги корхонанинг дастлабки бухгалтерия ҳисоботи тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
47. Ҳуқуқий ворислар ўзлари давлат рўйхатидан ўтган санага бўлган ҳолатга кўра дастлабки молиявий ҳисоботни тузишда бўлиш шаклида қайта ташкил этиш жараёнида олинган активлар, мажбуриятлар ва бошқа миқдорий кўрсаткичлар ҳақидаги маълумотларни ҳуқуқий ворислик тартибида олинган мол-мулк таъсисчиларнинг қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарорига мувофиқ тақсимлаш балансида акс эттирилувчи баҳолашда, қайта ташкил этилаётган корхонанинг якуний молиявий ҳисоботидаги миқдорий кўрсаткичлардан келиб чиқиб қайд этадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
48. Корхоналарни бўлиш чоғида таркиб топтирилган устав капитали дастлабки бухгалтерия балансида таъсисчиларнинг бўлиш шаклида қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарорига ва унда назарда тутилган қайта ташкил этилаётган корхонанинг акциялари (улушлари, пайлари)ни вужудга келган корхоналарнинг акциялари (улушлари, пайлари)га конвертация қилиш (айирбошлаш) тартибига мувофиқ акс эттирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар таъсисчиларнинг бўлиш шаклида қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарорида вужудга келган корхоналарнинг устав капитали миқдорини қайта ташкил этилаётган корхонанинг устав капитали суммасидан, шу жумладан бўлиш шаклида қайта ташкил этилаётган корхонанинг ўз манбалари (қўшилган капитали, тақсимланмаган фойдаси ва ҳ.к.) ҳисобига кўпайтириш назарда тутилган бўлса, бўлиш шаклида қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган корхоналарнинг дастлабки молиявий ҳисоботида таъсисчиларнинг бўлиш тўғрисидаги қарорида қайд этилган устав капитали миқдори акс эттирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар таъсисчиларнинг бўлиш тўғрисидаги қарорида бўлиш шаклида қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган корхоналарнинг устав капитали миқдорини қайта ташкил этилаётган корхонанинг устав капитали суммасидан камайтириш назарда тутилган бўлса, вужудга келган корхоналарнинг дастлабки молиявий ҳисоботида таъсисчиларнинг бўлиш тўғрисидаги қарорида қайд этилган устав капитали миқдори акс эттирилади, ўртадаги фарқ эса ҳуқуқий ворисларнинг дастлабки бухгалтерия баланси «Хусусий маблағларнинг манбалари» бўлимида «Қўшилган капитал» миқдорий кўрсаткичи билан янги вужудга келган корхоналарнинг устав капитали миқдорига мутаносиб равишда тартибга солиниши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
49. Агар таъсисчиларнинг бўлиш тўғрисидаги қарорида назарда тутилган устав капиталининг миқдори корхоналарни бўлиш натижасида вужудга келган соф активлар қийматига мос келган бўлмаса, бўлиш натижасида вужудга келган корхоналарнинг дастлабки бухгалтерия баланси «Хусусий маблағларнинг манбалари» бўлимининг миқдорий кўрсаткичлари қуйидаги тартибда шакллантирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Акцияларни конвертация қилиш вақтида бўлиш шаклида қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган корхоналарнинг соф активлари қиймати устав капитали миқдоридан кўп бўлиб қолса, дастлабки бухгалтерия баланси «Хусусий маблағларнинг манбалари» бўлимининг миқдорий кўрсаткичлари соф активлар қиймати миқдорида, устав капиталига ва қўшилган капиталга ажратган ҳолда шакллантирилади (соф активлар қийматининг акцияларнинг жами номинал қийматидан ошиши).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар вужудга келган корхоналарнинг соф активлари қиймати таъсис ҳужжатларида қайд этилган устав капитали миқдоридан кўп бўлиб қолса, ўртадаги фарқ дастлабки бухгалтерия баланси «Мажбуриятлар» бўлимида «Узоқ муддатга узайтирилган даромадлар» ва «Муддати узайтирилган даромадлар» миқдорий кўрсаткичлари билан манфий гудвилл тарзида тартибга солиниши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар бўлиш шаклида қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган корхоналарнинг соф активлари қиймати устав капитали миқдоридан кам бўлиб қолса, ўртадаги фарқ дастлабки бухгалтерия баланси «Узоқ муддатли активлар» бўлимида «Номоддий активлар» миқдорий кўрсаткичи билан гудвилл тарзида тартибга солиниши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-§. Ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этишни амалга оширишда молиявий ҳисобот кўрсаткичларини шакллантиришнинг хусусиятлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
50. Ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этишда таркибидан бошқа корхона ажралиб чиқаётган корхонада таъсисчилар қарорига асосан фақат мол-мулк ва мажбуриятлар ҳажми ўзгаради, жорий ҳисобот даврида узилиш рўй бермайди, даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиш счётлари ёпилмайди, шунингдек якуний молиявий ҳисобот тузилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
51. Корхонани ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этишда таъсисчиларнинг қарорига асосан қайта ташкил этилаётган корхона активлари ва мажбуриятларининг ҳуқуқий ворислиги ҳақидаги қоида ифодаланган тақсимлаш балансини тузиш учун қайта ташкил этилаётган корхона молиявий ҳисоботининг миқдорий кўрсаткичларини ажратиш амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда қайта ташкил этилаётган корхонанинг молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисобот (2-сон шакл) миқдорий кўрсаткичларини ажратиш амалга оширилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
52. Қайта ташкил этилаётган корхона ажратиб чиқарилаётган таркибий бўлимининг даромадлари ва айрим харажатлари суммасини эътироф этиш (топширилаётган мол-мулк бўйича амортизацияни ҳисоблаш, бу мулкни сақлаш харажатлари, ходимларга меҳнат ҳақини ҳисоблаш ва ш.к.), шунингдек ажратиб чиқарилаётган таркибий бўлим бўйича молиявий ҳисобот тузилган санадаги ҳолатга кўра тегишли бюджетлар билан солиқлар, йиғимлар ва тўловлар бўйича ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш билан боғлиқ маълумотларни ёритишда қайта ташкил этилаётган корхона Ўзбекистон Республикасининг Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларига амал қилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
53. Ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этишда қайта ташкил этилаётган корхонанинг жорий фаолияти билан боғлиқ барча операциялар, шунингдек тақсимлаш баланси тасдиқланган санадан бошлаб ўтган даврда амалга оширилган қайта ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар вужудга келган корхоналар ҳақидаги ёзувни Реестрга киритиш санасига қадар қайта ташкил этилаётган корхонанинг бухгалтерия ҳисобида ва молиявий ҳисоботида акс эттирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
54. Тақсимлаш балансига асосан, мазкур БҲМСнинг 53-бандида кўрсатилган, қайта ташкил этилаётган корхона томонидан акс эттирилган операцияларни ҳисобга олган ҳолда, давлат рўйхатидан ўтиш санасидаги ҳолатга кўра вужудга келган корхоналарнинг дастлабки молиявий ҳисоботи тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
55. Ҳуқуқий ворис ўзи давлат рўйхатидан ўтган санадаги ҳолатга кўра дастлабки молиявий ҳисоботни тузишда қайта ташкил этиш жараёнида олинган активлар, мажбуриятлар ва бошқа миқдорий кўрсаткичлар ҳақидаги маълумотларни улар тақсимлаш балансида акс эттирилувчи баҳолашда, вужудга келган корхона ҳақидаги ёзув Реестрга киритилган санага бўлган ҳолатга кўра қайта ташкил этилаётган корхонанинг молиявий ҳисоботидаги миқдорий кўрсаткичлардан келиб чиқиб қайд этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
56. Корхонани ажратиб чиқаришда таркиб топтирилган устав капитали дастлабки молиявий ҳисоботда таъсисчиларнинг ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарорига ва қонунчиликка мувофиқ унда назарда тутилган қайта ташкил этилаётган корхонанинг акциялари (улушлари, пайларининг миқдорини аниқлаш)ни вужудга келган корхонанинг акциялари (улушлари, пайлари)га конвертация қилиш (айирбошлаш) тартибига мувофиқ акс эттирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар таъсисчилар қарорига биноан ажратиб чиқарилаётган корхона устав капиталини таркиб топтириш учун фойдаланилаётган мол-мулкка доир ҳуқуқлар қайта ташкил этилаётган корхона устав капиталини ўзгартирмасдан, ажратиб чиқарилаётган корхона устав капиталига бадал тариқасида ўтказилаётган бўлса, мол-мулкнинг бундай тарзда ўтказилиши қайта ташкил этилаётган корхонанинг молиявий ҳисоботида молиявий қўйилмалар тарзида, ажратиб чиқарилаётган корхонанинг молиявий ҳисоботида эса — устав капиталига қўшилган бадал тарзида акс эттирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар таъсисчиларнинг қарорига биноан қайта ташкил этилаётган корхонанинг устав капиталини ажратиш Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ акцияларни конвертация қилиш орқали амалга оширилаётган бўлса, қайта ташкил этилаётган корхона бухгалтерия балансининг «Хусусий маблағларнинг манбалари» бўлимида ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган корхонани давлат рўйхатидан ўтказиш санадаги ҳолатга кўра ва Реестрга ёзув киритилган санадаги ҳолатга кўра миқдорий кўрсаткичларга соф активлар қиймати устав капиталига ва қўшилган капиталга ажратилган ҳолда киритилади (соф активлар қийматининг акцияларнинг жами номинал қийматидан ошиши).
(56-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган корхонанинг соф активлари қиймати таъсисчилар қарорида қайд этилган устав капитали миқдоридан кўп бўлиб қолса, ўртадаги фарқ дастлабки бухгалтерия баланси «Мажбуриятлар» бўлимида «Узоқ муддатга узайтирилган даромадлар» ва «Муддати узайтирилган даромадлар» миқдорий кўрсаткичлари билан манфий гудвилл тарзида тартибга солиниши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган корхонанинг соф активлари қиймати таъсисчилар қарорида қайд этилган устав капитали миқдоридан кам бўлиб қолса, ўртадаги фарқ дастлабки бухгалтерия баланси «Узоқ муддатли активлар» бўлимида «Номоддий активлар» миқдорий кўрсаткичи билан гудвилл тарзида тартибга солиниши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур фарқ ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган корхонани давлат рўйхатидан ўтказиш санасига бўлган ҳолатга кўра қайта ташкил этилаётган корхонанинг бухгалтерия балансида ҳам айни шу йўсинда тартибга солиниши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9-§. Ўзгартириш шаклида қайта ташкил этишни амалга оширишда молиявий ҳисобот кўрсаткичларини шакллантиришнинг хусусиятлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
57. Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ корхонани тегишли ташкилий-ҳуқуқий шаклга ўзгартириш шаклида қайта ташкил этиш тартиби ва шартлари таъсисчиларнинг ўзгартириш тўғрисидаги қарори билан белгиланади.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
58. Ўзгартириш шаклида қайта ташкил этиш натижасида ташкилий-ҳуқуқий шакл ўзгарган тақдирда, мол-мулк ва мажбуриятларни ҳуқуқий ворисга ўтказиш билан боғлиқ масалалар топшириш далолатномасида тартибга солиниши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Таъсисчиларнинг ўзгартириш шаклида қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарорига мувофиқ, ҳужжатларни қайта расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар таъсисчилар ҳисобидан амалга оширилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
59. Ўзгартириш шаклида қайта ташкил этилаётган корхона вужудга келган корхона ҳақидаги ёзув Реестрга киритилишидан олдинги кунда якуний молиявий ҳисобот тузиши чоғида даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиш счётини ёпиш ва ўзгартирилаётган корхонанинг соф фойдаси суммасини таъсисчиларнинг ўзгартириш шаклида қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарори (шартномаси)да белгиланган мақсадларга йўналтириш (тақсимлаш) амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
60. Ўзгартириш шаклида қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган корхонанинг дастлабки молиявий ҳисоботи ўзгартириш шаклида қайта ташкил этилаётган корхона якуний молиявий ҳисоботи кўрсаткичларини мазкур БҲМСнинг 61 ва 62-бандларида назарда тутилган хусусиятлардан келиб чиқиб ўтказиш йўли билан тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
61. Ўзгартириш шаклида қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг акциялари (улушлари, пайлари)ни вужудга келган корхонанинг акциялари (улушлари, пайлари)га конвертация қилиш (айирбошлаш) тартиби тўғрисидаги қарорига мувофиқ, вужудга келган корхонанинг дастлабки молиявий ҳисоботида шакллантирилган устав капитали акс эттирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар таъсисчилар қарорида вужудга келган корхонанинг устав капитали миқдорини қайта ташкил этилаётган корхонанинг устав капиталига нисбатан, шу жумладан ўз манбалари (қўшилган ва захира капитали, тақсимланмаган фойдаси ва ҳ.к.) ҳисобига кўпайтириш назарда тутилган бўлса, ўзгартириш шаклида қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган корхонанинг дастлабки молиявий ҳисоботида таъсисчилар қарорида қайд этилган устав капитали миқдори акс эттирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар таъсисчилар қарорида ўзгартириш шаклида қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган корхонанинг устав капитали миқдорини камайтириш назарда тутилган бўлса, вужудга келган корхонанинг дастлабки молиявий ҳисоботида таъсис ҳужжатларида қайд этилган устав капитали миқдори акс эттирилади, ўртадаги фарқ эса ҳуқуқий вориснинг дастлабки бухгалтерия баланси «Хусусий маблағларнинг манбалари» бўлимида «Қўшилган капитал» миқдорий кўрсаткичи билан тартибга солиниши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
62. Агар таъсисчилар қарорида назарда тутилган устав капиталининг миқдори вужудга келган корхонанинг соф активлари қийматига мос бўлмаса, дастлабки бухгалтерия баланси «Хусусий маблағларнинг манбалари» бўлимининг миқдорий кўрсаткичлари қуйидаги тартибда шакллантирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар акцияларни конвертация қилиш вақтида ўзгартириш шаклида қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган корхонанинг соф активлари қиймати қайта ташкил этилаётган корхонанинг устав капитали миқдоридан кўп бўлиб қолса, дастлабки бухгалтерия баланси «Хусусий маблағларнинг манбалари» бўлимининг миқдорий кўрсаткичлари соф активлар қиймати миқдорида, устав капиталига ва қўшилган капиталга ажратган ҳолда шакллантирилади (соф активлар қийматининг акцияларнинг жами номинал қийматидан ошиши).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қолган ҳолларда, агар вужудга келган корхонанинг соф активлари қиймати устав капитали миқдоридан кўп бўлиб қолса, ўртадаги фарқ дастлабки бухгалтерия баланси «Мажбуриятлар» бўлимида «Узоқ муддатга узайтирилган даромадлар» ва «Муддати узайтирилган даромадлар» миқдорий кўрсаткичлари билан манфий гудвилл тарзида тартибга солиниши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар ўзгартириш шаклида қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган корхонанинг соф активлари қиймати устав капитали миқдоридан кам бўлиб қолса, ўртадаги фарқ дастлабки бухгалтерия баланси «Узоқ муддатли активлар» бўлимида «Номоддий активлар» миқдорий кўрсаткичи билан гудвилл тарзида тартибга солиниши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
63. Асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича амортизацияни ҳисоблаш ўзгартириш шаклида қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган корхона томонидан қайта ташкил этилган корхона (ҳуқуқни ўтказувчи) белгилаган унумли фойдаланиш муддатларидан келиб чиқиб, ушбу объектларни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бухгалтерия ҳисобига қабул қилиш вақтида амалга оширилади.
(63-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10-§. Молиявий ҳисоботда ахборотнинг ёритилиши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
64. Таъсисчилар қайта ташкил этишни амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилган санадан эътиборан, қайта ташкил этишда қатнашаётган корхоналар томонидан қайта ташкил этиш амалга ошириладиган даврда белгиланган тартибда тузилувчи ва тақдим этилувчи молиявий ҳисоботда амалга оширилаётган қайта ташкил этиш ҳақидаги қуйидаги ахборот қўшимча тарзда ёритилиши лозим:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) қайта ташкил этишни амалга ошириш асоси; қайта ташкил этишда қатнашаётган корхоналар ва ҳуқуқий ворислар ҳақидаги маълумотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш баланси тузилган сана;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш баланси тузилган санадан эътиборан мол-мулк таркиби ва қийматида содир бўлган ўзгаришлар (тугалланмаган қурилиш таркибидаги асосий воситаларнинг фойдаланишга топширилиши, уларнинг амортизацияси, чиқиб кетиши ва ш.к.) ҳамда мажбуриятлар таркиби ва қийматидаги ўзгаришлар (Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ сўндирилиши ёки кўпайиши), шунингдек активлар ва мажбуриятларда тегишли ўзгаришларни келтириб чиқарган ҳодисалар;
(64-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) қайта ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар; вужудга келган корхоналар устав капиталининг шакллантирилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ж) бажарилмаган шартлар ҳамда эътироф этилган қайта ташкил этиш билан боғлиқ бошқа ҳодисалар ва б.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
65. Қайта ташкил этиш натижасида ўз фаолиятини тўхтатган корхоналар топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш балансига асосан якуний молиявий ҳисоботнинг бухгалтерия балансида «Йил охирига» устунининг миқдорий кўрсаткичларини тўлдирадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўз фаолиятини тўхтатган корхонанинг якуний молиявий ҳисоботига тушунтириш ёзувида амалга оширилган қайта ташкил этиш ва корхона фаолиятининг тўхтатилиши ҳақида маълумотлар қуйидаги ҳолатлар кўрсатилган ҳолда ёритилиши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) қайта ташкил этишни амалга ошириш учун асослар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) мол-мулк ва мажбуриятларнинг ҳуқуқий ворисга ўтказилиши ҳақидаги ҳужжатлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг ҳисоб-китоб ва бошқа банк счётлари ёпилгани, қайта расмийлаштирилганини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) қайта ташкил этилаётган корхонанинг давлат солиқ органлари, давлат мақсадли жамғармалари органлари, ҳудудий статистика органлари ҳисобидан чиқарилиши ҳақидаги маълумотлар ва б.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
66. Қўшиб олиш ёки ажратиб чиқариш шаклида амалга оширилган қайта ташкил этишдан кейин ўз фаолиятини давом эттираётган корхоналар олинган (топширилган) мол-мулк ва мажбуриятлардан келиб чиққан ҳолда молиявий ҳисобот тузадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш баланси маълумотлари, устав капитали, қўшилган капитал миқдори ҳамда бухгалтерия балансининг бошқа миқдорий кўрсаткичларидаги ўзгаришлар молиявий ҳисоботга тушунтириш ёзувида ёритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этилаётган корхона даромадлари, харажатлари, олган фойдалари (кўрган зарарлари)нинг суммалари, шунингдек даромад (фойда) солиғи ҳақидаги, шу жумладан ажратиб чиқарилаётган таркибий бўлимга тааллуқли маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларида келтирилган тартибга мувофиқ молиявий ҳисоботга тушунтириш ёзувида ёки молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот (2-сон шакл)да ёритиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Молиявий ҳисобот миқдорий кўрсаткичларининг қиёсийлигини таъминлаш мақсадида, корхоналарни қўшиб олиш (ажратиб чиқариш) амалга оширилган қайта ташкил этиш жараёни якунланганидан кейин, қайта ташкил этишдан олдинги даврларга тегишли маълумотларга белгиланган тартибда тузатишлар киритилиши лозим. Бунда бухгалтерия ҳисобида ҳеч қандай ёзувлар қайд этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
67. Қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган корхоналар ўзлари давлат рўйхатига олинган санадан эътиборан ўтган ҳисобот даври учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда молиявий ҳисобот тузадилар ва тақдим этадилар.
(67-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
68. Агар амалга оширилган қайта ташкил этиш натижасида қайта ташкил этилган корхонанинг шуъба ва тобе хўжалик жамиятларига нисбатан ҳуқуқлари ҳуқуқий ворисга ўтган бўлса, ҳуқуқий ворис, ўз корхонасининг дастлабки молиявий ҳисоботи билан бир қаторда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 14 октябрда 50-сон билан тасдиқланган Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (8-сон БҲМС) «Консолидация қилинган молиявий ҳисоботлар ҳамда шуъба хўжалик жамиятларига инвестицияларни ҳисобга олиш» (рўйхат рақами 580, 1998 йил 28 декабрь, Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 йил, 6-сон)га мувофиқ ўзаро боғлиқ корхоналар гуруҳининг консолидация қилинган молиявий ҳисоботини тузиши ва маълумотларни йиғма молиявий ҳисоботга изоҳларда ёритиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (23-сонли БҲМС) «Қайта ташкил этишни амалга оширишда молиявий ҳисоботни шакллантириш»га ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Корхоналарни қайта ташкил этишда қўлланиладиган мол-мулкни баҳолаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
турлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Активларнинг турлари
Баҳолаш турлари
бозор қиймати
ҳақиқий қиймат
қолдиқ қиймат
номинал қиймат
режали, меъёрий қиймат
Асосий воситалар
ҳа
ҳа
ҳа
йўқ
йўқ
Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар
ҳа
ҳа
йўқ
йўқ
йўқ
Номоддий активлар
ҳа
ҳа
ҳа
йўқ
йўқ
Капитал қўйилмалар
ҳа
ҳа
йўқ
йўқ
йўқ
Узоқ муддатли инвестициялар
ҳа
ҳа
ҳа
ҳа
йўқ
Материаллар
ҳа
ҳа
йўқ
йўқ
ҳа
Тугалланмаган ишлаб чиқариш
ҳа
ҳа
йўқ
йўқ
ҳа
Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотлар
ҳа
ҳа
йўқ
йўқ
ҳа
Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулот
йўқ
ҳа
йўқ
йўқ
ҳа
Тайёр маҳсулот
ҳа
ҳа
йўқ
йўқ
ҳа
Товарлар
ҳа
ҳа
йўқ
йўқ
ҳа
Юклаб жўнатилган товарлар
ҳа
ҳа
йўқ
йўқ
ҳа
Нақд пул маблағлари
йўқ
йўқ
йўқ
ҳа
йўқ
Пул ҳужжатлари
йўқ
ҳа
йўқ
ҳа
йўқ
Банкдаги счётлардаги пул маблағлари
йўқ
ҳа
йўқ
йўқ
йўқ
Йўлдаги ўтказмалар
йўқ
ҳа
йўқ
йўқ
йўқ
Молиявий қўйилмалар
ҳа
ҳа
йўқ
ҳа
йўқ
Келгуси даврлар харажатлари
йўқ
ҳа
йўқ
йўқ
йўқ
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 25-26-сон, 187-модда; 2013 й., 32-сон, 432-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)