17.06.2022 йилдаги 338-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 17.06.2022 йилдаги 338-сон
Дата вступления в силу
17.06.2022
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг «Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарорига қўшимча киритиш, шунингдек Ҳукуматнинг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 июндаги 366-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, рухсат бериш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш орқали норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар сонини қисқартириш ҳамда ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда, рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтишнинг ягона тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга 1-иловага мувофиқ қўшимча киритилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 июндаги 366-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022 йил 17 июнь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
338-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 июндаги 338-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга киритилаётган қўшимча
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 июндаги 366-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 июндаги 366-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидаги мазмундаги 41-илова билан тўлдирилсин:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 июндаги 366-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга
41-ИЛОВА
(илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 июндаги 366-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг ўта муҳим ва тоифаланган объектларида қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича ишларни бажариш учун рухсатнома
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПАСПОРТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:

Ўзбекистон Республикасининг ўта муҳим ва тоифаланган объектларида қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича ишларни бажариш учун рухсатнома

2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):

Ўзбекистон Республикасининг ўта муҳим ва тоифаланган объектларида қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича ишларни бажариш

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик шахс (қўриқлашнинг техник воситаларини монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган)

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

а) ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади:
юридик шахснинг — номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами;

юридик шахс амалга оширишни мўлжаллаётган қўриқлаш, лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатишнинг техник воситалари турлари;

б) юридик шахснинг штатидаги ходимлар тўғрисидаги маълумотлар. Маълумотда қуйидагилар кўрсатилади:
камида уч нафар ходимнинг Ф.И.О, ЖШШИР, паспортининг серияси ва рақами, яшаш манзили;

маълумоти, мутахассислиги;

юридик шахс штатида эгаллаб турган лавозими, мутахассислик бўйича иш стажи ва малака таркиби тўғрисидаги маълумотлар;
ёнгинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнгиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни ва техник қўриқлашнинг бошқа воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича охирги уч йилда малака ошириш ва махсус тайёргарлик курсларидан ўтганлик тўғрисидаги сертификатлари;

в) охирги уч йилда қўриқлаш сигнализацияларини ва техник қўриқлашнинг бошқа воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича бажарилган ишлар тўғрисидаги маълумотлар

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Йиғим ундирилмайди

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йигим:

Йиғим ундирилмайди

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

20 иш куни

9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

а) юридик шахснинг штатида камида учта саноат (ишлаб чиқариш) объектида ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнгиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни ва қўриқлашнинг бошқа техник воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш соҳасида камида уч йиллик иш тажрибаси мавжудлиги;

б) юридик шахснинг штатида тегишли ихтисослашув бўйича (ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнгиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни ва қўриқлашнинг бошқа техник воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш) тайёргарликка ва камида уч йил иш стажига эга бўлган камида уч нафар ходим мавжудлиги;

в) юридик шахснинг штатида психик касалликлар, гиёҳвандлик, токсикомания ёки алкоголизм билан боғлиқ ҳолда диспансер ҳисобида турган, уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган ҳамда қасддан жиноят содир этганлиги учун судланган ходимлар мавжуд эмаслиги

10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:

Мавжуд эмас

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

Чекланмаган.

12.

Изоҳ:

1. Қўриқлашнинг техник воситаси — қўриқланадиган объектларни тажовузлардан ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган, мустақил вазифаларни бажарадиган, конструктив жиҳатдан якунланган қурилма.

2. Рухсатнома олган юридик шахслар ҳар йили 1 февралгача махсус ваколатли органга объектларни, уларнинг идоравий мансублигини, ўрнатилган қўриқлашнинг техник воситалари турлари ва сонини кўрсатган ҳолда ўта муҳим ва тоифаланган объектларда қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича улар томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишлари шарт.

».

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 июндаги 338-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг алоҳида муҳим ва тоифаланган объектларида қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини бажаришга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 6 октябрдаги 279-сон қарори.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 31 декабрдаги 377-сон қарорига илованинг 36-банди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Давлат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 мартдаги ПФ-5379-сон Фармони)» 2018 йил 29 майдаги 396-сон қарорига илованинг 55-банди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Қўриқлаш ва назорат-лицензия фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 9 июлдаги 568-сон қарорига илованинг 6-банди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2021 йил 27 декабрдаги 774-сон қарорига 1-илованинг 12-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.06.2022 й., 09/22/338/0534-сон)