Ҳужжат кучини йўқотган 03.04.2024 11.08.2022 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3378
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қарори, 11.08.2022 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3378
Дата вступления в силу
11.08.2022
Ҳужжат кучини йўқотган 03.04.2024
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори

Божхона органлари ходимларини хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногиронлиги бўлган шахс деб топиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 11 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3378]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 20 мартдаги 115-сонли ««Божхона органлари ходимларини хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногиронлиги бўлган шахс деб топиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3378-1, 02.04.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сон «Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 391-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари ходимларининг фарзандларига давлат олий таълим муассасалари ҳамда олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Божхона органлари ходимларини хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногиронлиги бўлган шахс деб топиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги билан келишилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Раис А. МАВЛОНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022 йил 22 июль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13/02-22-24-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Келишилди:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директори А. ИНАКОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022 йил 15 июль
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022 йил 14 июль
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 22 июлдаги 13/02-22-24-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Божхона органлари ходимларини хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногиронлиги бўлган шахс деб топиш тартиби тўғрисидаги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларида (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси, Божхона институти, Марказий божхона лабораторияси, Миллий кинология маркази) (бундан буён матнда божхона органлари деб юритилади) хизмат қилаётган, махсус унвон берилган божхона органлари ходимлари ва Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида таҳсил олаётган курсант ва тингловчиларни (бундан буён матнда ходим деб юритилади) хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногиронлиги бўлган шахс деб топиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ходимларни хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногиронлиги бўлган шахс деб топиш ходим ёхуд унинг оила аъзоларига бир марталик нафақалар тайинлаш ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган имтиёзларни тақдим этиш мақсадида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ходим хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногиронлиги бўлган шахс деб топилганда, ходимга ёки унинг оила аъзоларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 июндаги 459-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ходимларига, шунингдек, ҳалок бўлган ходимлари оилаларига бир марталик нафақа тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда бир марталик нафақалар ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа имтиёзлар тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ходимларнинг ҳалок бўлиши ёки тан жароҳати олишининг ҳар бир ҳолати бўйича хизмат текшируви ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ходимларни хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногиронлиги бўлган шахс деб топиш хизмат текшируви хулосаси асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногиронлиги бўлган шахс деб топиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ходим хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олганда, бевосита унинг раҳбари ёки ўринбосари воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, холислар иштирокида ходимнинг олган тан жароҳати бўйича далолатнома (бундан буён матнда далолатнома деб юритилади) расмийлаштиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Далолатномани расмийлаштиришда воқеа тафсилотлари аниқ ва холисона баён этилишига, шунингдек тан жароҳатининг хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда юз берганлигига алоҳида эътибор қаратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Далолатнома тан жароҳати олган ходим, унинг раҳбари ёхуд раҳбар ўринбосари, воқеа гувоҳи бўлган ходимлар ёки фуқаролар, воқеа содир бўлган ҳудуддаги божхона органи раҳбари ёки унинг вазифасини бажарувчи томонидан имзоланади ҳамда гербли муҳр билан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Воқеа содир бўлган ҳудуддаги божхона органи раҳбари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раҳбариятига ходимнинг ҳалок бўлиши ёхуд тан жароҳати олиши ҳолати юзасидан зудлик билан дастлабки ахборот берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ходимнинг ҳалок бўлиши ёхуд тан жароҳати олишининг ҳолати ва сабабларини суриштириш учун ходим хизмат қилаётган ҳудуддаги божхона органи раҳбарининг ёзма кўрсатмасига асосан воқеа содир бўлган вақтдан бошлаб 24 соат ичида хизмат текшируви тайинланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Хизмат текшируви божхона органларининг шахсий хавфсизлик, кадрлар ва бошқа бошқармаларининг (бўлимларининг) масъул ходимлари томонидан 30 кун ичида ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, хизмат текширувини ўтказаётган масъул ходимлар ходимнинг ҳалок бўлиши ёхуд тан жароҳати олиши мазкур Низомнинг 14-банди асосида унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқлигига, ходим томонидан хизмат интизоми ва қонунчилик ҳужжатларининг талаблари бузилмаганлигига алоҳида эътибор қаратишлари шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Хизмат текширувини ўтказиш муддати қўшимча ўрганишлар талаб этилган тақдирда, хизмат текширувини тайинлаган божхона органи раҳбари томонидан бир ой муддатгача узайтирилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ҳар бир ҳолат бўйича суд-тиббий экспертиза муассасасининг тегишли хулосаси олинади ва барча ҳужжатлар умумлаштирилган ҳолда, хизмат текширувини ўтказган масъул ходимлар томонидан хизмат текшируви натижасига доир хулоса тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур хулоса хизмат текширувини тайинлаган божхона органи раҳбари томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Хизмат текшируви хулосасида ходимнинг ҳалок бўлиши ёки унинг тан жароҳати олиши хизмат мажбуриятини бажариш билан боғлиқ ёхуд хизмат мажбуриятини бажариш билан боғлиқ эмас деб топилганлиги кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Ходимнинг ҳалок бўлиши ёхуд унинг тан жароҳати олиши:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лавозим мажбуриятларини бажариш ва жанговар ҳаракатларда иштирок этганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хизматни (жанговар хизматни) ўташ вақтида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хизмат сафарида ёки даволанишда бўлганида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кун тартибида белгиланган хизмат вақти давомида ёки хизмат зарурати туфайли божхона органлари ҳудудида бўлганида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хизмат ёки даволаниш жойига бориш ёхуд улардан қайтиш вақтида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йиғинларда (ҳарбий йиғинларда) иштирок этганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
асирликда бўлиш (ўз ихтиёри билан асирга тушиш ҳоллари бундан мустасно), гаровга олинган ёки ушлаб қуролсизлантирилган ҳолатда бўлганида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шахснинг ҳаёти, соғлиғи, шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишга доир ҳаракатлар вақтида содир бўлганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунийликни ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлашда бошқа шахсларга ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ёрдам кўрсатиш вақтида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бедарак кетганда (ходим қонунда белгиланган тартибда бедарак йўқолган деб топилгунига ёки вафот этган деб эълон қилингунига қадар);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суд томонидан ходимнинг шахс, жамият ва давлат манфаатларини кўзлаб содир этилган деб топилган бошқа ҳаракатларни бажараётганда содир бўлган бўлса, хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ деб ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Ходимнинг ҳалок бўлиши ёки унинг тан жароҳати олиши хизмат мажбуриятини бажариш билан боғлиқ эмас деб топилган тақдирда, хизмат текшируви хулосасида бунинг асослантирилган сабаблари кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Божхона органлари кадрлар тузилмалари масъул ходимлари хизмат текшируви хулосаси тасдиқланган кундан бошлаб уч иш куни ичида ходим ва (ёки) унинг оила аъзоларини хизмат текшируви натижалари тўғрисида, шунингдек ходим хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногиронлиги бўлган шахс деб топилган тақдирда, ходим ёки унинг оила аъзоларига қонунчилик ҳужжатларида тақдим этилиши белгиланган нафақалар ва имтиёзлар ҳақида ёзма равишда таништиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногиронлиги бўлган шахс деб топилган ходимларнинг йиғмажилдларини юритиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Божхона органлари кадрлар тузилмалари хизмат текшируви хулосаси асосида хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногиронлиги бўлган шахс деб топилган ҳар бир ходим ва унинг оила аъзолари ҳақидаги маълумотлар ҳамда ушбу Низомнинг 18-бандида назарда тутилган ҳужжатларнинг алоҳида йиғмажилдини шакллантиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Йиғмажилдга қуйидаги ҳужжатлар ёки уларнинг нусхалари тикилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хизмат текшируви хулосаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
далолатнома;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
воқеа оқибатида жароҳат олган ходимнинг соғлиғи ҳолати тўғрисидаги ҳужжатлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суд-тиббий экспертиза хулосаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
воқеа юз берган вақтда ходимнинг хизмат вазифаси ёки мажбуриятини бажариш билан боғлиқлигини тасдиқловчи ҳужжат (агар мавжуд бўлса);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарор ёки суднинг ҳукми (агар мавжуд бўлса);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг хулосаси ва ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ходим божхона органларидан хизматдан бўшатилган тақдирда, унинг хизматдан бўшатилганлиги тўғрисидаги буйруқ кўчирмаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногиронлиги бўлган шахс деб топилган ходимларнинг йиғмажилдлари тегишли божхона органлари кадрлар тузилмаларида доимий сақланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Божхона органлари кадрлар тузилмалари ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг учинчи санасидан кечиктирмай ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногиронлиги бўлган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ҳақидаги маълумотларни хатловдан ўтказади ҳамда хатлов натижасида аниқланган маълумотларни янгилаб боради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Якуний қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногиронлиги бўлган шахс деб топиш бўйича божхона органларининг хатти-ҳаракатлари ва қарорларидан норози бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда юқори турувчи божхона органларига ёки судга шикоят қилишлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2022 й., 10/22/3378/0735-сон)