ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН-ТУРКМАНИСТОН ЧЕГАРАСИНИ КЕСИБ ЎТИШДА РЎЙХАТГА ОЛИШ ЙИҒИМЛАРИНИ ТЎЛАШ УЧУН МАБЛАҒЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 4 июнда 1478-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2013 йил 27 июлдаги 14/3, 71, 7/8-сонли «ўзбек-туркман чегарасини кесиб ўтишда рўйхатга олиш йиғимларини тўлаш учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1478-1, 12.08.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
2004 йил 19 ноябрда Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон Ҳукуматлари томонидан имзоланган «Чегара атрофидаги вилоятлар ҳудудларида жойлашган хўжалик объектларига хизмат кўрсатувчи шахслар томонидан Ўзбекистон-Туркманистон чегарасини кесиб ўтилиши тўғрисида»ги Битимга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон-Туркманистон чегарасини кесиб ўтишда рўйхатга олиш йиғимларини тўлаш учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 28 май,
1-05-сон
Молия вазири С. РАҲИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 28 май,
47-сон
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири С. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 28 май,
3/5-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 23-24-сон, 170-модда)