24.06.2022 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2886-9
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг қарори, 24.06.2022 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2886-9
Дата вступления в силу
24.06.2022
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қарор қилади:
1. 26-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари ҳамда 38-банднинг тўртинчи ва олтинчи хатбошиларидаги «паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат» деган сўзлар «паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта ёхуд уларнинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжат» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 381-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «40» рақами «36» рақами билан алмаштирилсин.
3. 76-банддаги «рўйхат рақами 2833, 2016 йил 11 октябрь» деган сўзлар «рўйхат рақами 3327, 2021 йил 19 октябрь» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 1-илованинг 5-бандидаги «Паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат» деган сўзлар «Паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта ёхуд уларнинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжат» деган сўзлар билан алмаштирилсин.