ИЛОВА
1-ИЛОВА
|
Катталик (рухсат этилган миқдор ёки даража) |
Хавфлилик синфи |
Аниқлаш услуби | |
|
1. Пахта толаси чанги |
4,0 мг/м3 |
IV |
Иш жойлари ҳавосидаги чанг миқдори гравиметрик усулда аниқланади. Бунда, ҳавони сўрувчи (аспирация) фильтрлари ёрдамида 10 дақиқа давомида намуна олиниши ва ҳавонинг сўрилиш ҳажми камида 20 л/мин бўлиши керак. Фильтрдан ўтган ҳаводаги чанг миқдори қуйидаги формула ёрдамида аниқланади: Х = (К2-К1):V0= мг/м3, яъни: Х — чанг концентрацияси, мг/м3; К1 — намуна олишдан аввал фильтрнинг вазни; К2 — намуна олингандан кейинги фильтрнинг вазни; V0 — ўртача шароитда ҳаво ҳажми (ҳаво ҳарорати 20 °С, атмосфера босими 760 мм. симоб устуни шароитида). |
|
2. Сирка кислотаси парлари |
5,0 мг/м3 |
III |
Иш жойларидаги ҳаво таркибида сирка кислотаси парларини аниқлаш хроматография усули билан амалга оширилади. Ҳаво таркибидаги сирка кислотаси парлари қаттиқ сорбентда (сингдирувчи модда) йиғилади. Хроматографнинг парловчи бўлимида сорбентдан сирка кислотаси ажратиб олинади ва унинг миқдори аниқланади. |
|
3. Шовқин |
80 дБ |
Иш жойларидаги шовқин даражаси ГОСТ ISO 9612-2016 «Шовқинни инсонга таъсирини баҳолаш учун ўлчаш» ва Сан ҚваН 0325-16-сон «Ишчи жойларда йўл қўйилиши мумкин бўлган шовқин даражаларининг санитар меъёрлари»га мувофиқ баҳоланади. | |
|
4. Умумий тебраниш |
92 дБ |
Иш жойларида умумий тебраниш даражалари частотали таҳлил услубида аниқланади. Бунда, тебраниш давомийлиги ва тебраниш дозаси ҳисобга олиниши лозим. Тебранишнинг даражаларини гигиеник баҳолаш Сан ҚваН 0326-16 «Ишчи жойларда умумий ва локал тебранишнинг санитар меъёрлари»га мувофиқ ўтказилади. | |
|
5. Микроиқлим |
Йилнинг совуқ даврида: ҳаво ҳарорати 15 — 21 °С, нисбий намлик 40 — 60 фоиз, ҳаво ҳаракати эса 0,4 м/сек. дан кам бўлмаслиги. Йилнинг илиқ даврида: ҳаво ҳарорати 21 — 29 °С, нисбий намлик 40 — 60 фоиз, ҳавонинг ҳаракати 0,4 — 0,7 м/сек, ҳарорат индекси эса 30,0 °С бўлиши лозим. |
Иш жойларидаги микроиқлимни гигиеник баҳолаш Сан ҚваН 0324-16-сон «Ишлаб чиқариш корхоналари бинолари микроиқлимининг санитар — гигиеник меъёрлари»га асосан амалга оширилади. Психрометр ёрдамида ҳаво ҳарорати ва нисбий намлик, анемометр ёрдамида ҳаво ҳаракатининг тезлиги, инспекцион актинометр ёрдамида иссиқлик нурланиши ўлчанади. Микроиқлим шароитларини баҳолаш иш бошланишидан ва тушлик танаффусидан аввал ҳамда иш куни охирида ўтказилади. |
2-ИЛОВА
|
Ишлаб чиқариш цехлари номи |
Кўриш билан боғлиқ ишларнинг разряди, разряд ости |
Сунъий |
Табиий |
Бирлаштирилган | |||
|
Ёритувчанлик (лк) |
Табиий ёруғлик миқдори (фоизда) |
Табиий ёруғлик миқдори (фоизда) | |||||
|
комбинирланган ёритишда |
умумий ёритишда |
комбинирланган ёритишда |
юқори ва ёнлама |
комбинирланган ёритишда |
юқори ва ёнлама | ||
|
Тўқиш |
2 в |
2000 |
500 |
7,0 |
2,5 |
4,2 |
1,5 |
|
Бўяш |
6 |
- |
200 |
2,0 |
0,5 |
1,0 |
0,6 |
|
Бичиш |
2 г |
1000 |
300 |
7,0 |
2,5 |
4,2 |
1,5 |
|
Тикиш |
2 в |
2000 |
500 |
7,0 |
2,5 |
4,2 |
1,5 |
|
Дазмол қилиш |
6 |
- |
200 |
2,0 |
0,5 |
1,0 |
0,6 |
3-ИЛОВА
|
Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти (СГваКК ИТИ). |