1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Янги Ўзбекистон кўчаси йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент шаҳрини Тошкент вилояти билан боғловчи Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари ҳудудидан ўтувчи янгидан қуриб битказилган Янги Ўзбекистон кўчасида илғор хорижий архитектурадан фойдаланган ҳолда, миллий дизайнга уйғун ва ҳамнафас бўлган замонавий хизмат кўрсатиш, савдо ва кўнгилочар объектлар ҳамда янги кўп қаватли тураржой массивларини барпо этиш орқали аҳолининг яшаш шароитларини яхшилашга қаратилган бунёдкорлик ишларини жадаллаштириш муҳим аҳамиятга эгадир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 августдаги «Республика ҳудудларида «Business city» замонавий ишбилармонлик марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3895-сон қарорига мувофиқ ҳамда Янги Ўзбекистоннинг замонавий қиёфасини ўзида акс эттирувчи мамлакатимиз пойтахтига кириб келишда янги архитектура ечимларини яратиш, аҳоли учун сайр қилиш ва ҳордиқ чиқаришга мўлжалланган барча хизматларни ўзида мужассам этувчи янги тураржой массивлари қурилишини жадаллаштириш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Қурилиш вазирлиги ва Транспорт вазирлигининг Янги Ўзбекистон кўчаси бўйлаб инфратузилмани ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган бош режага мувофиқ «Yangi O‘zbekiston ko‘chasi» ишбилармонлик марказини ташкил этиш ҳамда унинг ҳудудида хизмат кўрсатиш ва сервис объектлари, савдо ва кўнгилочар мажмуалар, сайилгоҳлар ҳамда кўп қаватли тураржойларни (кейинги ўринларда — лойиҳа объектлари) барпо этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлигининг «Yangi O‘zbekiston ko‘chasi» ишбилармонлик марказини ташкил этиш учун Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари ҳамда Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани ҳудудидан иловага мувофиқ танланган жами 241,93 гектар, шундан 198,12 гектар суғориладиган ер майдонининг ер фонди тоифаси қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан аҳоли пунктларининг шаҳар ва посёлкалар қурилиши ерлари тоифасига ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги мазкур қарорга асосан давлат ер кадастри маълумотларига тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.07.00 Унитар корхона / 03.03.07.02 Давлат унитар корхонаси]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузурида давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этилган «Автомобиль йўли бўйи инфратузилмасини ривожлантириш дирекцияси» «Yangi O‘zbekiston ko‘chasi» ишбилармонлик марказини қуриш ва эксплуатация қилиш дирекцияси» (кейинги ўринларда — Дирекция) деб қайта номлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дирекция ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 августдаги «Республика ҳудудларида «Business city» замонавий ишбилармонлик марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3895-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика ҳудудларида «Business city» замонавий ишбилармонлик марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 2 августдаги ПҚ-3895-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги 461-сон қарорига мувофиқ амалга оширади ҳамда унга мазкур қарорларда назарда тутилган барча имтиёзлар татбиқ этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Yangi O‘zbekiston ko‘chasi» ишбилармонлик маркази ҳудудидаги ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали сотишдан тушган тушумлар (Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги 71-сон қарорига 2-илованинг 39-банди «а» — «д» кичик бандларида назарда тутилган харажатлар чегириб қолинган ҳолда) Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетида очилган алоҳида даромад ҳисобварағига ўтказилгандан сўнг, тўлиқлигича Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади. Бунда:
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-70-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 06/25/70/0375-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур тартиб аукцион орқали олдин сотилган ва сотилишидан тушган маблағлар Дирекцияга ўтказилиши белгиланган ер участкаларига ҳам татбиқ этилади;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.04.00 Муҳандислик ва транспорт иншоотлари ва коммуникациялари тизими.Ободонлаштириш. Кўкаламзорлаштириш]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу Жамғармага ўтказилган маблағлар Дирекциянинг асослантирилган ҳисоб-китобларига кўра, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини қуриш ва яхшилаш, Дирекцияни сақлаш ва компенсация тўловлари учун Дирекцияга ҳамда қонунчиликда белгиланган харажатларни амалга ошириш учун Жамғармага йўналтирилади;
(3-банд Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 октябрдаги ПҚ-363-сонли қарорига асосан тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган)
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.13.00 Бошқа кафолатлар ва компенсациялар]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ушбу қарорга мувофиқ олиниши сабабли қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловлари мазкур ер участкалари сотилгандан сўнг 2025 йилдан бошлаб икки йил давомида тенг улушларда Дирекция томонидан тўланади;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.04.00 Муҳандислик ва транспорт иншоотлари ва коммуникациялари тизими.Ободонлаштириш. Кўкаламзорлаштириш]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Молия вазирлиги томонидан Дирекциянинг асослантирилган ҳисоб-китобларига кўра, унга лойиҳа объектлари ҳудудигача ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини етказиб бериш ҳамда зарур инфратузилмани яратиш ишлари учун маблағлар ажратилади.
(3-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 октябрдаги ПҚ-363-сонли қарорига асосан чиқарилган)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.04.00 Муҳандислик ва транспорт иншоотлари ва коммуникациялари тизими.Ободонлаштириш. Кўкаламзорлаштириш]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Лойиҳа объектлари ҳудудигача ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини етказиб бериш, кўчириш ҳамда зарур инфратузилмани яратиш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.10.00 Ёқилғи саноати (нефть қазиб чиқариш ва нефтни қайта ишлаш саноати, газ ва кўмир саноати)]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
электр энергияси, табиий газ тармоқлари, ичимлик ва оқова сув тизимини қуриш ва кўчириш ишлари — тегишлича «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва «Ўзсувтаъминот» АЖ таркибидаги ташкилотлар буюртмачилигида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ирригация ва очиқ коллекторларни ёпиқ тармоққа ўтказиш ёки кўчириш ишлари — Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотлар буюртмачилигида амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) алоқа тармоқларини қуриш ва кўчириш ишлари — «Ўзбектелеком» АК буюртмачилигида ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.03.00 Газтаъминоти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.08.00 Қайта тикланувчи энергия манбалари]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) электр ва табиий газ тармоқлари, ичимлик ва оқова сув тизими, алоқа тармоқларини қуриш ҳамда ирригация ва очиқ коллекторларни ёпиқ тармоққа ўтказиш ёки кўчириш ишлари бўйича (қурилиши амалга оширилаётган объектлар бундан мустасно) бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотлари буюртмачилар томонидан харид қилиш тартиб-таомилларига мувофиқ белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда «Yangi O‘zbekiston ko‘chasi» ишбилармонлик маркази ҳудудида барпо этиладиган лойиҳа объектларини электр энергияси билан таъминлаш мақсадида янги подстанция қуриш учун «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» АЖга (кўпайтирувчи коэффициентларни қўлламаган ҳолда ижара тўловининг энг кам ставкасида) ижарага бериш шарти билан Давлат активларини бошқариш агентлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида зарур ер участкасини ажратиш масаласини Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси муҳокамасига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Дирекция:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
буюртмачи — «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» АЖга янги подстанция қуриш ишларини молиялаштириш учун асослантирилган ҳисоб-китобларга мувофиқ икки йил муддатда қайтариш шарти билан фоизсиз қарз ажратсин;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.17.00 Авиация ва автомобиль саноати]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Янги Ўзбекистон кўчаси бўйидаги аэропортга туташ ва унинг муҳофаза ҳудудида жойлашган ер участкаларида лойиҳа объектларини барпо этишда авиация соҳасида халқаро белгиланган талаблар ва нормаларнинг инобатга олинишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан биргаликда лойиҳа объектлари қурилиши мўлжалланган ҳудуддаги мавжуд кўп йиллик дарахтларга шикаст етказмасдан бошқа жойга кўчириб ўтказсин ҳамда уларни келгусида сақлаб қолиш учун зарур агротехник тадбирларни амалга оширсин ва парваришлаш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Қурилиш вазирлиги лойиҳа объектларининг лойиҳа-смета ҳужжатлари қурилиш нормалари ва қоидаларига мослаштирилиши, соҳага оид талаблар асосида белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилиши ҳамда қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этилиши юзасидан назорат ўрнатсин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 214-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 3-боби.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Бош прокуратура «Yangi O‘zbekiston ko‘chasi» ишбилармонлик маркази ҳудудидаги ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали инвесторларга ошкора ва шаффоф тарзда сотиш, йўналтириладиган маблағлардан оқилона, тежамкор ва самарали фойдаланишда қонун устуворлигини таъминлаш бўйича назорат ўрнатсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ушбу қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Артикходжаев белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022 йил 30 июнь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-301-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 июндаги ПҚ-301-сон қарорига ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари ҳамда Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани ҳудудидан танланган ер фонди тоифаси ўзгартирилаётган ер участкалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ

Изоҳ. Мазкур иловада келтирилган ер участкалари эгалари (фойдаланувчилари) ва ер ўлчамларига кадастр ҳужжатлари ҳамда ҳудуднинг батафсил режалаштириш лойиҳаси асосида аниқлик киритилиши мумкин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2022 й., 07/22/301/0581-сон; 22.04.2025 й., 06/25/70/0375-сон)