01.11.2022 йилдаги 629-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 01.11.2022 йилдаги 629-сон
Дата вступления в силу
02.11.2022
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Академик лицейнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини тизимли ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 23 июлдаги ПҚ-330-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, мамлакат ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолият ҳамда халқаро ҳуқуқ соҳалари учун иқтидорли ёшларни саралаб олиш, замонавий билимлар ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлган мустақил фикрловчи юқори малакали кадрларни тайёрлашга қаратилган миллий таълим тизимининг узлуксизлиги ва изчиллигини рўёбга чиқариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини тизимли ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 23 июлдаги ПҚ-330-сон қарорининг 14-бандига мувофиқ Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Академик лицейнинг (кейинги ўринларда — Академик лицей) моддий-техника базасини мустаҳкамлаш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Академик лицейнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари дастури (кейинги ўринларда — Чора-тадбирлар дастури) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Академик лицейнинг ўқув, ёрдамчи ва бошқа бино ҳамда иншоотларини капитал таъмирлаш, ҳудудини ободонлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Академик лицей ҳудудида ўқувчилар учун 200 ўринли ётоқхона (хориждан келадиган ўқитувчилар учун 20 ўринли меҳмон уйлари) қуриш ва уни замонавий талаблар асосида жиҳозлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки қаватли замонавий спорт-соғломлаштириш мажмуасини қуриш ва уни замонавий талаблар асосида жиҳозлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Академик лицейда узлуксиз электр энергияси манбаи (қуввати) билан таъминлаш қурилмасини ўрнатиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Академик лицей фаолияти учун зарур асбоб-ускуна ва жиҳозлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Академик лицей инфратузилмаси ва моддий-техника базасини такомиллаштириш ишларини амалга ошириш бўйича буюртмачи этиб Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, бош лойиҳа ташкилоти ва пудрат ташкилоти белгиланган тартибда ўтказиладиган тендер ёки танлов орқали аниқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2023 йилга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастури маблағлари ҳисобидан Чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш учун зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири В.И. Норов ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошқулов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022 йил 1 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
629-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 ноябрдаги 629-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Академик лицейнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ДАСТУРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Чора-тадбирлар

Бажариш муддатлари

Дастлабки қиймати

(млн сўм)

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Муҳандислик тармоқлари, бино ва иншоотларни қуриш ҳамда капитал таъмирлаш ишлари

1.

Академик лицей спорт майдонини футбол ва регби майдонларига ихтисослаштириш ҳамда суғориш — муҳандислик тармоқлари билан таъминлаш.

2023 йил май

6 000,0

Давлат бюджети маблағлари

Ташқи ишлар вазирлиги,

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети,

Қурилиш вазирлиги,

Спортни ривожлантириш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

2.

Икки қаватли замонавий спорт-соғломлаштириш мажмуасини қуриш ва уни замонавий талаблар асосида жиҳозлаш.

2023 йил июнь

14 000,0

Давлат бюджети маблағлари

Ташқи ишлар вазирлиги,

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети,

Қурилиш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

3.

Академик лицейда автоном узлуксиз иситиш ва совитиш тизимларини ташкил этиш учун зарур қурилмаларни ўрнатиш.

2023 йил июнь

400,0

Давлат бюджети маблағлари

Ташқи ишлар вазирлиги,

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети,

Қурилиш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

4.

Академик лицейда узлуксиз электр энергияси манбаи (қуввати) билан таъминлаш қурилмасини ўрнатиш.

2023 йил июнь

600,0

Давлат бюджети маблағлари

Ташқи ишлар вазирлиги,

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети,

Қурилиш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

5.

Автотранспорт воситалари учун тураргоҳ қуриш.

2023 йил июнь

80,0

Давлат бюджети маблағлари

Ташқи ишлар вазирлиги,

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети,

Қурилиш вазирлиги,

Молия вазирлиги

6.

Ётоқхона олдида 50 кишилик соябонли ўтириш жойлари (ўриндиқлар) қуриш.

2023 йил июнь

300,0

Давлат бюджети маблағлари

Ташқи ишлар вазирлиги,

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети,

Қурилиш вазирлиги,

Молия вазирлиги

7.

Академик лицейнинг ўқув, ёрдамчи, шунингдек, бошқа бино ва иншоотларини капитал таъмирлаш, ҳудудини ободонлаштириш.

2023 йил июль

17 300,0

Давлат бюджети маблағлари

Ташқи ишлар вазирлиги,

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети,

Қурилиш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

8.

Академик лицей ҳудудида ер ости ичимлик суви билан таъминлаш ва умумий ер майдонларини суғориш тизимини ўрнатиш.

2023 йил июль

800,0

Давлат бюджети маблағлари

Ташқи ишлар вазирлиги,

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети,

Қурилиш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

9.

Академик лицей биносини капитал таъмирлаш ва унинг ҳудудида тегишли мутахассисларни жалб этган ҳолда намунавий лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиққан ҳолда 200 ўринли ётоқхона (хориждан келадиган ўқитувчилар учун 20 ўринли меҳмон уйлари) қуриш.

2024 йил май

14 000,0

Давлат бюджети маблағлари

Ташқи ишлар вазирлиги,

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети,

Қурилиш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

II. Моддий-техник базани замон талаблари асосида мустаҳкамлаш

10.

Академик лицей конференциялар залини, маъмурий-бошқарув ва педагог-ўқитувчилар учун хоналарни замонавий компьютер жамланмаси, асбоб-ускуна, жиҳоз ва инвентарлар билан таъминлаш.

2023 йил июнь

2 000,0

Давлат бюджети маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар

Ташқи ишлар вазирлиги,

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети,

Молия вазирлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

11.

Масофавий таълим учун синф хонасини тегишли компьютерлар, экран, видеокамера, микрофонлар, аудио мосламалар ва видеоконференцалоқа тизими билан жиҳозлаш.

900,0

12.

Физика, кимё ва биология фанлари бўйича лаборатория хоналарини ташкил этиш, шунингдек, уларни замонавий асбоб-ускуналар, мебель ва инвентарлар билан жиҳозлаш.

600,0

13.

Ахборот-ресурс маркази ва чет тили синфларини 100 комплект шахсий компьютер билан жиҳозлаш, шунингдек, ҳар бир ўқувчини тегишли ўқув материаллари юкланган планшетлар билан таъминлаш.

1 500,0

14.

Академик лицейнинг кутубхонасини бадиий, илмий-оммабоп, ўқув-услубий ҳамда махсус адабиётлар билан таъминлаш, шунингдек, электрон кутубхонадан фойдаланиш учун замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш.

1 250,0

15.

Спорт залида спорт инвентарлари, 2 та югуриш йўлакчалари, 2 та велотренажёр, 1 та умумий тренажёр ва 2 та комплект замонавий куч тренажёрини ўрнатиш.

250,0

16.

Академик лицейни қуйидагилар билан таъминлаш, жумладан:

«Gentra» русумли автотранспорт воситаси — 1 та;

160,0

«Микроавтобус» автотранспорт воситаси — 1 та;

350,0

Автобус — 1 та.

800,0

17.

Лицей ҳудуди, ўқув хоналари, лаборатория, спорт мажмуаларини, бино ва иншоотлари ҳамда ётоқхоналарини замонавий видеокузатув тизими билан жиҳозлаш.

200,0

18.

Ҳудудга кириш жойида назорат-турникет ўрнатиш.

60,0

19.

Тиббий хонани махсус асбоб-ускуналар, жиҳоз ва мебеллар билан таъминлаш.

200,0

20.

Академик лицей ошхона ва буфет залларини замонавий асбоб-ускуналар ҳамда мебеллар билан жиҳозлаш.

1 000,0

21.

Радио-узелни жиҳозлаш.

50,0

22.

Академик лицей ички қисми (катта хол, фойе, йўлаклар) интерьерини замонавий талабларга мос ҳолда ўзгартириш.

300,0

ЖАМИ:

63 100,0

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ. Якуний маблағлар қиймати лойиҳа-смета ва бошқа зарур ҳужжатларни тайёрлаш натижаларига кўра аниқланади. Молиявий харажатларнинг якуний суммаси белгиланган тартибда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилганидан кейин аниқлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 ноябрдаги 629-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Академик лицей фаолияти учун зарур асбоб-ускуна ва жиҳозлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Асбоб-ускуна ва жиҳозлар номи

Хоналар сони

Ўринлар сони

Жами зарурий миқдори

1.

Ўқувчилар учун парта (икки кишилик)

46

13

598

2.

Ўқувчилар учун стул (бир ўриндиқли)

46

26

1196

3.

Ўқитувчилар учун парта

46

1

46

4.

Ўқитувчилар учун стул (бир ўриндиқли)

46

1

46

5.

Электрон доска (интерактив 82 дм ўлчамли)

46

1

46

6.

Принтер (ҳар бир синф хонаси учун)

46

1

46

7.

Фаоллар залига кресло (уч кишилик)

1

100

100

8.

Проектор (ҳар бир синф хонаси учун)

46

1

46

9.

Ноутбук (ҳар бир синф хонаси учун)

46

1

46

10.

Телевизор плазма (49 дм)

46

1

46

11.

Принтер

1

1

1

12.

Китоблар учун шкаф (ҳар бир синф хонаси учун)

46

1

46

13.

Музокаралар хонаси учун мебеллар (шкаф, кресло, стол, стул)

1

1

1

14.

Фаоллар зали, Ахборот-ресурс маркази ва талабалар ошхонаси залига устунли кондиционер (120 — 150 квм)

3

2

6

15.

Синф хоналари учун кондиционер

46

1

46

16.

Академик лицей бошқарув маъмурияти учун (моноблок, принтер, телевизор) тўпламлари

6

1

6

17.

Бошқарув маъмурияти учун мебеллар (китоб жавони, кийим жавони, ишчи стол ва стуллари, диван, креслолар) тўплами

6

1

6

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.11.2022 й., 09/22/629/0979-сон)