16.08.2022 йилдаги 451-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 16.08.2022 йилдаги 451-сон
Дата вступления в силу
17.08.2022
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 25 июлдаги ПФ-175-сон Фармони ҳамда «Оилавий болалар уйлари фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 4 августдаги ПҚ-345-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 августдаги ПҚ-345-сон қарорига мувофиқ оилавий болалар уйларини ташкил этиш ва уларни молиялаштириш, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ушбу уйларга бериш тартибини тасдиқлаш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Оилавий болалар уйини ташкил этиш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
з) ҳаётга, соғлиққа қарши жиноятлар, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган жиноятлар, жинсий эркинликка, оилага, ёшларга ва ахлоққа қарши, шахснинг озодлигига, шаъни ва қадр-қимматига қарши (бундан туҳмат, ҳақорат қилиш мустасно), фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши (бундан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш мустасно), тинчликка ва инсониятнинг хавфсизлигига қарши, Ўзбекистон Республикасига қарши жиноятлар, ўзгаларнинг мол-мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ бўлган жиноятлар, жиноий йўл билан топилган мол-мулкни олиш ёки ўтказиш, тижоратда пора эвазига оғдириб олиш ёхуд нодавлат тижорат ташкилотнинг ёки бошқа нодавлат ташкилотнинг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш, бошқарув тартибига, шунингдек, одил судловга қарши жиноятлар, қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш, жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар (бундан учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш, учувчисиз учадиган аппаратларни сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини бузиш, тадқиқот фаолиятини амалга оширишда хавфсизлик қоидаларини бузиш, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш, санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш, тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш мустасно), гиёҳвандлик воситаларининг ёки психотроп моддаларнинг қонунга хилоф муомаласидан иборат жиноятлар, жамоат тартибига қарши жиноятлар ва ҳарбий мансабдорлик жиноятлари содир этганлик учун илгари ҳукм қилинганлар;
18. Болалар номзодлар томонидан ушбу Низомнинг 3-бобида белгиланган тартибда танлангандан сўнг оилавий болалар уйини ташкил этиш ва унга болаларни тарбиялаш учун бериш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокимининг қарори лойиҳаси ваколатли орган томонидан номзодлар тўғрисидаги ижобий хулоса ва мазкур Низомнинг 10, 11-бандларида кўрсатилган ҳужжатлар билан биргаликда бир иш кунида туман (шаҳар) ҳокимига тасдиқлаш учун киритилади.
болани оилага қабул қилишда мазкур Низомнинг 28-бандида кўрсатилган ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилишини талаб қилиш;

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Оилавий болалар уйини ташкил этишни хоҳловчи эр-хотин (номзодлар)

Оилавий болалар уйини ташкил этишни хоҳловчи эр-хотин (номзодлар) ўзининг яшаш жойидаги туман (шаҳар) ҳокимлигининг болаларни ҳимоя қилиш шуъбасига ариза билан мурожаат қилади.

Хоҳишига кўра

2-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлигининг болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси

Эр-хотиннинг (номзодлар) турмуш ва таъминот шароитларини ўрганади ҳамда бу ҳақида далолатнома тузади.

Етти иш куни мобайнида

3-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлигининг болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси

Ўрганиш якунлари бўйича эр-хотиннинг (номзодлар) тутинган ота-она бўла олиши мумкинлиги (мумкин эмаслиги) тўғрисида хулоса тайёрлайди.

Уч иш куни мобайнида

4-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлигининг болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси

Ижобий хулоса тайёрланган эр-хотин (номзодлар) оилавий болалар уйини ташкил этиш учун ҳисобга (навбатга) қўйилади.

Ижобий хулоса тайёрланган куннинг ўзида

5-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлигининг болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси

Салбий хулоса тайёрланганда, асосланган сабаблари кўрсатилган ҳолда эр-хотинга (номзодлар) етказилади ва барча ҳужжатлар қайтариб берилади.

Уч иш куни мобайнида

6-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлигининг болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси

Эр-хотин (номзодлар) томонидан оилавий болалар уйига тарбияга олинадиган болалар танлангандан сўнг оилавий болалар уйини ташкил этиш ва болаларни тарбиялаш учун бериш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокимининг қарори лойиҳаси тегишли ҳужжатлар билан биргаликда туман (шаҳар) ҳокимига тасдиқлаш учун киритилади.

Бир иш куни мобайнида

7-босқич

Туман (шаҳар) ҳокими

Оилавий болалар уйини ташкил этиш ва унга болаларни тарбиялаш учун бериш тўғрисида қарор қабул қилиш.

Икки иш куни мобайнида

8-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлигининг болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси

Туман (шаҳар) ҳокимининг оилавий болалар уйини ташкил этиш ва унга болаларни тарбиялаш учун бериш тўғрисида қабул қилган қарори эр-хотинга (номзодлар) етказилади.

Бир иш куни мобайнида

9-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлигининг болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси ёки ихтисослаштирилган тарбия, даволаш муассасалари, ижтимоий ҳимоя муассасалари

Оилавий болалар уйига тарбиялаш учун берилаётган ҳар бир боланинг тегишли ҳужжатлари эр-хотинга (номзодлар) тақдим этилади.

Бола оилавий болалар уйига қабул қилинган кундан икки иш куни мобайнида

Оилавий болалар уйи ташкил этишни хоҳловчи эр-хотиннинг (номзод) турмуш ва яшаш шароитларини ўрганиш бўйича ____-сон

ДАЛОЛАТНОМА

20___ йил «___» ______________

______________________________

(далолатнома тузилган жой)

Номзоднинг Ф.И.О. ____________________________________
Тугилган йили ва санаси ________________________________
Касбий фаолият тури ___________________________________
Яшаш манзили ________________________________________
Биз куйида имзо чекувчилар, __________________________________________________________

(туман (шаҳар) ҳокимлигининг болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси вакили лавозими, Ф.И.О.,)

ва _______________________________________________________________________________,

(туман (шаҳар) маҳалла ва оилани кўллаб-қувватлаш бўлими вакили, лавозими, Ф.И.О.)

_________________________________________________________________________________
_________________________________________________________________________________
Номзод иштирокида унинг яшаш хонадонида турмуш ва яшаш шароитлари ўрганиш вақтидаги ҳолат қуйидагилардан иборат:
1. Фуқаролиги _____________________________________________________________________
2. Оилавий аҳволи __________________________________________________________________
3. Қачондан буён никоҳда туради ______________________________________________________
4. Фарзандларининг мавжудлиги, сони __________________________________________________
5. Нафақа олиши ҳақида маълумот _____________________________________________________
6. Моддий таъминланганлиги _________________________________________________________
7. Яшаш хонадони санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига мувофиқлиги
_________________________________________________________________________________
8. Хонадондаги хоналар сони, ҳолати ва жиҳозланганлиги ___________________________________
9. Болалар учун ажратилган хоналар сони ________________________________________________
10. Ҳар бир хонада яратилган шароитлар ҳолати ___________________________________________
Номзод билан бирга яшаётган ҳар бир оила аъзосининг Ф.И.О, ёши ва уларнинг розилиги.
1. _______________________________________________________________________________
2. _______________________________________________________________________________

Юқоридагилардан келиб чиқиб туман ҳокимлигининг болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими номзодлар (эр-хотин) _________________________________ нинг турмуш ва яшаш шароитларининг ҳолати ва оила аъзоларининг розилигидан келиб чиқиб ушбу хонадонда оилавий болалар уйини ташкил этиш ҳамда унда болаларни тарбиялаш учун барча зарур шароитлар етарли/етарли эмас деб ҳисоблайди.

_________________________________________________________________________________
_________________________________________________________________________________
_________________________________________________________________________________
Туман ҳокимлигининг болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси ходими:

_______________

_______________

(имзо)

(Ф.И.О.)

Туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ходими:_______________ _______________

(имзо)

(Ф.И.О.)

Номзодга амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ оилавий болалар уйини ташкил этиш ҳамда оилага болани тарбиялашга олиш тартиблари тушунтирилди.
Номзод:

_______________

_______________

(имзо)

(Ф.И.О.)

_____________ тумани (шаҳар) ҳокими

______________________________ га

19____ йил _____да_____________ Республикаси, _______________________________,

(сана)

(давлат)

(вилоят, шаҳар)

____________________ да туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси ___________________ га

(туман, шаҳар)

(Ф.И.О.)

оилавий болалар уйини очиш бўйича туман (шаҳар) ҳокимлигининг болаларни ҳимоя қилиш шўьбасининг
ХУЛОСАСИ

______________________________ туман (шаҳар) ҳокимлигининг болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси

томонидан ______________________ туман (шаҳар), ____________________________ маҳалласи,

_________________________________ кўчаси _____-уй, _________-хонадонда истиқомат қилувчи

_____________________________________________________ нинг оилавий болалар уйини очиш

(Ф.И.О.)

тўғрисидаги аризаси, тегишли ҳужжатлари кўриб чиқилди ва қуйидагилар аниқланди:
__________________________________________________ нинг моддий аҳволи ва яшаш шароити

(Ф.И.О)

қониқарли/қониқарсиз (тагига чизилади).

Иш ва турар жойидан ижобий/салбий (тагига чизилади) тавсифланади, муқаддам судланмаган/судланган (тагига чизилади). Уни қораловчи ҳужжатлар бор/йўқ (тагига чизилади). Оилада ўзаро муносабатлар яхши/ноқобил (тагига чизилади).

Ўзи ва ўзининг оила аъзоларидан ташқари ______ нафар бола яшаши учун етарли шароит мавжуд/мавжуд эмас (тагига чизилади).

Юқорида қайд этилганларни инобатга олган ҳолда вояга етмаган болаларнинг манфаатларини кўзлаб ва Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 194, 195, 196, 197, 198, 199 ва 200-моддаларига асосан туман ҳокимлигининг болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси
__________________________________________ га ____________ нафар болани тарбиялаш учун

(Ф.И.О)

(сони)

оилавий болалар уйи очиш юзасидан ижобий/салбий (тагига чизилади) хулосага келди.
Изоҳ. Бошқа туман (шаҳар)лардан бўлган мурожаатлар бўйича қарор чиқариш учун туман (шаҳар) ҳокимлигига тавсия қилади сўзлари қўшилади.
Туман ҳокимлигининг болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси мудири

(имзо)

________________________________

(Ф.И.О)

Туман ҳокимлигининг болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси бош мутахассиси

(имзо)

________________________________

(Ф.И.О)

Ҳудудий Миллий гвардия масъул ходими

(имзо)

________________________________

(Ф.И.О)