15.08.2022 йилдаги 444-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 15.08.2022 йилдаги 444-сон
Дата вступления в силу
16.11.2022
Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни ҳамда «Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2022 йил 31 майдаги ЎРҚ-772-сон Қонуни, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
а) Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида» Қонунига мувофиқ фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш лицензияланадиган фаолият тури ҳисобланиши, шунингдек, лицензияловчи орган ва лицензиатнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи лицензия шартномаси тузилиши бекор қилинганлиги;
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш учун лицензияга эга бўлган юридик шахсларнинг мансабдор шахслари томонидан қурол ва унинг ўқ-дорилари билан муомалада бўлиш қоидаларининг бузилиши учун алоҳида маъмурий жавобгарлик чоралари белгиланганлиги;
2. Ҳукуматнинг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
3. Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
а) 1-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:
учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
тўртинчи хатбошидаги «2-иловага» сўзлари «3-иловага» сўзлари билан алмаштирилсин;
«а» кичик бандга «Ички ишлар бош бошқармасининг» сўзларидан кейин «Жамоат хавфсизлиги хизмати» сўзлари қўшилсин;
«б», «в» ва «г» кичик бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

№ ______

Автотранспорт воситасини хавфли юкларни ташишга қўйиш тўғрисидаги

ГУВОҲНОМА

1. Ушбу гувоҳнома қуйидаги автотранспорт воситаси Йўл ҳаракати қоидалари ҳамда Ўзбекистон Республикасида хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлайди ва қуйидаги синфлар ва кичик синфларда назарда тутилган хавфли юкларни ташиш учун рухсат этилади:

(хавфли юкнинг номи, БМТ рўйхати бўйича модданинг тартиб рақами, синфи, кичик синфи кўрсатилади)

2. Автотранспорт воситасининг ишлаб чиқарувчиси ва кузов тури:_________________________________

_____________________________________

(ёпиқ, очиқ, цистерна, ярим тиркама ва бошқалар)

3. Автотранспорт воситасининг давлат рақам белгиси ва шасси рақами:_____________________________

_____________________________________

4. Мурожаат этувчининг номи (жисмоний шахслар учун — Ф.И.О.), жойлашган манзили (жисмоний шахслар учун — яшаш манзили):____________________________________________________________

_____________________________________________________________

5. Амал қилиш муддати:___________________________________________________________________ __________________________________________________________________________

Ваколатли орган раҳбари__________________________________________________________________

(эгаллаб турган лавозими, Ф.И.О., имзо ва муҳр)

».

г) 2-илованинг рус тилидаги матни илова белгисидаги «2» рақами «3» рақами билан алмаштирилсин.
а) номидаги «уларнинг аналоглари, психотроп моддалар» сўзлари «психотроп моддалар, уларнинг аналоглари» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи хатбошидаги «уларнинг аналогларини, психотроп моддалар» сўзлари «психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини» сўзлари билан алмаштирилсин.
в) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
номидаги, 1, 2 ва 3-бандлардаги, 4-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги, 5-банддаги, 6-банднинг иккинчи хатбошидаги, 7-банддаги, 8-банднинг иккинчи — саккизинчи хатбошилардаги, 9-банддаги, 2-боб номидаги, 10-банддаги, 3-бобнинг номидаги, 13-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги, 14-банднинг биринчи хатбошидаги, 15 ва 16-бандлардаги, 17-банднинг биринчи — тўртинчи хатбошиларидаги, 18-банддаги, 19-банднинг биринчи, иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги, 20-банднинг биринчи ва учинчи хатбошиларидаги, 21-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги, 22-банднинг биринчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги, 23, 24 ва 26-бандлардаги, 27-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги, 28-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги, 29 ва 30-бандлардаги, 31-банднинг биринчи хатбошидаги, 4-боб номидаги, 32-банддаги, 33-банднинг биринчи — бешинчи хатбошиларидаги, 34 — 38-бандлардаги, 39-банднинг биринчи хатбошидаги, 43, 44, 45, 47 ва 48-бандлардаги, 49-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги, 50-банднинг биринчи хатбошидаги тегишли келишикдаги «уларнинг аналоглари, психотроп моддалар» сўзлари тегишли келишикдаги «психотроп моддалар, уларнинг аналоглари» сўзлари билан алмаштирилсин;
40-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «Психотроп моддалар ва прекурсорлар», «психотроп моддалар ва прекурсорлар» сўзлари тегишли равишда «Психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар» ва «психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар» сўзлари билан алмаштирилсин.
7-банддаги «амалга оширилади» сўзлари «Давлат хавфсизлик хизмати билан келишилган ҳолда амалга оширилади» сўзлари билан алмаштирилсин;
«в» кичик банддаги «лицензия ва лицензия шартномасида» сўзлари «лицензияда» сўзи билан алмаштирилсин;
«г» кичик банддаги «пультига» сўзи «марказига» сўзи билан алмаштирилсин;
«е» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«и» кичик бандининг иккинчи хатбошидаги «ўн саккиз» сўзлари «йигирма беш» сўзлари билан алмаштирилсин;
«к» кичик банддаги «уч йилда камида бир марта» сўзлари «ҳар йили» сўзлари билан алмаштирилсин;
«л» кичик банддаги «лицензия шартномаси билан белгиланган тартибда» сўзлари чиқариб ташлансин;
учинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишинча бешинчи — ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
саккизинчи хатбоши «(порох ва пистонлар)» сўзларидан кейин «шунингдек, сойли стволли ов қуролининг затвор механизмларини» сўзлари қўшилсин;
12-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
13-банднинг «б» кичик бандидаги «пункти» сўзи «маркази» сўзи билан алмаштирилсин;
22-банднинг иккинчи хатбошидаги «ҳамда имзолаш учун лицензия шартномаси илова қилинган» сўзлари чиқариб ташлансин;
24-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
27-банднинг биринчи — тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
35-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Низомга 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлари

1-босқич

Лицензия талабгори

1. Низомнинг 13-бандида назарда тутилган рўйхатга мувофиқ лицензия олиш учун зарур бўлган барча ҳужжатлар билан аризани тайёрлайди.

2. Ҳужжатларни бевосита, почта алоқа воситалари орқали ёки электрон шаклда киритади.

Лицензия талабгори хоҳишига кўра

2-босқич

Лицензияловчи орган

1. Ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилади, аризанинг нусхасини ҳужжатлар қабул қилинган сана кўрсатилган ҳолда лицензия талабгорига юборади.

1. Ҳужжатлар қабул қилинган кунда

2. Лицензия талабгорининг раҳбарлари ва ходимларини лицензияланадиган фаолият турлари билан бевосита боғлиқ ишларга жалб этиш масаласини ўрганиб чиқиш юзасидан Давлат хавфсизлик хизматига сўровнома юборади.

2. Ариза олинган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида

3-босқич

Давлат хавфсизлик хизмати

1. Лицензия талабгорининг раҳбарлари ва ходимларини лицензияланадиган фаолият турлари билан бевосита боғлиқ ишларга жалб этиш масаласини ўрганиб чиқиш тадбирларини амалга оширади.

2. Ўрганиш тадбирлари натижалари юзасидан лицензияловчи органга тегишли хулосани юборади.

Сўровнома олинган кундан бошлаб ўн беш кундан ошмаган муддатда

4-босқич

Лицензияловчи орган

1. Ҳужжатларни кўриб чиқади ва лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади

1. Ариза олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ошмаган муддатда

2. Лицензия талабгорини қабул қилинган қарор ҳақида ёзма равишда хабардор қилади.

2. Тегишли қарор қабул қилингандан сўнг уч кун мобайнида

5-босқич

Лицензия талабгори

Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этади, ҳужжатларни қайта тақдим этади.

Хабарномада кўрсатилган муддатда

6-босқич

Лицензияловчи орган

1. Лицензиат томонидан лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганда лицензия бланкасини расмийлаштиради.

2. Лицензиатга лицензияни беради.

3. Тегишли ёзувни реестрга киритади.

Давлат божи тўлангандан сўнг уч кун ичида

».

иккинчи хатбошидаги «патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармалари» сўзлари «жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин:
учинчи хатбошидаги «Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси» сўзлари «Жамоат хавфсизлиги департаменти жамоат тартибини сақлаш хизмати» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
учинчи ва тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
«а» ва «б» кичик бандлар, «в» кичик банднинг иккинчи ва олтинчи хатбошилари, «г» кичик банднинг тўртинчи хатбоши, «д» кичик банднинг учинчи хатбоши, «е» кичик банднинг учинчи хатбошидаги «паспорт» сўзидан кейин «(идентификацияловчи ID-картаси, шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат)» сўзлари қўшилсин;
10-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
5-боб номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
29-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
30 ва 31-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
39-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
40-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
41-банддаги «унинг дубликати берилганлиги» сўзлари «унга ўзгартишлар киритилганлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга 10-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Т/р

Рухсатнома номи

Аниқ ҳаракат ва (ёки) муайян фаолият

Рухсатнома олиш учун зарур ҳужжатлар рўйхати

Аризани кўриб чиқиш муддати

Рухсатноманинг амал қилиш муддати

1.

Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини олишга доир рухсатнома.

Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини олиш.

а) фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини олишга доир контракт (шартнома);

б) қурол ва унинг ўқ-дориларини олишда уларни бут сақланишни таъминлаш вазифалари юкланган масъул ходимни тайинлаш тўғрисида юридик шахснинг буйруғи ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжат нусхаси;

в) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан келишилган, қурол ва унинг ўқ-дорилари билан таъминлаш нормаларига мувофиқ юридик шахснинг юқори турувчи давлат ва хўжалик бошқаруви республика органлари томонидан (мавжуд бўлса) тасдиқланган қурол (хили, модели ва калибри бўйича) ва унинг ўқ-дориларига (тури ва калибри бўйича) бўлган талаб миқдорининг ҳисоби (фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини олишда).

Фуқаровий ва хизмат қуролининг сарфланган, йўқотилган ёки йўқ қилиш учун топширилган ўқ-дорилари ўрнига ўқ-дорилар олиш учун ўқ-дорилар ҳисобдан чиқарилганлигининг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (ўқ-дориларни ҳисобдан чиқариш далолатномалари, ўқув-машқ отишлари ва бошқа отишларни ўтказиш чоғида сарфланган ўқ-дориларга доир тарқатиш-топшириш қайдномалари, ўқ-дориларни йўқ қилиш учун қабул қилиб олиш (топшириш) далолатномалари) қўшимча равишда тақдим этилади.

30 иш куни

90 кун

2.

Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини реализация қилишга доир рухсатнома.

Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлмаган юридик шахслар томонидан фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини реализация қилиш.

а) фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш учун лицензияга эга бўлган юридик шахс билан қурол ва унинг ўқ-дориларини комиссион тарзда реализация қилиш бўйича контракт (шартнома) нусхаси;

б) қурол ва унинг ўқ-дориларини реализация қилишда, уларни бут сақланишни таъминлаш вазифалари юкланган масъул ходимни тайинлаш тўғрисида юридик шахснинг буйруғи ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжат нусхаси.

10 иш куни

30 кун

3.

Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини сақлашга доир рухсатнома.

Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини қуролхонада сақлаш.

1. Фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини қуролхонада сақлаш учун:

а) қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлашга мўлжалланган бино, иншоот, хоналар ариза берувчига эгалик ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида юридик шахсга тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари;

б) қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси, ёнғинга қарши автоматика ва қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситалари, жисмоний ҳимоянинг бошқа техник воситалари ҳамда видеокузатув тизимлари монтаж қилинганлиги юзасидан тузилган далолатномалар нусхалари;

в) қуролхона Миллий гвардия органларининг техник қўриқлаш маркази орқали қўриқловга олинганлиги тўғрисида тузилган шартнома нусхаси*;

г) ўрганишлар, тадқиқотлар, кўриклар ёки бошқа илмий ва техник баҳолашлар якуни асосида хулоса (мавжуд бўлса)*;

д) қурол ва унинг ўқ-дорилари бут сақланишини, берилиши-қабул қилиб олинишини, ҳисобга олинишини ва улардан фойдаланилишини таъминлаш вазифалари юкланган масъул ходимни тайинлаш тўғрисида юридик шахснинг буйруғи ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжат нусхаси;

е) қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида бевосита ҳаракатни амалга оширувчи ва (ёки) фаолиятни бажарувчи юридик шахснинг раҳбарлари ва ходимларининг (хизмат вазифаларига мувофиқ қурол ва унинг ўқ-дорилари билан тўғридан-тўғри ишлайдиганлар), қўриқлаш хизмати (мавжуд бўлганда) ходимларининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган жойи ва санаси, доимий яшаш жойи, эгаллаб турган лавозими, мутахассислиги бўйича иш стажи кўрсатилган рўйхати;

ж) қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида бевосита ҳаракатни амалга оширувчи ва (ёки) фаолиятни бажарувчи ходимларнинг қуролга эгалик қилишга қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслиги тўғрисида тиббий хулосалар;

з) қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлаш ва улардан фойдаланиш жараёнида юзага келган ёнғинни, аварияни ёки бошқа фавқулодда вазиятни бартараф этиш, унинг оқибатларини чеклаш ёки камайтириш бўйича юридик шахс маъмурияти ва ходимларининг ҳаракатларини белгиловчи аварияга оид тасдиқланган ички режа;

и) қурол ҳамда унинг ўқ-дориларини рўйхатдан ўтказиш учун — фуқаровий ва хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини реализация қилишга доир лицензияга эга бўлган юридик шахснинг олинган қурол (тури, хили, модели, калибри, ишлаб чиқарилган йили, завод серияси ва рақамини кўрсатган ҳолда) ва унинг ўқ-дорилари (тури, калибри, миқдорини кўрсатган ҳолда) тўғрисида белгиси қўйилган қурол ва унинг ўқ-дорилари олишга доир рухсатнома (сақлашга доир рухсатномани расмийлаштириш ёки унга ўзгартириш киритиш учун).

30 иш куни

3 йил

Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини ўқ отиш объекти ҳудудида сақлаш.

2. Фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини ўқ отиш объекти ҳудудида сақлаш учун:

а) «Рухсатнома олиш учун зарур ҳужжатлар рўйхати» устунидаги мазкур позициянинг 1-банди «а» — «и» кичик бандларида назарда тутилган ҳужжатлар;

б) ўқ отиш объекти ҳудудидан ташқаридаги объектларга зиён етказишини истисно этувчи хавфсиз ҳудуд радиуси доирасида туташган ҳудуднинг қуйидагилар белгиси қўйилган ва тир, ўқ отиш стенди, ўқ отиш майдони ҳудудининг қуйидагилар белгиси қўйилган ҳолдаги схематик режаси (масофаларни метрда кўрсатган ҳолда):

хавфсиз ҳудуд периметри бўйлаб жойлашган ташқи тўсиқнинг тури ва баландлиги, тўсиқда мавжуд бўлган дарвоза, эшик ва дарчалар;

қўриқлаш постлари сони ва жойлашуви, улар орасидаги алоқа воситалари;

қуролхона, ўқ отиш галереяси, ўқ отиш майдончалари ва ўқ отиш жойидаги тўсиқларнинг жойлашуви;

ўқ отиш йўналишини кўрсатган ҳолда, нишонни жойлаш ва узатиш ускуналари учун миноралар ва будкаларнинг, ёпиқ турдаги хандақларнинг, бошқа ўқ отиш анжомларининг жойлашуви, тури ва номи;

ўқ ўтказмайдиган деворлар ва шип қисмида кўндаланг тарзда жиҳозланган ўқни ушлаб қолиш мосламаларининг жойлашуви (ярим очиқ турдаги ўқотар тирлари учун);

ўқ очишнинг йўналишида (нишон ҳудудида) ва ён томонида ўқни қабул қилиш (ҳимоя қилиш) тупроқ дўнгликлари жойлашуви (очиқ турдаги ўқотар тирлари ва таркибида очиқ турдаги ўқотар тирлари бўлган ўқ отиш майдонлари учун);

Ариза берувчининг хоҳишига қараб, схематик режага тушунтириш хати илова қилиниши мумкин.

в) фойдаланиладиган ўқ отиш жиҳозлари ва анжомларнинг қисқача рўйхати ва таърифи;

г) ўқ отиш объекти ҳудудида рухсат бериш ва объект ички режимини амалга ошириш, қурол ва унинг ўқ-дориларини бут сақлаш, бериш-қабул қилиб олиш, ҳисобга олиш, олиб юриш ва улардан хавфсиз фойдаланишни таъминлаш бўйича тасдиқланган ички йўриқнома;

д) малака даражасига тааллуқли ҳужжатларни (малака ошириш курслари ёки махсус тайёргарликдан ўтганлиги, малака даражасини бериш тўғрисида диплом, сертификат ва бошқа ҳужжатлар нусхалари) илова қилган ҳолда, ўқ отиш жараёнини тўғридан-тўғри назорат қилиш, қурол ва унинг ўқ-дориларидан хавфсиз фойдаланиш қоидалари бўйича фуқаролар билан мажбурий дастлабки йўриқнома ўтказиш вазифалари юкланган ўқ отиш бўйича мутахассисларни (тренер, инструкторлар) тайинлаш тўғрисида буйруқ ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжат нусхаси (буйруқда уларнинг малака даражаси кўрсатилган бўлиши лозим).

30 иш куни

3 йил

4.

Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини ташишга доир рухсатнома.

Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини ваколатли органлар рўйхатга олган жойда, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудуди доирасидан ташқарида ташиш.

1. Автомобиль транспортида ташиш учун:

а) ташилаётган қурол ва унинг ўқ-дорилари бут сақланиши, шунингдек, уларни кузатиб бориш ва қўриқловни таъминлаш мажбурияти юкланган масъул ходимларни тайинлаш тўғрисида юридик шахснинг буйруғи ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжатининг нусхаси (Миллий гвардия, ички ишлар органлари ёхуд идоравий ҳарбийлаш тирилган қўриқлаш хизмати ходимлари кузатуви остида ташилаётган ҳоллар бундан мустасно);

б) ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дориларини ташиш Миллий гвардия органлари, ички ишлар органлари* ёки идоравий ҳарбийлаш тирилган қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан кузатиб борилишини таъминлаш тўғрисида тузилган шартноманинг нусхаси;

в) автомобиль транспортида қурол ва унинг ўқ-дориларини ташиш бўйича хизмат кўрсатишни таъминлаш тўғрисида тузилган шартнома нусхаси (ташишни ариза берувчига тегишли бўлмаган транспорт воситасида амалга оширишда).

10 иш куни

90 кун

2. Темир йўл транспортида ташиш учун — ташилаётган қурол ва унинг ўқ-дорилари туркумини «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳарбийлаш тирилган қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан кузатиб боришни таъминлаш тўғрисида тузилган шартноманинг нусхаси.

10 иш куни

90 кун

3. Ҳаво транспортида ташиш учун.

10 иш куни

90 кун

5.

Қурол ва унинг ўқ-дориларини коллекциялашга доир рухсатнома.

Қурол ва унинг ўқ-дориларини коллекциялаш.

а) мазкур Рўйхатнинг «Рухсатнома олиш учун зарур ҳужжатлар рўйхати» устуни, 3-позицияси, 1-банди «а», «б», «г» — «и» кичик бандларида назарда тутилган ҳужжатларни;

б) коллекциялаш қуролини сақлашга мўлжалланган хоналарнинг, жумладан, музейбоп тарзда коллекциялашда, Миллий гвардия органларининг техник қўриқлаш маркази орқали қўриқловга олинганлиги тўғрисида тузилган шартнома нусхаси.

30 иш куни

3 йил

6.

Қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйишга доир рухсатнома.

Қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйиш.

а) мазкур Рўйхатнинг «Рухсатнома олиш учун зарур ҳужжатлар рўйхати» устуни, 3-позицияси, 1-банди «г» — «з» кичик бандларида назарда тутилган ҳужжатларни;

б) қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйиш учун хоналарни ижара олиш (ўз эгалигида бундай хоналар бўлмаганда), қуролни ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйиш тартиби, уларнинг бут сақланишини таъминлаш бут сақланишини таъминлаш бўйича ушбу хоналар қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситалари ўрнатилганлиги ҳамда қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси ва видеокузатув тизимлари монтаж қилинганлиги тўғрисида тузилган далолатномалар нусхаларини илова қилган ҳолда шартнома, шунингдек, Миллий гвардия органларининг техник қўриқлаш маркази орқали қўриқловга олинганлиги тўғрисида тузилган шартнома нусхалари;

в) кўргазмага қўйиш режаси ва экспозицияларнинг (кўргазма объектларининг) жойлашув схемалари (келишиш учун);

г) кўргазманинг чет эллик иштирокчилари учун уларга тегишли қурол ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ташишга доир рухсатномаларни олиш учун ҳужжатлар (чет эллик иштирокчилари олиб кираётган қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйишда).

30 иш куни

Кўргазма давомида, бироқ 90 кундан ортиқ бўлмаган муддатга

7.

Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга доир рухсатнома**.

Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ташиш.

1. Қурол ва унинг ўқ-дориларини олиб кириш учун (Ўзбекистон Республикаси ҳудудига спорт тадбирларида (кўргазмада) иштирок этиш учун қайтиб олиб чиқиб кетиш шарти билан олиб кириладиган спорт ва кўргазмага қўйиш қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари бундан мустасно):

а) қурол ва унинг ўқ-дориларини етказиб беришга доир контракт (шартнома) нусхаси, бир нечта туркумларда олиб кирилганда, уларни олиб кириш жадвали;

б) олиб кирилаётган қурол ва унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқарувчи томонидан берилган мувофиқлик сертификатларининг ўрнатилган тартибда давлат тилига таржима қилинган ва тасдиқланган нусхалари;

в) автомобиль транспортининг халқаро ташишларни амалга оширишга рухсат этилганлиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси (автомобиль транспортида олиб киришда);

г) ушбу Рўйхатнинг «Рухсатнома олиш учун зарур ҳужжатлар рўйхати» устуни, 4-позицияси, 1-банди «а», «б», «в» кичик бандларида ёки 2-бандида назарда тутил-ган ҳужжатларни (транспорт воситасининг туридан келиб чиққан ҳолда).

10 иш куни

90 кун

Спорт қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини қайтиб олиб чиқиб кетиш шарти билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ташиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сақлаш.

2. Кўргазмага қўйиш ва спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига спорт тадбирларида (кўргазмада) иштирок этиш учун қайтиб олиб чиқиб кетиш (спорт мусобақаларида иштирок этишда — спорт қуроли ва унинг фойдаланилмаган ўқ-дориларини) шарти билан вақтинча олиб кириш учун:

а) спорт тадбири (кўргазма) ташкилотчи-сининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида спорт тадбирларида (кўргазмада) чет эллик иштирокчилар иштирок этишлари учун таклифнома нусхаси;

б) чел эллик иштирокчиларга тегишли қурол ва унинг ўқ-дориларини ташиш, қабул қилиб олиш ҳамда объект ҳудудига жойлаштиришни таъминлаш вазифалари юкланган масъул ходимни (ходимларни) тайинлаш тўғрисида, лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган жойи ва йили, доимий яшаш жойи, паспорт (идентификацияловчи ID-картаси, шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат) серияси ва рақами ҳамда уни берган орган кўрсатилган ҳолдаги юридик шахснинг буйруғи ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжат нусхаси (чет эллик иштирокчиларга тегишли қурол ва унинг ўқ-дориларини олиб киришда);

в) ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дорилари туркумини ташишда Миллий гвардия органи, ички ишлар органлари ёки идоравий ҳарбийлаш тирилган қўриқлаш хизмати (автомобиль транспортида ташилаётганда), «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳарбийлаш тирилган қўриқлаш хизмати ходимлари (темир йўл транспортида ташилаётганда) томонидан кузатиб борилишини таъминлаш тўғрисида тузилган шартноманинг нусхаси.

10 иш куни

Тадбир давомида, бироқ 90 кундан ортиқ бўлмаган муддатга

8.

Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишга доир рухсатнома**.

Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ташиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш.

1. Қурол ва унинг ўқ-дориларини олиб чиқиш учун (хорижий давлат ҳудудида спорт тадбирларида (кўргазмада) иштирок этиш учун қайтиб олиб кириш шарти билан олиб чиқиладиган спорт ва кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дорилари бундан мустасно):

а) қурол ва унинг ўқ-дориларини етказиб беришга доир контракт (шартнома) нусхаси, бир нечта туркумларда олиб чиқилганда, уларни олиб чиқиш жадвали;

б) олиб чиқилаётган қурол ва унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқарувчи томонидан берилган мувофиқлик сертификатларининг нусхалари;

в) автомобиль транспортининг халқаро ташишларни амалга оширишга рухсат этилганлиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси (автомобиль транспортида олиб киришда);

г) ушбу Рўйхатнинг «Рухсатнома олиш учун зарур ҳужжатлар рўйхати» устуни, 4-позицияси, 1-банди «а», «б», «в» кичик бандларида ёки 2-бандида назарда тутил-ган ҳужжатларни (транспорт воситасининг туридан келиб чиққан ҳолда).

10 иш куни

90 кун

Спорт қурол ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини қайта олиб кириш шарти билан Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ташиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш.

2. Хорижий давлат ҳудудида спорт тадбирларида (кўргазмада) иштирок этиш учун қурол ва унинг ўқ-дориларини қайтиб олиб кириш шарти билан (спорт мусобақаларида иштирок этишда — спорт қуроли ва унинг фойдаланилмаган ўқ-дорилар учун) қурол ва унинг ўқ-дориларини вақтинча олиб чиқиш учун:

а) хорижий давлат ҳудудида тадбир ташкилотчиси таклифномасининг ўрнатилган тартибда давлат тилига таржима қилинган ва тасдиқланган нусхаси;

б) спорт тадбирларида (кўргазмада) иштирок этиш учун делегациянинг юборилиши тўғрисида, делегация раҳбарини ҳамда спорт тадбирлари (кўргазма) давомида қурол ва унинг ўқ-дорилари бут сақланишини, берилиши-қабул қилиб олинишини, ҳисоби юритилишини ва улардан фойдаланишини таъминлаш вазифалари юкланган масъул ходимни тайинлаш тўғрисида юридик шахснинг буйруғи ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжатнинг нусхаси;

в) мазкур Рўйхатнинг «Рухсатнома олиш учун зарур ҳужжатлар рўйхати» устуни, 4-позицияси, 1-банди «б», «в» кичик бандларида ёки 2-бандида назарда тутилган ҳужжатларни (транспорт воситасининг туридан келиб чиққан ҳолда).

10 иш куни

Тадбир давомида, бироқ 90 кундан ортиқ бўлмаган муддатга

9.

Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишга доир рухсатнома.

Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилиш.

а) транзит қилинаётган қурол ва унинг ўқ-дориларини жўнатувчи давлат ҳудудидан олиб чиқиш ва қабул қилувчи давлат ҳудудига олиб киришга доир рухсатномалар нусхаларининг ўрнатилган тартибда давлат тилига таржима қилинган ва тасдиқланган нусхаси;

б) автомобиль транспортининг халқаро ташишларни амалга оширишга рухсат этилганлиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси (автомобиль транспортида транзит қилишда);

в) қурол ва унинг ўқ-дорилари туркуми транзитини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмалари (автомобиль транспортида транзит қилишда) ёки «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳарбийлаш тирилган қўриқлаш хизмати (темир йўл транспортида транзит қилишда) кузатувида амалга ошириш бўйича тузилган шартнома нусхаси (ўн дона ёки ундан кам миқдордаги ўқотар спорт қуроли ёки унинг беш юз дона ва ундан кам миқдордаги ўқ-дорилари, пневматик спорт қуроли ва унинг ўқ дорилари, тиғли совуқ спорт ва спорт улоқтириш қуролларини спорт тадбирларида иштирок этиш учун транзит қилиш ҳолатлари бундан мустасно).

10 иш куни

90 кун

номидаги «унинг дубликати берилганлиги» сўзлари «унга ўзгартишлар киритилганлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
изоҳ қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
иккинчи хатбошидаги «патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармалари» сўзлари «жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин:
учинчи хатбошидаги «Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси» сўзлари «Жамоат хавфсизлиги департаменти жамоат тартибини сақлаш хизмати» сўзлари билан алмаштирилсин;
8-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
9-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
биринчи хатбошидаги «яшаш гувоҳномаси» сўзлари «идентификацияловчи ID-картаси, шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
28-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
39-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Низомга 11-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Т/р

Рухсатнома номи

Аниқ ҳаракат ва (ёки) муайян фаолият*

Рухсатнома олиш учун зарур ҳужжатлар рўйхати

Аризани кўриб чиқиш муддати

Рухсатноманинг амал қилиш муддати

1.

Фуқаровий қуролни, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини олишга доир рухсатнома.

Фуқаровий қуролни олиш.

1. Фуқаровий қуролни олиш учун:

а) биринчи марта қуролни (бундан ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуроли мустасно) олаётган фуқаролар учун — овчилар жамоат бирлашмаси томонидан (ов қуролини олиш учун) ҳамда отиш спорти соҳасидаги фаолият билан шуғулланувчи юридик шахслар томонидан (спорт қуролини олиш учун) қуролдан хавфсиз фойдаланиш қоидаларини билиш юзасидан текширувдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар;

б) қуролга (бундан ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуроли мустасно) эгалик қилишга қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслиги тўғрисидаги тиббий хулоса биринчи марта қуролни олаётган фуқаролар учун, кейинчалик — қуролни сақлаш ва олиб юришга доир рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтиришда;

в) овчилар жамоат бирлашмаси томонидан берилган овчилик гувоҳномаси (ов қуролини олиш учун);

г) овчилар жамоат бирлашмасининг тавсияномаси (сойли стволли ўқотар ов қуролини, шунингдек, оғиз қисмидаги қувват 65 жоулдан юқори ва калибри 9 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик ов қуролини олиш учун);

д) отиш спорти соҳасидаги фаолият билан шуғулланувчи юридик шахс томонидан берилган, спорт қуролидан фойдаланиш билан боғлиқ спорт тури кўрсатилган спортчи гувоҳномаси (спорт қуролини олиш учун).

Махсус органлар ва ҳарбий тузилмаларнинг ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимлари қуролни олишда мазкур банднинг «в», «г», «д» кичик бандларида назарда тутилган ҳужжатларни, шунингдек, махсус орган ёки ҳарбий тузилмаларда хизматни ўтаётганликлари, ҳарбий ёки махсус унвонини ҳамда адлия малака даражасини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этади.

30 иш куни

90 кун

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган чет эл фуқаролари томонидан фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини олиш.

2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган чет эл фуқаролари томонидан фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини олиш учун:

а) ариза берувчи ўзи фуқароси бўлган хорижий давлатнинг Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган дипломатик ваколатхонаси, консуллик муассасаси ва уларга тенглаштирилган ташкилотнинг илтимосномаси;

б) ариза берувчи ўзи фуқароси бўлган хорижий давлатнинг ваколатли органининг қуролни олишга ва ушбу хорижий давлат ҳудудига олиб киришга доир рухсатномаси.

10 иш куни

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча яшаш даврида, бироқ 30 кундан ошмаган муддатда

Коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларни олиш.

3. Коллекциялаш учун қурол ва унинг ўқ-дориларини олиш учун.

30 иш куни

90 кун

2.

Фуқаровий қуролни, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини реализация қилишга доир рухсатнома.

Фуқаровий қуролни, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини реализация қилиш.

Фуқаровий қуролни, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини реализация қилиш учун.

10 иш куни

90 кун

3.

Фуқаровий қуролни ва мукофот қилинган қуролни сақлаш ва олиб юришга доир рухсатнома.

Фуқаровий қуролни сақлаш, ташиш ва олиб юриш.

1. Фуқаровий қуролни сақлаш ва олиб юриш учун:

а) фуқаровий қуролни рўйхатдан ўтказишда ёки қўшимча тарзда фуқаровий қурол олинганлиги муносабати билан қайта рўйхатдан ўтказишда — фуқаровий ва хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахснинг олинган қуролнинг тури, хили, модели, калибри, завод серияси ва рақами тўғрисидаги белгиси қўйилган қуролни олишга доир рухсатнома (сақлаш ва олиб юришга доир рухсатномани расмийлаштириш ёки унга ўзгартириш киритиш учун);

б) ўрнатилган тартибда давлат тилига таржимаси тасдиқланган фуқаровий қуролнинг мувофиқлик сертификати (қурол Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида олинган тақдирда).

10 иш куни

3 йил

Мукофот қилинган қуролни сақлаш, ташиш ва олиб юриш.

2. Мукофот қилинган қуролни сақлаш ва олиб юриш учун:

а) мукофотлашга оид ҳужжатлар ёки уларни берган орган томонидан ўрнатилган тартибда тасдиқланган кўчирма (махсус орган ёки ҳарбий тузилма раҳбарининг буйруғи, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, хорижий давлатлар раҳбарларининг ҳамда хорижий давлатлар ҳукуматлари раҳбарларининг мукофотлашга оид ҳужжатлари);

б) мукофот қилинган қурол белгиланган талабларга мос келишини аниқлаш юзасидан кўздан кечириш учун қурол ва унинг ўқ-дорилари (хорижий давлатлар раҳбарларининг ҳамда хорижий давлатлар ҳукуматлари раҳбарларининг мукофотлашга оид ҳужжатлари асосида олинган қурол ва унинг ўқ-дорилари учун).

10 иш куни

муддатсиз

4.

Спорт ўқотар қуролини, оғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик спорт қуролини, тиғли совуқ спорт қуролини, улоқтириш спорт қуролини сақлашга доир рухсатнома.

Спорт ўқотар қуролини ва унинг ўқ-дориларини, оғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик спорт қуролини ва унинг ўқ-дориларини, тиғли совуқ спорт қуролини, улоқтириш спорт қуролини сақлаш ўқ отиш объекти ҳудудида сақлаш ва олиб юриш.

а) спорт қуролини рўйхатдан ўтказишда ёки қўшимча тарзда спорт қурол олинганлиги муносабати билан қайта рўйхатдан ўтказишда — фуқаровий ва хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахснинг олинган қуролнинг тури, хили, модели, калибри, завод серияси ва рақами тўғрисидаги белгиси қўйилган қуролни олишга доир рухсатномаси (сақлашга доир рухсатномани расмийлаштириш ёки унга ўзгартириш киритиш учун).

б) ўрнатилган тартибда давлат тилига таржимаси тасдиқланган спорт қуролининг мувофиқлик сертификати (қурол Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида олинган тақдирда);

в) отиш спорти соҳасидаги фаолият билан шуғулланувчи юридик шахс томонидан берилган ўқ отиш объекти ҳудудидаги қуролхонада спорт қуроли ва унинг ўқ-дорилари сақланишини таъминлаш тўғрисидаги ҳужжат (тасдиқлов).

10 иш куни

3 йил

5.

Сойли стволли спорт ўқотар қуроли ва унинг ўқ-дориларини,

тиғли совуқ спорт қуролини, улоқтириш спорт қуролини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини ташишга доир рухсатнома.

Сойли стволли спорт ўқотар қуроли ва унинг ўқ-дориларини, тиғли совуқ спорт қуролини, улоқтириш спорт қуролини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини ваколатли органлар рўйхатга олган жойда, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудуди доирасидан ташқарида ташиш.

1. Спорт қуроли ва унинг ўқ-дориларини ташиш учун — отиш спорти соҳасидаги фаолият билан шуғулланувчи юридик шахснинг спорт тадбирлари ёки ўқув-машқ отишлари ва бошқа отишларни ўтказиш тўғрисидаги ҳужжати (буйруқ, тақвимий режа-жадвал ёки улардан кўчирма, спорт тадбирида иштирок этиш учун ташкилотчининг таклифномаси).

10 иш куни

Спорт тадбири давомида, бироқ 90 кундан ортиқ бўлмаган муддатга

2. Коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини ташиш учун — ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дорилари туркуми ташилаётган йўлда Миллий гвардия, ички ишлар органлари ёки идоравий ҳарбийлаш тирилган қўриқлаш хизмати (автомобиль транспортида ташишда), «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳарбийлаш тирилган қўриқлаш хизматининг (темир йўл транспортида ташишда) қуролли қўриқловида кузатиб борилишини таъминлаш тўғрисида тузилган шартноманинг нусхаси.

10 иш куни

90 кун

3. Кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини ташиш учун:

а) кўргазмада иштирок этиш учун ташкилотчининг таклифномаси;

б) ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дорилари туркуми ташилаётган йўлда Миллий гвардия, ички ишлар органлари ёки идоравий ҳарбийлаш тирилган қўриқлаш хизмати (автомобиль транспортида ташишда), «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳарбийлаш тирилган қўриқлаш хизматининг (темир йўл транспортида ташишда) қуролли қўриқловида кузатиб борилишини таъминлаш тўғрисида тузилган шартноманинг нусхаси.

10 иш куни

Кўргазма давомида, бироқ 90 кундан ортиқ бўлмаган муддатга

6.

Қурол ва унинг ўқ-дориларини коллекциялашга доир рухсатнома.

Қурол ва унинг ўқ-дориларини коллекциялаш.

а) қуролни сақлашга мўлжалланган хонада қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари монтаж қилинганлиги юзасидан тузилган далолатнома нусхаси;

б) қуролни сақлашга мўлжалланган хона Миллий гвардия органларининг техник қўриқлаш маркази орқали қўриқловга олинганлиги юзасидан тузилган шартнома нусхаси.

30 иш куни

3 йил

7.

Қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйишга доир рухсатнома.

Қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйиш.

а) қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйиш учун хоналарни ижарага олиш (ўз эгалигида бундай хоналар бўлмаганда), қуролни ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйиш тартиби, уларнинг бут сақланишини таъминлаш, бут сақланишини таъминлаш бўйича ушбу хоналарга қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситалари ўрнатилганлиги ҳамда қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси ва видео-кузатув тизимлари монтаж қилинганлиги тўғрисида тузилган далолатномалар нусхаларини илова қилган ҳолда шартнома, шунингдек, Миллий гвардия органларининг техник қўриқлаш маркази орқали қўриқловга олинганлиги тўғрисида тузилган шартнома нусхалари;

б) кўргазмага қўйиш режаларини ва экспозицияларни жойлаштириш схемалари (келишиш учун);

в) кўргазманинг чет эллик иштирокчилари учун уларга тегишли қурол ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ташишга доир рухсатномаларни олиш учун ҳужжатлар (чет эллик иштирокчилар олиб кираётган қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйишда).

30 иш куни

Кўргазма давомида, бироқ 90 кундан ортиқ бўлмаган муддатга

8.

Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга доир рухсатнома **.

Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ташиш.

1. Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини олиб кириш учун (Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ов қилиш, спорт тадбирларида иштирок этиш ёки кўргазмага қўйиш учун қайтиб олиб чиқиб кетиш шарти билан ов, спорт ва кўргазмага қўйиш қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари бундан мустасно) — олиб кирилаётган фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқарувчи томонидан берилган мувофиқлик сертификатларининг ўрнатилган тартибда давлат тилига таржимаси тасдиқланган нусхалари.

10 иш куни

90 кун

2. Мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини олиб кириш учун — ўрнатилган тартибда давлат тилига таржимаси тасдиқланган хорижий давлатлар раҳбарлари ва хорижий давлатлар ҳукуматлари раҳбарларининг мукофотлашга оид ҳужжатлари ёки уларни берган орган томонидан тасдиқланган кўчирмалари.

10 иш куни

90 кун

3. Кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини олиб кириш учун — ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дорилари туркуми ташилаётган йўлда Миллий гвардия, ички ишлар органлари ёки идоравий ҳарбийлаш тирилган қўриқлаш хизмати (автомобиль транспортида ташишда), «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳарбийлаш тирилган қўриқлаш хизматининг (темир йўл транспортида ташишда) қуролли қўриқловида кузатиб борилишини таъминлаш тўғрисида тузилган шартноманинг нусхаси.

10 иш куни

90 кун

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан ов қуроли ва унинг ўқ-дориларини, спорт қуроли ва унинг ўқ-дориларини,

кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини қайтиб олиб чиқиш шарти билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ташиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сақлаш.

4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилиш, спорт тадбирларида иштирок этиш ёки кўргазмага қўйиш мақсадида ов, спорт ва кўргазмага қўйиш қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини (ов қилиш, спорт тадбирларида — қурол ва унинг фойдаланилмаган ўқ-дориларини) қайтиб олиб чиқиш шарти билан олиб кириш:

а) ов қилиш фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахс билан ов қилиш учун тузилган шартнома нусхаси (спорт тадбирлари, кўргазмада иштирок этиш учун ташкилотчининг таклифномаси);

б) ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дорилари туркуми ташилаётган йўлда Миллий гвардия, ички ишлар органлари ёки идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати (автомобиль транспортида ташишда), «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизматининг (темир йўл транспортида ташишда) қуролли қўриқловида кузатиб борилишини таъминлаш тўғрисида тузилган шартноманинг нусхаси.

10 иш куни

Ов қилиш, спорт тадбири ёки кўргазма давомида, бироқ 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатга

9.

Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб чиқишга доир рухсатнома **.

Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ташиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш.

1. Доимий яшашга чиқиб кетаётган шахслар томонидан фуқаровий ва мукофот қилинган қурол ҳамда унинг ўқ-дориларини олиб чиқиш учун — қурол ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисида белги қўйилган ваколатли органининг қуролни сақлаш ва олиб юришга доир рухсатномаси.

10 иш куни

90 кун

2. Доимий яшашга чиқиб кетаётган шахслар томонидан коллекциялаш учун қурол ва унинг ўқ-дориларини олиб чиқиш учун:

а) қурол ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисида белги қўйилган ваколатли органининг қуролни сақлаш ва олиб юришга доир рухсатномаси;

б) ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дорилари туркуми ташилаётган йўлда Миллий гвардия, ички ишлар органлари ёки идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати (автомобиль транспортида ташишда), «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизматининг (темир йўл транспортида ташишда) қуролли қўриқловида кузатиб борилишини таъминлаш тўғрисида тузилган шартноманинг нусхаси.

10 иш куни

90 кун

Ов қуроли ва унинг ўқ-дориларини, спорт қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини қайтиб олиб кириш шарти билан Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ташиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш.

3. Хорижий давлат ҳудудида ов қилиш, спорт тадбирларида иштирок этиш ёки кўргазмага қўйиш мақсадларида ов, спорт ва кўргазмага қўйиш учун қуролни ҳамда унинг ўқ-дориларини (ов қилиш, спорт тадбирларида — ов ва спорт қуроли ҳамда унинг фойдаланилмаган ўқ-дорилар) қайтиб олиб кириш шарти билан олиб чиқиш:

а) чет эллик юридик шахс билан ов қилиш учун тузилган шартнома нусхаси (спорт тадбирлари, кўргазмада иштирок этиш учун ташкилотчининг таклифномаси);

б) ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дорилари туркуми ташилаётган йўлда Миллий гвардия, ички ишлар органлари ёки идоравий ҳарбийлаш тирилган қўриқлаш хизмати (автомобиль транспортида ташишда), «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизматининг (темир йўл транспортида ташишда) қуролли қўриқловида кузатиб борилишини таъминлаш тўғрисида тузилган шартноманинг нусхаси.

10 иш куни

Ов ёки тадбир давомида, аммо 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатда

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган чет эл фуқаролари томонидан фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ташиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш.

4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган чет эл фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олинган фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини олиб чиқиш учун — фуқаровий ва хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахснинг олинган қуролнинг тури, хили, модели, калибри, завод серияси ва рақами, ўқ-дориларнинг тури, калибри ва миқдори тўғрисидаги белгиси қўйилган қурол олишга доир рухсатномаси.

10 иш куни

90 кун

10.

Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишга доир рухсатнома.

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси

Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилиш.

а) транзит қилинаётган қурол ва унинг ўқ-дориларини жўнатувчи давлат ҳудудидан олиб чиқиш ва қабул қилувчи давлат ҳудудига олиб кириш ҳуқуқини берувчи рухсатномалар нусхалари;

б) ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дорилари туркуми ташилаётган йўлда Миллий гвардия, ички ишлар органлари ёки идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати (автомобиль транспортида ташишда), «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизматининг (темир йўл транспортида ташишда) қуролли қўриқловида кузатиб борилишини таъминлаш тўғрисида тузилган шартноманинг нусхаси.

10 иш куни

90 кун

а) 3-банднинг бешинчи хатбошидаги «2 — 29-иловаларда» сўзлари «2 — 32-иловаларда» сўзлари билан алмаштирилсин;

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:

Объектлар (хоналар)нинг гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини ва прекурсорларни сақлашга доир техник талабларга мувофиқлиги тўғрисида хулоса

2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):

Объектлар (хоналар)да гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини ва прекурсорларни сақлаш

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик шахс

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармалари

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Ариза.

Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи, унинг почта манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами, телефон рақами, электрон почта манзили (мавжуд бўлганда) ҳамда гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш бўйича фаолият амалга ошириладиган манзил.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Йиғим ундирилмайди

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим:

Йиғим ундирилмайди

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

5 иш куни

9.

Рухсат беришга оид талаб ва шартлар:

I. Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини ва прекурсорларни сақлашга мўлжалланган махсус хоналарнинг (кейинги ўринларда — махсус хоналар) муҳандислик-техник жиҳатдан мустаҳкамлигига, жиҳозланишига ва сақлаш шароитларига қўйиладиган рухсат беришга доир талаблар ва шартлар:

1. Умумий рухсат беришга доир талаблар ва шартлар:

а) алоҳида (ёрдамчи, хизмат ва бошқа хоналардан ажратилган), мустаҳкам бино (иншоот)ларда жойлаштирилиши ва битта кириш жойига (эшик ўрнига) эга бўлиши;

б) эшик ўрни (эшик қутиси)нинг роми қалинлиги 5 мм дан кам бўлмаган металл профилдан (швеллер, бурчакча ва шу кабилар) тайёрланиши. Илгари қурилган биноларда қалинлиги 5 мм дан кам бўлмаган, ўлчамлари 30 х 40 мм бўлган металл бурчаклар билан мустаҳкамланган ҳамда арматура диаметри 14 мм дан ва узунлиги 120 мм дан кам бўлмаган, бир хил оралиқда жойлаштирилган камида ўнта штирлар ёрдамида деворга қотирилган тахтали эшик ромлардан фойдаланишга йўл қўйилади;

в) эшиклари соз ва эшик кесакисига зич мустаҳкамланиши (пухта мослаштирилиши);

г) дераза ўринларининг бўлишига, қоида тариқасида, йўл қўйилмаслиги. Илгари қурилган хоналарда дераза ўринлари бўлган тақдирда, уларга хонанинг ички томонидан металл панжаралар ўрнатилган бўлиши, металл панжаралар симларининг учлари деворга 80 мм дан кам бўлмаган чуқурликда бетон ёрдамида қотирилиши;

д) биринчи қаватда жойлашган хоналарда дераза ўринлари бўлган тақдирда, уларга қўшимча равишда хонанинг ички томонидан металл ёки икки томонидан металл листлар билан қопланган ёғоч дераза эшиклари ўрнатилиши ҳамда улар осма қулф ва махсус рақамланган муҳр билан муҳрлаш ёки пломбалаш мосламаси билан жиҳозланиши;

е) деворлари, шифт тўсинлари ва полини мустаҳкамлашда (арматуралашда) фойдаланиладиган, шунингдек, эшик ва дераза ўринларидаги панжараларнинг металл сим чивиқлари (арматуралари) диаметри 14 мм дан кам бўлмаслиги, сим чивиқлари 150 х 150 мм дан катта бўлмаган катакчаларни ҳосил қилган ҳолда ҳар бир кесишмасида пайвандланиши;

ж) ичкарисига чиқувчи вентиляция ва бошқа муҳандислик коммуникацияларининг люклари ва туйнукларига хона ичига ўтиш имконини истисно этадиган диаметри 14 мм дан кам бўлмаган ҳамда катакчаларнинг ўлчами 100 х 100 мм дан катта бўлмаган металл панжаралар ўрнатилиши;

з) деворларида, шифт тўсинларида ёки полида муҳандислик тармоқларини ўтказиш учун қолдирилган туйнукларнинг диаметри 200 мм дан катта бўлмаслиги;

и) ички майдони ва уларга олиб келувчи йўлларнинг етарлича ёритилиши;

к) фонарлар ёки бошқа ёритишнинг авариявий (захира) манбалари билан таъминланиши;

л) шамлар, машъалалар, керосинли фонарлар, чироқлар ва бошқа очиқ оловли ёритиш воситалари ишлатилишига, ушбу мақсадларда суюқ ёнувчи моддалардан фойдаланилишига йўл қўймаслик;

м) ички майдони қуруқ бўлиши;

н) яқин (10 метрдан узоқ бўлмаган) жойда ўрнатиладиган ёнғинга қарши инвентарлар билан таъминланиши;

о) қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализациялар ҳамда видеокузатув тизимлари билан жиҳозланиши;

п) гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг аналогларини сақлаш ва қадоқлашга мўлжалланган хоналарнинг деворларини, шифт ва ички конструкцияларини пардозлаш учун чанг ва буғ йиғмайдиган, осон тозалаш ва ювиш имконини берадиган материаллардан фойдаланилиши ҳамда ҳавони тортувчи вентиляция билан жиҳозланиши, деворнинг пол билан туташган қисми айланасимон шаклда ишланиши;

р) прекурсорларни сақлашга мўлжалланган хоналарда шамоллатиш учун табиий вентиляциядан фойдаланилиши.

2. Биринчи ва иккинчи тоифадаги объектлар учун қўшимча рухсат беришга доир талаблар ва шартлар:

а) махсус хоналарнинг асосий (ташқи) деворларининг қалинлиги 250 мм дан кам бўлмаган пишиқ ғишт ёки тошдан ёхуд 125 мм дан кам бўлмаган темир-бетонли девор блокларидан кўтарилган бўлиши;

б) махсус хоналарнинг ички деворлари (пардеворлари)нинг қалинлиги 120 мм дан кам бўлмаган пишиқ ғишт ёки тошдан ёхуд 80 мм дан кам бўлмаган темир-бетонли девор блокларидан кўтарилган бўлиши;

в) махсус хоналарнинг поли ва шифт тўсинларининг қалинлиги 180 мм дан кам бўлмаган темир-бетонли плиталардан ётқизилган бўлиши;

г) ушбу банднинг «а», «б» ва «г» кичик бандлари талабларига жавоб бермайдиган махсус хоналарнинг деворлари, шифт тўсинлари ва поли ичкари томондан бутун майдон бўйича қўшимча равишда металл панжаралар билан мустаҳкамланиши (арматураланиши), металл панжара сим чивиқларининг учлари девор ва плиталардан чиқарилган, оралиғи 500 х 500 мм бўлган ҳамда диаметри 14 мм дан кам бўлмаган анкерларга (металл штирларга) пайвандланиши. Анкерларни деворга мустаҳкамлаш имкони бўлмаган тақдирда, 100 х 50 х 6 мм ўлчамли металл тасмалардан тайёрланган тўсиқ деталларини тўртта дюбель михлари ёрдамида темир-бетон ёки бетон сатҳларга отиб қоқишга йўл қўйилади;

д) иккита эшик билан жиҳозланиши, бунда:

ташқи (асосий) эшик яхлит, қалинлиги 3 мм дан кам бўлмаган металл листдан тайёрланиши, унга камида иккита ички (ўйма) қулф ва махсус рақамланган муҳр билан муҳрлаш ёки пломбалаш мосламаси ўрнатилиши ҳамда хонадан чиқиш томонга (ташқарига) очилиши;

ички (қўшимча) эшик металл панжаралардан тайёрланиб, ички (уйма) ёки осма қулф билан жиҳозланиши ҳамда хонага кириш томонга (ичкарига) очилиши;

ташқи ва ички эшиклар секретлари бўйича (ҳар бир қулф учун) ҳар хил бўлган қулфлар, ишончли қотиргичлар ва ошиқ-мошиқлар мосламаси билан жиҳозланиши, қулфлар ёки қулфлаш ускуналарининг ригеллари кўндаланг кесишмасининг майдони бўйича 3 см2 дан кам бўлмаслиги.

3. Учинчи тоифадаги объектлар учун қўшимча рухсат беришга доир талаблар ва шартлар:

яхлит, қалинлиги 3 мм дан кам бўлмаган металл листдан тайёрланган, унга камида иккита ички (ўйма) қулф ва махсус рақамланган муҳр билан муҳрлаш ёки пломбалаш мосламаси ўрнатилган, хонадан чиқиш томонга (ташқарига) очиладиган битта ташқи эшик билан жиҳозланиши.

II. Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини ва прекурсорларни сақлаш тартибига қўйиладиган рухсат беришга доир талаблар ва шартлар:

1. Умумий рухсат беришга доир талаблар ва шартлар:

а) гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ва уларнинг аналогларини сақлаш учун сейфлар ва металл жавонлар деворларининг қалинлиги 3 мм дан кам бўлмаслиги, камида иккита ички (ўйма) қулфлар билан жиҳозланган ҳамда пол ёки деворга қотирилган (пайвандланган) бўлиши, оғир (оғирлиги 700 кг дан ортиқ), ўртача ва катта габаритли (ўлчамлари 1500 х 600 х 500 мм дан кам бўлмаган) сейф ва металл жавонлар бундан мустасно. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналоглари сейф типидаги битта ички қулфга эга бўлган оғир сейфларда сақланишига рухсат берилади;

б) гиёҳвандлик воситаларини сақлашга мўлжалланган металл жавонларнинг эшиклари металли уст қўйма (накладка)лар ёки бурчаклар билан мустаҳкамланиши;

в) кимёвий ва физик-кимёвий хоссалардан келиб чиқиб, сақлашнинг ҳарорат режимига риоя қилиш зарур бўлган ҳолларда юридик шахс раҳбарининг буйруғи ёки бошқа фармойиш ҳужжатига асосан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналоглари махсус хоналар ичида ўрнатилган, ички қулф билан қулфланадиган ва муҳрланадиган совутиш камераларида (совиткичларда) сақланиши;

г) тез тиббий ёрдам хизматининг транспорт воситаларида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналоглари тиббий мақсадларда ташиш мобайнида тиббий қутиларда сақланиши;

д) иш куни якунлангандан сўнг сейфлар, металл жавонлар, совитгичли камералар (совитгичлар) ва махсус хоналар қулфланиши, муҳрланиши (пломбаланиши) ҳамда қўриқловга топширилиши, калитлар, муҳр ва тамғалаш ускунаси (пломбир) эса — гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар сақланиши учун жавобгар шахсда бўлиши;

е) муҳрлаш учун каноп ип тугунларсиз, бутун бўлиши, каноп ип махсус хоналар, сейфлар, металл жавон ва совитгичли камералар (совитгичлар)нинг эшигидаги қулоқчаси (илгаги ёки тутқичи)дан шундай ўтказилиши керакки, эшикни каноп ипга ва муҳр изи (оттиски)га зарар етказмасдан очишнинг имкони бўлмаслиги, шунингдек, муҳрлар каноп ип устидан муҳрлар изи (оттиски) учун чуқурчага эга бўлган тахтачага босилиши;

ж) махсус хоналар, сейфлар, металл жавонлар ва совитгичли камералар (совитгичлар) калитларининг икки тўплами бўлиши, бунда калитларнинг бир тўплами доимий равишда гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини ва прекурсорларни сақлаш учун жавобгар шахс ёнида, иккинчиси эса муҳрланган қутичада юридик шахснинг раҳбарида сақланиши. Калитларни столлар, бошқа жойларда қолдириш тақиқланади;

з) махсус хонада сейфлар, металл жавонлар ва совитгичли камералар (совитгичлар) уларнинг рақами ва улар муҳрланадиган муҳрлар кўрсатилган рўйхати осилиши.

2. Биринчи тоифадаги объектлар учун қўшимча рухсат беришга доир талаблар ва шартлар:

а) гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналоглари махсус хоналар ичида жойлаштирилган сейфларда ёки металл жавонларда сақланиши;

б) прекурсорлар сақлаш жойи ҳудудида ва махсус хоналар ичида сақланиши.

3. Иккинчи тоифадаги объектлар учун қўшимча рухсат беришга доир талаблар ва шартлар:

а) гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар махсус хоналар ичида сақланиши, бунда гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг анал��глари сейфларда, психотроп мoдддалар ва уларнинг аналоглари металл жавонларга, прекурсорлар эса ушбу маҳсулот учун ишлаб чиқарувчининг техник ҳужжатлари билан белгиланган идишлар ва қадоқларга жойлаштирилиши;

б) даволаш-профилактика муассасаларининг навбатчи тиббиёт ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналоглари ушбу мақсадларда махсус ажратилган, полга ёки деворга қотирилган сейф ёки металл жавонларда сақланиши.

4. Учинчи тоифадаги объектлар учун қўшимча рухсат беришга доир талаблар ва шартлар — гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар махсус хоналар ичида сақланиши, бунда гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг аналоглари сейфларда, психотроп моддалар ва уларнинг аналоглари металл жавонларда, прекурсорлар эса ушбу маҳсулот учун ишлаб чиқарувчининг техник ҳужжатлари билан белгиланган идишлар ва қадоқларга жойлаштирилиши.

III. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар сақланадиган жойлар ҳамда махсус хоналарнинг қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализация воситалари ҳамда видеокузатув тизимлари билан жиҳозланишига қўйиладиган рухсат беришга доир талаблар ва шартлар.

1. Умумий рухсат беришга доир талаблар ва шартлар:

а) қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализация комплекси ҳамда видеокузатув тизимлари билан жиҳозлашда қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишлари қурилиш меъёрлари ва қоидалари талабларига биноан ишлаб чиқилган махсус лойиҳаларга мувофиқ амалга оширилиши;

б) қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализация комплекси ҳамда видеокузатув тизимларига уларни лойиҳалаштириш, монтаж қилиш ва созлаш ишларини амалга оширган юридик шахс билан келишмаган ҳолда ўзгартиришлар киритилишига йўл қўймаслиқ;

в) қўриқлаш ва ёнғинга қарши сигнализация комплекси ҳамда видеокузатув тизимларидан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш учун жавобгар шахс тайинланиши;

г) қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализация комплекси ҳамда видеокузатув тизимларини ўрнатиш ва улардан фойдаланишга оид техник ҳужжатларга «Хизмат фаолияти доирасида фойдаланиш учун» грифи қўйилиши ҳамда ушбу режимга риоя этилиши;

д) хавфни билдирувчи сигнал тушганда, қоровул (қоровуллик хизмат) хатти-ҳаракатларини белгиловчи йўриқнома ишлаб чиқилиши ва юридик шахс раҳбари томонидан тасдиқланиши;

е) махсус хоналар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларининг техник қўриқлаш маркази (пункти) қўриқловига топширилиши, бунда уларнинг қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализациялар комплекси техник қўриқлаш маркази (пункти)га уланиши;

ж) биринчи (ташқи) доирадаги қўриқлаш сигнализациясининг датчиклари рухсатсиз кириб-чиқишни (очишни, бузишни) аниқлаш мақсадида қуйидагича жиҳозланиши:

объектлар ҳудудининг атрофи бўйлаб ер устида жойлашган бинонинг ташқи деворидан ёки бино дўнгликда жойлашганда дўнгликнинг ташқи асосидан ёхуд бино пастқамликда жойлашганида чуқурликнинг ташқи четидан 5 м дан кам бўлмаган масофа доирасида яхлит ҳимоя зонаси кўринишида ўрнатилиши;

бино атрофидаги ҳимоя зонаси узлуксиз бўлиши ва унинг доирасида ҳаракатланаётган одам аниқланишини таъминлаши;

ташқи ҳимоя тизими қўриқланаётган ҳудудда одамларнинг ҳаракатланишини сезадиган радиотўлқин ускуналари билан жиҳозланиши, бунда объект атрофида яхлит ҳимоя зонасини яратиш учун ҳажмли типдаги ёки ёпиқ узлуксиз периметр бўйича тор, чегара бўйлаб тортилган ҳимоя зонасини яратиш учун тармоқ типидаги хабар бергич ускуналардан фойдаланилиш. Яхлит зона ўрнига ташқи ҳимоя тизими чегарасида кенглиги 1,5 — 2 метрли периметр бўйлаб қўриқлаш зонасини жиҳозлашга рухсат этилади;

гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини ва прекурсорларни сақлашга мўлжалланган махсус хоналарнинг эшикларига, деразаларига, вентиляция ва бошқа муҳандислик коммуникацияларининг туйнук ва тешикларига ўрнатилиши;

з) иккинчи (ички) доирадаги қўриқлаш сигнализацияси датчиклари хона ичида рухсатсиз бегона шахсларнинг борлигини аниқлаш мақсадида махсус хоналар ичига ўрнатилиши;

и) ёнғиндан дарак берувчи сигнализациянинг датчиклари хона ичига, у ердаги ёнғинга қарши вазият кескин ўзгарганда (ҳарорат кўтарилиши, тутун ҳосил бўлиши ва бошқалар) ёки ёнғин юзага келганда, хатарни билдирувчи сигнални бериш учун ўрнатилиши;

к) ёнғиндан дарак берувчи сигнализация ёнғин чиққанлиги ёки бино ичидаги ёнғин хавфсизлиги ҳолати ўзгарганлигини аниқлаш ва сигнал беришга мўлжалланган тутунли, иссиқлик, ёруғлик ва (ёки) комбинацияланган хабар бергичлар билан жиҳозланиши;

л) қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализациянинг хатарни билдирувчи сигнали юридик шахснинг кечаю кундуз ишловчи қоровуллик, қўриқлаш, навбатчилик ёхуд диспетчерлик хизмати хонасида жиҳозланган махсус кўп каналли (кўп нурли) пультга келиб тушиши, ушбу пультдаги махсус таблода бузилиш ёки ёнғин рўй берган жойни (ёнғинни) чироқ (нур) ёрдамида кўрсатадиган товушли, ёруғлик ёки бошқа индикаторлар (сигналлар) узатилиши;

м) хатарни билдирувчи сигнал юридик шахснинг кечаю кундуз ишловчи қоровуллик, қўриқлаш, навбатчилик ёхуд диспетчерлик хизмати хонасида жиҳозланган махсус кўп каналли (кўп нурли) пультга келиб тушиши билан бир вақтда симли ёки радио алоқа тизими орқали Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларининг техник қўриқлаш маркази (пункти)га узатилиши;

н) хатарни билдирувчи сигнал сабабларини аниқлаш, зудлик билан кечиктириб бўлмайдиган чораларни кўриш ва ёлғон (сабабсиз) чақириқнинг олдини олиш мақсадида юридик шахснинг кечаю кундуз ишловчи қоровуллик, қўриқлаш, навбатчилик ёхуд диспетчерлик хизмати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларининг техник қўриқлаш маркази (пункти) ўртасида икки томонлама алоқа ташкил этилиши;

о) қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализация комплекси махсус хонанинг ташқи томонида баланд товуш чиқарувчи ускуна (сирена) билан жиҳозланиши;

п) хатарни билдирувчи сигнални узатишда қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализация комплекси автоматик тарзда ишлаши;

с) қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализация комплекси ҳамда видеокузатув тизимларининг электр таъминоти тармоғи:

унинг сутка давомида узлуксиз тарзда ишлашини таъминлаши;

асосий электр тизими ўчирилганда уни алмаштирувчи, автоматик тарзда ишга тушадиган электр таъминоти манбаига (дизель-генератор ва бошқалар) уланган ва камида 3 соат ишловчи аккумулятор билан жиҳозланиши;

т) видеокузатув тизими тасвирни камида ўттиз кун давомида сақланишини;

у) қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализация комплекси ҳамда видеокузатув тизимларининг симлари электр узатиш қутиси (коммутацион ускуна)дан датчикларгача яширин тарзда, деворлар ёки шифт ости тўсиқларига чуқур киритилиб ва суваб ёхуд деворлар ва шифт ости панеллари ичига жойлаштирилиб ўтказилиши ҳамда унга шикаст етказилганда ишлаб кетадиган датчиклар билан таъминланган бўлиши. Қўриқлаш сигнализацияси ва видеокузатув тизимларининг шлейфлари темир-бетон ва бетон қурилиш конструкциялари бўйлаб қувурларда фақат махсус хоналар ичида ётқизилишига йўл қўйилади;

ф) қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализация комплексининг сигнал берувчи ва таъминлаш кабеллари тасодифий равишда ёки қасддан шикастланишлардан юқори даражада ҳимояланган бўлиши.

2. Биринчи тоифадаги объектлар учун қўшимча рухсат беришга доир талаблар ва шартлар — икки (ташқи ва ички) доирали қўриқлаш, шунингдек, ёнғиндан дарак берувчи сигнализация билан жиҳозланиши.

3. Иккинчи тоифадаги объектлар учун қўшимча рухсат беришга доир тааблар ва шартлар — ички доирали қўриқлаш сигнализацияси, шунингдек, ёнғиндан дарак берувчи сигнализация билан жиҳозланиши.

4. Учинчи тоифадаги объектлар учун қўшимча рухсат беришга доир талаблар ва шартлар — ички доирали қўриқлаш сигнализацияси билан жиҳозланиши.

IV. Биринчи тоифадаги объектларда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни сақлаш жойларининг ҳудудига қўйиладиган рухсат беришга доир талаблар ва шартлар:

1. Умумий рухсат беришга доир талаблар ва шартлар:

а) тўсиқ девордан 3 м дан кам бўлмаган кенгликда тақиқланган ҳудудга эга бўлиши, унинг чегараларида тўсиқлар ва огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилиши, шунингдек, тақиқланган ҳудуд доирасидаги дарахтлар ва буталар олиб ташланган бўлиши, ушбу ҳудуд қуруқ ўтдан, буталардан, шох-шаббалар ва бошқа осон алангаланувчи буюмлардан тозаланиши;

б) тўсиқ девордан энг яқиндаги омборхонагача масофа 3 м дан кам бўлмаслиги;

в) юзаси текис бўлиши, ёғингарчилик, қор-муз сувлари ва суғориладиган сувлар оқиб кетиши учун зарур қияликларга эга бўлиши;

г) бинолар, қурилмалар ва иншоотларга, ёнғинни ўчириш гидрантларига, ҳовузларга ва бошқа сув таъминоти манбаларига олиб борувчи ички йўллар, ўтиш йўллари, шохобча йўллар, ўтиш жойлари ва пиёдалар йўлакчалари, шунингдек, ёнғинга қарши буюмлар, мосламалар ҳамда резервуарларнинг бўсағалари қаттиқ қопламага эга бўлиши, эркин ҳаракатланиш учун доимо бўш ҳамда тоза сақланиши ва ўз вақтида таъмирланиши, муз билан қопланганда қум сепилиши, қишда эса қордан тозаланиб турилиши;

д) ички темир йўлларини кесиб ўтиш йўллари ва жойлари ёнғин ўчириш автомобиллари ўтиши учун бўш туриши, йўллардан, ўтиш йўлларидан, бинолар, қурилмалар ва иншоотлар орасидаги узилишлардан материалларни, хом ашёни, тайёр маҳсулотларни тўплаш жойлари ҳамда автотранспорт воситалари тураргоҳи сифатида фойдаланишга йўл қўйилмаслик;

е) ўтиш йўлларининг тор жойларида ва ёнғинни ўчириш тезкор режаси бўйича ёнғин ўчириш техникаси жойлаштирилиши белгиланган жойларда автотранспортнинг ва бошқа механизмларнинг тўхтаб туришини тақиқловчи йўл белгилари ва аниқлаштирувчи ёзувлар билан таъминланиши;

ж) соз ва зудлик билан ишлатишга тайёр ҳолда ушлаб туриладиган яшиндан ҳимоялаш ҳамда ёнғин ўчиришнинг бирламчи воситалари билан жиҳозланиши, улар олиниши қулай бўлган жойларда жойлаштирилган ҳамда сутканинг қоронғи вақтида ёритиладиган ҳудуддаги махсус ёнғинга қарши қалқон (пост)ларига ўрнатилиши;

з) сутканинг қоронғи вақтида турғун электр чироқлари билан ёритилиши;

и) қазилган чуқурлар ёки чуқурли жойларнинг бўлмаслиги, люклар, қудуқлар ва ариқчалар тоза бўлиши ва қопқоқлар билан ёпилиши, вақтинча очиб қўйилган люклар, қудуқлар ва ариқчалар эса баландлиги 1 метрдан кам бўлмаган, сутканинг қоронғи вақтида кўринадиган чироқли сигнализация ўрнатилган тўсиқлар билан таъминланиши;

к) қудуқларга, шунингдек, муюлиш бурчакларида камераларга эга бўлмаган ер ости муҳандислик тизимлари уларнинг жойлашувини аниқлаш имконини берувчи ташқи аниқлаштирувчи белгилар билан жиҳозланиши;

л) алоҳида жойлашган гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини ва прекурсорларни сақлаш жойлари ўртасидаги, шунингдек, гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини ва прекурсорларни сақлаш жойлари ва бошқа бинолар, қурилмалар ва иншоотлар ўртасидаги масофа ёнғинга қарши оралиқларидан кам бўлмаслиги, ушбу оралиқлардан материалларни, хом ашёни, ярим тайёр маҳсулотларни, тайёр маҳсулотларни ва идишларни сақлаш учун фойдаланишга йўл қўйилмаслик;

м) ҳудудда материалларни, хом ашёни, ярим тайёр маҳсулотларни, тайёр маҳсулотларни ва идишларни сақлаш учун майдончаларнинг жиҳозланиши давлат ёнғин назорати органлари билан келишилиши;

н) ҳудуди куну тун хизмат олиб борувчи қуролланган қўриқлаш хизмати билан қўриқланиши.

2. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни ва уларнинг аналогларини сақлаш учун қўшимча рухсат беришга доир талаблар ва шартлар:

а) ҳудуди тиканли сим, пишиқ ғишт, тош ёки металлдан тайёрланган, баландлиги 2 метрдан кам бўлмаган тўсиқ девор билан ўралиши;

б) пишиқ ғиштдан, тошдан ёки металлдан тайёрланган тўсиқ девор устига 0,5 метрдан кам бўлмаган баландликда металл асосларга тўрт қатор тиканли сим тортилиши;

в) тўсиқ деворда қулфланадиган дарвоза ва эшиклар ўрнатилиши.

3. Прекурсорлар сақлаш учун қўшимча рухсат беришга доир талаблар:

а) ҳудуд қуйидаги тартибда икки доирали тўсиқ девор билан ўраб олиниши:

биринчи (ташқи) доирадаги тўсиқ девор 2,5 метрдан кам бўлмаган баландликда пишиқ ғишт, тош ёки темир-бетонли блоклардан кўтарилиши, тўсиқ девор устидан баландлиги 0,5 метрдан кам бўлмаган 4 қатор тиканли симдан ясалган эгилган (бурчакли) устун ёки «егоза» туридаги тиканли симдан ялпи тўсиқ ўрнатилиши;

иккинчи (ички) доирадаги тўсиқ девор асосий деворнинг ички томонидан баландлиги 2 метрдан кам бўлмаган «рабица» туридаги симдан кўтарилиши, тўсиқ девор устидан баландлиги 0,5 метрдан кам бўлмаган 4 қатор тиканли симдан ясалган эгилган (бурчакли) устун ёки «егоза» туридаги тиканли симдан ялпи тўсиқ ўрнатилиши;

биринчи ва иккинчи доирадаги тўсиқ деворлар қулфланадиган дарвоза ва эшиклар билан жиҳозланиши;

б) муайян турдаги сақлаш жойларида (омборхоналар, очиқ ва усти ёпиқ майдончалар, резервуар жойлар) сақланиши лозим бўлган прекурсорларнинг аниқ турлари ҳамда уларнинг чекланган сиғимлари норматив-техник ҳужжатларга мувофиқ белгиланиши;

в) ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва моддаларнинг ўзаро мутаносиблиги ҳамда ўт ўчириш воситаларининг бир хилдалиги белгиларига риоя этилган ҳолда сақланиши;

в) ҳар бир омборхонада кўринадиган жойда «Сигнал ранглари ва хавфсизлик белгилари» 12.4.026 Давлат стандарти бўйича омборхонада сақланаётган материалларни тўплашда хавфсизлик қоидалари, бахтсиз ҳодисалар рўй берганда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш йўриқномалари осилиши;

г) прекурсорларни идишларда сақлаш омборхоналари ёнмайдиган материаллардан қурилиши, қуруқ, яхши шамоллатилиши ёки вентиляцияланиши;

д) хом ашё ва тайёр маҳсулотларни сақлаш омборхоналарида умумий алмашинувчан вентиляция, сочилувчан моддаларни сақлаш силос омборхоналарида эса — аспирация ўрнатилиши;

е) хом ашё ва тайёр маҳсулотларни сақлаш учун майдончалар атмосфера ёғинларидан ва қуёш нурларининг тўғридан-тўғри таъсиридан ҳимояланган бўлиши, йўлнинг қатнов қисми сатҳидан камида 15 см баландликда жойлашиши, суюқликларнинг тўсиқларсиз ёйилишини чекловчи мосламалар ҳамда атмосфера ва ер усти сувлари учун ариқлар билан жиҳозланиши;

ж) хом ашё ва тайёр маҳсулотларни махсус майдончаларда идишлар ичида сақлаш ҳар бирида сони 100 донадан ортиқ бўлмаган гуруҳлар билан амалга оширилиши, гуруҳлар орасидаги масофа 1 метрдан кам бўлмаслиги ҳамда ҳар бир гуруҳда маълум бир турдаги моддалар сақланиши;

з) кислоталарни сақлаш учун омборхоналар бошқа материалларни сақловчи омборхоналардан алоҳида жойлаштирилиши ва уларни шамоллатиш учун табиий вентиляциядан фойдаланилиши, шунингдек, кислоталар ертўлаларда сақланишига йўл қўймаслик;

и) хом ашёнинг суткалик захирасини сақлаш учун бўлинмаларда ҳавони тортувчи вентиляция ўрнатилган омборлар жиҳозланиши.

10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:

Мавжуд эмас

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

Чекланмаган

12.

Изоҳ:

1. Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини ва прекурсорларни сақлашга мўлжалланган жойлар техник мустаҳкамлик, жисмоний ҳимояланганлик ҳамда қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализация мосламалари билан жиҳозланиш даражасига қараб уч тоифадаги объектларга бўлинади:

а) биринчи тоифадаги объектларга умумий тўсиқ девор билан ўраб олинган ва техник мустаҳкамланган ҳудудда жойлашган қуйидаги фаолиятни амалга оширишга мўлжалланган бинолар, иншоотлар ва хоналар киради:

прекурсорларни сотиш (бериш) (прекурсорлар сақланадиган база ва омборхоналар);

гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини ва прекурсорларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш;

таркибида гиёҳванд модда бўлган ўсимликларни ўстириш;

б) иккинчи тоифадаги объектларга қуйидаги фаолиятни амалга оширишга мўлжалланган хоналар киради:

гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини ва прекурсорларни сотиш (бериш) ва тақсимлаш (дорихоналар ва даволаш-профилактика муассасаларининг дорихоналари);

янги гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш;

гиёҳвандлик воситаларидан, психотроп моддалардан, уларнинг аналогларидан ва прекурсорлардан ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун илмий ва таълим мақсадлари учун фойдаланиш;

гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини ва прекурсорларни йўқ қилиш;

в) учинчи тоифадаги объектларга лабораторияларнинг, даволаш-профилактика муассасалари бўлинмаларининг, тиббиёт пунктларининг, бошқа тиббиёт муассасаларининг гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ва уларнинг аналогларини сақлаш бўйича фаолиятни амалга оширишга мўлжалланган хоналари киради.

2. Объектлар (хоналар)нинг гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини ва прекурсорларни сақлашга доир техник талабларга мувофиқлиги тўғрисида хулоса Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси органлари ва бўлинмаларининг экспертиза ва тезкор-қидирув фаолиятида, шунингдек, Адлия вазирлигининг суд-экспертиза муассасалари фаолиятида гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини ва прекурсорларни сақлаш учун олиш талаб қилинмайди.

3. Объектлар (хоналар)нинг гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини ва прекурсорларни сақлашга доир техник талабларга мувофиқлиги тўғрисида хулоса юридик шахсларнинг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни олиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаат қилиш учун асос ҳисобланади.

4. Ариза берувчининг рухсат бериш талаблари ва шартларига мувофиқлигини аниқлаш учун ваколатли орган аризани олган кундан бошлаб уч иш кунидан ошмаган муддатда ўз маблағлари ҳисобига ариза берувчида гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш учун мавжуд шароитларни текшириш ва баҳолаш ишларида қатнашишга ваколат берилган юридик шахс вакили иштирокида жойига чиққан ҳолда, ариза берувчида гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган мавжуд шароитларни текширишни ва баҳолашни амалга оширади ҳамда натижалари бўйича икки нусхада далолатномани тузади.

Далолатномада гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлашга мўлжалланган жойнинг муҳандислик-техник жиҳатдан мустаҳкамлиги, жисмоний ҳимояси ташкил этилганлиги, қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализациялар билан жиҳозланганлиги рухсат бериш талаблари ва шартларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар баён этилади, зарурат бўлганда аниқланган камчиликлар, уларни бартараф этишнинг аниқ тавсиялари ва етарли муддатлари кўрсатилади.

Далолатноманинг иккинчи нусхаси юридик шахснинг раҳбарига ёки текшириш ва баҳолаш ишларида қатнашишга ваколат берилган шахсга имзо орқали топширилади.

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:

Ўзбекистон Республикасидаги автомобиль йўлларини, йўл иншоотларини, темир йўл кесишмаларини, автомобиль йўллари ва кўчалари бўйида жойлашган АЁҚС, АГТКС ҳамда АГҚС (автомобилларга бензин қуйиш, газ тўлдириш ва газ қуйиш) станцияларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳаларини келишиш.

2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):

Автомобиль йўлларини, йўл иншоотларини, темир йўл кесишмаларини, автомобиль йўллари ва кўчалари бўйида жойлашган АЁҚС, АГТКС ҳамда АГҚС (автомобилларга бензин қуйиш, газ тўлдириш ва газ қуйиш) станцияларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш.

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик шахслар

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:

Халқаро автомобиль йўллари, шаҳар магистрал кўчаларидаги лойиҳаларни келишиш — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати;

Халқаро автомобиль йўллари, шаҳар магистрал кўчаларидан ташқари барча йўллар ва кўчалардаги лойиҳаларни келишиш — Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари.

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

а) Ариза. Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи, СТИР, почта ва электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами;

хавфи юқори бўлган объектларни ва потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича фаолият учун олинган лицензия рақами (автомобиль йўллари ва кўчалари бўйида жойлашган АЁҚС, АГТКС ҳамда АГҚС (автомобилларга бензин қуйиш, газ тўлдириш ва газ қуйиш) станцияларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳаларини келишиш бўйича);

архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолияти учун лицензия рақами (автомобиль йўлларини, йўл иншоотларини, темир йўл кесишмаларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳаларини келишиш бўйича);

лойиҳа тўғрисида маълумот (лойиҳа номи ва мазмуни, жойлашган жойи, геолокацияси, шунингдек, харитадаги кенглик ва узунлик кўрсаткичлари);

б) лойиҳанинг электрон шакли, спутник харита устига йўл ҳаракатини тартибга солиш техник воситалари билан жиҳозланиши чизилган чизмаси (светофор объектини иш тартиби билан кўрсатилиши) масштаби 1:500.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 90 фоизи

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим:

Ундирилмайди.

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

10 иш куни

9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

а) «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонун талабларига мувофиқ келиши;

б) «Автомобиль йўллари тўғрисида»ги Қонун талабларига мувофиқ келиши;

в) Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги автомобиль йўлларида хавфсизликни таъминлаш ва ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2011 йил 26 декабрдаги 342-сон қарори талабларига мувофиқ келиши;

г) автомобиль йўлларини, йўл иншоотларини, темир йўл кесишмаларини, АЁҚС, АГТКС ҳамда АГҚСни қуриш ва реконструкция қилиш соҳасини тартибга соладиган тегишли шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, техник регламентлар ва стандартлар талабларига мувофиқ келиши.

10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:

Мавжуд эмас

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

Бир марталик.

12.

Изоҳ:

Юқорида кўрсатилган талаблар бажарилмаса, лойиҳани келишиш рад этилади.

Лойиҳадаги тушунарсиз масалалар бўйича лойиҳа тайёрлаган ташкилот томонидан тушунтириш бериш сўралади.

Зарур ҳолларда, лойиҳа жойига чиқиб ўрганилади.

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:

Техник ва махсус мақсадлардаги пиротехника воситаларининг (хавфлиликнинг III — V даражалари) Ўзбекистон Республикасига олиб кирилишига ва улардан фойдаланилишига доир рухсатнома

2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):

Пиротехника воситаларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ оммавий тадбирларни ўтказиш чоғида қўллаш учун Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва улардан фойдаланиш

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларидан (хавфлиликнинг III — V класслари) фойдаланиш бўйича фаолиятни амалга оширишга доир лицензияга эга бўлган юридик шахслар

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

а) ариза (пиротехника воситаларини олиб кириш санасидан камида 13 иш куни олдин тақдим этилади).

Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи, унинг почта манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами, телефон рақами, электрон почта манзили (мавжуд бўлганда);

техник ва махсус мақсадлардаги пиротехника воситаларини (хавфлиликнинг III — V даражалари) (кейинги ўринларда — пиротехника воситалари) олиб кириш ва улардан фойдаланиш учун асос бўлувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси қарорининг санаси, рақами ва номи;

пиротехника воситаларидан фойдаланиладиган оммавий тадбир тоифаси, номи ва ташкилотчиси, оммавий тадбирни ўтказиш объекти номи ва манзили;

пиротехника воситаларидан фойдаланиш санаси, бошланиш ва тугалланиш вақти;

пиротехника воситаларидан фойдаланиш ишларини бажаришга жалб этилаётган ходимлар (фамилияси, исми, отасининг исми, доимий яшаш манзили);

б) оммавий тадбир ташкилотчиси томонидан тасдиқланган оммавий тадбир дастури;

в) отиш майдончаси ва хавфли ҳудуд доираси тушурилган ҳолда, объект атрофидаги ҳудуд харитаси ҳамда фуқаролар ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича асосий тадбирлар, шунингдек, пиротехника воситаларидан фойдаланишда иштирокчилар ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун ишлатиладиган асосий техник воситалар рўйхати кўрсатилган пиротехника воситаларидан фойдаланиш дастури;

г) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши ва улардан фойдаланиши режалаштирилаётган пиротехника воситаларининг хавфлилик класси, гуруҳи ва миқдори, Ўзбекистон Республикасининг Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси, БМТ номенклатураси бўйича коди, моддаларнинг классификация шифри, юк жўнатувчи номи, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш пункти (божхона пости), олиб кирилган пиротехника воситалари сақланадиган жой номи ва манзили, юк ташувчи номи, фойдаланиладиган транспорт тури, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ташиш йўналиши ҳамда юкнинг кузатувини амалга оширувчи Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органи номи тўғрисидаги маълумотлар;

д) юридик шахснинг пиротехника воситаларидан фойдаланишга жалб этилган ходимларининг Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказининг «Пиротехника буюмларини хавфсиз қўллаш» йўналиши бўйича махсус малака ошириш курсларидан ўтганлиги тўғрисидаги сертификат нусхалари.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Йиғим ундирилмайди

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим:

Йиғим ундирилмайди

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

13 иш куни

9.

Рухсат беришга оид талаб ва шартлар:

а) техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларидан (хавфлиликнинг III — V даражалари) фойдаланиш бўйича фаолиятни амалга оширишга доир лицензияга эга бўлиш;

б) пиротехника воситаларини фақат Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ташкил этилган оммавий тадбирларни ўтказиш мақсадларида олиб кириш ва улардан фойдаланиш;*

в) пиротехника воситаларидан оммавий тадбир дастурига мувофиқ фойдаланиш;

г) оммавий тадбирни ўтказиш объектида ташкил этилган отиш майдончаси ва хавфли ҳудудда фуқаролар ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриш*;

д) олиб кирилган ва фойдаланилган пиротехника воситаларининг мавжудлиги ва сарфи ҳисобини юритиш;

е) штатда камида 2 нафар пиротехника воситаларидан фойдаланиш соҳаси мутахассисларнинг мавжудлиги.

10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:

Мавжуд эмас

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

Бир марта олиб кириш ва фойдаланиш учун берилади

12.

Изоҳ:

Техник ва махсус мақсадлардаги пиротехника воситаларининг (хавфлиликнинг III — V даражалари) Ўзбекистон Республикасига олиб кирилишига ва улардан фойдаланилишига доир рухсатнома олиш қуйидагилар амалга ошириш учун талаб этилмайди:

а) саноат мақсаддаги пиротехника воситаларини олиб кириш ва улардан фойдаланиш;

б) маиший мақсадидаги (хавфлиликнинг I — III даражалари) пиротехника воситаларини олиб кириш ва улардан фойдаланиш;

в) техник ва махсус мақсаддаги пиротехника воситаларининг (хавфлиликнинг III — V даражалари) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан олиб кириш ва улардан фойдаланиш.

* Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

».