Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирининг
буйруғи
Илмий лабораторияларни яратиш ва қўшимча жиҳозлаш бўйича танловларни ўтказиш, шунингдек зарур сарфлаш материаллари ва бутловчи қисмлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 4 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3035-1]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 21 декабрдаги 31-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3404, 22.12.2022 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
1. Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг 2018 йил 4 июндаги 14/4-сон буйруғи (рўйхат рақами 3035, 2018 йил 5 июль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.07.2018 й., 10/18/3035/1473-сон) билан тасдиқланган Илмий лабораторияларни яратиш ва қўшимча жиҳозлаш бўйича танловларни ўтказиш, шунингдек зарур сарфлаш материаллари ва бутловчи қисмлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандидаги «давлат илмий-техника дастурларини» деган сўзлар «давлат илмий дастурларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир И. АБДУРАХМОНОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 6 июнь,
176-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2022 й., 10/22/3035-1/0586-сон)