29.09.2022 йилдаги 551-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.09.2022 йилдаги 551-сон
Дата вступления в силу
30.09.2022
2. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, «Ўзбеккўмир» АЖ, «Кўмир таъминот» МЧЖ Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлиги, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ билан биргаликда 2023 йил 1 апрелга қадар юқоридаги Низомларда назарда тутилган вазирлик ва идоралар, бюджет ташкилотларининг, шу жумладан, аҳолининг кўмирга бўлган эҳтиёжи, кўмир маҳсулотлари ҳаракатини ва улар бўйича тўловларни ўз ичига олган Кўмир маҳсулотларини сотиш хизматлари интерактив порталини (кейинги ўринларда — Портал) ишга тушириш, идоралараро интеграция қилиш чораларини кўрсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Бюджет ташкилоти

Бюджет ташкилоти иситиладиган майдонлар ҳажмларига, мавжуд қозонлар ва печлар сонига асосланиб, кўмир маҳсулотини сарфлаш меъёрларини ҳисобга олган ҳолда, ўтган мавсумда ёқилган кўмир маҳсулотлари миқдорларига мос равишда Порталга кўмирга бўлган эҳтиёжини киритади.

Бюджет ташкилотининг жойлашган жойи, иситиладиган бино ҳужжатлари, иситиладиган майдон ҳажми, қозонхоналар паспорти ва бошқа маълумотлар Порталига киритилади.

15 майга қадар

2-босқич

Бошқармалар, тегишли туман (шаҳар) бўлимлари

Бошқармалар тегишли туман (шаҳар) бўлимлари билан биргаликда бюджет ташкилоти томонидан Порталга киритилган маълумотлар тўғрилигини текширади ҳамда Портал орқали электрон рақамли имзо ёрдамида тасдиқлайди.

1 июнга қадар

3-босқич

«Ўзэнергоинспекция»

«Ўзэнергоинспекция»нинг ҳудудий бошқармалари Бошқармалар томонидан тасдиқланган маълумотларни ўрганади ва электрон рақамли имзо ёрдамида келишади.

Бунда «Ўзэнергоинспекция»нинг ҳудудий бошқармалари бюджет ташкилотининг жойлашган жойи, иситиладиган бинолари, қозонхона русуми, қуввати ва бошқа маълумотлардан фойдаланиб, Қурилиш меъёрлари ва қоидаларининг лойиҳалаш учун иқлимий ва физикавий-геологик маълумотларида белгиланган методологияга асосан об-ҳаво башорати ва иқлим ўзгаришларини инобатга олган ҳолда ҳисоблайди ҳамда зарур ҳолларда тегишли ўзгартиришлар киритади.

15 июнга қадар

4-босқич

Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Бошқармалар томонидан тасдиқланган ҳамда «Ўзэнергоинспекция»нинг ҳудудий бошқармалари билан келишилган кўмир маҳсулоти миқдорлари Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Порталда тасдиқланади ҳамда кўмир маҳсулотини харид қилишнинг молиялаштириш манбаларига аниқлик киритиш учун 15 июлга қадар Молия вазирлигига Портал орқали юборилади.

15 июлга қадар

5-босқич

Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Молия вазирлиги ажратилган бюджет маблағлари доирасида кўмир миқдорлари учун молиялаштириш манбалари бўйича маълумотларни 15 августга қадар Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига, Энергетика вазирлигига ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига Портал орқали кўмир баланси лойиҳасини шакллантириш учун тақдим қилади.

15 августга қадар

6-босқич

Энергетика вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, «Ўзбеккўмир» АЖ, манфаатдор вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари

Кўмир баланси лойиҳаси кўмир саноати корхоналарининг ишлаб чиқариш ва етказиб бериш имкониятлари ҳамда импорт кўмир миқдорларини инобатга олган ҳолда, Энергетика вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, «Ўзбеккўмир» АЖ томонидан шакллантирилади ҳамда келгуси йил учун кўмир ресурслари ва истеъмоли баланси лойиҳаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда манфаатдор вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмаларига 15 сентябрга қадар келишиш учун тақдим этилади ҳамда келишилган ҳужжат лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига 1 ноябрга қадар киритилади.

1 ноябрга қадар

7-босқич

«Ўзбеккўмир» АЖ

«Ўзбеккўмир» АЖ томонидан ҳар бир кунлик ортиб юборилган кўмир партияси Порталга киритилади.

Белгиланган муддатларда

8-босқич

«Кўмир таъминот» МЧЖ

«Кўмир таъминот» МЧЖнинг ҳудудлардаги кўмир омборлари «Ўзбеккўмир» АЖ томонидан ортиб юборилган кўмир партияси кўмир омборига етиб келганлиги юзасидан маълумотларни Портал орқали тасдиқлайди.

Белгиланган муддатларда

9-босқич

«Кўмир таъминот» МЧЖнинг кўмир омборлари

«Кўмир таъминот» МЧЖнинг кўмир омборлари Порталда шакллантирилган маълумотлар ҳамда графиклар асосида бюджет ташкилотига кўмир маҳсулотининг манзилли юклаб берилиши ва сотилишини таъминлайди ҳамда кўмир ортиб юборилганлиги бўйича маълумотларни Порталга киритади.

Белгиланган муддатларда

10-босқич

Бюджет ташкилоти

Бюджет ташкилотлари автотранспорт хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар билан тузилган шартномалар асосида кўмир маҳсулотини автомобиль транспорти ёрдамида ёки бевосита ўз кучлари билан кўмир омборларидан олиб кетади.

Бунда бюджет ташкилоти томонидан кўмир омборхонасига кирим қилинган кўмир маҳсулоти тўғрисидаги маълумотлар Порталга киритилади.

Белгиланган муддатларда

13. «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Меҳр дафтари»га киритилган эҳтиёжманд оилаларга кўмир маҳсулотини сотиб олишда ва/ёки етказиб бериш учун транспорт билан таъминлашда ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар раҳбарлари Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 апрелдаги 213-ф-сон фармойиши, «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2021 йил 14 апрелдаги 210-сон қарори ҳамда «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган «Меҳр дафтари» тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 17 январдаги 26-сон қарори билан ташкил этилган тегишли жамғармалар ҳисобидан пул ёки компенсация кўринишида амалий ёрдам кўрсатади.

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари

Маҳалла раислари билан биргаликда ўз ҳудудларидаги кўмирга эҳтиёжманд бўлган истеъмолчилар яшаётган хонадон (уй), хонадон эгаси ва/ёки кўмирни қабул қилиб олувчи жисмоний шахс, куз-қиш мавсумига талаб этиладиган кўмир миқдори тўғрисидаги маълумотларни ҳар йили 1 июнга қадар Порталга киритади ҳамда киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлигига жавоб беради.

Порталга киритилган маълумотлар йил давомида бошқа ўзгартирилишига йўл қўйилмайди.

1 июнга қадар

2-босқич

«Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг ҳудудий газ-таъминот корхоналари

«Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг ҳудудий газ-таъминот корхоналари туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ёрдамчилари (ва/ёки ҳокимликлар) томонидан Порталга киритилган маълумотларни табиий газ танқислиги кузатилаётган, суюлтирилган газга ўтказилган истеъмолчилар рўйхати билан солиштиради ҳамда ҳар йили 1 июлга қадар Порталга киритилган истеъмолчилар табиий газ билан таъминланмаганлигини Портал орқали тасдиқлайди.

Табиий газ билан барқарор таъминланган хонадонда яшовчи истеъмолчиларга кўмирни марказлашган ҳолда етказиб бериш рад этилади ва Порталдан уларнинг маълумотлари чиқариб ташланади.

1 июлга қадар

3-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

Порталга киритилган маълумотлар асосида ҳар йили 1 августга қадар ҳудуд аҳолисининг маҳалла (овул) фуқаролари йиғинлари кесимида келгуси йилда кўмир маҳсулотига бўлган эҳтиёжини шакллантиради ва тегишли маълумотларни Портал орқали электрон рақамли имзо ёрдамида тасдиқлайди.

1 августга қадар

4-босқич

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Энергетика вазирлиги

Кўмир ресурслари ва истеъмоли баланси лойиҳаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда манфаатдор вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмаларига 15 сентябрга қадар келишиш учун тақдим этилади ҳамда келишилган ҳужжат лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига 1 ноябрга қадар киритилади.

1 ноябрга қадар

5-босқич

«Кўмир таъминот» МЧЖ

Тасдиқланган кўмир баланси доирасида: ҳудудлар бўйича аҳолига сотиш учун кўмир маҳсулотини ойма-ой етказиб бериш жадвалини ишлаб чиқиб тасдиқлайди ва уни «Ўзбеккўмир» АЖга, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ҳамда вилоятлар ҳокимликларига Портал орқали юборади;

ўн кун муддатда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

ҳудудлар бўйича аҳоли учун белгиланган кўмир маҳсулоти миқдорларини ойма-ой етказиб бериш жадвалини уч иш кунида туманлар ва шаҳарлар кесимида ишлаб чиқиб тасдиқлайди ҳамда «Кўмир таъминот» МЧЖга ҳамда туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига Портал орқали юборади;

уч иш кунида

туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари

кўмир маҳсулоти миқдорларини ойма-ой етказиб бериш жадвалини икки иш кунида маҳалла (овул) фуқаролар йиғинлари кесимида ишлаб чиқиб тасдиқлайди ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ёрдамчиларига, маҳалла (овул) фуқаролар йиғинларига, «Кўмир таъминот» МЧЖнинг ҳудудлардаги бўлинмаларига Портал орқали юборади.

икки иш кунида

6-босқич

«Ўзбеккўмир» АЖ

«Ўзбеккўмир» АЖ томонидан ҳар бир кунлик ортиб юборилган кўмир партияси Порталга киритилади.

белгиланган муддатларда

7-босқич

«Кўмир таъминот» МЧЖ

«Кўмир таъминот» МЧЖнинг ҳудудлардаги кўмир омборлари «Ўзбеккўмир» АЖ томонидан ортиб юборилган кўмир партияси кўмир омборига етиб келганлиги тўғрисидаги маълумотларни Портал орқали тасдиқлайди.

белгиланган муддатларда

8-босқич

Истеъмолчилар, «Кўмир таъминот» МЧЖ

Кўмир омборлари томонидан ҳар бир истеъмолчига ортиб юборилган кўмир партияси бўйича Портал ва SMS-хабарнома орқали истеъмолчига билдиришнома етказилади.

Бунда қоида тариқасида истеъмолчига SMS-хабарнома юбориш орқали унга кўмир етказиб берилди деб қабул қилинади.

Истеъмолчилар томонидан қабул қилиб олинган кўмир Порталдаги шахсий кабинет орқали тасдиқланиши ёки ҳақиқатда етказилган кўмир миқдорлари ва SMS-хабарномада келтирилган миқдорлар орасида тафовут келиб чиқадиган ҳолатларда, ушбу ҳолат юзасидан Портал орқали эътироз билдирилиши мумкин.

белгиланган муддатларда

Т/р

Ҳудудлар

Масъуллар

«Кўмир таъминот» МЧЖнинг кўмир омборларига қадар

кўмир маҳсулотларини сақлаш, сифати ва сўнгги истеъмолчига ортиб юбориш учун

сўнгги истеъмолчига етказиб бериш учун

Республика бўйича

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

«Ўзбеккўмир» АЖ, «Кўмир таъминот» МЧЖ

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

«Қўнғирот» ҳудудий темир йўл узели раҳбари

«Кўмир таъминот» МЧЖ Қорақалпоғистон Республикаси филиали раҳбари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси

2.

Андижон вилояти

«Қўқон» ҳудудий темир йўл узели раҳбари

«Кўмир таъминот» МЧЖ Андижон вилояти филиали раҳбари

Андижон вилояти ҳокими

3.

Бухоро вилояти

«Бухоро» ҳудудий темир йўл узели раҳбари

«Кўмир таъминот» МЧЖ Бухоро вилояти филиали раҳбари

Бухоро вилояти ҳокими

4.

Жиззах вилояти

«Тошкент» ҳудудий темир йўл узели раҳбари

«Кўмир таъминот» МЧЖ Жиззах вилояти филиали раҳбари

Жиззах вилояти ҳокими

5.

Қашқадарё вилояти

«Қарши» ҳудудий темир йўл узели раҳбари

«Кўмир таъминот» МЧЖ Қашқадарё вилояти филиали раҳбари

Қашқадарё вилояти ҳокими

6.

Навоий вилояти

«Бухоро» ҳудудий темир йўл узели раҳбари

«Кўмир таъминот» МЧЖ Навоий вилояти филиали раҳбари

Навоий вилояти ҳокими

7.

Наманган вилояти

«Қўқон» ҳудудий темир йўл узели раҳбари

«Кўмир таъминот» МЧЖ Наманган вилояти филиали раҳбари

Наманган вилояти ҳокими

8.

Самарқанд вилояти

«Бухоро» ҳудудий темир йўл узели раҳбари

«Кўмир таъминот» МЧЖ Самарқанд вилояти филиали раҳбари

Самарқанд вилояти ҳокими

9.

Сурхондарё вилояти

«Термиз» ҳудудий темир йўл узели раҳбари

«Кўмир таъминот» МЧЖ Сурхондарё вилояти филиали раҳбари

Сурхондарё вилояти ҳокими

10.

Сирдарё вилояти

«Тошкент» ҳудудий темир йўл узели раҳбари

«Кўмир таъминот» МЧЖ Сирдарё вилояти филиали раҳбари

Сирдарё вилояти ҳокими

11.

Тошкент вилояти

«Тошкент» ҳудудий темир йўл узели раҳбари

«Кўмир таъминот» МЧЖ Тошкент вилояти филиали раҳбари

Тошкент вилояти ҳокими

12.

Фарғона вилояти

«Қўқон» ҳудудий темир йўл узели раҳбари

«Кўмир таъминот» МЧЖ Фарғона вилояти филиали раҳбари

Фарғона вилояти ҳокими

13.

Хоразм вилояти

«Қўнғирот» ҳудудий темир йўл узели раҳбари

«Кўмир таъминот» МЧЖ Хоразм вилояти филиали раҳбари

Хоразм вилояти ҳокими

саккизинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.