22.03.1993 йилдаги 151-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 22.03.1993 йилдаги 151-сон
Дата вступления в силу
22.03.1993
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МУСОДАРА ҚИЛИНГАН, ЭГАСИЗ МОЛ-МУЛКНИ, ВОРИСЛИК ҲУҚУҚИ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИХТИЁРИГА ЎТГАН МОЛ-МУЛКНИ ВА ХАЗИНАЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ, БАҲОЛАШ ВА СОТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мусодара қилинган ва эгасиз мол-мулкни ҳисобга олиш, сақлаш ва сотишни йўлга қўйиш, мусодара қилиш тўғрисида қарор қабул қилувчи ва мусодара қилинган ҳамда эгасиз мол-мулкни сотишда иштирок этувчи органларнинг ўзаро муносабатларини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мусодара қилинган, эгасиз мол-мулкни, ворислик ҳуқуқи бўйича давлат ихтиёрига ўтган мол-мулкни ва хазиналарни ҳисобга олиш, баҳолаш ва сотиш тартиби ҳақидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «СССР Министрлар Советининг «Мусодара қилинган, эгасиз мулкни, ворислик ҳуқуқи бўйича давлатга ўтган мулк ва хазиналарни ҳисобга олиш, баҳолаш ва реализация қилиш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида» 1984 йил 29 июндаги 683-сон қарори» ҳақида 1984 йил 13 июлдаги 360-сон қарори (Ўзбекистон ССР Қ. Т., 1984 йил, № 7, 33-модда);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1990 йил 13 августдаги 291-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорига киритиладиган ўзгаришларнинг 1-банди (Ўзбекистон ССР Қ. Т., 1990 йил, № 8, 28-модда);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1990 йил 8 октябрдаги 328-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг солиқ солиш масалалари бўйича қарорига киритиладиган ўзгаришларнинг 3-банди (Ўзбекистон ССР Қ. Т., 1990 йил, № 10, 36-модда).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1993 йил 22 март,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
151-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 22 мартдаги 151-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мусодара қилинган, эгасиз мол-мулкни, ворислик ҳуқуқи бўйича давлат ихтиёрига ўтган мол-мулкни ва хазиналарни ҳисобга олиш, баҳолаш ва сотиш тартиби ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Низом:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
судларнинг ҳукмлари, ажримлари ва қарорлари ёки амалдаги қонун ҳужжатларига кўра бунга ваколати бўлган бошқа давлат органларининг қарорлари асосида мусодара қилинган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари белгилайдиган махсус омбор (база)ларга сақлаш учун ўтказилган мол-мулкка;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
белгиланган тартибда эгасиз деб топилган мол-мулкка;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ворислик ҳуқуқи бўйича белгиланган тартибда давлат ихтиёрига ўтган мол-мулкка;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ҳисобига ўтказилган топиб олинган хазиналарга жорий этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Низомнинг 1-бандида қайд этилган мол-мулкни ҳисобга олиш, шунингдек, уларни сотишдан давлат даромадига ўтказиладиган маблағларнинг тўлиқ ва ўз вақтида тушишини назорат қилиш солиқ органлари зиммасига юклатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қонун ҳужжатлари билан мол-мулкни мусодара қилишни амалга ошириш ваколати берилган органлар мол-мулкни сақлаб қўйишга топшириш билан бир вақтда уларни ҳисобга олиш ва сотишдан давлат даромадига ўтказиладиган маблағларнинг тушишини назорат қилиш учун тегишли ҳужжатларни солиқ органларига топширадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мол-мулкни қабул қилиб олиш ва топшириш мол-мулкни рўйxатга олиш ва баҳолаш далолатномаси билан расмийлаштирилади ҳамда далолатноманинг барча нусхалари амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ мусодара қилиш ҳақида қарор қабул қилган орган томонидан вакил қилинган ижрочининг ва мол-мулкни сақлашга қабул қилиб олган шахснинг имзолари билан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Сақлаш учун қабул қилинган мол-мулкнинг бут сақланиши учун жавобгарлик амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ уни қабул қилиб олган шахс зиммасига юклатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Мусодара қилинган эгасиз мол-мулкни ворислик ҳуқуқи бўйича давлат ихтиёрига ўтган мол-мулкни ва хазиналарни баҳолаш доимий ишловчи комиссия томонидан амалга оширилади. Бундай комиссиялар тегишли ҳокимликлар томонидан тузилади ҳамда давлат солиқ ва молия идоралари вакилларидан, ушбу мол-мулк сотиш ёки улардан фойдаланиш учун топширилган ташкилотларнинг вакилларидан ва мол-мулкни мусодара қилиш ёки уни давлат даромадига ўтказиш тўғрисида қарор чиқарган органларнинг вакилларидан иборат бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мол-мулкни баҳолаш унинг жойлашган ёки сақланган жойида ёки савдо ташкилоти базасига ёхуд бу мулкдан фойдаланиш учун қабул қилиб олган корхоналарга келтирилгандан кейин амалга оширилиши мумкин.
(5-банднинг иккинчи хатбошидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 13 июндаги 295-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Хазинани топган ва топширган шахсларга берилиши керак бўлган мукофот пули хазина қиймати белгиланган тартибда аниқланган кундан бошлаб бир ой муддат ичида молия органлари томонидан тўланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Мол-мулкни сотиш ва ҳисоб-китоблар тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Тез бузилувчи товарларни мусодара қилиш ҳақида қарор қабул қилган орган томонидан нормадаги бузилиш муддатидан камида бир кун олдин дастлабки баҳода сотиш учун берилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Мусодара қилинган, эгасиз мол-мулкни, ворислик ҳуқуқи бўйича давлат ихтиёрига ўтган мол-мулкни сотиш фақат шу мақсадлар учун маҳаллий бошқарув органлари томонидан махсус ажратилган дўконлар, шунингдек Республика фонд биржаси ва риэлторлик ташкилотлари ёки уларнинг филиаллари орқали амалга оширилади. Бунда кўчмас мулк объектларини сотиш риэлторлик ташкилотлари орқали, акцияларни сотиш Республика фонд биржаси орқали белгиланган тартибда амалга оширилади. Автотранспорт воситаларини сотиш уларни белгиланган тартибда кимошди савдоларига қўйиш йўли билан амалга оширилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 27 февралдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 83-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Дастлабки ишлов бермасдан савдо тармоқлари орқали сотиш мумкин бўлмаган буюмлар қайта ишлаш учун тегишли давлат, кооператив ва бошқа корхоналарга сотилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Маиший электр асбоблари (совутгичлар, кир ювиш машиналари), радиотоварлар (телевизорлар, радиоприёмниклар, магнитофонлар) ва тузатишни талаб қиладиган бошқа мураккаб маиший техника буюмлари савдо ташкилоти) томонидан тузатилиши керак. Уларни тузатишнинг иложи бўлмаган тақдирда бу буюмлар эҳтиёт қисм сифатида сотилади ёки белгиланган тартибда йўқ қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. 8, 9 ва 10-бандларда белгиланган тартибда фойдаланилиши ёки сотилиши мумкин бўлмаган буюмлар, шунингдек, қоғоз чиқиндилари ва иккиламчи хом ашёнинг бошқа турлари иккиламчи хом ашёни йиғиш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи тегишли давлат ёки кооператив ташкилотларига сотилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ўз ҳолатига кўра иккиламчи хом ашё сифатида ишлатиш мумкин бўлмаган буюмлар комиссия аъзолари иштирокида йўқ қилинади ва бу ҳақда мол-мулкнинг рўйхати ва уни баҳолаш далолатномасига ёзиб қўйилади, ёғоч қисмлари эса ёқилғи сифатида сотилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 13 июндаги 295-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Мол-мулкни сотиш учун топшириш, қабул қилиб олиш ва сотиш шартлари, бу мол-мулк учун бюджет билан ҳисоб-китоб қилиш тартиби мусодара қилинган ва эгасиз мол-мулкни сотиш учун алоҳида ажратилган дўконлар, Республика фонд биржаси ва кўчмас мулк биржаси билан комиссия томонидан тузиладиган шартномаларда акс эттирилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 13 июндаги 295-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Сотиш учун савдо ташкилотларига бериладиган барча буюмларга комиссия ва савдо ташкилотининг ёрлиқлари қўйилиши, бу ёрлиқларда ёзув рўйхати далолатномасининг тартиб рақамлари ва буюмнинг баҳоси кўрсатилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Сотиш учун қабул қилинган товарларни майда-чуйда тузатиш, тозалаш, дазмоллаш ишлари уларни сотишга қабул қилиб олган ташкилотлар томонидан амалга оширилади. Бу аъмоллар билан боғлиқ сарф-харажатлар савдо чегирмаси ҳисобига қопланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Савдо ташкилоти қабул қилиб олган мол-мулк харидоргир бўлмаса (тақчил товарлардан ташқари) ва 30 кун давомида белгиланган нархда сотилмаса, савдо ташкилоти мол-мулкни баҳолаш комиссияси аъзолари иштирокида қайта баҳолайди. Шу билан бир вақтда мол-мулк сотилганлиги учун савдо ташкилоти оладиган савдо чегирмасининг миқдори ҳам қайта ҳисоб-китоб қилинади. Амалга оширилган аъмол ҳақида махсус шаклдаги далолатнома тузилади. Бу далолатноманинг бир нусхаси солиқ органига ҳамда бир нусхаси молия органига берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комиссия ёки савдо ташкилотларининг талаби билан мол-мулк нархни ошириш борасидаги қайта баҳолаш ишлари дарҳол амалга оширилади ва маҳсус далолатноманинг бир нусхаси солиқ органига берилади.
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 13 июндаги 295-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Мусодара қилиш ҳақида қарор қабул қилган органдан олинган мол-мулкни қабул қилиш, ташиш ва сотиш билан боғлиқ сарф-харажатларни савдо ташкилоти мол-мулкни сотишдан тушган тушумдан, шартномада белгиланган савдо чегирмасидан ўз фойдасига олиб қолиш (лекин у бу маблағларнинг 15 фоизидан ошмаслиги керак) ҳисобига амалга оширади. Алоҳида ҳолларда мол-мулкни Ўзбекистон давлат қимматбаҳо буюмлар хазинасига (шунингдек музейлар, кутубхоналар, архивлар, илмий муассасаларга баҳолаш далолатномасига кўра бепул) беришда таклиф этилган баҳоловчи мутахассислар ва экспертларга ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар республика бюджетида ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Филателия ташкилотлари бюджетга тўланадиган маблағни ўтказишда 15 фоизгача маблағни ўз фойдасига олиб қоладилар (муомаладаги қиймати қопланмаган маркалардан ташқари). Қиймати қопланмаган маркаларни сотганлик учун бу маркалар номинал қийматнинг 8 фоизини ўз фойдасига қолдирадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Китоб савдоси ташкилотлари мусодара қилинган ва эгасиз китобларни сотишдан тушган тушумнинг 15 фоизгачасини ўз фойдасига олиб қоладилар.
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 13 июндаги 295-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Сотиш учун қабул қилинган мол-мулк учун бюджет билан ҳисоб-китоб қилиш савдо ташкилоти томонидан шартномада келишилган муддат давомида, лекин мол-мулк сотилган вақтдан сўнг узоғи билан ўн кунда тегишли суммани бюджет даромадига ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда эгасиз, мусодара қилинган мол-мулкни сотишдан тушган маблағлар, савдо ташкилоти ҳақи (савдо чегирмаси) чиқариб ташлангач, бюджетга (80 фоизи) ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудий солиқ ва божхона органларининг махсус фондига (20 фоизи) ўтказилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 13 июндаги 295-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Сотилган мол-мулк учун бюджетнинг даромад қисмига пул ўтказиш кечиктириб юборилган тақдирда савдо ташкилоти (ёки бошқа ташкилот) муддати кечиктирилган ҳар бир кун учун тўланадиган сумманинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган миқдорда пеня тўлайди.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 13 июндаги 295-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Мусодара қилинган ва эгасиз мол-мулкни солиқ, молия, божхона хизмати, суд органлари, ички ишлар органлари ва адлия ходимларининг, шунингдек, бу мол-мулкни сотувчи ташкилот ходимларининг сотиб олишлари тақиқланади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 13 июндаги 295-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Қимматбаҳо металлар – олтин, кумуш, платина ва платина гуруҳига кирувчи металлар (палладий, иридий, родий, рутений ва осмий) ҳар қандай кўриниш ва ҳолатда; табиий қимматбаҳо тошлар ишлов берилмаган ва ишланган кўринишда (олмос, бриллиант, фируза, лаъл, ёқут ҳамда табиий марварид) ва ярим қимматбаҳо тошлар, шунингдек таркибида қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар ва табиий марварид бўлган буюмлар (тарихий, илмий, бадиий қимматга эга бўлган ҳамда музей, кутубхона, ҳужжатхона, илмий муассасаларга баҳолаш далолатномасига кўра текин бериладиганлардан ташқари) Ўзбекистон давлат қимматбаҳо буюмлар хазинасига берилиши керак.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 13 июндаги 295-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Диний маданиятга тааллуқли буюмлар (тарихий, бадиий, илмий қимматга эга бўлган, шунингдек, таркибида қимматбаҳо металл ва тошлар бўлган буюмлардан ташқари) диний ташкилотларга далолатнома бўйича текин берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Пул маблағи, чет эл валютаси, чеклар, облигациялар ва бошқа қимматбаҳо қоғозлар, акциялардан ташқари жамғарма омонатлари пул-буюм лотереяси чипталари амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ўтказилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 13 июндаги 295-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Почта маркалари, шу жумладан, коллекция қилинадиган маркалар, ҳақини олиб, матбуотнинг филателия бўлинмаларига берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Китоблар (тарихий, илмий, бадиий ва бошқа маданий қимматга эга бўлганларидан ташқари), ҳақини олиб, китоб савдоси ташкилотларига ўтказилади. Агар китоблар қайд этиб ўтилган тартибда сотилиши мумкин бўлмаса, улар ҳақи олиниб, хом ашёни қайта ишлаш ташкилотларига берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Қишлоқ хўжалиги машиналари, асбоб-анжомлар маҳсулдор ва иш ҳайвонлари, асалари оилалари ва ем-хашаклар, ҳақи олиниб, давлат қишлоқ хўжалиги корхоналарига берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Жун, гўштбоп моллар, парранда, қуёнлар, ғалла, каноп ва зиғир толаси ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, ҳақи олиниб, давлат ёки кооператив тайёрлов ташкилотларига берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Чарм ва мўйна хом ашёси, ҳақи олиниб, «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси ташкилотларига, қоракўл хом ашёси эса «Бухоро қоракўл» акциядорлик жамиятигa берилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 12 апрелдаги 172-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 7-сон, 37-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Кўп йиллик кўчатлар (боғдорчилик-томорқа кўчатлари) ҳокимликларга текинга, бошқа корхона ва ташкилотларга эса ҳақи олиниб берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Ишлатиб бўлмайдиган қора ва рангли металлардан ясалган буюмлар ҳамда бу металларнинг парчалари ва чиқиндилари, ҳақи олиниб, корхоналар ва ташкилотларга берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Дастгоҳлар, асбоб-ускуналар ва бошқа ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари ҳамда кичик заводлар, товарлар ва маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган линиялар ва ҳоказолар ҳақи олиниб корхона ва ташкилотларга берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. 21—30-бандларда санаб ўтилган товарларни сотишдан тушган пул маблағлари ҳам бюджетга ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Мол-мулкни қайтариш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Мол-мулк ёки уларнинг қиймати қуйидаги ҳолларда қайтарилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли органларнинг мол-мулкни мусодара қилиш ҳақидаги ҳукми, ажрими ёки қарори бекор қилинганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суд органлари мол-мулкнинг бир қисмини ҳибсдан озод этиш (ёзма рўйхатдан чиқариш) ҳақида қарор (ажрим) чиқарганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мол-мулк эгасиз деб топилганлиги ҳақидаги суд қарори бекор қилинганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суд органлари томонидан давлатнинг ворислик ҳуқуқи ҳақидаги гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб топилганда ёки мол-мулкнинг ворислик ҳуқуқи бўйича давлат ихтиёрига ўтиши ҳақидаги суд қарори бекор қилинганда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Агар мол-мулк ҳали сотилмаган ёки қайта ишлашга берилмаган бўлса мол-мулкни қайтариш уни қайтариш тўғрисида ариза берилган кундан бошлаб ўн кун муддатда солиқ органи томонидан амалга оширилади. Аризага ушбу мол-мулкни давлат ихтиёрига ўтказиш тўғрисидаги қарорнинг бекор қилинганлигини тасдиқловчи тегишли давлат органи томонидан берилган ҳужжатнинг тасдиқланган нусхаси илова қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мол-мулкни қайтариш ёки унинг қийматини тўлаш мол-мулкни қайтариш тўғрисидаги ариза ушбу мол-мулкнинг давлат ихтиёрига ўтганлиги ҳақидаги қарор бекор қилинган кундан бошлаб бир йилдан кечикмай берилган бўлса амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар бу мол-мулк сотилган ёки қайта ишлашга берилган бўлса унинг қийматини қоплаш унинг эгаси ёки ворислари томонидан мол-мулкни (сотиш билан боғлиқ харажатларни чиқариб ташламай сотишдан амалда тушган сумма) қайтариш тўғрисида ариза берилган кундан бошлаб ўн кун муддатда молия органи томонидан тегишли бюджетдан амалга оширилади. Мол-мулкнинг қиймати (суммаси) баҳоси тегишли давлат органларининг мусодара қилишни бекор қилиш ёки мол-мулкнинг бир қисмини хатга олишдан озод этиш (рўйхатдан чиқариш) тўғрисидаги қарори кучга кирган кунда амалда бўлган шартномавий (бозор) нархлар бўйича белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, агар сотилган мол-мулк қийматидан бошқа ташкилотларнинг жорий счётларига маблағ ўтказилган бўлса мол-мулк қийматининг тегишли қисми ушбу ташкилотлар ҳисобидан қопланади.
(33-банднинг биринчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 13 июндаги 295-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Ушбу Низомни қўллаш бўйича йўриқнома манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги томонидан чиқарилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 13 июндаги 295-сонли қарори таҳририда)
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 1993 й., 3-сон, 11-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 7-сон, 37-модда;2003 й., 1-2-сон, 13-модда; 2012 й., 8-9-сон, 83-модда)