Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун йиғимлар миқдорини белгилаш, уларни тўлаш ва тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 28 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3388]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 июлдаги ПҚ-3832-сон «Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ва крипто-активлар айланмаси соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун йиғимлар миқдорини белгилаш, уларни тўлаш ва тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор Д. ЛИ
Тошкент ш.,
2022 йил 30 август,
2-сон
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 30 август,
45-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 18 август,
2022-26-сон
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг 2022 йил 30 августдаги 2-сон, Молия вазирлигининг 2022 йил 30 августдаги 45-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 18 августдаги 2022-26-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун йиғимлар миқдорини белгилаш, уларни тўлаш ва тақсимлаш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун йиғимлар миқдорини, уларни тўлаш ва тақсимлаш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида майнинг ва крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар (майнерлар ва хизматлар провайдерлари) томонидан ушбу фаолиятни амалга ошириш учун йиғимлар (бундан буён матнда йиғимлар деб юритилади) тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида ташкил этиладиган «Besqala Mining Valley» махсус майнинг зонаси резидентлари 2035 йил 1 январга қадар мазкур йиғимларни тўлашдан озод этилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг 2026 йил 13 июлдаги 2-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 9 июлдаги 389-сон ва Солиқ қўмитасининг 2026 йил 11 июлдаги 2026-23-сонли қарорига (рўйхат рақами 3388-2, 27.07.2026 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2026 й., 10/26/3388-2/0794-сон)
2. Йиғимлар уларни тўлаш санасида амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдорига (бундан буён матнда БҲМ деб юритилади) нисбатан қуйидаги миқдорларда белгиланади:
а) майнинг фаолияти учун — БҲМнинг 10 баравари;
б) хизматлар провайдерлари бўйича:
Олдинги таҳрирга қаранг.
крипто-биржа фаолияти учун — БҲМнинг 740 баравари;
(2-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг 2024 йил 5 мартдаги 17-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 1 мартдаги 113-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024 йил 5 мартдаги 2024-04-сон қарори (рўйхат рақами 3388-1, 19.03.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2024 й., 10/24/3388-1/0228-сон — 2024 йил 20 июндан кучга киради)
майнинг-пул фаолияти учун — БҲМнинг 100 баравари;
крипто-депозитарий фаолияти учун — БҲМнинг 5 баравари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
крипто-дўкон фаолияти учун — БҲМнинг 185 баравари.
(2-банд «б» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг 2024 йил 5 мартдаги 17-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 1 мартдаги 113-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024 йил 5 мартдаги 2024-04-сон қарори (рўйхат рақами 3388-1, 19.03.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2024 й., 10/24/3388-1/0228-сон — 2024 йил 20 июндан кучга киради)
2-боб. Йиғимларни тўлаш ва тақсимлаш тартиби
3. Йиғимлар майнерлар ва хизматлар провайдерлари томонидан крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолият билан шуғулланиш учун белгиланган тартибда лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган пайтдан эътиборан ҳар ойда тўланади.
Бунда, лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат жорий ойнинг йигирманчи санасига қадар олинганда, йиғим ушбу ой учун тўлиқ миқдорда, лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат жорий ойнинг йигирманчи санасидан кейин олинганда эса кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб тўланади.
4. Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолият тўхтатиб турилганда ёки тугатилганда, йиғимни ҳисоблаб чиқариш кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб тўхтатиб турилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Йиғимлар ҳар ойда олдиндан тўлов тарзида мазкур ойнинг ўнинчи санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар агентлигининг (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) ғазна ҳисобварағига ўтказилади.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг 2026 йил 13 июлдаги 2-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 9 июлдаги 389-сон ва Солиқ қўмитасининг 2026 йил 11 июлдаги 2026-23-сонли қарори (рўйхат рақами 3388-2, 27.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2026 й., 10/26/3388-2/0794-сон)
Бунда, мазкур Низомнинг 3-банди иккинчи хатбошисига мувофиқ лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат ойнинг йигирманчи санасига қадар олинганда, йиғим ушбу ойнинг охирги санасига қадар, лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат ойнинг йигирманчи санасидан кейин олинганда эса йиғим кейинги ойнинг ўнинчи санасига қадар тўланади.
6. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
80 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
20 фоизи — Агентликнинг шахсий ғазна ҳисобварағига.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг 2026 йил 13 июлдаги 2-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 9 июлдаги 389-сон ва Солиқ қўмитасининг 2026 йил 11 июлдаги 2026-23-сонли қарори (рўйхат рақами 3388-2, 27.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2026 й., 10/26/3388-2/0794-сон)
3-боб. Якуний қоида
7. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.09.2022 й., 10/22/3388/0864-сон; 19.03.2024 й., 10/24/3388-1/0228-сон; 29.07.2026 й., 10/26/3388-2/0794-сон)