20.09.2022 йилдаги КҚ-406-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарори, 20.09.2022 йилдаги КҚ-406-IV-сон
Дата вступления в силу
20.09.2022
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

Туман (шаҳар) бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бюджет маблағларининг шаклланиши ва сарфланиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтириш, ташаббусли бюджет жараёнини ҳамда «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги КҚ-213-IV-сонли Қарори билан тасдиқланган Туман (шаҳар) бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Жамоатчилик фикри асосида шаклланган лойиҳалар овоз бериш жараёни бошлангунига қадар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан табиий ресурслар таъминоти билан боғлиқ илгари сурилган лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ғолиб деб топилган лойиҳаларни амалга оширишда ер майдони ажратилиши талаб этиладиган бўлса, мазкур лойиҳа учун ер майдони ажратиш имкониятларини кўриб чиқиб, Молия вазирлигига хулоса тақдим этилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Э. Гадоев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022 йил 20 сентябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
КҚ-406-IV-сон

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 20 сентябрдаги КҚ-406-IV-сонли Қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Туман (шаҳар) бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги КҚ-213-IV-сонли Қарори билан тасдиқланган Туман (шаҳар) бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«1. Мазкур Намунавий низом туман (шаҳар) бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш, шунингдек, «Очиқ бюджет» иортали орқали жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш тартибини белгилайди»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«2. Ушбу Намунавий низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жамоатчилик фикри — ушбу Низомда белгиланган тартибда фуқаролар томонидан туман (шаҳар)да мавжуд ижтимоий аҳамиятга эга муаммоларни ҳал этишга қаратилган ишларни (хизматларни) мазкур ҳудуд маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириш бўйича билдирилган таклифлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ташаббусли бюджет жараёни — «Очиқ бюджет» ахборот порталида (кейинги ўринларда — Портал) жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакллантириш, уларни саралаш ва овоз бериш жараёни доирасида ғолиб лойиҳаларни аниқлаш ҳамда туман ва шаҳар бюджетлари маблағлари ҳисобидан молиялаштиришни ўз ичига олган жараён;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ғолиб лойиҳа — Порталда овоз бериш жараёни якунларига кўра тўпланган овозлар сони асосида автоматик тарзда танлаб олинган лойиҳа;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқаролар ташаббуси жамғармаси — туман (шаҳар) ҳокимликларида бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари шаклида очилган шахсий ғазна ҳисобварағи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лойиҳаларни амалга ошириш хронологияси — ташаббусли бюджет жараёни доирасида ғолиб деб топилган лойиҳаларни амалга оширишнинг барча босқичларини Портал орқали бевосита фуқароларга кузатиб бориш имкониятини берувчи махсус бўлим;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишчи комиссия — жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни баҳолаш, танлаб олиш ҳамда ижросини мониторинг қилиш бўйича туман (шаҳар) ҳокимликлари қошида ташкил этилган комиссия;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
онлайн мурожаат — Порталда фуқаролар томонидан савол, шикоят, таклиф ёки қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан хабар қолдириш имкониятини берувчи махсус саҳифа»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3) қуйидаги мазмундаги 21, 22, 23, 24 ва 25-боблар билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«21-боб. «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали жамоатчилик фикри шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
324. Фуқаролар ташаббуси жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари фақат Портал орқали ғолиб деб топилган лойиҳаларни молиялаштириш учун сарфланади. Бунда лойиҳада назарда тутилган тадбирлардан ташқари ушбу тадбирларни амалга ошириш бўйича расмийлаштирилиши лозим бўлган ҳужжатлар (тегишли ташкилотларнинг хулосалари, якуний кўрикдан ўтказиш харажатлари ва бошқалар) учун ҳам тўловлар молиялаштирилишига йўл қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
325. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарори асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
326. Лойиҳаларни кўриб чиқиш ва амалга ошириш бўйича буюртмачи ташкилотлар мазкур Намунавий низомнинг 5-иловасига мувофиқ тарзда белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
327. Ташаббусли бюджет жараёни доирасида фуқаролар томонидан келиб тушган лойиҳалар Ишчи комиссия томонидан Порталга келиб тушган кундан бошлаб 10 кун ичида мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ лойиҳанинг мазмунан тегишлилиги бўйича буюртмачи корхоналарга (кейинги ўринларда — буюртмачи) юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
328. Буюртмачилар томонидан лойиҳалар қабул қилинган кундан бошлаб 10 иш кунида қонун ҳужжатларида белгиланган мезонларга мувофиқлиги юзасидан лойиҳаларни кўриб чиқади ва Ишчи комиссияга лойиҳаларни қабул қилиш (лойиҳанинг қиймати ва амалга ошириш учун талаб этиладиган қўшимча ҳужжатлар рўйхатини илова қилган ҳолда) ёки асослантирилган ҳолда рад этиш юзасидан хулоса тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
329. Ишчи комиссия лойиҳаларни буюртмачилар томонидан тақдим этилган хулосалар асосида овоз бериш босқичига ўтказади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3210. Овоз бериш босқичи якунларига кўра лойиҳаларга тўпланган овозлар сонидан келиб чиқиб, Портал томонидан автоматик тарзда «ғолиб» лойиҳалар рўйхати шаклланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3211. Ташаббусли бюджет жараёни доирасида овоз бериш босқичи якунлангандан сўнг 7 кун муддатда «ғолиб» деб топилган лойиҳаларни молиялаштириш юзасидан Ишчи комиссия томонидан халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига қарор лойиҳаси киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3212. Қарор лойиҳасига ғолиб деб топилган лойиҳаларни молиялаштириш юзасидан «Манзилли рўйхат» илова қилинади. Манзилли рўйхат қуйидагиларни ўз ичига олади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ғолиб деб топилган лойиҳанинг Порталдаги хос «ID» рақами;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
амалга ошириладиган тадбирларнинг аниқ манзили ёки балансда сақловчи корхонанинг манзили ва номи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лойиҳада назарда тутилган амалга оширилиши лозим бўлган тадбирларнинг қисқача мазмуни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбирни амалга ошириш учун талаб этиладиган дастлабки маблағ қиймати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лойиҳани амалга ошириш учун буюртмачи этиб белгиланган корхона;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лойиҳани амалга ошириш учун талаб этиладиган қўшимча ҳужжатлар (биноларни қуриш учун экспертиза ҳужжатлари, ҳокимнинг ер ажратиш тўғрисидаги тегишли қарори, лойиҳа-смета ҳужжатлари ва бошқалар);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
агар тадбир бевосита товар ва моддий қийматликлар (хизматлар)ни харид қилиш билан боғлиқ бўлса, ушбу лойиҳалар бўйича мазкур Намунавий низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклда харид қилинадиган товар (хизматлар) реестри (кейинги ўринларда — Реестр) илова қилинади. Бунда реестрда кўзда тутилган харидларнинг жами суммаси Манзилли рўйхатда тегишли лойиҳани молиялаштириш учун кўзда тутилган маблағдан ортиб кетишига йўл қўйилмайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
харид қилиш тартиб-таомили тури (электрон дўкон, бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион, энг яхши таклифларни танлаш, тендер ва бошқалар).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3213. Манзилли рўйхат белгиланган тартибда расмийлаштирилиши, жумладан, буюртмачи ташкилотлар тўғри танланиши, Реестр тўғри шакллантирилиши, харид қилиш тартиб-таомили тури ва лойиҳани амалга ошириш аниқ манзили каби маълумотлар тўғри кўрсатилиши учун Ишчи комиссия масъул ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3214. Ғолиб деб топилган лойиҳаларни амалга ошириш учун ер ва бошқа ресурслар ажратилиши, шунингдек, тегишли соҳа инспекцияларининг экспертиза хулосалари талаб этилган ҳолларда, ушбу ресурсларни ажратиш бўйича қарор қабул қилиш ваколатига эга ташкилотларга Манзилли рўйхат тасдиқлангандан сўнг 1 иш кунида туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан сўров юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3215. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши томонидан қарор ва манзилли рўйхат тасдиқланганидан сўнг туман (шаҳар) молия бўлими томонидан ғолиб деб топилган лойиҳаларни молиялаштириш учун буюртмачи ташкилотларга ҳар бир лойиҳа учун алоҳида Молия вазирлиги Ғазначилигида маблағлар манбаси «Фуқаролар ташаббуси жамғармаси» бўлган шахсий ғазна ҳисобварақлари очилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3216. Очилган шахсий ғазна ҳисобварақларига 3 иш куни ичида Жамғарма ҳисобидан туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан ғолиб деб топилган лойиҳалар учун Манзилли рўйхатда назарда тутилган маблағлар ўтказиб берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3217. Манзилли рўйхатда назарда тутилган маблағлар тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказиб берилгандан сўнг буюртмачи ташкилотлар 3 иш кунида товар-моддий бойликлар (ишлар ва хизматлар) харид қилиш учун таъминотчи корхоналарни аниқлаш, қурилиш-таъмирлаш билан боғлиқ тадбирлар бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини шакллантириш ва лойиҳачи корхоналарни аниқлаш бўйича давлат харидлари электрон тизимига эълон жойлаштиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3218. Қурилиш ва таъмирлаш билан боғлиқ тадбирлар юзасидан лойиҳа-смета ҳужжатларига экспертиза хулосаси олинган кундан бошлаб 1 иш кунида буюртмачи ташкилотлар Манзилли рўйхатда кўрсатилган харид қилиш тартиб-таомили тури бўйича пудратчи корхоналарни аниқлаш чораларини кўради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3219. Ғолиб лойиҳалар амалга ошириш шаклларига кўра қуйидаги турларга бўлинади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
товар-моддий бойликлар (хизматлар) харид қилиш бўйича тадбирлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бино ва иншоотларни жорий ёки капитал таъмирлаш (реконструкция қилиш) бўйича тадбирлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бино ва иншоотлар қуриш (барпо этиш) бўйича тадбирлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22-боб. Товар-моддий бойликлар (хизматлар) харид қилиш бўйича тадбирларни молиялаштириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3220. Товар-моддий бойликлар (хизматлар) харид қилиш бўйича тадбирларни амалга оширишда буюртмачи ташкилот давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ моддий қийматликлар (хизматлар)ни етказиб берувчи ёки пудратчиларни аниқлаш:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
электрон дўкон орқали;

бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион орқали;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
энг яхши таклифларни танлаш орқали;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўғридан-тўғри шартномалар тузиш орқали давлат харидларини амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3221. Товар-моддий бойликлар (хизматлар) харид қилиш 3220-бандда келтирилган харид қилиш тартиб-таомили тури орқали тартиб ва муддатларда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3222. Ажратилган маблағлар фақат Манзилли рўйхатга илова қилинган Реестрда назарда тутилган товар-моддий қийматликлар (хизматлар)ни харид қилиш учун сарфланади. Бунда реестрга киритилган товар-моддий бойликлар (хизматлар) тури ўзгартирилишига ёки сони оширилишига йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3223. Харид қилиниши назарда тутилган товар-моддий қийматликларни ҳақиқий бозор нархи ғолиб деб топилган лойиҳа учун назарда тутилган маблағдан ортиқ бўлса, ушбу ҳолатда Реестрнинг жами суммасига аниқлик киритилиши мумкин. Бундай ҳолларда етишмаган маблағлар Жамғарма ҳисобидан ажратилиши учун Манзилли рўйхатга тегишли ўзгартиришлар киритиш юзасидан халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши қарори қабул қилиниши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3224. Харид қилинган товар-моддий қийматликлар буюртмачи ташкилот балансига кирим қилинади ва белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисоботларида акс эттирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3225. Буюртмачи ташкилот харид қилинган товар-моддий қийматликларни сақлаб туриш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш юзасидан келгуси молия йили учун бюджет сўровида тегишли маблағлар кўзда тутилишини таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3226. Умумфойдаланишда бўлган табиий ресурслар билан таъминлаш воситалари (трансформатор, қувурлар, узеллар ва бошқа табиий ресурсларни етказиб беришда қўлланиладиган воситалар)дан фойдаланишда буюртмачи ташкилот мазкур воситаларни ўз балансига кирим қилади ҳамда томонлар ўртасида келишув асосида тегишли эксплуатация корхоналарига фойдаланиш учун беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23-боб. Бино ва иншоотларни жорий ёки капитал таъмирлаш (реконструкция қилиш) бўйича тадбирларни амалга ошириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3227. Мавжуд бино ва иншоотларни жорий ёки капитал таъмирлаш (кейинги ўринларда — таъмирлаш) бўйича тадбирлар буюртмачи ташкилот томонидан «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун Манзилли рўйхатда кўрсатилган қўшимча талаб этиладиган ҳужжатларни:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
электрон дўкон орқали;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
энг яхши таклифларни танлаш орқали;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ягона етказиб берувчилар билан тўғридан-тўғри шаклда;

б) таъмирлаш ишларини амалга оширувчи пудратчи ташкилотларни:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
энг яхши таклифларни танлаш орқали амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3228. Таъмирлаш ишларини амалга ошириш ҳамда тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш учун пудратчиларни аниқлаш 3227-бандда келтирилган усуллардан бири орқали қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб ва муддатларда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3229. Ажратилган маблағлар фақат Манзилли рўйхатда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш ва ушбу тадбирларни бажариш учун қўшимча талаб этиладиган ҳужжатларни расмийлаштириш харажатларига сарфланиши мумкин. Бунда Манзилли рўйхатда кўрсатилган таъмирлаш ишлари ҳажмининг оширилишига йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3230. Таъмирлаш ишларининг ҳақиқий бозор нархи Манзилли рўйхатда назарда тутилган маблағдан ортиқ бўлса, экспертизадан ўтказилган лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳамда буюртмачи корхонанинг хулосасига асосан лойиҳанинг амалга ошириш якуний қийматига аниқлик киритилиши мумкин. Бундай ҳолларда қўшимча талаб этиладиган маблағлар Жамғарма ҳисобидан ажратилиши учун Манзилли рўйхатга тегишли ўзгартиришлар киритиш юзасидан халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши қарори қабул қилиниши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3231. Таъмирлаш ишлари учун буюртмачи этиб, қоида тариқасида, балансда сақловчи ёки бюджет маблағи тақсимловчи белгиланади. Агар лойиҳанинг амалга ошириш қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 баробаридан ортиқ бўлса (ички йўлларни таъмирлаш бундан мустасно), буюртмачи этиб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» ИК ДУК буюртмачи этиб белгиланиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3232. Буюртмачи корхона этиб ягона буюртмачи корхоналар белгиланганда ушбу корхона учун тегишли туман (шаҳар) даражасида махсус ғазна ҳисобварақлари очилиб, «Фуқаролар ташаббуси жамғармаси»дан ғолиб лойиҳани амалга ошириш учун кўзда тутилган маблағлар ўтказиб берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3233. Таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун ягона буюртмачи корхона ва балансда сақловчи ўртасида битим имзоланади. Битимда лойиҳани амалга ошириш қиймати, амалга ошириладиган ишлар, қабул қилиб олиш муддати ва бошқа техник кўрсаткичлар акс эттирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3234. Ягона буюртмачи корхоналар томонидан лойиҳани амалга ошириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда пудратчи корхоналар билан шартномалар расмийлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3235. Таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг таъмирланган объект амалга оширилган ишлар юзасидан тегишли ҳужжат ва хулосалар билан бирга балансда сақловчига топширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3236. Таъмирлаш ишлари сифатли ва ўз вақтида амалга оширилиши учун жавобгарлик буюртмачи ташкилот зиммасига юклатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24-боб. Бино ва иншоотлар қуриш (барпо этиш) билан боғлиқ тадбирлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3237. Жамоатчилик эҳтиёжи учун фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга хизмат қиладиган объектлар, шу жумладан, бино ва иншоотларни қуришда (кейинги ўринларда — қурилиш ишлари) буюртмачи этиб:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қурилиш ишларининг амалга ошириш қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараваригача бўлса, балансда сақловчи корхона томонидан (кейинчалик объектни қабул қилиб олишда тегишли мутахассисларни ёллаган ҳолда уларнинг хулосасини олиш шарти билан);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қурилиш ишларининг амалга ошириш қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараваридан ортиқ бўлса, ягона етказиб берувчи корхоналар белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3238. Балансда сақловчилар буюртмачи сифатида қуриш ишларини амалга оширишда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) қурилиш ишларини амалга ошириш учун Манзилли рўйхатда кўрсатилган қўшимча талаб этиладиган ҳужжатларни:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
электрон дўкон орқали;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аукцион орқали;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
энг яхши таклифларни танлаш орқали;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ягона етказиб берувчилар билан тўғридан-тўғри шаклда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) қурилиш ишларини амалга оширувчи пудратчи ташкилотларни:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
энг яхши таклифларни танлаш орқали;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тендер орқали аниқлаган ҳолда амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3239. Ажратилган маблағлар фақат Манзилли рўйхатда назарда тутилган қурилиш ишларини амалга ошириш ва ушбу тадбирларни бажариш учун қўшимча талаб этиладиган ҳужжатларни расмийлаштириш харажатларига сарфланиши мумкин. Бунда Манзилли рўйхатда кўрсатилган қурилиш ишлари ҳажми оширилишига йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3240. Балансда сақловчилар сифатида буюртмачи белгиланиб ишлар амалга оширилганда қурилиш ишлари якунларига кўра бажарилган ишларни белгиланган техник мезонларга мувофиқлиги юзасидан мутахассислар жалб этилган ҳолда объектлар қабул қилиб олиниши ва фойдаланишга топширилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3241. Қурилиш ишларининг ҳақиқий бозор нархи Манзилли рўйхатда назарда тутилган маблағдан ортиқ бўлса, экспертизадан ўтказилган лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳамда буюртмачининг хулосасига асосан қурилиш ишларининг якуний қийматига аниқлик киритилиши мумкин. Бундай ҳолларда етишмаган маблағлар Жамғарма ҳисобидан ажратилиши учун Манзилли рўйхатга тегишли ўзгартиришлар киритиш юзасидан халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши қарори қабул қилиниши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3242. Буюртмачи корхона этиб ягона буюртмачи корхоналар белгиланганда ушбу корхона учун тегишли туман (шаҳар) даражасида махсус ғазна ҳисобварақлари очилиб, «Фуқаролар ташаббуси жамғармаси»дан ғолиб лойиҳани амалга ошириш учун кўзда тутилган маблағлар ўтказиб берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3243. Қурилиш ишларини амалга ошириш учун ягона буюртмачи корхона ва балансда сақловчи ўртасида битим имзоланади. Битимда лойиҳани амалга ошириш қиймати, амалга ошириладиган ишлар, қабул қилиб олиш муддати ва бошқа техник кўрсаткичлар акс эттирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3244. Ягона буюртмачи корхоналар томонидан лойиҳани амалга ошириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда пудратчи корхоналар билан шартномалар расмийлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3245. Қурилиш ишлари якунлангандан сўнг Ягона буюртмачи корхона томонидан янги қурилган объектлар тегишли ҳужжат ва фойдаланишга лойиқ эканлиги юзасидан техник хулосалар билан бирга балансда сақловчига топширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3246. Қурилиш ишлари сифатли ва ўз вақтида амалга оширилиши учун жавобгарлик буюртмачи ташкилот зиммасига юклатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25-боб. Лойиҳаларни амалга оширишда жамоатчилик назоратининг ўрнатилиши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3247. Туман (шаҳар) ҳокимликлари қошида ташкил этилган Ишчи комиссия томонидан ташаббусли бюджет жараёнлари ижроси юзасидан ҳар чорак якунларига кўра ҳисоботлар ҳокимликнинг расмий веб-сайти ҳамда Портал орқали жамоатчиликка эълон қилиб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3248. Ғолиб деб топилган лойиҳаларни амалга оширишнинг барча босқичлари фуқаролар учун очиқлигини ва улар томонидан жамоатчилик назорати ўрнатилишини таъминлаш мақсадида Порталда «лойиҳаларни амалга ошириш хронологияси» юритиб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3249. Ишчи комиссия лойиҳаларни амалга ошириш хронологиясида тегишли маълумотлар белгиланган муддатларда киритилишига ва янгилаб борилишига масъул ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3250. Лойиҳаларни амалга ошириш хронологияси қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
буюртмачи ташкилот номи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лойиҳа учун очилган ҳисобварақ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лойиҳа учун ажратилган маблағ миқдори;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лойиҳа-смета ва экспертиза ҳужжатлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ўтказилган танловлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пудратчи корхона тўғрисида маълумотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
амалга оширилган харажатлар ва расмийлаштирилган шартномалар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3251. Ғолиб деб топилган лойиҳалар муаллифлари томонидан тадбирларни амалга оширишнинг барча босқичларини кузатиш ҳамда бажарилган ишларни реал-вақт кўринишида баҳолаб бориш имкониятига эга бўлади. Бунда жамоатчилик назорати доирасида фуқаролар тадбирларни кузатиб бориш орқали қонун бузилиши ҳолатлари ёки камчиликлар кузатилганда шикоят тарзида ваколатли органларга ёки Портал орқали «онлайн мурожаат» саҳифасига мурожаат қилишлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3252. Ғолиб деб топилган лойиҳа ташаббускорлари томонидан лойиҳани амалга оширишда бошқа кўринишдаги аралашувларга (пудратчи корхонани аниқлаш ёки ишларни уларнинг ўзлари томонидан амалга ошириш, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва шу кабиларга) йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3253. Лойиҳалар амалга оширилгандан сўнг ғолиб деб топилган лойиҳалар ташаббускорлари томонидан амалга оширилган ишлар Порталда «Жамоатчилик назорати» бўлими орқали баҳоланади ва бажарилган ишлар юзасидан камчиликлар кузатилганда изоҳлар билдириш ҳамда фото ёки видео материаллар илова қилиш имконияти яратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3254. Лойиҳаларни амалга ошириш давомида ёки ишлар якунлангандан сўнг бажарилган ишлар натижаларига кўра ортиқча тўловлар ёки камомад аниқланган ҳолларда, аниқланган камомад маблағлари тегишлилиги бўйича жамғармага тўлиқ қайта тикланиши таъминланади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4) 5 ва 6-иловалар билан тўлдирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Туман (шаҳар) бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга
5-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ташаббусли бюджет жараёни якунларига кўра ғолиб бўлган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича буюртмачи ташкилотлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рўйхати

Т/р

Лойиҳанинг қисқача номи

Балансда сақловчи

Буюртмачи корхона

харид тадбирлари

таъмирлаш тадбирлари*

қуриш тадбирлари*

1.

Автомобиль йўлларини (пиёдалар йўлакчаси, йўл ўтказгичлар) таъмирлаш билан боғлиқ тадбирлар

туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармаси

х

туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармаси

туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармаси

Умумфойдаланишдаги йўллар

х

Минтақавий йўлларни таъмирлаш жамғармаси

2.

Мактабгача таълим ташкилотларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари

Мактабгача таълим бўлими

Мактабгача таълим бўлими

Мактабгача таълим бўлими/ягона буюртмачи корхона

3.

Кўча чироқларини ўрнатиш ёки таъмирлаш (симёғоч ўрнатиш) тадбирлари

туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармаси

туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармаси

туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармаси

4.

Умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари

Халқ таълими бўлими

Халқ таълими бўлими

Халқ таълими бўлими/ягона буюртмачи корхона

5.

Болалар майдончаларини (ўйингоҳларини) барпо этиш ёки таъмирлаш билан боғлиқ тадбирлар

Маҳалла фуқаролар йиғини

Маҳалла фуқаролар йиғини

Маҳалла фуқаролар йиғини

Маҳалла фуқаролар йиғини/ягона буюртмачи корхона

Кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатиш ширкатлари

Ҳокимлик

Ҳокимлик

Ҳокимлик/ягона буюртмачи корхона

6.

Кўп қаватли уйларни таъмирлаш тадбирлари

Кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатиш ширкатлари

х

Ҳокимлик

Ҳокимлик/ягона буюртмачи корхона

7.

Спорт муассасалари ёки соғломлаштириш марказларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш

Барча ҳолларда

Спортни ривожлантириш бўлими

Спортни ривожлантириш бўлими

Спортни ривожлантириш бўлими

8.

Соғлиқни сақлаш муассасаларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари

Тиббиёт бирлашмаси

Тиббиёт бирлашмаси

Тиббиёт бирлашмаси/ягона буюртмачи корхона

9.

Маҳалла гузари (маҳаллада умумфойдаланишда бўлган бошқа объектлар)ни таъмирлаш-тиклаш билан боғлиқ харажатлар

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими/ягона буюртмачи корхона

10.

Дренаж ва ариқ (зовур)ларни тартибга келтириш билан боғлиқ тадбирлар

Ирригация бўлими

х

Ирригация бўлими

Ирригация бўлими

11.

Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш (туман ёки шаҳар қиёфасини ўзгартириш) билан боғлиқ тадбирлар

Ободонлаштириш бошқармаси

Ободонлаштириш бошқармаси

Ободонлаштириш бошқармаси

Ободонлаштириш бошқармаси

12.

Қабристонларни тартибга келтириш тадбирлари

Ободонлаштириш бошқармаси

Ободонлаштириш бошқармаси

Ободонлаштириш бошқармаси

Ободонлаштириш бошқармаси

13.

Аҳоли дам олиш масканларини таъмирлаш ёки моддий-техник базасини ривожлантириш билан боғлиқ тадбирлар

Барча ҳолларда

Маданият бўлими

Маданият бўлими/ягона буюртмачи корхона

Маданият бўлими/ягона буюртмачи корхона

14.

Табиий газ таъминоти билан боғлиқ лойиҳалар

Туман газ таъминоти

х

Туман ҳокимлиги

Туман ҳокимлиги

15.

Электр таъминоти, трансформатор ўрнатиш ва таъмирлаш тадбирлари

Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси

Туман ҳокимлиги

Туман ҳокимлиги

Туман ҳокимлиги

16.

Ичимлик суви ва оқава сув тизимини яхшилаш билан боғлиқ тадбирлар

Сув таъминоти корхонаси

х

Туман ҳокимлиги

Туман ҳокимлиги

17.

Мусиқа ташкилотларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари

Мусиқа мактаблари

Мусиқа мактаблари

Мусиқа мактаблари/ягона буюртмачи корхона

18.

Бошқа таълим муассасаларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари

Бюджет маблағларини тақсимловчиси

Бюджет маблағларини тақсимловчи

Бюджет маблағларини тақсимловчи/ягона буюртмачи корхона

19.

Олий ўқув юртларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари

Олий ўқув юрти

Олий ўқув юрти

Олий ўқув юрти/ягона буюртмачи корхона

Олий ўқув юрти/ягона буюртмачи корхона

20.

Бошқалар

х

Туман ҳокимлиги

Туман ҳокимлиги

Туман ҳокимлиги

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ: Ушбу рўйхатда кўрсатиб ўтилмаган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича буюртмачиларни белгилаш халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Туман (шаҳар) бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга

6-ИЛОВА

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
____________ туман (шаҳар) бўйича ўтказилган ташаббусли бюджет жараёни якунларига кўра ғолиб бўлган ID ____________ лойиҳани амалга ошириш бўйича харид қилинадиган товар (хизматлар)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Реестри

Минг.сўм

Т/р

Товар (хизмат) номи

сони

бозор нархи

Суммаси

1.

2.

3.

4.

5.

...

Лойиҳанинг амалга ошириш жами қиймати*

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Манзилли рўйхатда назарда тутилган маблағдан ортиб кетиши мумкин эмас.».