Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
буйруғи
«Ички ишлар органлари ходимларига пенсия ва нафақа тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 7 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2977-3]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 354-сон «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ва Миллий гвардиясининг шахсий таркиби ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини тартибга солиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Марказий банки билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 30 август,
342-сон
Келишилди:
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
2022 йил 10 август
Соғлиқни сақлаш вазири Б. МУСАЕВ
2022 йил 26 август
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
2022 йил 15 август
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2022 йил 30 августдаги 342-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 13 февралдаги 36-сон «Ички ишлар органлари ходимларига пенсия ва нафақа тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2977, 2018 йил 1 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.03.2018 й., 10/18/2977/0838-сон).
2. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2020 йил 20 ноябрдаги 307-сон «Ички ишлар органлари ходимларига пенсия ва нафақа тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2977-1, 2020 йил 4 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2020 й., 10/20/2977-1/1600-сон).
3. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 6 апрелдаги 108-сон «Ички ишлар органлари ходимларига пенсия ва нафақа тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимчалар киритиш ҳақида» ги буйруғи (рўйхат рақами 2977-2, 2021 йил 4 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2021 й., 10/21/2977-2/0407-сон).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2022 й., 10/22/2977-3/0805-сон)