Ҳужжат кучини йўқотган 29.05.2024 06.06.2022 йилдаги ПҚ-269-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 29.05.2024
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий спорт маҳорати институти фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 28 майдаги ПҚ-197-сонли «Ўзбекистон давлат спорт академияси фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича юқори малакали ҳамда замонавий билим ва технологияларни ўзлаштирган тренер, ҳакам, селекционер ва бошқа мутахассисларни тайёрлаш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги «Спорт таълими тизимини тубдан такомиллаштириш орқали олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича спортчилар захирасини шакллантириш сифатини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5279-сон қарорига мувофиқ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
профессионал таълим тизимини тамомлаган битирувчилар учун ўқиш давомийлиги уч йил ҳисобланадиган давлат олий таълим муассасаси шаклидаги ихтисослаштирилган Олий спорт маҳорати институти (кейинги ўринларда — Институт) ташкил қилинганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институтга олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича миллий терма жамоа аъзоси бўлган ёшларни уларнинг спорт натижаларига қараб ҳамда селекция бўйича давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Институтнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таълимнинг замонавий инновацион технологияларини жорий қилган ҳолда ва илғор хорижий тажрибани инобатга олиб жисмоний тарбия ва спорт соҳасида юқори малакали кадрларни тайёрлаш, жумладан Халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт устаси ҳамда Ўзбекистон спорт устаси, шунингдек, Ўзбекистон спорт усталигига номзод спортчиларни тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва модернизация қилишга қаратилган янги таълим дастурларини ҳамда ўқув машғулотларининг инновацион шаклларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабаларнинг касбий мойиллиги, маҳорати ва кўникмаларини чуқур ривожлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабаларнинг республика ва халқаро мусобақаларда иштирокини таъминлаш, бу борада спорт захираси ва миллий терма жамоалар таркибини шакллантиришда иштирок этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спорт соҳасига йўналтирилган илмий-амалий тадқиқотлар олиб бориш ва илмий ишланмаларни амалиётга татбиқ қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таълим ва илмий фаолиятнинг ишлаб чиқариш билан узвий интеграциялашуви учун шарт-шароитлар яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
истиқболли битирувчи спортчиларни чет эл спорт ва илмий-тадқиқот муассасаларига ўқишга юбориш орқали Институтнинг илмий-педагогик салоҳиятини ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
замонавий таълим технологияларига асосланган ўқув жараёнларини жорий қилиш бўйича илғор хорижий тажрибаларни татбиқ этиш, жисмоний тарбия ва спорт соҳаси учун кадрлар тайёрлаш тизими ҳамда очиқ ахборот-таълим муҳитини ривожлантиришга кўмаклашиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институтда ўқув жараёни 2023/2024 ўқув йилидан бошланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институтга талабаларни қабул қилиш Олимпия ва Паралимпия коллежлари битирувчиларининг спорт натижалари (қоида тариқасида аъло ва яхши баҳоларга эга бўлган иқтидорли ўқувчи-спортчилар орасидан) асосида амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институтга талабаларни қабул қилиш шаффоф ва очиқ танлов асосида ўтказилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институтга талабаларни қабул қилиш параметрлари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институтга талабаларни қабул қилиш параметрлари давлат буюртмаси сифатида ҳар бир спорт турининг хусусиятидан (вазн тоифаси, спортчилар сони, шу жумладан спортчи-аёллар сони, жамоавий спорт турлари бўйича тегишли спорт турида иштирок этадиган спортчилар сони ва бошқалар) келиб чиқиб, ҳудудларда иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) махсус спорт тизимини бошқариш платформасида шаклланган Олимпия ва Паралимпия коллежлари битирувчиларининг спорт натижалари асосида шакллантирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институт битирувчиларига танланган спорт тури бўйича «тренер» ва «тренер-селекционер» мутахассисликлари берилади.
(3-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 3 ноябрдаги ПҚ-414-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2022 й., 07/22/414/0996-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институт битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган давлат намунасидаги диплом берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институт талабалари спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаларига мувофиқ ўтказиладиган республика мусобақаларида тўғридан-тўғри иштирок этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институт талабаларини яшаш учун жиҳозлар, суткалик озиқ-овқат нормаси билан таъминлашда Олимпия ва Паралимпия коллежларининг нормативлари татбиқ этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институт Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тизимига киради;
(3-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Натижадор спортчиларни тайёрлаганлиги учун Институт раҳбар, тренер ва тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш спорт турларини ривожлантириш республика марказларининг раҳбар, тренер ва тиббиёт ходимлари меҳнатини моддий рағбатлантириш тартибига мувофиқ амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармонига асосан ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қуйидагилар Институт фаолиятини молиялаштиришнинг манбалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат бюджети маблағлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хўжалик фаолияти бўйича ва шартнома асосида кўрсатилган хизматлардан тушумлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Институтга қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таълим жараёнининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда ўқув режалари ва ўқув дастурларини мустақил ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқув режаларидаги назарий таълим улушини қисқартириш ҳисобига амалий машғулотлар ҳажмини ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
профессор-ўқитувчилар ўқув юкламасини мустақил меъёрлаштириш, шунингдек, тренерлар ва педагог ходимлар томонидан ўқув-методик, илмий-тадқиқот ишлари олиб борилишини, «устоз-шогирд» анъаналари жорий қилинишини рағбатлантириб бориш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Олий спорт маҳорати институти фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Икрамов) 2023/2024 ўқув йилига қадар:
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институт уставини белгиланган тартибда тасдиқласин ва уни давлат рўйхатидан ўтказиш чораларини кўрсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институт тузилмасини олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ тасдиқласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институтнинг бўлимлари, факультетлари ва кафедралари шакллантирилишини, унинг таълим тизими ва жисмоний тарбия ва спорт соҳасида замонавий билимларга, шунингдек, амалий иш тажрибасига эга юқори малакали мутахассислар, жумладан хорижий мутахассислар билан тўлдирилишини, ўқитувчилар, тренерлар ва мутахассисларнинг профессионал кўникмалари ва билим даражаларини узлуксиз ошириш учун шарт-шароитлар яратилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
зарур ўқув режалари ва ўқув дастурлари, ўқув-методик материаллар ва қўлланмалар ишлаб чиқилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда Олимпия ва Паралимпия коллежларида тайёрланадиган касблар (мутахассисликлар)нинг малака талаби ва ўқув режаларини профессионал стандартлар асосида такомиллаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси билан биргаликда:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институт талабаларининг спорт тайёргарлик машғулотларини юқори даражада ташкил этиш мақсадида спорт турлари бўйича миллий терма жамоалар бош тренерларини Институтнинг ўқув-машқ жараёнларига жалб қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институт талабаларини спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаларига мувофиқ йил давомида узлуксиз ўқув-машғулот йиғинларига жалб этиш ҳамда халқаро мусобақаларда иштирокини таъминлаш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Институт тузилмасида юридик шахс мақомига эга бўлмаган:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ахборот-ресурс маркази;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тиббиёт бўлими ташкил қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги:
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 2023/2024 ўқув йилига қадар Ахборот-ресурс марказининг маҳаллий ҳамда хорижий ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар, дарсликлар ҳамда ўқув қўлланмалари билан тўлдирилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2023/2024 ўқув йилига қадар Институтнинг тиббиёт бўлимини малакали мутахассислар билан тўлдирсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институтнинг мусобақаларга тайёргарлик ва мусобақалар даврида катта жисмоний юклама остида ҳаракат қиладиган спортчи-талабаларини тезкорлик билан тиклаб олиш учун фармакологик кўмак бериш мақсадида 2023 йилдан бошлаб ҳар йили декабрь ойига қадар зарур дори воситалари билан таъминлаш бўйича Молия вазирлигига асослантирилган ҳисоб-китобларни тақдим этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлигининг Институтни Самарқанд шаҳри, Ибн Сино кўчаси, 17а-уй манзили бўйича жойлаштириш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Молия вазирлиги (Т. Ишметов) Институт фаолиятини сақлаш билан боғлиқ зарур маблағларнинг 2023 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида назарда тутилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Спортни ривожлантириш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов, ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари Д.Ш. Рахимова ва Самарқанд вилояти ҳокими Э.О. Турдимов белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси К.К. Куранбаев зиммасига юклансин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022 йил 6 июнь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-269-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июндаги ПҚ-269-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий спорт маҳорати институти фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар дастури
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддатлари

Молиялаштириш манбалари

Бажариш учун масъуллар

1.

Олий спорт маҳорати институти (кейинги ўринларда — Институт)да тайёрланадиган касблар ва лавозимлар бўйича ишлаб чиқилган касб стандартлари асосида малака талаблари, ўқув режалари ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

1. Малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда ишчи гуруҳ шакллантириш.

2022 йил ноябрь

-

Спортни ривожлантириш вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

2. Мавжуд касб стандартларини қайта ўрганиб чиқиш ҳамда заруратга кўра қайта тасдиқлаш.

2022 йил декабрь

3. Тасдиқланган касб стандартлари асосида малака талаблари, ўқув режалари ва ўқув дастурларини тасдиқлаш.

2023 йил август

2.

Институтда маҳорат дарслари ва махсус машғулотларни ўтказиш учун етакчи хорижий таълим ва илмий муассасаларнинг малакали олимлари ҳамда жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини таклиф этиш.

1. Тажриба алмашиш мақсадида хорижий етакчи турдош олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва тажрибали мутахассисларининг маҳорат дарсларини ташкил этиш.

2. Конференция ва илмий семинарларга ҳамда илмий ишлар муҳокамаларига малакали олимлар ҳамда жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини таклиф этиш.

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб

Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
,

Ташқи ишлар вазирлиги

3.

Хорижий олий таълим муассасалари билан ўзаро тажриба алмашинув амалиётини кенгайтириш.

Профессор-ўқитувчилар ва тренерларни хорижий мамлакатлардаги етакчи олий таълим муассасаларига стажировкага юбориш.

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб

Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги

4.

Институтнинг Ахборот-ресурс маркази фаолиятини ташкил этиш.

1. Ахборот-ресурс марказини малакали кадрлар билан тўлдириш.

2. Ахборот-ресурс марказини ўқув-методик адабиётлар, ахборот материаллари (шу жумладан уларнинг электрон вариантлари), махсус даврий нашрлар билан таъминлаш.

3. Ахборот-ресурс марказини мебель, инвентарь, ахборот-коммуникация воситалари билан таъминлаш.

4. Талабаларнинг мустақил таълим олишлари учун масофавий электрон таълим платформасини ташкил этиш ҳамда электрон ахборот ресурс манбалари (тақдимотлар, тарқатма материаллар, маъруза матнлари, видео ва аудио дарслар) билан бойитиб бориш.

2023 йил август

Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

5.

Институтни спорт турлари бўйича замонавий техник воситалар ва махсус лаборатория ускуналари (анжомлари) билан жиҳозлаш.

1. Институтда ташкил этиладиган лабораториялар ҳамда улар учун зарур бўлган жиҳозлар рўйхатини шакллантириш.

2023 йил март

Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Инновацион ривожланиш агентлиги,
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

2. Лабораторияларни зарур жиҳозлар билан таъминлаш.

2023 йил август

6.

Институтнинг таълим ва бошқарув жараёнида IT-технология инфратузилмасини такомиллаштириш.

1. Институт биноларини оптик толали симлар билан жиҳозлаш ва ягона тармоқ бошқарувини яратиш.

2. Институт бинолари, шу жумладан Ахборот-ресурс марказида Wi-Fi ҳудудлар ташкил этиш, Интернет тармоғидан кенг фойдаланиш имконини яратиш.

2023 йил июль

Ижрочилар маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,
Рақамли технологиялар вазирлиги

7.

Институтининг штатлар жадвали ва харажатлари сметасини рўйхатдан ўтказиш.

Институтнинг штатлар жадвали ва харажатлар сметаси лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2023 йил август

-

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 07/22/269/0479-сон; 04.11.2022 й., 07/22/414/0996-сон; 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)