1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
|
Босқичлар |
|
Субъектлар |
|
Тадбирлар |
|
Бажариш муддатлари |
|
1-босқич |
Вазирликлар ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлар |
Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига тақдим этади. |
Ҳар йили 1 майга қадар | |||
|
2-босқич |
Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича комиссия |
Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича номзодлар ҳақидаги тегишли ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва якуний хулоса қабул қилади. |
Ҳар йили 15 майга қадар | |||
|
3-босқич |
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси |
Кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг буйруғини чиқаради. |
Ҳар йили 1 июнга қадар | |||
|
4-босқич |
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси (ёки унинг топшириғига мувофиқ бошқа масъул шахслар) |
«Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони билан тақдирлайди. |
Ҳар йили 5 июнь — Бутунжаҳон атроф муҳит куни арафасида | |||
2-ИЛОВА
|
Т/р |
Баҳолаш йўналиши |
Баҳолаш мезонлари |
Балл тизими |
|
1. |
Табиий ресурсларни муҳофаза қилиш, асраш ва атроф муҳитга таъсир этувчи омилларни камайтириш йўналишида |
Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш борасидаги ташаббуси. |
1 баллдан 5 баллгача |
|
Ер, ер ости бойликлари, сув, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш борасидаги самарали фаолияти. |
1 баллдан 5 баллгача | ||
|
Ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш, ёввойи ўсимлик ва ҳайвонларни кўпайтириш ва сақлаш борасидаги фаолияти натижалари. |
1 баллдан 5 баллгача | ||
|
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар майдонини кенгайтириш, табиий объектлар ва мажмуаларни, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг ноёб турларини сақлаш ҳамда уларни қайта тиклаш жараёнидаги фаол иштироки. |
1 баллдан 5 баллгача | ||
|
Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни самарали ташкил этиш, муаммоларни ҳал этиш борасидаги таклифлари ҳамда уларни амалиётга жорий этиш бўйича ташаббуси. |
1 баллдан 5 баллгача | ||
|
2. |
Ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларидаги фаол иштироки |
Дарахт ва буталарни экиш, парваришлаш, сақлаш ва муҳофаза қилиш орқали она табиатни асраш ва ривожлантиришга қўшган ҳиссаси. |
5 балл (ҳар 50 та дарахт учун) |
|
Дарахт ва буталарни маҳаллийлаштириш, уларнинг янги навларини яратиш ва етиштириш борасидаги самарали фаолияти. |
1 баллдан 5 баллгача | ||
|
Оғир иқлим шароитларида, чўл ва даштларда ҳамда бошқа ҳудудларда яшил майдонларни (дарахт ва бутазорлар) барпо этиш борасида эришган ижобий натижалари. |
5 балл (1 гектар учун) | ||
|
Дарахт ва буталарни парваришлашда сувни тежайдиган технологияларни қўллаган ҳолда суғориш ишларини ташкил этганлиги. |
5 балл (1 гектар учун) | ||
|
3. |
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолияти ривожига муносиб ҳисса қўшганлиги |
Соҳага оид инновацион ғоялар, илғор тажриба ва илм-фан ютуқларини амалиётга жорий этиш. |
1 баллдан 5 баллгача |
|
Экологик назорат ва мониторинг ишларини ташкил этишдаги фаол иштироки. |
5 балл | ||
|
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ёки турдош соҳаларда узоқ муддат самарали фаолият олиб борганлиги. |
5 балл | ||
|
Аҳолининг экологик тарбияси ва экологик маданиятини шакллантиришга қўшган ҳиссаси |
5 балл | ||
|
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилишга оид жараёнларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш ишлари |
1 баллдан 5 баллгача | ||
|
экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишдаги фаол иштироки. |
1 баллдан 5 баллгача | ||
|
4. |
Экологик таълим, тарғибот ва илм-фан йўналиши |
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида кадрларни тайёрлаш, мутахассисларни қайта ўқитиш ва малакасини оширишдаги фаолияти. |
1 баллдан 5 баллгача |
|
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш йўналишида илмий-тадқиқот ишлари ва уларнинг натижасини амалиётга жорий этиш |
1 баллдан 5 баллгача | ||
|
Экологик инновацион янги ғоялар ва ташаббусларни жорий этиш. |
1 баллдан 5 баллгача | ||
|
Экологик маданиятни юксалтириш, тарғибот ва ташвиқот тадбирларидаги фаол иштироки. |
1 баллдан 5 баллгача | ||
|
5. |
Тизим раҳбарияти томонидан эътирофи |
Фахрий ёрлиқ, диплом ёки сертификатлар ва бошқа мукофотлар билан тақдирланганлиги. |
1 баллдан 5 баллгача |
2-ИЛОВА
3-ИЛОВА