ИЛОВА
| Т/р | Амалга ошириладиган чора-тадбирлар | Амалга ошириш механизми | Ижро муддати | Молиявий манбаи | Масъул ижрочилар |
| I. Атроф муҳитга чиқариладиган ифлослантирувчи моддалар экологик талаблар доирасидан ошмаслигини таъминлаш | |||||
| 1. | Иқтисодиёт тармоқларида, шу жумладан, кон-металлургия саноатида маҳсулотлар (товарлар) ишлаб чиқариш бўйича замонавий илм-фан ва техник ютуқлар ҳамда уларни қўллашнинг техник имкониятлари мавжуд бўлиши шарти билан атроф муҳитни муҳофаза қилиш мақсадларига эришишда энг яхши қулай технологияларнинг тавсия этиладиган базасини яратиш. | 1. Дастлабки босқичда кон-металлургия саноатида, кейинги босқичларда бошқа иқтисодий тармоқларда тавсия этиладиган базаларни яратиш графигини тасдиқлаш. | 2022 йил ноябрь | Талаб этилмайди | Давлат экология қўмитаси (Обломурадов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норқулов) |
| 2. Кон-металлургия саноатида маҳсулотлар (товарлар) ишлаб чиқариш бўйича замонавий илм-фан ва техник ютуқлар ҳамда уларни қўллашнинг техник имкониятлари мавжуд бўлиши шарти билан атроф муҳитни муҳофаза қилиш мақсадларига эришишда энг яхши мақбул технологияларнинг тавсия этиладиган базасини яратиш. | 2022 йил декабрь | ||||
| 3. Бошқа иқтисодиёт тармоқларида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мақсадларига эришишда энг яхши мақбул технологияларнинг тавсия этиладиган базасини яратиш. | 2023 йил март | ||||
| 2. | Иқтисодиёт тармоқларида, шу жумладан, кон-металлургия саноати корхоналарида газ чиқитларини камайтириш ёки атроф муҳит шароитини яхшилаш эвазига газ чиқитлари чиқарилишининг баланслашган тизимини ишлаб чиқиш. | 1. Атмосфера ҳавосига чиқариладиган ифлослантирувчи моддаларни камайтириш ёки атроф муҳит шароитини яхшилаш эвазига атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг баланслашган тизимини ишлаб чиқиш бўйича энг яхши хорижий тажрибани ўрганиш. | 2022 йил ноябрь | Талаб этилмайди | Давлат экология қўмитаси (Обломурадов) |
| 2. Атмосфера ҳавосига чиқариладиган ифлослантирувчи моддаларни камайтириш ёки атроф муҳит шароитини яхшилаш эвазига атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг баланслашган тизимини ишлаб чиқиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2022 йил декабрь | ||||
| 3. | Глобал ташаббускорлик ҳисоботи (GRI), Атроф муҳит, ижтимоий ва бошқарув (Environmental Social Governance — ESG) тартибига асосан атроф муҳитни муҳофаза қилиш сиёсатини ишлаб чиқиш ва экологик менежмент тизимини жорий этиш. | 1. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ерлар ифлосланиши ва деградациясининг олдини олиш, сув ресурсларини тежаш, атмосфера ҳавосига чиқариладиган ифлослантирувчи моддалар миқдорини камайтириш бўйича узоқ муддатли экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш сиёсатини ишлаб чиқиш. | 2023 йил март | Давлат экология қўмитаси (Обломурадов) Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норқулов) | |
| 2. Кон-металлургия саноатида йирик корхоналар «яшил энергетика»ни қўллашини жаҳоннинг ТОП-10 компаниялари даражасига етказиш бўйича энг яхши халқаро тажрибани ўрганган ҳолда таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2023 йил июнь | Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норқулов) Давлат экология қўмитаси (Обломурадов) Энергетика вазирлиги (Ахмедхаджаев) | |||
| 4. | «Олмалиқ КМК» акциядорлик жамиятининг Мис эритиш заводига атроф муҳитга таъсир хавфи юқори бўлган атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбалардан автоматлаштирилган тарзда намуналар олиш ва таҳлил қилиш станциясини ўрнатиш. | 1. Атмосферага салбий таъсир этувчи ва ифлослантирувчи асосий манбаларни ва устувор ифлослантирувчи моддаларни аниқлаш. | 2022 йил ноябрь | Талаб этилмайди | «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов), Давлат экология қўмитаси (Обломурадов) |
| 2. Аниқланган асосий манбалардан автоматлаштирилган тарзда намуналар олиш ва таҳлил қилиш станциясини ўрнатишнинг техник шартини ишлаб чиқиш. 3. Атроф муҳитга ифлослантирувчи моддалар ташламалари манбаларини автоматик назорат қилиш тизимлари учун умумий ва техник талабларни ўз ичига олган давлат стандарти ва ўлчашларни амалга ошириш методикаларини ишлаб чиқиш. | 2022 йил декабрь | Техник-иқтисодий асослашга асосан (корхонанинг ўз маблағлари), халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари, ҳомийлик хайриялари, Давлат экология қўмитасининг жамғармаси маблағлари ҳисса қўшиш асосида | «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов), Давлат экология қўмитаси (Обломурадов) | ||
| 4. Автоматлаштирилган тарзда намуналар олиш ва таҳлил қилиш станциясини етказиб берувчи ва ўрнатувчи ташкилотларга таклифларни юбориш ҳамда белгиланган тартибда танлов ўтказиш. | Амалдаги танлов ўтказиш тартибига мувофиқ | Талаб этилмайди | Давлат экология қўмитаси (Обломурадов) | ||
| 5. Атроф муҳитга таъсир хавфи юқори бўлган атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалардан автоматлаштирилган тарзда намуналар олиш ва таҳлил қилиш станциясини ўрнатиш. | Тармоқ жадвалига асосан | Техник-иқтисодий асослашга асосан (корхонанинг ўз маблағлари), халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари, ҳомийлик хайриялари, Давлат экология қўмитасининг жамғармаси маблағлари ҳисса қўшиш асосида | «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов), Давлат экология қўмитаси (Обломурадов) | ||
| 6. Атроф муҳитга таъсир хавфи юқори бўлган атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалардан автоматлаштирилган тарзда намуналар олиш ва таҳлил қилиш станциясини ишга тушириш ҳамда ягона геоахборот маълумотлар базасига интеграция қилиш. | Тармоқ жадвалига асосан | Техник-иқтисодий асослашга асосан (корхонанинг ўз маблағлари), халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари, ҳомийлик хайриялари, Давлат экология қўмитасининг жамғармаси маблағлари ҳисса қўшиш асосида | «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов), Давлат экология қўмитаси (Обломурадов) | ||
| 5. | Кон-металлургия корхоналари томонидан атмосферага ташланаётган олтингугурт оксидини табиий бирикмалар асосида хемосорбцион усулида ушлаб келгусида иқтисодиёт тармоқлари истеъмоли учун зарур бўлган моддалар синтези, яъни алюминий сульфат ва темир сульфат аралашмаси ажратиб олиш технологиясини ишлаб чиқиш. | 1. Атмосферага ташланаётган олтингугурт оксидини хемосорбцион усулида ушлаб қолиш ва алюминий сульфат ва темир сульфат аралашмасини синтез қилиш технологияси асосида ажратиб олишни кон-металлургия корхоналарида жорий этиш имкониятларини ўрганиб чиқиш. | 2022 йил октябрь | Талаб этилмайди | Давлат экология қўмитаси (Обломурадов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норқулов), «Навоий КМК» АЖ (Санақулов), «Навоийуран» ДК (Хасанов), «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов), «Ўзметкомбинат» АЖ (Пирматов) |
| 2. Ўрганиш натижаларига кўра тажриба тарзида амалга ошириладиган лойиҳа бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2022 йил ноябрь | Халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари, ҳомийлик хайриялари, Давлат экология қўмитасининг жамғармаси маблағлари | Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норқулов), Давлат экология қўмитаси (Обломурадов) | ||
| 3. Атмосферага ташланаётган олтингугурт оксидини хемосорбцион усулида ушлаб қолиш ва алюминий сульфат ва темир сульфат аралашмасини синтез қилиш технологияси асосида ажратиб олишни кон-металлургия корхоналарида босқичма-босқич жорий этиш. | 2024 — 2028 йилларда | Техник-иқтисодий асослашга асосан (корхоналарнинг ўз маблағлари) | «Навоий КМК» АЖ (Санақулов), «Навоийуран» ДК (Хасанов), «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов), «Ўзметкомбинат» АЖ (Пирматов) | ||
| 6. | Кон-металлургия комбинатлари фаолиятида фойдаланиладиган тоғ-кон техникаларининг йирик ўлчамдаги шиналарини қайта ишлаб, улар асосида майда ўлчамдаги юқори сифатли резина қистирмаси (прокладка) ишлаб чиқариш технологиясини ишлаб чиқиш. | 1. Тоғ-кон техникаларининг йирик ўлчамдаги шиналарини қайта ишлаб, улар асосида майда ўлчамдаги юқори сифатли резина қистирмаси (прокладка) ишлаб чиқаришни кон-металлургия корхоналарида жорий этиш имкониятларини ўрганиб чиқиш. | 2022 йил октябрь | Талаб этилмайди | Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норқулов), Давлат экология қўмитаси (Обломурадов), «Навоий КМК» АЖ (Санақулов), «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов), Давлат экология қўмитаси (Обломурадов) |
| 2. Ўрганиш натижаларига кўра тажриба тарзида амалга ошириладиган лойиҳа бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2022 йил ноябрь | Давлат экология қўмитасининг жамғармаси маблағлари | |||
| 3. Тоғ-кон техникаларининг йирик ўлчамдаги шиналарини қайта ишлаш, улар асосида майда ўлчамдаги юқори сифатли резина қистирмаси (прокладка) ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш. | 2023 йил сентябрь | Техник-иқтисодий асослашга асосан (корхоналарнинг ўз маблағлари) | «Навоий КМК» АЖ (Санақулов), «Навоийуран» ДК (Хасанов), «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов) | ||
| 7. | «Навоий КМК» ва «Олмалиқ КМК» акциядорлик жамиятлари ҳамда «Навоийуран» давлат корхонаси фаолияти давомида атроф муҳитга чиқариладиган ифлослантирувчи моддаларнинг ерга етказилган зарарини рекультивация қилиш бўйича инновацион ечимларни ишлаб чиқиш. | 1. Комбинатлар томонидан атроф муҳитга чиқариладиган ифлослантирувчи моддаларнинг ерга етказилган зарарини таҳлил қилиш нуқталарини белгилаш. | 2022 йил август — декабрь | Талаб этилмайди | Давлат экология қўмитаси (Обломурадов), «Навоий КМК» АЖ (Санақулов), «Навоийуран» ДК (Хасанов), «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов) |
| 2. Таҳлил нуқталарида атроф муҳитга чиқариладиган ифлослантирувчи моддаларнинг ерга етказилган зарари юзасидан тадқиқот ишлари олиб бориш. | 2022 йил декабрь — 2023 йил июнь | Давлат экология қўмитасининг жамғармаси маблағлари | Давлат экология қўмитаси (Обломурадов) | ||
| 3. Тадқиқот натижалари асосида комбинатларнинг атроф муҳитга чиқарилган ифлослантирувчи моддаларининг ерга етказилган зарарини келгусида камайтириш ва бартараф этиш бўйича илмий-инновацион ечимларни ишлаб чиқиш. | 2024 йил март | Техник-иқтисодий асослашга асосан (корхоналарнинг ўз маблағлари) | «Навоий КМК» АЖ (Санақулов), «Навоийуран» ДК (Хасанов), «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов) | ||
| 4. Комбинатлар томонидан атроф муҳитга чиқариладиган ифлослантирувчи моддаларнинг ерга етказилган зарарини келгусида рекультивация қилиш инновацион ечимларини ишлаб чиқариш жараёнига жорий этиш. | 2024 — 2030 йиллар | ||||
| 8. | «Олмалиқ КМК» акциядорлик жамиятининг мис эритиш жараёнида ҳосил бўладиган газ таркибидаги чангларни ушлаб қолувчи аспирация тизимларини ҳамда электр чанг тозалаш ускуналарини реконструкция қилиш. | 1. Мис эритиш жараёнида ҳосил бўладиган газ таркибидаги ифлослантирувчи моддаларни ушлаб қолувчи аспирация тизимларини ҳамда электр чанг-газ тозалаш ускуналарини реконструкция қилиш техник топшириғини ишлаб чиқиш. | 2022 йил октябрь | Техник-иқтисодий асослашга асосан (корхонанинг ўз маблағлари) | «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов) |
| 2. Техник топшириққа асосан реконструкция қилувчи ташкилотни белгилаш мақсадида белгиланган тартибда танлов ўтказиш. | 2022 йил ноябрь | ||||
| 3. Танлов натижалари асосида мис эритиш жараёнида ҳосил бўладиган газ таркибидаги ифлослантирувчи моддаларни ушлаб қолувчи аспирация тизимларини ҳамда электр чанг-газ тозалаш ускуналарини реконструкция қилиш. 4. Реконструкция қилинган электр чанг-газ тозалаш ускуналари самарадорлигини аниқлаш бўйича тадқиқотлар ўтказиш. | 2022 йил декабрь — 2023 йил июнь | ||||
| 9. | «Олмалиқ КМК» акциядорлик жамияти Мис эритиш заводининг қозонхоналарида ҳосил бўладиган газларни ушлаб қолиш ва сульфат кислотаси цехига йўналтириш. | 1. Мис эритиш заводининг қозонхоналари конвертер бўлимини реконструкция қилиш техник топшириғини ишлаб чиқиш. | 2022 йил декабрь | Техник-иқтисодий асослашга асосан (корхонанинг ўз маблағлари) | «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов) |
| 2. Техник топшириққа асосан реконструкция қилувчи ташкилотни белгилаш мақсадида белгиланган тартибда танлов ўтказиш. | 2023 йил март | ||||
| 3. Мис эритиш заводининг қозонхоналари конвертер бўлимини реконструкция қилиш ҳисобига Мис эритиш заводининг қозонхоналарида ҳо?ил бўладиган газларни ушлаб қолишни ва сульфат кислотаси цехига йўналтиришни ишлаб чиқаришда жорий этиш. | 2024 йил март | ||||
| 10. | «Олмалиқ КМК» акциядорлик жамиятининг Мис эритиш заводида йиллик 1,8 млн тонна сульфат кислотаси ишлаб чиқариш қувватига эга цехни (СК-5) қуриш. | 1. Мис эритиш заводи негизида йиллик 1,8 млн тонна сульфат кислотаси ишлаб чиқариш қувватига эга цехни (СК-5) қуришнинг техник-иқтисодий асосланишини (бизнес режасини) ишлаб чиқиш. | 2022 йил декабрь | Техник-иқтисодий асослашга асосан (корхонанинг ўз маблағлари) | «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов) |
| 2. Техник-иқтисодий асослашга (бизнес режага) асосан пудрат ишларини бажарувчи ташкилотни белгиланган тартибда танлов ўтказиш натижаларига кўра белгилаш. | 2023 йил апрель | ||||
| 3. Пудратчи ташкилот томонидан лойиҳа ишларини олиб бориш. | 2023-2024 йиллар | ||||
| 4. Йиллик 1,8 млн тонна сульфат кислотаси ишлаб чиқариш қувватига эга қурилмаларни сотиб олишни бошлаш. | 2023 йил август | ||||
| 5. Мис эритиш заводида йиллик 1,8 млн тонна сульфат кислотаси ишлаб чиқариш қувватига эга цехни (СК-5) ишга тушириш. | 2025 йил сентябрь | ||||
| 11. | «Олмалиқ КМК» акциядорлик жамиятининг Рух заводида йиллик 180 минг тонна олтингугурт икки оксидини қайта ишлаш қувватига эга янги сульфат кислотаси цехини (СК-6) қуриш. | 1. Рух заводида олтингугурт икки оксидини қайта ишлашга мўлжалланган йиллик қуввати 180 минг тонна янги сульфат кислотаси цехини (СК-6) қуришнинг техник- иқтисодий асосланишини ишлаб чиқиш. | 2023 йил январь | Техник-иқтисодий асослашга асосан (корхонанинг ўз маблағлари) | «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов) |
| 2. Техник-иқтисодий асослашга (бизнес режага) асосан пудрат ишларини бажарувчи ташкилотни белгиланган тартибда танлов ўтказиш натижаларига кўра белгилаш. | 2023 йил май | ||||
| 3. Пудратчи ташкилот томонидан қурилиш ишлари олиб борилиши. | 2023 йил июнь — 2024 йил сентябрь | ||||
| 4. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 180 минг тонна сульфат кислота цехи қуриш учун зарур дастгоҳларни сотиб олишни бошлаш. | 2024 йил январь | ||||
| 5. Рух заводида йиллик ишлаб чиқариш қуввати 180 минг тонна бўлган янги сульфат кислотаси цехини (СК-6) ишга тушириш. | 2024 йил декабрь | ||||
| 12. | «Олмалиқ КМК» акциядорлик жамиятининг Марказий таъмирлаш ва механика заводини металл қуйиш цехининг аспирация тизимларини тўлиқ янгилаш. | 1. Марказий таъмирлаш ва механика заводининг қуйиш цехини аспирация тизимини тўлиқ янгилаш юзасидан техник топшириқни ишлаб чиқиш. | 2022 йил ноябрь | Техник-иқтисодий асослашга асосан (корхонанинг ўз маблағлари) | «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов) |
| 2. Техник топшириққа асосан реконструкция қилувчи ташкилотни белгилаш мақсадида белгиланган тартибда танлов ўтказиш. | 2023 йил январь | ||||
| 3. Марказий таъмирлаш ва механика заводи металл қуйиш цехи аспирация тизимларини тўлиқ янгилаш. | 2023 йил сентябрь | ||||
| 13. | «Олмалиқ КМК» акциядорлик жамияти Мис эритиш заводининг сульфат кислотаси цехи ишқорли сувларни тозалаш иншоотларини тўлиқ таъмирлаш. | 1. Мис эритиш заводининг сульфат кислотаси цехи ишқорли сувларни тозалаш иншоотининг қуйқа тиндиргичларини тўлиқ таъмирлаш режа-графигини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2022 йил сентябрь | Ҳисоб-китоблар асосида (корхонанинг ўз маблағлари) | «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов) |
| 2. Тасдиқланган режа-графикка асосан 1-сон қуйка тиндиргични тўлиқ таъмирлаш. | 2022 йил октябрь | ||||
| 3. Тасдиқланган режа-графикка асосан 2-сон қуйка тиндиргични тўлиқ таъмирлаш. | 2023 йил январь | ||||
| 14. | «Олмалиқ КМК» акциядорлик жамиятининг Ангрен кон бошқармаси «Кўчбулоқ» ер ости (шахта) конининг маънан эскирган кимёвий сув тозалаш иншоотини янгилаш ҳисобига рельефга тушувчи оқова сувлар таркиби белгиланган меъёр кўрсаткичидан ошмаслигини таъминлаш. | 1. Ангрен кон бошқармаси «Кўчбулоқ» ер ости (шахта) конининг кимёвий сув тозалаш иншоотини янгилаш техник топшириғини ишлаб чиқиш. | 2022 йил сентябрь | Ҳисоб-китоблар асосида (корхонанинг ўз маблағлари) | «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов) |
| 2. Танлов эълон қилиш ва пудратчи ташкилотни белгилаб олиш. | 2022 йил ноябрь | ||||
| 3. «Кўчбулоқ» кони янги кимёвий сув тозалаш иншоотини қуриш ва ишга тушириш. | 2022 йил декабрь — 2023 йил сентябрь | ||||
| 15. | «Олмалиқ КМК» акциядорлик жамиятининг Мис бойитиш фабрикалари чиқинди сақловчи ёрдамчи хўжаликларида ер ости сувларининг ифлосланиши ҳолатини мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш. | 1. Мис бойитиш фабрикаларининг чиқинди сақловчи ёрдамчи хўжаликларига туташ ҳудудлар ер ости сувларининг ифлосланиши ҳолатини ўрганиш мақсадида кузатув қудуқларини хатловдан ўтказиш. | 2022 йил ноябрь | Ҳисоб-китоблар асосида (корхонанинг ўз маблағлари) | «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов) |
| 2. Кузатув натижалари асосида таҳлилий маълумотлар базасини яратиш. | 2022 йил декабрь | ||||
| 3. Таҳлилий маълумотлар асосида ер ости сувлари ифлосланиши даражасининг тизимли мониторингини юритиш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2023 — 2030 йиллар | ||||
| 16. | «Навоий КМК» акциядорлик жамияти фаолияти доирасида атроф муҳитга ифлослантирувчи моддаларни ташлаш турғун манбаларига автоматлаштирилган назорат тизимини жорий этиш. | 1. Комбинатнинг атмосферага салбий таъсир этувчи ва ифлослантирувчи турғун манбаларни хатловдан ўтказиш ҳамда автоматлаштирилган назорат тизими ўрнатиладиган нуқталарни белгилаш. | 2022 йил сентябрь | Талаб этилмайди | «Навоий КМК» АЖ (Санақулов) |
| 2. Автоматлаштирилган назорат тизимини етказиб берувчи ташкилотларга таклифлар юбориш. | 2022 йил октябрь | Талаб этилмайди | «Навоий КМК» АЖ (Санақулов) | ||
| 3. Автоматлаштирилган назорат тизими дастгоҳларини етказиб берувчи ва ўрнатиб берувчи ташкилотларнинг таклифларидан келиб чиқиб, белгиланган тартибда танлов ўтказиш ва етказиб берувчи ташкилот билан шартнома имзолаш. | 2022 йил ноябрь | Талаб этилмайди | «Навоий КМК» АЖ (Санақулов) | ||
| 4. Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбалардан автоматлаштирилган тарзда намуналар олиш ва таҳлил қилиш станциясини ўрнатиш. | 2023 йил май | Ҳисоб-китоблар асосида (корхонанинг ўз маблағлари) | «Навоий КМК» АЖ (Санақулов) | ||
| 5. Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбалардан автоматик намуналар олиш ва таҳлил қилиш станциясини фойдаланишга топшириш ҳамда ягона геоахборот маълумотлар базасига интеграция қилиш. | 2023 йил июль | Давлат экология қўмитасининг жамғармаси маблағлари, халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари, ҳомийлик хайриялари | Давлат экология қўмитаси (Обломурадов) | ||
| 17. | «Навоий КМК» акциядорлик жамиятининг самарадорлиги паст бўлган сув тозалаш иншоотларини қайта таъмирлаш ва реконструкция қилиш. | 1. Комбинатнинг самарадорлиги паст кимёвий сув тозалаш иншоотларини қайта таъмирлаш ва реконструкция қилиш техник топшириғини ишлаб чиқиш. | 2022 йил декабрь | Талаб этилмайди | «Навоий КМК» АЖ (Санақулов) |
| 2. Техник топшириққа асосан қайта таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишларини амалга оширувчи ташкилотни белгилаш бўйича белгиланган тартибда танлов ўтказиш. | 2023 йил январь | Талаб этилмайди | |||
| 3. Самарадорлиги паст бўлган сув тозалаш иншоотларини қайта таъмирлаш ва реконструкция қилиш. | 2023 йил январь — декабрь | Ҳисоб-китоблар асосида (корхонанинг ўз маблағлари) | |||
| 18. | «Навоий КМК» акциядорлик жамиятининг ер ости сувлари ифлосланиши ҳолатини тизимли мониторинг қилишни жорий этиш. | 1. Комбинатнинг чиқинди сақловчи ёрдамчи хўжаликларига туташ ҳудудлардаги ер ости сувларининг кузатув қудуқларини хатловдан ўтказиш. | 2022 йил октябрь | Ҳисоб-китоблар асосида (корхонанинг ўз маблағлари) | «Навоий КМК» АЖ (Санақулов) |
| 2. Хатлов натижалари асосида таҳлилий маълумотлар базасини яратиш. | 2022 йил ноябрь | ||||
| 3. Таҳлилий маълумотлар асосида ер ости сувлари ифлосланиши даражасининг тизимли мониторингини юритиш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2022 йил декабрь | ||||
| 19. | «Навоий КМК» акциядорлик жамиятининг ер ости шахта оқова сувлари концентрациясини камайтириш ва ишлаб чиқариш мақсадлари учун фойдаланишни жорий этиш. | 1. Комбинатнинг ер ости шахта оқова сувлари концентрациясини камайтириш имкониятларини ўрганиб чиқиш ва келгусида ишлаб чиқариш мақсадлари учун фойдаланиш дастурини қабул қилиш. | 2022 йил декабрь | Ҳисоб-китоблар асосида (корхонанинг ўз маблағлари) | «Навоий КМК» АЖ (Санақулов) |
| 2. Дастур асосида ер ости шахта оқова сувлари концентрациясини камайтириш ва ишлаб чиқариш мақсадлари учун фойдаланиш чора-тадбирларини кўриш. | 2022 йил декабрь — 2023 йил октябрь | ||||
| 3. Тозаланган сувларга чанг бостириш ва технологик жараёнларда қўллашни жорий этиш. | 2023 йил ноябрь | ||||
| 20. | «Навоийуран» давлат корхонаси геотехнологик конларида ер ости сувларининг ифлосланиши ҳолатини мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш. | 1. «Навоийуран» давлат корхонасининг ишлаб чиқаришда мавжуд техник сув ҳамда кузатув қудуқларини хатловдан ўтказиш. | 2022 йил октябрь | Ҳисоб-китоблар асосида (корхонанинг ўз маблағлари) | «Навоийуран» ДК (Хасанов) |
| 2. Хатлов натижалари асосида геотехнологик конлардаги ер ости сувлари ифлосланиш ҳолатининг тизимли мониторингини юритиш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2022 йил ноябрь | ||||
| 3. Дастурда белгиланган чора-тадбирлар ижросини сифатли ташкил этиш ва ер ости сувларининг ифлосланиши ҳолатини мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш самарадорлигига эришиш. | 2023 йил март | ||||
| 21. | Кон-металлургия комбинатлари лабораториялари моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш мақсадида замонавий назорат-ўлчов асбоб-ускуналари билан жиҳозланган мобил лабораториялар харид қилиш. | 1. Замонавий назорат-ўлчов асбоб-ускуналари билан жиҳозланган мобил лабораторияларнинг хизмат кўрсатиш дислокациясини белгилаш. | 2022 йил декабрь | Талаб этилмайди | Давлат экология қўмитаси (Обломурадов), «Навоий КМК» АЖ (Санақулов), «Навоийуран» ДК (Хасанов), «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов) |
| 2. Дислокация асосида хизмат кўрсатиладиган объектлардаги иш ҳажмини белгилаш ва мобил лабораториялар фаолиятини самарали ташкил этиш дастурини ишлаб чиқиш. | 2023 йил январь | Талаб этилмайди | |||
| 3. Замонавий назорат-ўлчов асбоб-ускуналари билан жиҳозланган мобил лабораторияларни белгиланган тартибда харид қилиш. | 2023 йил июнь | Ҳисоб-китоблар асосида (корхонанинг ўз маблағлари) | |||
| 4. Мобил лабораторияларнинг самарали фаолиятини йўлга қўйиш. | Доимий | ||||
| II. Кон-металлургия саноати корхоналарида илғор хориж тажрибадан келиб чиқиб экологик менежмент тизимини жорий этиш | |||||
| 22. | Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt ISO 14001:2019 — Экологик менежмент тизими. Фойдаланиш бўйича кўрсатма ва талаблар»ни жорий этиш. | 1. Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt ISO 14001:2019 — Экологик менежмент тизими. Фойдаланиш бўйича кўрсатма ва талаблар»ни жорий этиш тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2022 йил октябрь | Талаб этилмайди | «Навоий КМК» АЖ (Санақулов), «Навоийуран» ДК (Хасанов), «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов), «Ўзметкомбинат» АЖ (Пирматов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норқулов), Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Саттаров) |
| 2. Тармоқ жадвалига асосан кон-металлургия саноати корхоналари ходимлари малакасини оширишга доир амалий семинарлар ташкил этиш. | 2022 йил ноябрь — 2023 йил май | ||||
| 3. Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt ISO 14001:2019 — Экологик менежмент тизими. Фойдаланиш бўйича кўрсатма ва талаблар»ни жорий этиш. | 2023 йил июнь | Ҳисоб-китоблар асосида (корхоналарнинг ўз маблағлари) | |||
| 23. | Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt ISO 14004:2019 — Экологик менежмент тизимлари. Жорий этиш бўйича умумий амал қилинадиган кўрсатма»ни жорий этиш. | 1. Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt ISO 14004:2019 — Экологик менежмент тизимлари. Жорий этиш бўйича умумий амал қиладиган кўрсатма»ни жорий этиш тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2022 йил октябрь | Талаб этилмайди | «Навоий КМК» АЖ (Санақулов), «Навоийуран» ДК (Хасанов), «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов), «Ўзметкомбинат» АЖ (Пирматов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норқулов), Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Саттаров) |
| 2. Тармоқ жадвалига асосан кон-металлургия саноати корхоналари ходимлари малакасини ошириш бўйича амалий семинарлар ташкил этиш. | 2022 йил ноябрь — 2023 йил май | ||||
| 3. Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt ISO 14004:2019 — Экологик менежмент тизимлари. Жорий этиш бўйича умумий амал қилинадиган кўрсатма»ни жорий этиш. | 2023 йил июнь | Ҳисоб-китоблар асосида (корхоналарнинг ўз маблағлари) | |||
| 24. | Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt ISO 14005:2019 — Экологик менежмент тизимлари. Атроф муҳитни баҳолаш натижаларини қўллаган ҳолда экологик менежмент тизимини босқичма-босқич амалга ошириш бўйича кўрсатмалар»ни жорий этиш. | 1. Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt ISO 14005:2019 — Экологик менежмент тизимлари. Атроф муҳитни баҳолаш натижаларини қўллаган ҳолда экологик менежмент тизимини босқичма-босқич амалга ошириш бўйича кўрсатмалар»ни жорий этиш тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2022 йил октябрь | Талаб этилмайди | «Навоий КМК» АЖ (Санақулов), «Навоийуран» ДК (Хасанов), «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов), «Ўзметкомбинат» АЖ (Пирматов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норқулов), Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Саттаров) |
| 2. Тармоқ жадвалига асосан кон-металлургия саноати корхоналари ходимлари малакасини ошириш бўйича амалий семинарлар ташкил этиш. | 2022 йил ноябрь — 2023 йил май | ||||
| 3. Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt ISO 14005:2019 — Экологик менежмент тизимлари. Атроф муҳитни баҳолаш натижаларини қўллаган ҳолда экологик менежмент тизимини босқичма-босқич амалга ошириш бўйича кўрсатмалар»ни жорий этиш. | 2023 йил июнь | Ҳисоб-китоблар асосида (корхоналарнинг ўз маблағлари) | |||
| 25. | Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt ISO 14006:2019 — Экологик менежмент тизимлари. Лойиҳалашда экологик меъёрларни қўллаш бўйича кўрсатмалар»ни жорий этиш. | 1. Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt ISO 14006:2019 — Экологик менежмент тизимлари. Лойиҳалашда экологик меъёрларни қўллаш бўйича кўрсатмалар»ни жорий этиш тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2022 йил октябрь | Талаб этилмайди | «Навоий КМК» АЖ (Санақулов), «Навоийуран» ДК (Хасанов), «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов), «Ўзметкомбинат» АЖ (Пирматов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норқулов), Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Саттаров) |
| 2. Тармоқ жадвалига асосан кон-металлургия саноати корхоналари ходимлари малакасини ошириш бўйича амалий семинарлар ташкил этиш. | 2022 йил ноябрь — 2023 йил май | ||||
| 3. Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt ISO 14006:2019 — Экологик менежмент тизимлари. Лойиҳалашда экологик меъёрларни қўллаш бўйича кўрсатмалар»ни жорий этиш. | 2023 йил июнь | Ҳисоб-китоблар асосида (корхоналарнинг ўз маблағлари) | |||
| 26. | Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt ISO 14015:2019 — Экологик менежмент тизими. Участкалар ва ташкилотларни экологик жиҳатдан баҳолаш»ни жорий этиш. | 1. Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt ISO 14015:2019 — Экологик менежмент тизими. Участкалар ва ташкилотларни экологик жиҳатдан баҳолаш»ни жорий этиш тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2022 йил октябрь | Талаб этилмайди | «Навоий КМК» АЖ (Санақулов), «Навоийуран» ДК (Хасанов), «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов), «Ўзметкомбинат» АЖ (Пирматов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норқулов), Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Саттаров) |
| 2. Тармоқ жадвалига асосан кон-металлургия саноати корхоналари ходимлари малакасини ошириш бўйича амалий семинарлар ташкил этиш. | 2022 йил ноябрь — 2023 йил май | ||||
| 3. Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt ISO 14015:2019 — Экологик менежмент тизими. Участкалар ва ташкилотларни экологик жиҳатдан баҳолаш»ни жорий этиш. | 2023 йил июнь | Ҳисоб-китоблар асосида (корхоналарнинг ўз маблағлари) | |||
| 27. | Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt ISO 14040:2016 — Экологик менежмент. Ҳаёт циклини баҳолаш принциплари ва тузилиш схемаси»ни жорий этиш. | 1. Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt ISO 14040:2016 — Экологик менежмент. Ҳаёт циклини баҳолаш принциплари ва тузилиши схемаси»ни жорий этиш тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2022 йил октябрь | Талаб этилмайди | «Навоий КМК» АЖ (Санақулов), «Навоийуран» ДК (Хасанов), «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов), «Ўзметкомбинат» АЖ (Пирматов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норқулов), Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Саттаров) |
| 2. Тармоқ жадвалига асосан кон-металлургия саноати корхоналари ходимлари малакасини ошириш бўйича амалий семинарлар ташкил этиш. | 2022 йил ноябрь — 2023 йил май | ||||
| 3. Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt ISO 14040:2016 — Экологик менежмент. Ҳаёт циклини баҳолаш принциплари ва тузилиши схемаси»ни жорий этиш. | 2023 йил июнь | Ҳисоб-китоблар асосида (корхоналарнинг ўз маблағлари) | |||
| 28. | Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt ISO 14050:2019 — Атроф муҳитни бошқариш менежменти. Луғати»дан фойдаланишни жорий этиш. | 1. Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt ISO 14050:2019 — Атроф муҳитни бошқариш менежменти. Луғати»дан фойдаланишни жорий этиш тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2022 йил октябрь | Талаб этилмайди | «Навоий КМК» АЖ (Санақулов), «Навоийуран» ДК (Хасанов), «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов), «Ўзметкомбинат» АЖ (Пирматов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норқулов), Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Саттаров) |
| 2. Тармоқ жадвалига асосан кон-металлургия саноати корхоналари ходимлари малакасини ошириш бўйича амалий семинарлар ташкил этиш. | 2022 йил ноябрь — 2023 йил май | ||||
| 3. Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt ISO 14050:2019 — Атроф муҳитни бошқариш менежменти. Луғати»дан фойдаланишни жорий этиш. | 2023 йил июнь | Ҳисоб-китоблар асосида (корхоналарнинг ўз маблағлари) | |||
| 29. | Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt ISO 14034:2019 — Экологик менежмент. Атроф муҳитни ҳимоялаш технологияларини верификациялаш»ни жорий этиш. | 1. Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt ISO 14034:2019 — Экологик менежмент. Атроф муҳитни ҳимоялаш технологияларини верификациялаш»ни жорий этиш тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2022 йил октябрь | Талаб этилмайди | «Навоий КМК» АЖ (Санақулов), «Навоийуран» ДК (Хасанов), «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов), «Ўзметкомбинат» АЖ (Пирматов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норқулов), Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Саттаров) |
| 2. Тармоқ жадвалига асосан кон-металлургия саноати корхоналари ходимлари малакасини ошириш бўйича амалий семинарлар ташкил этиш. | 2022 йил ноябрь — 2023 йил май | ||||
| 3. Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt ISO 14034:2019 — Экологик менежмент. Атроф муҳитни ҳимоялаш технологияларини верификациялаш»ни жорий этиш. | 2023 йил июнь | Ҳисоб-китоблар асосида (корхоналарнинг ўз маблағлари) | |||
| 30. | Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt ISO 14044:2019 — Экологик менежмент. Ҳаёт циклини баҳолаш. Талаблар ва тавсиялар» асосида ишлашни жорий этиш. | 1. Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt ISO 14044:2019 — Экологик менежмент. Ҳаёт циклини баҳолаш. Талаблар ва тавсиялар» асосида ишлашни жорий этиш тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2022 йил октябрь | Талаб этилмайди | «Навоий КМК» АЖ (Санақулов), «Навоийуран» ДК (Хасанов), «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов), «Ўзметкомбинат» АЖ (Пирматов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норқулов), Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Саттаров) |
| 2. Тармоқ жадвалига асосан кон-металлургия саноати корхоналари ходимлари малакасини ошириш бўйича амалий семинарлар ташкил этиш. | 2022 йил ноябрь — 2023 йил май | ||||
| 3. Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt ISO 14044:2019 — Экологик менежмент. Ҳаёт циклини баҳолаш. Талаблар ва тавсиялар» асосида ишлашни жорий этиш. | 2023 йил июнь | Ҳисоб-китоблар асосида (корхоналарнинг ўз маблағлари) | |||
| 31. | Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt 3135:2017 — Кимёвий моддаларнинг сувдаги максимал рухсат этилган консентрациялари. Ишлаб чиқиш ва илмий асосланиши» асосида ишлашни жорий этиш. | 1. Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt 3135:2017 — Кимёвий моддаларнинг сувдаги максимал рухсат этилган консентрациялари. Ишлаб чиқиш ва илмий асосланиши» асосида ишлашни жорий этиш тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2022 йил октябрь | Талаб этилмайди | «Навоий КМК» АЖ (Санақулов), «Навоийуран» ДК (Хасанов), «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов), «Ўзметкомбинат» АЖ (Пирматов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норқулов), Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Саттаров) |
| 2. Тармоқ жадвалига асосан кон-металлургия саноати корхоналари ходимлари малакасини ошириш бўйича амалий семинарлар ташкил этиш. | 2022 йил ноябрь — 2023 йил май | ||||
| 3. Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt 3135:2017 — Кимёвий моддала?нинг сувдаги максимал рухсат этилган консентрациялари. Ишлаб чиқиш ва илмий асосланиши» асосида ишлашни жорий этиш. | 2023 йил июнь | Ҳисоб-китоблар асосида (корхоналарнинг ўз маблағлари) | |||
| 32. | Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt ISO 14041:2019 — Экологик менежмент. Ҳаёт циклини баҳолаш. мақсад, тадқиқот майдони ва инвентаризация таҳлили» асосида ишлашни жорий этиш. | 1. Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt ISO 14041:2019 — Экологик менежмент. Ҳаёт циклини баҳолаш. мақсад, тадқиқот майдони ва инвентаризация таҳлили» асосида ишлашни жорий этиш тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2022 йил октябрь | Талаб этилмайди | «Навоий КМК» АЖ (Санақулов), «Навоийуран» ДК (Хасанов), «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов), «Ўзметкомбинат» АЖ (Пирматов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норқулов), Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Саттаров) |
| 2. Тармоқ жадвалига асосан кон-металлургия саноати корхоналари ходимлари малакасини ошириш бўйича амалий семинарлар ташкил этиш. | 2022 йил ноябрь — 2023 йил май | ||||
| 3. Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt ISO 14041:2019 — Экологик менежмент. Ҳаёт циклини баҳолаш. мақсад, тадқиқот майдони ва инвентаризация таҳлили» асосида ишлашни жорий этиш. | 2023 йил июнь | Ҳисоб-китоблар асосида (корхоналарнинг ўз маблағлари) | |||